Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида "Марказий банк"нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Марказий банкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🤔3👎1
❗️Уй “ремонт”и учун ипотека кредити ажратиш бошланди

Бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун 120 млн сўмгача бўлган ипотека кредитларига аризаларни қабул қилиш бошланди.

Ипотека кредитлари камбағалликдан чиқариш мақсадида уй-жой шароитини яхшилашга мухтож бўлганларга ажратилади.

Фоиз ставкаси — 17,5 фоиз. Муддати — 20 йилгача. Кредит учун субсидия ҳам олса бўлади.

Ушбу ипотека кредитини олиш учун online-mahalla.uz платформасида ариза қолдириш керак.

Бунда ариза берувчи уйини таъмирлашга мухтожлигини кўрсатиб бериши зарур бўлади.

Бу ипотека кредити учун дастлабки тўлов ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56👎9
Доллар тушди

3
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 838,33 сўмдан (-13,67 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎12
Улуғбек Таваккалов “Капиталбанк”ка ўтди

Яқинда “Мадад Инвест банк” бошқарув раислигидан кетган Улуғбек Таваккалов фаолиятини Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси сифатида “Капиталбанк“да давом эттиради.

У банкнинг чакана бизнес фаолиятини ривожлантириш стратегияси билан ишлашга масъул бўлади.

Таваккалов апрель ойида “Мадад Инвест банк” раиси бўлган эди. Унгача “Тенге банк”, “Ипак йўли банки” ва “СҚБ”да ҳам турли лавозимларда ишлаган.

@bankir
👍58👎14🤔7
❗️100 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Hambi иловаси — 50 млн сўмгача
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
Oson иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 103,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍85👎5🤔1
Доллар тушади

4 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 820
NBU — 12 810
BRB — 12 800
Hankorbank— 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 840
Kapitalbank — 12 845
Aloqabank — 12 850
Hayotbank — 12 8
55

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67👎2
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рўйхатини тузди:

🏦Анорбанк
Фоизи — 9%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦МКБанк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Туронбанк
Фоизи — 7,2%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — чекланмаган
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 7%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35👎12🤔5
Доллар тушди

4
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 825,43 сўмдан (-12,90 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎7🤔2
Сизга TBC Bank'дан Salom Card керак

У билан ойига 10 млн сўмгача нақд пул ечишдаги комиссияни қайтариб берамиз.

Онлайн расмийлаштиринг

Реклама
1👍37👎4
Банк қутиси ёки ячейкаси нима?

Бутун дунёда қимматбаҳо буюмларни, моддий қийматликларнинг хавфсизлиги учун шахсий банк қутилари ёки ячейкаларидан фойдаланилади.

Ўзбекистонда ҳам банклар томонидан таклиф қилинадиган ушбу хизмат тури сўнгги йилларда аҳоли орасида оммалашмоқда.

Мантиқан олиб қараганда, банк ячейкаларида моддий қимматликлар ва пул маблағларини сақлаш сизга даромад (фоизли даромад) олиб келмайди.

Лекин шахсий банк ячейкаларидан пул маблағларини сақлаш ва йирик амалиётлар пайтида, масалан уй-жой олди-сотдиси вақтида фойдаланганда хавсизлик тўлиқ таъминланади.

Банк ячейкаларининг энг асосий афзаллиги — хавфсизлик. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга.

Ячейкаларни исталган вақтгача шартнома асосида ижарага олиш мумкин.

Уларнинг нархи ойига ўртача 50 мингдан 200 минггача. Нарх сейф ҳажмига қараб ўзгаради.

Ячейкаларда нима сақласа бўлади?

Банк ячейкасида пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, заргарлик буюмлари, ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш мумкин.

Ёнувчан, заҳарли ва бошқа моддалар бундан мустасно, уларни сақлаш амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланади.

Банк ячейкасидаги моддий қимматликларни бутлиги ва сейф дахлсизлиги бўйича тўлиқ жавобгарликни банк ўз зиммасига олади.

@bankir
👍79🤔6👎3
Доллар тушади

5 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽11-12 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 800
Anorbank — 12 800
Poytaxtbank— 12 800
Trastbank— 12 790


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 820
Aloqabank — 12 830
Anorbank — 12 835
Asia Alliance Bank— 12 835


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🤔6👎2
Меҳнат бозорида энг талабгир соҳалар қайси?

МҲТИ экспертлари Ўзбекистон меҳнат бозорида энг талаб юқори бўлиб турган соҳаларни маълум қилди.

Биринчи ўринни савдо соҳаси вакиллари эгаллади. Бунда мамлакатда савдо корхоналари бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқлиги рол ўйнади.

Сўнгги йилларда онлайн савдонинг катта тезликда ривожланаётгани ҳам савдо соҳасидаги ходимларга талаб ортишига олиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликда ҳам бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ ходимларга талаб мавжуд.

Таълимда асосан инглиз тили, математика ва IT ўқитувчилари кўпроқ керак бўляпти.

@bankir
👍29👎14
Доллар тушди

5
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 813,04 сўмдан (-12,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎6🤔1
Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?

S&P Global агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини барқарор прогноз билан “BB-/B” даражасида тасдиқлади.

Агентлик мамлакатнинг кейинги йиллардаги иқтисодий прогнозларини ҳам очиқлади.

Унга кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

2024 йилнинг охирида — 12 950 сўм;
2025 йилнинг охирида — 13 650 сўм;
2026 йилнинг охирида — 14 300 сўм;
2027 йилнинг охирида — 15 000 сўм.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎183👍49🤔47
Bitcoin нархи 100 000 доллардан ошди

@bankir
👍75🤔13👎11
Доллар кўтарилади

6 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa кўтарилиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 780
Anorbank — 12 780
Poytaxtbank— 12 780
SQB — 12 7
80

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 810
Aloqabank — 12 820
Tengebank — 12 820
SQB — 12 820


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍25🤔22
Кредит тарихини энди илова орқали доимий кузатиб бориш мумкин

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" “КАТМ” мобил иловасини (Beta версияда) ишга туширганини маълум қилди.

Эндиликда ўзбекистонликлар ушбу мобил илова орқали ўзларининг кредит тарихларини мунтазам билиб боришлари, кредит тарихи маълумотларини назорат ва ҳимоя қилишлари ҳамда турли тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Илова орқали жисмоний шахслар ўзларининг скоринг балларини (ҳар куни янгиланади) бепул кўриб бориши мумкин. Аввал бу жараённи кузатиш учун ҳар сафар тўлов қилишга тўғри келарди.

“КАТМ” иловасини мана бу ердан юклаб олсангиз бўлади: Android|iOS

@bankir
👍72🤔3🔥1
Доллар кўтарилди

6 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 837,10 сўмдан (+24,06 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎49👍22
Temu'ни солиққа тортиш керакми?

Бир неча ойдан бери Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонга кириб келгани кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди.

Temu арзон нархлар ва кенг кўламли реклама кампанияси сабаб бозорга жуда тез ўрнашиб олди.

Instagram ва TikTok'да блогерлар қандай қилиб буюртма қилишни ўргатиб, етиб келган нарсаларини “обзор”ини кўрсатаётган бўлса, фойданаланувчилар нарх ва сифатни бошқа маркетплейслар билан солиштиряпти.

Temu ҳақиқатдан ҳам нарх жиҳатдан бошқаларга қараганда фойдалироқ таклифларни бермоқда. Мақсад аниқ — бозорни эгаллаб олиш.

Натижада солиқ тўлаётган ёки рўйхатдан ўтган халқаро маркетплейслар пирогдан бир улушни беришга мажбур бўляпти.

Бу пайтда уни солиққа тортишни талаб қилувчилар ҳам етарлича топиляпти.

Asaxiy.uz” интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаев Temu'ни солиққа тортиш жуда қийин жараён экани ҳақида ёзди:

“Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро халқаро курьерлик жўнатмалари орқали бир календар чорак мобайнида 1000 доллар қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олиши мумкин. Бу унинг ҳуқуқи.

Энди фуқаро Temu'дан харид қиладими, Amozon'данми, Wildberries'данми, буни чеклаб бўлмайди.

Масалан, Aliexpress'дан Ўзбекистонликлар 15 йилдан бери харид қилишади ва шу вақтгача Aliexpress'ни солиққа тортиш мавзуси кўтарилмаган эди”
.

Аллаев бу ерда тўғри ёндашувни кўрсатди. Солиққа тортиш ечим эмас ва бу ўзбекистонликларнинг ҳуқуқини чеклайди.

Ҳукумат солиққа тортишга эмас, импорт қилинаётган маҳсулотлар назоратига эътибор бериши керак.

Бироқ, қонунчилик асослари анча эскиргани ҳам бор гап. Янги қонун ишлаб чиқиладиган тақдирда бу ҳамма учун бир хил бўлиши зарур.

Яқинда ИЛМА худди шу нарса устида ишлаётганини маълум қилган эди.

Ўйин шартлари ўзгариши барибир аниқдек. Кузатайликчи)

@bankir
👍131👎18🤔13
Доллар кўтарилади

10 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 810
Poytaxtbank — 12 800
Hamkorbank— 12 800
Turonbank — 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 830
Anorbank — 12 840
Tengebank — 12 840
SQB — 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎55👍28🤔1
9 декабрь — дам олиш куни

Доллар курси прогнозини 10 декабрь учун эълон қилганимиздан сўнг канал ботига 9 декабрь бўлиши кераклиги ҳақида ёзишди.

Йўқ, 9 декабрь барча учун кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади. 8 декабрь якшанба кунига тўғри келгани учун, 9 декабрь дам олиш куни қилиб белгиланган.

Шу тариқа ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олиш имконига эга. Умумий декабрь ойининг ўзида 11 кун дам олиш куни бўлади.

@bankir
👍71👎5