Банкир
73.9K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Доллар январ ойида 13 000 сўмга чиқиши кутилмоқда

Агарда доллар курсининг сўнгги 5 йиллик кўрсаткичларига қарайдиган бўлсак, декабрнинг иккинчи ярмида бироз тушади ва январда яхшигина ўсиш кузатилади.

☯️Келинг 2019 йилдан бошлаймиз. Ўшанда декабрь ойи иккинчи ярмида долларнинг расмий курси 9 532 сўм эди. Йил охирига келиб курс 9 507 сўмгача тушади.

2020 йил январида эса курс 9 563 сўмгача кўтарилади. Кейинги йилларда ҳам шунга ўхшаш сценарий давом этади.

☯️2020 йил, декабрь ойи иккинчи ярми, курс 10 463 сўмдам 10 449 сўмгача ўзгаради. 2021 йил, январ ойининг охирида курс сезиларли кўтарилади ва феврални 10 540 сўм билан бошлайди.

☯️2021 йил декабрнинг сўнгги икки ҳафтасида курс 10 845 сўмдан 10 798 сўмгача тушади. 2022 йил январда эса доллар курси 10 810-20 сўм атрофида ўзгаришсиз қолади.

Биргина шу йилни истисно деб қараш мумкин. Бироқ март ойида Россия-Украина уруши сабаб курс кейинчалик кескин кўтарилади.

☯️2022 йил охирида доллар курси 11 256 сўмдан 11 170 сўмгача пасаяди. Январ ойида эса курс урушдан кейин илк марта 11 300 сўмга чиқади.

☯️2023 йил декабрининг иккинчи қисмида доллар 12 377 сўмдан 12 338 сўмгача тушади. Бироқ 2024 йилнинг январида доллар курси биринчи марта 12 400 сўмга чиқади ва рекорд қайд этилади.

Сўнгги беш йилга қарайдиган бўлсак, 2025 йилнинг январ ойида доллар курси биринчи марта 13 000 сўмга чиқади.

Прогнозларга кўра, 2025 йил охирида курс 13 650 сўм атрофида бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍28🤔6
Доллар тушди

18
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 869,90 сўмдан (-4,96 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎8
Доллар тушади

18 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽6-7 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 840
NBU — 12 820
Ipak Yoʻli Bank — 12 810
Kapitalbank — 12 810


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 860
Kapitalbank — 12 860
Davrbank — 12 870
Xalq Banki — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎6🤔3
Одамлар қўлида нақд пуллар камайди

Ноябр ойида Ўзбекистондаги умумуй нақд пуллар миқдори 54 трлн сўмдан 51,4 трлн сўмгача камайди.

Муомаладаги нақд пуллар камайиши феврал ойидан бери биринчи марта содир бўлди.

Шу билан бирга, сўмдаги талаб қилиб олингунча депозитлар (картадаги пулларни ўз ичига олади) миқдори ҳам қисқарди — 53,6 трлн сўмдам 53 трлн сўмга.

@bankir
👎43👍25🤔6
Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки расмий даромади йўқлар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26,99%дан
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦Trastbank
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 28-30%
Муддати – 12-36 ой
Батафсил

🏦TBC Bank
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 28-49%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 27,99%дан
Муддати – 60 ойгача
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 24,9%дан
Муддати – 5 йилгача
Батафсил

🏦Агробанк
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 25%
Муддати – 12 ойгача
Батафсил

🏦Алоқа банк
Миқдори – 17 млн сўм
Фоиз ставкаси – 22%дан
Муддати – 12 ойгача
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 24%дан
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦Anorbank
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 44%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎16
Доллар тушди

19
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 861,83 сўмдан (-8,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎7🤔5
2024 йил инвесторлар учун қандай бўлди?

Бундан роппа-роса бир йил аввал инвесторлар учун 2023 йилни сарҳисоб қилган эдик. Келинг анъанага содиқ қолиб, бугун 2024 йилни кўриб чиқамиз.

🏠Кўчмас мулк

2023 йил кўчмас мулк эгалари учун жуда омадли бўлган эди. Уйлар нархи ўсиши ҳаттоки энг юқори фоизли омонатлардан ҳам баланд эди. Бу йил вазият бироз бошқача бўлди.

Агар йил бошида уйларнинг инвесторлар учун даромадлилик кўрсаткичи 30 фоиз атрофида бўлган бўлса, октябрга келиб бу 12,2 фоизгача тушиб кетди.

Уйлар нархи доим ҳам кескин ошавермаслиги ҳақида ўтган йили ёзган эдим. 2024 йилда кутилганидек нарх тўлқини секинлашди.

Бироқ, аҳоли сонининг кўпайиши, янги оилаларга нисбатан янги қурилаётган уйлар сони камлиги сабаб кўчмас мулк нархи яқин йиллар ичида юқори бўлиб туришини кутиш мумкин.

💳Омонатлар

Омонатлар бозорида кескин ўзгаришлар бўлмади. Йил бошида ҳам энг юқори фоизли омонатлар 27 фоизгача эди, ҳозир ҳам шундай.

Йил давомида “Янги банк” 27,77 фоизлик омонатни ҳам таклиф қилди. TBC Bank эса 27+3 фоиз кўринишида акция ўтказди.

Юқори фоизли омонат таклифлари кўпайиши ортидан, омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 21,3 фоиздан 22,1 фоизгача ўсди.

💰Олтин

Эҳтимол йил бўйи каналда энг кўп кўтарилган мавзу — олтин нархи бўлди. Олтин ва рекорд сўзларини кўп марта ёнма-ён ишлатишимизга тўғри келди.

Январь ойида олтиннинг бир троя унцияси учун нархи 2 000 доллардан бироз юқори эди. Йил давомида бир неча бор тарихий рекордлар қайд этилди ва октябрь ойида нарх 2 790 долларгача чиқди.

Ўзбекистонда эса олтин қуймалари нархи апрель ойидаёқ бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди ва рекорд кузатилди.

Январь ойида 50 граммлик олтин қуймалари нархи 42,4 млн сўм эди. Унинг нархи 58,9 млн сўмгача кўтарилди, айни пайтда эса 56,3 млн сўм бўлиб турибди.

Шубҳасиз олтин учун омадли йил бўлди. Йил бошида олтин қуйма сотиб олганингизда ҳозир 32,7 фоиз даромад қилган бўлардингиз.

💸Криптовалюта

Мен 2024 йилни инвесторлар учун “криптовалюта йили” деб атаган бўлар эдим. Апрель ойида узоқ кутилган “Bitcoin Halving” содир бўлди (бу нима экани ҳақида бу ерда).

“Halving”дан кейин Bitcoin нархи кўтарилиши кутилган бўлсада, бу даражадаги катта ва тез ўсиш кўпчиликнинг ҳаёлига ҳам келмаган эди.

Bitcoin йилни 42-43 минг доллар атрофида бошлаган бўлса, яқинда 105 минг долларлик тарихий максимумга эришди.

Ноябрь ойидаги АҚШ президентлиги сайловларида Доналд Трампнинг ғалабаси криптовалютани анча тез 100 минг долларлик маррага олиб келди.

Ҳозирча таҳлилчилар 2025 йилнинг дастлабки қисмида Bitcoin нархи янада ошишини кутмоқда. Криптовалюталар савдосини қонуний равишда UzNex криптобиржасида қилиш мумкин.

🕯Акциялар

2024 йилда фонд бозорида иштирокчилар кўпайди ва битимлар сони ҳам сезиларли ошди. 9 ой ичида сон бўйича “Ипотекабанк” ва “СҚБ” акциялари энг оммабоп бўлди.

Акциялар ҳажми бўйича эса UzAuto Motors оддий акциялари етакчи бўлди — 22,8 млрд сўм.

Нарх бўйича “Ипак йўли” банки акциялари 127,27 фоизлик ўсишни кўрсатди.

“Ҳамкорбанк”нинг оддий ва имтиёзли акциялари эса мос равишда 22,8 фоиз ва 31,8 фоизга пасайди.

—————————————————————

Шундай қилиб, 2024 йил сармоядорлар учун 2023 йилдан фарқли бўлди. Олтин ва криптовалюталарга сармоя қилганлар ютди, кўчмас мулк эгаларини эса бундай дейиш қийин.

Омонатлар доимгидек барқарор эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108🤔9👎6🔥2
Доллар кўтарилади

20 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 830
NBU — 12 810
Ipak Yoʻli Bank — 12 800
Kapitalbank — 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 860
Aloqabank — 12 865
Kapitalbank — 12 870
Poytaxtbank — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎41👍17🤔5
Garant bank'дан янги йил акцияси

10 декабрдан бошлаб 1 февралгача банкнинг KIDS CARD картасини бепул очинг ва фарзандларингизни молиявий саводҳонлигини оширинг. Ушбу картани очиш нима дегани:

• Индивидуал карта эгасига айланиш имконияти:
• Болаларга пулни мустақил назорат қилишни ўргатиш;
• Шахсий маблағларни бошқариш асосларини ўрганиш.

📞 Батафсил маълумот учун: 1326

Реклама
👍28👎2
Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида нималар бўлди?

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ноябрда аввалги ойларга нисбатан кескин ўзгаришларга учрамади.

Ой давомида 21,9 мингта уй сотилди ва октябрга нисбатан 2,5 фоизга кўп бўлди. Йиллик ҳисобда фаоллик 0,8 фоизга ошди.

Иккиламчи уйлар нархи деярли ўзгармади — атига 0,3 фоизлик ўсиш қайд этилди. Йиллик ўсиш мамлакат бўйича 6,2 фоизни ташкил қилди.

Тошкентда уйлар нархи ўтган 0,2 фоизга бироз ўсган бўлсада, сўнгги бир йил учун нархлар 1,5 фоизга пасайган.

1 кв метр учун пойтахтдаги иккиламчи уйлар нархи ўртача 1 102 доллар бўлиб турибди. Бу туманларга қараб ўзгаради

Тошкент ижара бозори

Ижара бозорида нархлар ўзгармади ва 1 кв метр учун ўртача 8,3 доллар бўлиб турибди. Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида нарх юқорилигича қолмоқда — 10-11 доллар.

Шаҳарда ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайди. Йил давомида нархларнинг энг катта пасайиши Учтепа (14,5 фоиз), Яшнобод (14,3 фоиз) ва Юнусобод (13,8 фоиз) туманларида қайд этилди.

Маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим қилинди.

@bankir
👍27👎6🤔1
Телеграмдаги бир хил янгиликлар жонга тегдими?

Биз сиз учун бошқаларга ўхшамайдиган фойдали канал топдик. Уни кузатиш орқали нафақат саломатликка оид янгиликлар, балки дунёдаги трендлар ва турли воқеа-ҳодисалар таҳлиллари билан танишиб борасиз.

Обуна бўлинг 👉🏻 t.me/safarblog
Зерикмайсиз, бу кафолатланган!

Реклама
👎11👍8
Банкларнинг HR каналлари

Яқинда “Headhunter” платформасига жойлаштирилган банкларнинг иш ўринлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса айрим банкларнинг Telegram'даги HR каналларини тақдим қиламиз

Марказий банк@CBUuz_bot
“Миллий банк”@NBU_karyera
TBC Bank@careerTBC
Garant bank@garantbankcareer
Davr bank@HR_Davrbank
“БРБ” @HR_BRB
“Ипак йўли банки”@ipakyulibankvacancy
MKBank @hrmkbank
“Анорбанк” @anorbankcareers
“Капиталбанк” @kapitalbank_career
“Алоқабанк”@Aloqabank_HR
“Халқ банки”@HRXalqbanki
“СҚБ”@HR_SQB
“Тенге банк”@Tengebank_HR_Career
“Ҳамкорбанк”@HB_Kommunikatsiya
Yangi bank@yangipeople
UzCard@happinesscorporation

@bankir
👍23👎11
Доллар кўтарилди

20 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 875,06 сўмдан (+13,23 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎55👍19
Доллар кўтарилади

23 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 840
NBU — 12 830
Ipak Yoʻli Bank — 12 820
Hamkorbank — 12 820


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 875
Asakabank — 12 880
Kapitalbank — 12 880
Poytaxtbank — 12 880


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎33👍12
Энг муҳим хабарларни битта жойга тўплаган сирли канал топилди

Тезкор ва ишончли хабарлар
Холис ва бетараф таҳлиллар
Эксклюзив материаллар
Сиёсий воқеаларнинг чуқур шарҳи


❗️ Ҳозироқ обуна бўлинг: @burgutuzb
👍10👎10
“Асакабанк” 10 млн долларлик венчур компания очади

“Асакабанк” томонидан фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 млн долларлик венчур компания очилади.

Стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради.

Яқиндагина ҳар бир давлат банки биттадан венчур компания очиши белгиланган эди.

@bankir
👍39👎4
“Трастбанк” экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун қулай шартлар асосида кредит тақдим этади

Тадбиркорлар ва экспортёрларга экспорт билан боғлиқ фаолиятини кенгайтириш ҳамда ўз бизнесини янги босқичга олиб чиқиш учун янги имкониятлар бермоқда! Яъни айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар таклиф этади.

Суммаси: Лойиҳа ҳажмидан келиб чиқиб;
Валютаси: Хорижий валюта;
Фоиз ставкаси:
- Банк маблағлари ҳисобидан: келишув асосида;
- Савдони ривожлантириш компанияси АЖ маблағлари ҳисобидан: йиллик 4 %.
Муддати:
- Банк маблағлари ҳисобидан: 24 ойгача;
- “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан: 36 ойгача

Батафсил маълумот
Алоқа маркази:1287
Телеграм: @trustbankuz

Реклама
2👍18👎2
Қандай қилиб фойдали омонат очиш мумкин?

“Агробанк” ҳар томонлама фойдали бўлган “Комфорт” омонатини таклиф қилмоқда.

Йиллик фоиз ставкаси: Банкда очилса 21 фоиз, “Agrobank Mobile” орқали очилса 22 фоиз
Муддати: 13 ой
Энг кам миқдор: 500 000 сўм
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Ҳар ойда

Омонатингизни муддатидан олдин ечиб олсангиз ҳам бўлади. “Agrobank Mobile” (IOS | Android) орқали омонатни бошқариб туриш мумкин.

Нима учун бу омонат фойдали?

Келинг “Комфорт” омонатининг фойдали жиҳатларини ҳаётий мисол билан кўриб чиқамиз.

Ўзбекистонда кўпчилик сармоя қилишга келганда кўчмас мулкни танлайди. Уй сотиб олиб, уни ижарага бериш орқали даромад қилишни афзал кўради. Бироқ, омонат очиш бундан анча фойдали.

500 млн сўмга Тошкентдан бир хонали уй олиб, уни ижарага берсангиз ойига 4-5 млн сўм эвазига ижарачи топишингиз мумкин. Уйни жиҳозлар билан тўлдириш ҳам харажат талаб қилади.

Худди шу пулни “Комфорт” омонатига қўйсангиз ойига 9 млн сўмдан зиёд кафолатланган даромад оласиз.

Қанча пул қўйсангиз қанча даромад олишингизни банк расмий сайтидан билиб олсангиз бўлади.

“Комфорт” омонати — ортиқча бош оғриқларсиз даромад олинг! Реклама

@bankir
3👍84👎9🤔6
Доллар кўтарилди

23 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 893,07 сўмдан (+18,01 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎43👍13🤔4
20 декабр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎8