Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

22
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 844,21 сўмдан (-11,72 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎11🤔2
Доллар тушади

25 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 830
Asia Alliance Bank — 12 830
Trastbank — 12 830
BRB — 12 830


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 850
Hayotbank — 12 860
Turonbank — 12 870
Anorbank— 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎7
Кўчмас мулк бозорида нима гаплар?

Ўзбекистонликлар сармоя қилишга келганда кўчмас мулкни жуда яхши кўради. Айниқса сўнгги йилларда пойтахтда “прописка” тизими бекор қилингач Тошкентдаги уйларга бўлган талаб кескин ўсди.

Натижада нархлар ҳам ўсишни бошлади. Айниқса 2022—2023 йилларда бу яққол сезилди. Уйлар шу даражада қимматладики, нарх пуфаги ҳақида ҳавотирлар ҳам кўпайди.

Даромадлилик пасайган

Аммо 2024 йилга келиб кўчмас мулк бозори совий бошлади. МҲТИ маълумотларига кўра, бу даврда Тошкентда уйларнинг инвестицион даромадлилиги пасайди.

Агар феврал ойида уйларнинг инвесторлар учун даромад кўрсаткичи 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрь ойига келиб бу 12,2 фоизгача тушди.

Нима учун бу даражада пасайиш юз берди?

Буни аввалги икки йил учун компенсация дейиш мумкин. Ҳозирда бозор бироз совуди ва нархлар секинроқ ўсишни бошлади (айрим ҳудудларда пасаймоқда). Тошкентда ҳатто ер нархлари пасайишга улгурди.

Қўшимчасига, аввалги йиллардаги юқори ўсиш сабаб шаклланган ҳозирги нархлар кўпчилик учун уй сотиб олишни қийинлаштирмоқда. Бу эса уйлар савдоси камайишига ҳам олиб келди.

1 хонали уй — 5 йиллик маош


Ҳозирда Тошкентда уйларнинг ўртача нархи 1 кв м учун 1 100 доллар бўлса, ўртача расмий маош 700 долларга ҳам бормайди (676 доллар).

Ўртача расмий ойлик билан пойтахтдан бир хонали уй олиш учун 5 йилдан кўпроқ вақт “емай-ичмай” пул йиғиш керак.

Шу сабабли кўпчилик ижарада туришга мажбур. Натижада ижара нархлари, уйлар нархи каби пасайишни бошламади.

Тошкент уй-жой бозори жуда ўзгарувчан ва унга кутилмалар бериш қийин.

Бироқ, бир нарса аниқ — ҳали ҳамон катта талаб сақланиб турибди (бу ерда ўқинг). Бу эса уйлар нархи ўсишининг янги даврини бошлаши мумкин.

Нима бўлганда ҳам Ўзбекистонда кўчмас мулк 2024 йилда сармоядорлар учун энг фойдали бозор бўлмади. Олтин, крипто ва ҳатто омонатлар ҳам бу борада анча олдинда.

Бу ҳақида ҳали кейинроқ)

@bankir
3👍67👎4
Доллар тушди

25
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 829,07 сўмдан (-15,14 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎4🤔3
22 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍26
Доллар тушади

26 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 815
Asia Alliance Bank — 12 815
Trastbank — 12 810
Aloqabank — 12 810


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 840
Turonbank — 12 850
Anorbank — 12 855
Xalq banki— 12 860


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👎7
😎Бизнесни ривожлантириш банкидан "Universal" кредити – тадбиркорликнинг исталган мақсади учун фойдаланинг!

Афзалликлари:
Кредит мижознинг ҳисоб рақамига ўтказилади, бу эса ундан эркин фойдаланиш имконини беради;
Хоҳланг, жиҳоз сотиб олинг, ёки фаолиятингизни кенгайтиринг, ойлик тўланг, асосийси қонуний бўлиши лозим.

"Universal" кредитни мақсадингизга мослаштиринг, фоизлар фақат кредитдан фойдаланган кунга ҳисобланади:

Йиллик фоизи – 27% дан бошлаб
Миқдори – 5 миллиард сўмгача
Муддати – 36 ойгача

Батафсил маълумотни банкнинг расмий сайти ёки 1254 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда
🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Youtube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27👎4
Доллар тушди

26
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 814,78 сўмдан (-14,29 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎4🤔1
Ўзбекистонда “Газпромбанк”нинг UnionPay карталари ишламай қолди

Марказий банкнинг Spot'га маълум қилишича, карталар регулятор томонидан эмас, балки тўлов тизими томонидан блокланган.

Ўтган ҳафта АҚШ Молия вазирлиги “Газпромбанк” ва яна 50дан ортиқ Россия банкларини санкциялар рўйхатига киритганди.

@bankir
👍46🤔13👎2
Доллар кўтарилади

27 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼6-7 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 805
Universalbank — 12 800
Asia Alliance Bank — 12 790
BRB — 12 790


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 830
Hayotbank — 12 830
Poytaxtbank — 12 840
Turonbank — 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍28🤔1
Дунёда кўпчилик кредит карталаридан фойдаланади. Ўзбекистонда ҳам бунга қизиқиш ортиб бормоқда.

Шу сабабли мен ҳам кредит картага буюртма беришга қарор қилдим. Интернет орқали банкларни ўрганиб чиқдим ва “Агробанк” кредит картасини танладим.

Банкка бордим, мутахассислардан маслаҳат олдим, ҳеч қандай ҳужжатларсиз биргина ID карта орқали ишим ҳал бўлди.

Бу кредит картанинг энг асосий афзаллиги Visa тўлов тизими билан интеграция қилингани экан. Картадан ҳам Ўзбекистонда, ҳам чет элда бемалол фойдаланиш мумкин.

Кредит карта орқали 100 млн сўмгача маблағ ишлатса бўлади.

Амал қилиш муддати — 4 йил.

Йиллик фоиз ставка — 30 фоиз (фақат фойдаланилган маблағ учун тўлайсиз).

“Иш ҳақи лойиҳаси” доирасида буджет ташкилоти ходимларига — 27 фоиз.

Нима учун кредит карта керак бўлиб қолди?

Ҳаммада ҳам бўлиб турадиган сабаблар туфайли. Зарур ҳолда пул керак бўлиб қолганда, кимдандир қарз сўраш кўпчилик учун ноқулай.

Кредит карта билан эса анча соддароқ — “1 ҳафтада қайтараман, илтимос” дейиш шарт эмас)

Қўшимча маълумотни 1216 қисқа рақамидан олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124👎47🤔6
Сизнингча сўнгги бир йилда инфляция неча фоиз бўлди?
Final Results
8%
5 фоиздан камроқ
7%
6-8 фоиз
9%
8-10 фоиз
13%
10-12 фоиз
16%
12-15 фоиз
16%
15-20 фоиз
30%
20 фоиздан кўпроқ
👍91👎30🤔11
Кутилганидек, кўпчилик ҳақиқий инфляцияни расмий инфляциядан (10,2 фоиз) юқори деб ҳисоблайди. Сўровнома орқали аниқланадиган сезилган инфляция ҳам 13,2 фоиз дея маълум қилинган.

Марказий банк инфляцион кутилмалар бўйича ҳар ой сўровнома ўтказади — @kutilmalar_noyabr2024_bot (4 декабргача бўлиб ўтади).

Унда сиз ҳам қатнашиб, мамлакатдаги инфляцион ҳолат бўйича муносабат билдиришингиз мумкин.

Бот томонидан берилган саволларга охиригача жавоб беринг. Шундагина сизнинг овозингиз инобатга олинади.

@bankir
👍30👎17🤔5
Доллар кўтарилди

27 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 820,47 сўмдан (+5,69 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎38👍19🤔2
"Трастбанк" ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 30 млн АҚШ долларлик битим имзоланди

Бунгача "Трастбанк" Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан жами 64 млн АҚШ долларига тенг 6 та келишув имзолаган. Ушбу маблағлар ёрдамида эса мамлакатимиздаги кичик ва ўрта бизнеснинг 97 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилган.

2024 йилнинг 26 ноябрь куни эса "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси С.Нормуҳамедов бошчилигидаги делегация Жидда шаҳрида ХСРИК мутасаддилари билан учрашди ва ҳар икки тараф яна бир битимни имзолади. Ушбу келишув Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун истиқболли лойиҳаларни шариат қоидаларига мувофиқ молиялаштириш изчил давом эттирилишига кўмаклашади. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларни қўллаб-қувватлаш баробарида аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Ишонамизки, ушбу ҳамкорлик ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари учун айниқса манфаатли бўлади.

@bankir
👍68👎10🤔6
Доллар кўтарилади

28 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼28-29 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 820
Hayotbank — 12 800
Universalbank — 12 800
BRB — 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 840
Trastbank — 12 840
NBU — 12 840
Aloqabank — 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎61👍24🤔1
Банк омонатлари фоизи барқарор

Октябрь ойида банкларга қўйилган аҳоли омонатларнинг ўртача фоизи 22,1 фоизни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич кетма-кет 5 ойдан бери 22 фоиз ёки ундан юқори бўлиб турибди.

Айни пайтда банклар 27 фоизгача омонатларни таклиф қилмоқда. Капитализацияга эга ва исталган пайт ечиб олганда фоизи сақланиб қоладиган омонатлар эса 20 фоиз атрофида.

Компаниялар учун омонатларнинг ўртача фоизи ўтган ойда 0,9 фоизга ошди ва 17 фоизлик чизиққа яна қайтди.

Бизнес ва аҳоли учун кредитларда фоиз тафовути қисқармоқда

Аҳоли учун банк кредитлари бўйича (имтиёзли кредитлар ва микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси йил бошида 25 фоиздан ошиб кетган эди.

Бироқ III чоракка келиб бу кўрсаткич сезиларли пасайишни кўрсатяпти. Октябрь ойида — 23,9 фоиз.

Тадбиркорлар учун кредитлар бўйича вазият бунинг тескариси. Сўнгги бир йилда ўртача фоиз ставкаси ўсиб бормоқда — 21,1 фоиздан 22,7 фоизгача.

Шу тариқа аҳоли ва бизнес вакиллари кредитлари орасида фоизлар фарқи қисқариб боряпти.

@bankir
👍25👎3
Битта фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклаш режалаштирилмоқда

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг таъкидлашича, айрим мижозлар юзлаб карталарга эга бўлиб, бу фирибгарлар томонидан карталардан маблағларнинг ўзлаштирилишига олиб келмоқда.

Чекловлар бўйича тартиб ҳали ишлаб чиқилмаган. Марказий банк ушбу масалани таҳлил қилиб, мақбул ечим топишни режа қилмоқда.

@bankir
👍65👎45🤔15
Доллар кўтарилди

28 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 848,38 сўмдан (+27,91 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎56👍27🤔1
27 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍21🤔10👎2