Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
🎄Ўзбекистонликлар янги йилда қанча дам олади?

Бу йил янги йил байрами кўпчилик учун ёқимли бўлиши шубҳасиз. Чунки, аксарият мамлакат аҳолиси кетма-кет 6 кун дам олиш имконига эга бўлади.

Президент қарори билан дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:

☯️28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

☯️29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

☯️30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

☯️31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

☯️1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

☯️2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 4 январь, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Тез орада дам олиш кунлари банкларда иш тартиби қандай бўлиши ҳақида маълумот берамиз.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎6
❗️Йил охирида банкларнинг фойдаси тушиб кетди

Ўзбекистондаги банкларнинг соф фойдаси IV чоракка келиб кескин пасайиб кетди. Октябрь ва ноябрь ойларида банклар умумий 519 млрд сўм фойда олди.

Ноябрь ойининг ўзида умумий фойда атига 65 млрд сўмни ташкил қилди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

2024 йил 11 ойида банклар 8,6 трлн сўм фойда олди. 2023 йилнинг бу даврида банклар фойдаси 10,8 трлн сўм бўлган эди. Йиллик ҳисобда мамлакатдаги банклар фойдаси 20,3 фоизга камайиб кетди.

Фойда тушиб кетиши ортидан, банк тизимининг даромадлилик кўрсаткичлари ҳам кескин пасайиб кетган.

Солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами активларга нисбати (RОА) 0,8 фоизга пасайиб 1,7 фоизга, соф фойданинг жами капиталга нисбати (RОE) 4,8 фоизга пасайиб 9 фоизга тушган.

Декабр ойида йил якунланиши сабаб вазият бироз ўнгланиши мумкин, бироқ банклар катта эҳтимол билан 2023 йилдаги фойда кўрсаткичини янгилай олмайди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41👎9🤔4
Доллар тушди

3
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 904,91 сўмдан (-15,57 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍35👎7
Харидларни Chakana.uz'да қилинг

Янги йил олди сизга нимадир керак бўлса Chakana.uz'ни бир қараб чиқишни тавсия қиламиз. Смартфонлардан тортиб қурилиш молларигача кўплаб маҳсулотларни топиш мумкин.

Маркетплейсда скорингдан ўтиш орқали барча маҳсулотларни кредитга харид қилиш ҳам мумкин. Бу орқали сиз бошланғич тўловсиз 24 ойгача бўлиб тўлаш эвазига маҳсулотга эга бўласиз.

Барча маҳсулотлар 100 фоиз кафолатланган ва Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади.

Реклама
👍28👎5
❗️27 декабр — йилнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38👎31
TBC Uzbekistan Ўзбекистонда биринчи бўлиб кичик ва ўрта бизнес учун тўлиқ рақамли банк хизмати – TBC Business’ни ишга туширмоқда

TBC Business мижозларга барча банк ва тегишли амалиётларни масофадан туриб бошқариш имконини берувчи оддий, тезкор ва қулай транзакция хизмати бўлиб, унда мавжуд бўлган тўлиқ рақамли рўйхатдан ўтиш жараёни фойдаланувчилар учун максимал қулайликни таъминлайди. Ҳисоб очиш атиги бир неча дақиқа вақт олади, маълумотларни текшириш эса автоматик тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, платформада кеча-ю кундуз тўлов қилиш, коммунал ва давлат хизматлари учун тўловни бир зумда амалга ошириш, шаблонлар автоматлаштирилган ҳолда тезкор тўловлар, ходимларнинг аккаунтга кириш ҳуқуқларини созлаш ва бошқа имкониятлар мавжуд.

TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдианининг қайд этишича, TBC Business’га янги имкониятлар ва хизматлар қўшиб борилади. Жумладан, келаси йилнинг кузига қадар кичик ва ўрта бизнес учун айланма маблағларни кредитлаш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

реклама
👍39👎17
❗️UzAuto Motors директори лавозимидан кетди

UzAuto Motors бош директори Бо Андерссон компаниядаги фаолиятини якунлади.

У бир вақтнинг ўзида UzAuto Motors Powertrain компаниясининг бош директорлигидан ҳам кетди.

Швециялик Бо Андерссон ушбу лавозимга 2021 йилнинг август ойида келган эди. У 2013 йилдан 2016 йилгача Россиянинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси AVTOVAZ президенти сифатида ишлаган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍147🤔20👎15
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 6 кун дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🤩 Ipak yo'li bank
🤩 Milliy bank
🤩 "Bisnesni rivojlantirish banki" ATB
🤩 Agrobank
🤩 Hamkorbank
🤩 Trastbank
🤩 Turonbank
🤩 Aloqabank
🤩 Sanoatqurilishbank
🤩 Xalq banki
🤩 Asakabank
🤩 Infin bank
🤩 Ipoteka bank OTP group
🤩 Garant bank
🤩 Mkbank
🤩 Poytaxtbank
🤩 Saderatbank
🤩 Asia Alliance bank
🤩 Octobank
🤩 Anor bank
🤩 Universalbank
🤩Orient Finans Bank
🤩Apex bank
🤩Davr bank
🤩Tenge bank
🤩Hayot bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎7🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли юртдошлар! Garant bank номидан сизларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий муборакбод этамиз!

Янги йилда сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-барака, ишларингизга ривож тилаймиз. Юртимизнинг ҳар бир соҳаси гуллаб-яшнаб, халқимиз фаровонлиги ошиб борсин!

Реклама
👍54👎7
Сўм 2024 йилда 4,6 фоизга қадрсизланди

2024 йил ўзбек сўми учун нисбатан яхши бўлди. Янги йилнинг биринчи иш кунида 1 доллар 12 904 сўмдан ҳисобланади.

Йил давомида сўмнинг долларга нисбатан курси 4,6 фоизга қадрсизланди. 2023 йил давомида сўм курси 9,8 фоизга ўз қадрини йўқотган эди. 2022 йилда бу кўрсаткич анча камроқ — 3,8 фоиз эди.

Прогнозларга кўра, 2025 йил охирида курс 13 650 сўм атрофида бўлади.

@bankir
👎83👍42🤔7
BirBir: Ўзбекистонда янги e-commerce лойиҳаси

Ўзбек платформаси BirBir уч ой давомида кенг кўламли реклама кампаниясисиз 300 мингдан ортиқ фойдаланувчини жалб этди - бу ноябр ойига нисбатан икки баравар кўп. Бу ўзини ўзи банд қилганлар, кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, иккиламчи истеъмол товарларини сотишни бирлаштирувчи маҳаллий хизматдир.

Лойиҳа жамоасида Avito, Yandex, Kaspi, Sberbank, IFC хизматлари устида ишлаган мутахассислар, шунингдек, етакчи халқаро консалтинг менежерлари бор.

BirBir ишига жорий этилган сунъий идрок маҳаллий фойдаланувчиларнинг одатларига эътибор қаратади, таҳлил қилади ва мижоз тажрибасини шакллантиради, шунингдек, фирибгарликка қарши курашади.

Платформанинг фаолиятида бозорнинг маҳаллий хусусиятлари ва фойдаланувчиларнинг афзалликлари ҳисобга олинади. Масалан, жамоа аъзолари BirBir фойдаланувчилари сотувчилар билан Телеграм орқали боғланишни телефон орқали боғланишга қараганда 1,5 баравар кўпроқ танлашини айтиб ўтишди.

Тошкент аҳолисининг ҳар ўнинчиси BirBir орқали товар қидириб кўрган. Платформага қўшилиш учун иловани юклаб олиш ва оддий рўйхатдан ўтиш кифоя.
👉BirBir

@bankir | Реклама
👍28👎9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BRB банки мижозларига Янги йил совғаси!

Энди BRB банкоматларида пул маблағларингизни атиги 0,5% комиссия билан ечиб олиш имконияти мавжуд!

📌 Ушбу қулайлик фақат BRB Humo ва Uzcard карталари эгалари учун амал қилади.

Пул маблағларингизни осон, қулай ва арзон ечиб олинг!

BRB билан Янги йилни янада фойдали кутиб олинг!

Бизга кузатиб боринг:
🌐 Sayt | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Youtube

Реклама
👍35👎9
ҚҚС ва фойда солиғи 2028 йилгача оширилмайди

Президентнинг янги фармонига кўра, Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойда солиғи 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

Ҳозирги пайтда фойда солиғи 15 фоиз, ҚҚС эса 12 фоиз ҳисобланади.

@bankir
👍43👎13
TBC Bank кириб келаётган Янги йил билан табриклайди ва байрам кунлари ҳам ишлашини ҳамда 1150 рақами орқали алоқа маркази билан 24/7 боғланиш мумкинлигини эслатиб ўтади.

Янги йил харидлари ва кутилмаган харажатлар учун TBC Kredit'дан фойдаланинг — аризани тўлдиринг ва бир минутда TBC UZ иловасида жавоб олинг.

TBC Bank — Ўзбекистондаги энг йирик рақамли банк бўлиб, TBC Uzbekistan экотизимининг бир қисми ҳисобланади.

Реклама
👍81👎70
Ўзбекистондаги энг йирик молиявий саводхонлик лойиҳаси — Pulli Gap учун 2024 йил қандай бўлди?

Молиявий саводхонлик лойиҳасини амалга ошириш муҳим бўлсада, жуда қийин ҳисобланади.

Аммо “Агробанк” буни уддалади. 2023 йилда бошланган Pulli Gap лойиҳаси 2024 йилда ижтимоий тармоқларда обуначилари сонини 250 мингдан ошира олди.

🔥Бу орқали улар Ўзбекистондаги энг катта молиявий саводхонлик лойиҳасига айланди.

2-3 йил аввал кимдир молиявий саводхонлик лойиҳасини шунча одам кузатади деса, деярли ҳеч ким ишонмаган бўларди)

Pulli Gap бунга қандай эришди?

Pulli Gap содда тилда қизиқарли мавзуларни олиб чиқиш орқали катта аудиторияни жалб қила олди.

➡️Telegram'да фойдали банк маҳсулотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, кўпчиликни қийнайдиган саволлар, умуман пул билан боғлиқ ҳар қандай мавзулар ёритилди.

➡️YouTube орқали мутахассислар билан интервюлар ташкил қилинди.

➡️Instagram'да машҳур блогерлар ёрдамида молиявий саводхонлик қанчалик муҳим экани одамларга тушунтирилди.

Лойиҳа яқинда конкурс ташкил қилиб, обуначиларига 3 млн сўмгача совғалар берди.

Буларнинг барчаси “Агробанк” томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш учун қилинмоқда.

Pulli Gap'нинг 2025 йил учун ҳам катта режалари бор. Улар одамлар фирибгарларга алданиб қолмаслиги учун курашмоқда ва буни олқишлаш керак.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36👎3🤔1
Forwarded from Банкир
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 6 кун дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🤩 Ipak yo'li bank
🤩 Milliy bank
🤩 "Bisnesni rivojlantirish banki" ATB
🤩 Agrobank
🤩 Hamkorbank
🤩 Trastbank
🤩 Turonbank
🤩 Aloqabank
🤩 Sanoatqurilishbank
🤩 Xalq banki
🤩 Asakabank
🤩 Infin bank
🤩 Ipoteka bank OTP group
🤩 Garant bank
🤩 Mkbank
🤩 Poytaxtbank
🤩 Saderatbank
🤩 Asia Alliance bank
🤩 Octobank
🤩 Anor bank
🤩 Universalbank
🤩Orient Finans Bank
🤩Apex bank
🤩Davr bank
🤩Tenge bank
🤩Hayot bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👎9
🛍2024 йилда инфляция 9,8 фоиз бўлди

Ўзбекистонда 2024 йил давомида нархлар ошиши миқдори 9,8 фоизни ташкил қилди. Декабрь ойида ойлик инфляция 1 фоиз бўлди.

2016 йилдан бошлаб йиллик инфляция мамлакатда қуйидагича бўлган:

2016 йил — 9,7 фоиз;
2017 йил — 18,8 фоиз;
2018 йил — 14,3 фоиз;
2019 йил — 15,2 фоиз;
2020 йил — 11,1 фоиз;
2021 йил — 10 фоиз;
2022 йил — 12,3 фоиз;
2023 йил — 8,8 фоиз.

2024 йилдаги инфляция бу давр учун учинчи энг паст кўрсаткич бўлди. Марказий банк учун инфляцион таргет 5 фоиз ҳисобланади.

Кириб келган йил охирида инфляция рекорд даражада пасайиб, 7 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎149👍72🤔19
Доллар кўтарилади

4 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 870
Kapitalbank — 12 865
Asia Alliance Bank — 12 860
OFB — 12 850


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 905
Anorbank — 12 905
Xalq banki — 12 930
Asakabank — 12 930


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎60👍22
❗️75 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Hambi иловаси (Beeline абоненти бўлиш керак) — 30 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 78,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👎11
Маҳаллаларга 1 млрд доллар кредит берилади

16 декабрь куни маҳалла банкирлари пайдо бўлиши эълон қилганди. Бугун президентга улар қандай фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Маҳалла лойиҳаси” дастурида банклар томонидан маҳаллаларга аҳоли бандлигини таъминлаш учун 1 млрд доллар кредит ажратилади.

Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади.

2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади.

Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

@bankir
👎102👍44🤔13