Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

4 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 870
Kapitalbank — 12 865
Asia Alliance Bank — 12 860
OFB — 12 850


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 905
Anorbank — 12 905
Xalq banki — 12 930
Asakabank — 12 930


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎60👍22
❗️75 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Hambi иловаси (Beeline абоненти бўлиш керак) — 30 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 78,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👎11
Маҳаллаларга 1 млрд доллар кредит берилади

16 декабрь куни маҳалла банкирлари пайдо бўлиши эълон қилганди. Бугун президентга улар қандай фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Маҳалла лойиҳаси” дастурида банклар томонидан маҳаллаларга аҳоли бандлигини таъминлаш учун 1 млрд доллар кредит ажратилади.

Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади.

2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади.

Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

@bankir
👎102👍44🤔13
Доллар кўтарилди

4 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 915,18 сўмдан (+10,27 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎61👍22🤔4
❗️Шанба — барча учун иш куни

Эртага, 4 январь шанба куни 5 кунлик иш кунида ишловчи ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Уларнинг дам олиш куни 2 январь, пайшанба кунига кўчирилган эди.

Шу тариқа барча банклар эртага одатий тартибда ишлашда давом этади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎33🤔4
Доллар кўтарилади

6 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼27-28сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 900
Anorbank — 12 880
Octobank — 12 880
Asia Alliance Bank— 12 8
75

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 920
Anorbank — 12 920
Xalq banki — 12 920
Asakabank — 12 920


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎65👍26🤔6
Саидазим Гулямов UzAuto Motors Powertrain директори бўлди

UzAuto Motors Powertrain яқинда компания бош директори Бо Андерссон билан хайрлашган эди.

Унинг ўрнига вақтинчалик бош директор лавозимига Саидазим Гулямов тайинланди.

Саидазим Гулямов UzAuto Motors Powertrain компаниясини 2016 йилдан то Андерссон тайинлангунга қадар (2021 йил) бошқарган.

У бунгача 8 йил АҚШнинг Regions Bank’ида ҳам фаолият олиб борган.

@bankir
👎88👍25🤔12
1,4 трлн сўм

2024 йилда уй сотиб олиш учун ўзбекистонликларга худди шунча миқдорда субсидия ажратилди.

Ушбу субсидияларнинг асосий қисми “Миллий банк” (23,7 фоиз) ва “Ипотека банк” (23,2 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд (13,8 фоиз) ва Андижон (11,2 фоиз) етакчилик қилган.

Йил давомида 2023 йилга (1,1 трлн сўм) нисбатан кўпроқ субсидия ажратилган бўлсада, режага кўра аҳолига 2,3 трлн сўмлик субсидия берилиши керак эди.

Бу ресурс қайта тақсимлангани ёки субсидия учун талабларга тўлиқ жавоб берадиган аризалар сони етарли бўлмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, яқинда субсидия ажратиш учун ижтимоий мезон ишлаб чиқилганди. Унда бир ариза берувчи максимал 35 балл тўплаши мумкин.

@bankir
👎53👍20
Доллар кўтарилди

6 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 942,01 сўмдан (+26,83 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎106👍23🤔9
❗️13 000

Банкларда доллар курси илк марта 13 000 сўмдан ошди.

Айни пайтда “КДБ Банк” долларни 13 005 сўмдан, “Тенге банк”, ОФБ ва “Инфинбанк”лар 13 000 сўмдан сотмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎101👍18🤔7
Доллар тушади

7 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽12-13сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 940
Poytaxtbank — 12 910
Anorbank — 12 910
Asia Alliance Bank— 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 945
Anorbank — 12 945
Xalq banki — 12 945
Hayotbank — 12 950


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎5🤔5
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Янги йилда, янги иш бошламоқчи бўлганлар учун бу маълумот фойдали бўлади.

Анорбанк”да ҳозирда 11 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида тизим таҳлилчиси, савдо менежери, маълумотлар таҳлилчиси ва алоқа маркази мутахасиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 44 та фаол вакансия жойлаштирган. Администратор, тизим таҳлилчиси, дастурчи, бухгалтер ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 69 та. Банк учун жуда кўплаб ходимлар керак. Булар ғазначи, копирайтер аудитор, бухгалтер, SMM менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳам ҳозирда умумий 16 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида тизим таҳлилчиси, савдо менежери, дизайнер, лойиҳа менежери ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 18 та бўш иш ўрни бор. Дастурчи, савдо менежери, дизайнер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 25 та. Булар тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, бухгалтер, SMM менежери ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 10 та бўш иш ўрни бор. Маълумотлар таҳлилчиси, дастурчи, АТМ ва банкомат муҳандиси ва бошқа номзодларни ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 19 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, техник ёрдам бўйича мутахассис ва маркетинг менежери каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 16 та. Адвокат, иқтисодчи, бизнес таҳлилчи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 7 нафар мутахассис қидирмоқда — Маълумотлар таҳлилчиси, юридик маслаҳатчи, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Смарт банк”да эса — 11 та. Булар Тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, дастурчи ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5467

@bankir
👍52👎7🤔2
"Бизнесни ривожлантириш банки" янги компаниялар фаолиятини йўлга қўйди

Банк тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолига янги имкониятларни тақдим этиш мақсадида иккита янги компания ташкил этилганини маълум қилди.

🔹 "БРБ Факторинг" компанияси тадбиркорлар учун факторинг хизматларини кенгроқ ва қулайроқ шароитларда тақдим этишни мақсад қилган. Эндиликда, бизнесингиз маблағларини янада самарали бошқаришингиз мумкин бўлади.

🔹 "Бизнесни ривожлантириш" микромолия ташкилоти эса тадбиркорлар ва аҳолига тезкор ҳамда мослашувчан молиявий ресурсларни тақдим этиш учун хизмат қилади. Ушбу ташкилот қисқа муддатда зарур маблағни олиш имконини беради.

Янги ташкил этилган компаниялар орқали банк тадбиркорлар ва аҳолига замонавий молиявий инструментлар ва тезкор ечимлар тақдим этишни давом эттиради.

"Бизнесни ривожлантириш банки" билан барқарор молиявий ечимларга эришинг!

Реклама
1👍32👎6🤔2
Олтин 2025 йилда эмас, 2026 йилда 3 000 долларга чиқади — Goldman Sachs

Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи троя унцияси учун 3 000 долларлик чўққига 2026 йилга келибгина чиқа олишини прогноз қилмоқда.

Таҳлилчилар аввалроқ 2025 йилнинг охирига келиб дунёдаги энг қимматбаҳо актив 3 000 долларга баҳоланишини таҳмин қилган эди.

Бироқ Федерал резерв тизими (Фед) фоиз ставкаларини секинроқ пасайтириб бориши, олтин нархининг ҳам секинроқ ўсишига сабаб бўлади деб ҳисобланмоқда.

2025 йилнинг декабрь ойига келиб олтин нархи 2 900 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда нарх 2 630-2 640 доллар оралиғида бўлиб турибди.

Олтин учун 2024 йил анча омадли бўлди. Марказий банк томонидан эълон қилиб бориладиган олтин қуймалари нархи 32 фоиздан кўпроқ, глобал олтин нархлари эса 27 фоиздан кўпроқ ошди.

Шундай қилиб, 2025 йилда ҳам олтинга бўлган юқори талаб сақланиб қолиши ҳақиқатга яқин.

@bankir
1👍30👎14
Доллар тушди

7
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 930,11 сўмдан (-11,90 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎7🤔4
“Асакабанк”, “СҚБ” ва “Алоқабанк”ни сотиш муддати яна қолдирилди

Ўзбекистонда анчадан бери хусусийлаштириилиши кутилаётган учта давлат банки — “Асакабанк”, “СҚБ” ва “Алоқабанк”ни сотиш 2025 йилга чўзилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бу банкларни хусусийлаштириш муддатларини узайтирувчи фармонни имзолади.

Режа бўйича “СҚБ”даги давлат улуши 2022 йилда сотилиши керак эди. Бироқ бу муддат ҳар йили чўзилмоқда.

Марказий банкнинг собиқ раиси Мамаризо Нурмуродов ўтган йилнинг апрель ойида “Асакабанк” ва “СҚБ”ни хусусийлаштириш бўйича келишувлар якуний паллада эканини маълум қилганди.

Аммо шундан бери бу келишувлар амалга ошмади. Бунга потенциал сотиб олувчи ва инвесторларга нисбатан қатъий талаблар (санкциявий) қўйилаётгани сабаб бўляпти.

Ҳукумат 2024 йилдан бери ушбу учта давлат банкининг Tashkent City'даги бош офисларини ҳам сотишга ҳаракат қиляпти, бироқ бу ҳам ҳозирча амалга ошмади.

@bankir
👍47🤔22👎7
Доллар кўтарилади

8 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 910
Asia Alliance Bank — 12 900
Hamkorbank — 12 900
Anorbank— 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 935
Anorbank — 12 935
Xalq banki — 12 935
Hayotbank — 12 935


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎75👍25
“Асакабанк”нинг бинолари қарийб 180 млрд сўмга аукционга чиқарилди

“Асакабанк”нинг Тошкент шаҳар, Якккасарой туманидаги бинолари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Бу бинолалар узоқ муддат банкнинг Автотранспорт филиалли ва бош офиснинг бир нечта қисми бўлиб хизмат қилган.

Лотнинг бошланғич нархи — 178,8 млрд сўм. Аукцион 27 январь куни бўлиб ўтади ва аризалар шу кунгача қабул қилинади.

“Асакабанк” давлат банки бўлгани учун ҳукумат бир неча йилдан бери уни хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Яқинда президент банкни сотиш 2025 йилга қолдирилгани ҳақида фармонни имзолади. Май ойида хусусийлаштириш бўйича ЕТТБ билан келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

“Асакабанк”нинг Tashkent City'даги бош офиси ҳам сотувга қўйилган. Шаҳарнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олишга Европа, БАА ва Туркиядан талабгорлар бор.

Қисқа муддатда банкни тўлиқ хусусийлаштириш амалга ошмагач, унинг активлари алоҳида-алоҳида сотувга қўйилмоқда.

@bankir
👎46👍31🤔11
Доллар кўтарилди

8 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 948,10 сўмдан (+17,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎50👍22🤔4
Энди битта одам максимум 20 та картага эгалик қила олади

Марказий банк битта фуқарога бериладиган банк карталари сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклади.

Ушбу тартиб 2025 йил 1 январдан 31 декабрга қадар амал қилади.

Бунда мазкур талаб виртуал ва кобейджинг карталарни ҳам ўз ичига олади, бироқ чет эл валютасида очилган карталарга (Visa, Mastercard) нисбатан татбиқ этилмайди.

Марказий банк чекловлар онлайн фирибгарликни олдини олиш мақсадида йўлга қўйилаётганини маълум қилганди.

Марказий банк вакиллари бу чекловни расман эълон қилмаган бўлсада, талаблар аллақачон кучга кириб улгурган.

@bankir
👎98👍55🤔8