Олтин учун омадсиз ҳафта
8 ноябрь ва 15 ноябрь ораси олтин учун 2021 йилдан бери энг омадсиз ҳафтага айланди. Унинг нархи бу даврда унцияга нисбатан 2 700 доллардан 2 544 долларгача пасайди.
Марказий банк томонидан белгиланувчи олтин қуймалари нархи ҳам бу ҳафта давомида фақат пасайди. Айни пайтда 1 гр олтин нархи 1 089 000 сўмга баҳоланяпти.
Шунга қарамай Ўзбекистонда йил бошидан бери қимматбаҳо металл нархи 30 фоиздан кўпроққа ошди.
Олтин нархи тушишига асосан кучли доллар сабаб бўлмоқда. Доллар индекси (дунёда энг кўп фойдаланиладиган валюталарга нисбатан ҳисобланади) 2022 йил октябрдан бери энг юқори даражада.
Долларнинг мустаҳкамланиши эса АҚШ иқтисодиётига бўлган ижобий кутилмалар оқибатида содир бўляпти. Кўпчилик Доналд Трамп Америка иқтисодиётини яхшилашига ишонмоқда.
📷: Bloomberg
@bankir

👍72👎5
Қозоғистоннинг энг йирик финтех компанияси — Kaspi.kz Ўзбекистондаги Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда қатнашмаслигини маълум қилди.
Kaspi компаниясининг Humo'ни сотиб олишга бўлган қизиқиши август ойида эълон қилинган эди.
Humo'ни сотиб олиш амалга ошмаганига қарамай, Kaspi Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётгани ва бозорга киришни бошқа йўлларини қидиришда давом этишини билдирди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔28👎15
InfinBANK инклюзив лойиҳаларга ҳомийлик қилмоқда
InfinBANK АҚШ савдо палатасининг хайрия кечасида фаол иштирок этди. 15 ноябрь куни бўлиб ўтган тадбирда банк ногиронлиги бўлган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган хайрия кечасининг ҳомийси бўлди. Бу орқали банк имконияти чекланган шахсларга бизнес соҳасида янги имкониятлар яратишга ҳисса қўшди.
InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров банк инклюзив ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. У барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, бундай лойиҳалар жамият ривожи учун муҳимлигини қайд этди.
Тадбирда CSR соҳасидаги энг яхши лойиҳалар тақдирланди. InfinBANK бундай тадбирларда иштирок этиш орқали ўзининг ижтимоий масъулиятини амалда намоён этмоқда.
Реклама

👍43👎9🤔6
Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
Фоизи — 23,99 фоиздан 49 фоизгача;
Муддати — 48 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
Фоизи — 27 фоиздан 62 фоизгача;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
Фоизи — 35,9 фоиздан;
Муддати — 24 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57👎31
Доллар кўтарилади
19 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 800
Universalbank — 12 800
Asia Alliance Bank — 12 795
Trastbank — 12 790
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 830
Poytaxtbank — 12 830
Kapitalbank — 12 835
Universalbank— 12 840
@bankir
19 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 800
Universalbank — 12 800
Asia Alliance Bank — 12 795
Trastbank — 12 790
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 830
Poytaxtbank — 12 830
Kapitalbank — 12 835
Universalbank— 12 840
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍30
TBC Bank устав капитали 2 трлн сўмдан ошади
TBC Bank қиймати 1 000 сўмдан бўлган 462 362 066 дона акцияларни чиқариш орқали устав капиталини оширишга қарор қилди.
Акциялар ёпиқ ҳолда TBC Bank Group компаниясига жойлаштирилади. Шу тариқа банк устав капитали 462,4 млрд сўмга кўпаяди ва 2,17 трлн сўмга етади.
Марказий банкнинг талаби 2025 йилдан бошлаб 500 млрд сўмлик устав капиталга эга бўлиш ҳисобланади. TBC Bank аллақачон бу талабларни бажариб улгурган.
Қўшимча маблағ банк учун хизматлар ривожланиши ва мижозлар базасини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

👍68👎14🤔13
Ўзбекистонда девальвация жуда юқори. Бунинг ортидан миллиард ва ҳатто триллион сонларни шундоқ ҳам кўп учратамиз.
Эндиликда квадриллион сонини ҳам мамлакат иқтисодиётини таърифлашда тез-тез ишлатишимизга тўғри келади.
2023 йилда биринчи марта ЯИМ 1 квадриллион сўмдан ошганди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилга келиб иқтисодиёт 2 квадриллион сўмдан ҳам ошади.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига яширин иқтисодиётни қонунийлашаётгани асосий турткилардан бири бўлиб турибди.

👍62👎10🤔10
Доллар кўтарилади
20 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 19-20 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 815
Universalbank — 12 810
Asia Alliance Bank — 12 810
Poytaxtbank — 12 810
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 840
Aloqabank — 12 840
SQB — 12 850
Universalbank— 12 850
@bankir
20 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 815
Universalbank — 12 810
Asia Alliance Bank — 12 810
Poytaxtbank — 12 810
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 840
Aloqabank — 12 840
SQB — 12 850
Universalbank— 12 850
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎45👍22
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
Ўзбекистон 2025 йилда давлат бюджет тақчиллигининг асосий қисмини (аввалги йиллардаги қарзларни қайтариш ҳам) ташқи қарз орқали қоплашда давом этади.
Бюджет тақчиллигининг 40 фоизи ёки 57,1 трлн сўми ташқи манбалар орқали қопланиши кутилмоқда. Мамлакат ташқи қарзи 2025 йилда 39,4 млрд долларга етади. Давлат қарзи эса 45 млрд долларгача ошади.
2025 йилда 5,5 млрд доллар ташқи қарз олиниши кутилаётган бўлса, шунинг 3 млрд доллари бюджет тақчиллиги, 2,5 млрд доллари эса инвестицион лойиҳалар учун ишлатилади.

👎86👍16🤔1
Бугун ”Инфинбанк” доллар курсини 12 905 сўмдан сотди. Шу тариқа курс биринчи марта 12 900 сўмдан ошди.
Расмий курс ҳам 12 844 сўм қилиб белгиланди ва янги рекорд қайд этилди. Йил бошидан бери сўм долларга нисбатан 4 фоизга қадрсизланди.
Маълумот учун, 2025 йил учун Бюджетномада доллар курси ўртача 13 250 сўмдан ҳисобланган.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎127👍36🤔7
Доллар яна кўтарилади
21 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 11-12 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 835
Asia Alliance Bank — 12 830
NBU — 12 830
BRB — 12 830
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 860
Universalbank — 12 860
Davrbank — 12 870
Aloqabank— 12 870
@bankir
21 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 835
Asia Alliance Bank — 12 830
NBU — 12 830
BRB — 12 830
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 860
Universalbank — 12 860
Davrbank — 12 870
Aloqabank— 12 870
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АVO тўлов стикери
Қулайлик ва хавфсизлик бўйича янги қадам. Стикерни смартфонингизга ёпиштиринг ва дўкон, кафе ёки ресторанларда бир тегинишда тўлов қилинг!
1️⃣ Қандай буюртма бериш мумкин
АVO иловасини очинг: «Маҳсулотлар» → «Ҳисоблар» бўлимига ўтинг → АVO ҳисобини танланг → «Тўлов стикерига буюртма бериш» ни босинг.
2️⃣ Қаердан олиш мумкин
Стикерни ушбу манзилдаги картоматдан олинг: Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 52-уй (Integro савдо маркази, Magnum супермаркети ичида). Қурилма экранидаги QR-кодни сканерланг ва стикерни бир зумда қўлга киритинг!
3️⃣ Ўрнатишнинг осонлиги
Ҳимоя қатламини олиб ташланг ва стикерни телефонингизнинг орқа қисмига ёки бошқа қулай буюмга ёпиштиринг.
4️⃣ Сониялар ичида тўлов
Стикерни терминалга яқинлаштиринг ва сигнални кутинг — тўлов амалга ошди!
5️⃣ Хавфсизлик назорат остида
Стикер рақами, амал қилиш муддати ва СVC — барча маълумотлар АVO иловасида сақланади.
АVO тўлов стикери — қулайлик ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирувчи инновация. Биринчилардан бўлиб ҳис этинг!
Батафсил: avo.uz
«АVO bank» АЖ

👍17👎12
Бизнесда қўшимча иш кучига талаб бор
Марказий банк 2024 йил III чорак учун Бизнес кайфияти шарҳини тақдим қилди. Унда бизнес вакиллари учун янги ходимларга бўлган талаб ортаётгани қайд этилган.
Асосан Самарқанд ва Андижон вилоятидаги тадбиркорлар қўшимча иш кучига эҳтиёж борлигини айтмоқда.
Туризм, маиший хизматлар ва ишлаб чиқаришда фаолият юритаётган бизнес вакилларига кўпроқ ходимлар керак бўляпти.
Йил охирига қадар Тошкент шаҳрида етказиб бериш, тиббиёт ва савдо соҳаларида қўшимча ишчи кучига талаб кўпайиши кутилмоқда. Бироқ молия соҳасида бунинг акси бўлиши кутиляпти.
Пойтахтда тадбиркорларнинг қўшимча кредитга бўлган эҳтиёжи ҳам ортиши прогноз қилинмоқда.
Умумий ҳолатда, сўровда қатнашганларнинг 57 фоизи мамлакатда бизнес кайфияти яхшиланаётганини қайд этган.
Бизнес кайфияти шарҳида 2 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этган.
Бу бутун мамлакатга нисбатан тўлиқ хулосани бермасада, бизнес қаерга қараб ўзгараётганини қисман кўрсатиб беради.

👍20👎5🤔1
Аэропортда банк-маслаҳат марказлари очилади
Сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб аэропортларда банк хизматларини таклиф қилувчи жойлар кўпаймоқда.
Тошкент халқаро аэропортида ҳам банк-маслаҳат марказлари очилиши режа қилинмоқда. Бу учун аукцион ўтказилади.
Банк-маслаҳат марказларининг ижараси учун бошланғич нарх йилига 180 млн сўм қилиб белгиланган. Ижарага берилаётган жойнинг майдони 10 кв метр.
Аукцион 2 декабрь куни бўлиб ўтади. Лотни катта эҳтимол рақамли банклардан бири ютиб олса керак.
Учиб кетиш залида халқаро SIM-карталарни сотиш пункти ҳам очилади. Бу ерда 3 кв метр жой учун йилига 360 млн сўм бошланғич нарх белгиланган.

👎37👍21
ИСТАЛГАН МАҚСАДЛАР УЧУН ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ
Харидларни ортга сурманг 100 млн сўмгача онлайн микроқарз олинг
— Гаровсиз
— Кафилликсиз
— Суғуртасиз!
Фоиз ставкаси — 27% дан бошлаб
Муддати — 36 ойгача
Микроқарзни ўз вақтида сўндиринг ва тўланган фоизлар бўйича 10% гача кешбекка эга бўлинг
Қолаверса, микроқарз расмийлаштирганда, АНОРБАНК карталаридан бирини бепул очишингиз мумкин💳
Анорбанк иловаси орқали уйингиздан чиқмасдан онлайн микроқарз расмийлаштиринг👉 https://anorbank.onelink.me/ultE/bankir

👍30👎23
“Заправка”лар учун илова пайдо бўлди
Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи “Avto24” иловаси ишга туширилганини маълум қилди.
Илова тест режимида ишламоқда ва шу сабабли узилишлар кузатилмоқда.
Уни фойдаланувчилар қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиши мумкин: iOS/Android

👎38👍11