Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи қандай?

2024 йилнинг 9 ойида ўзбекистонликлар 715 минг маротаба ўз кредит тарихига қизиқиб кўрди. Бутун бошли 2023 йилда бу кўрсаткич 506 мингта эди.

Кредит тарихи бўйича ҳисоботларни қўлга киритган одамларнинг аксарияти ўртача кредит тарихига эга — 59 фоиз. Йил бошида бу 63,5 фоиз эди.

Уларнинг сони асосан умуман ёки узоқ вақтдан бери кредит олмаганлар ҳисобига кўпроқ бўлиб турибди.

Ҳисоботни юклаб олганларнинг аксарияти 26 ёшдан 35 ёшгача бўлган одамлар. Бу айнан шу қатламнинг кредитга кўпроқ эҳтиёжи борлигини билдиради.

Кредит тарихига қизиқиш йилнинг иккинчи ярмида сезиларли кучайган.

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18 750 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16 875 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

@bankir
👍42🤔5👎2
Доллар кўтарилади

18 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 785
Universalbank — 12 780
BRB — 12 780
SQB — 12 780


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 810
Poytaxtbank — 12 820
Hayotbank — 12 830
Universalbank— 12 830


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎31👍23
Ўзбекистон ва Эрон технологиялар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

15 ноябрь куни «InnoWeek.uz-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбек-Эрон инновацион технологиялар бизнес форуми бўлиб ўтди. Анжуманда 80 нафардан ортиқ компаниялар, эронлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар, илм-фан, давлат бошқарув органлари, ҳокимлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ўз маърузаларида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, шунингдек, инновацион ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янги поғонага чиқариш долзарб эканлигини билдирдилар.

Форумда сўзга чиққан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий икки мамлакат ўртасида технологиялар соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини санаб ўтди:

«Биринчидан, технологиялар соҳасида киритилган ҳар қандай харажат каттароқ фойда келтиради. Иккинчидан, халқ фаровонлиги ва тараққиёти технологик маҳсулотлар ишлаб чикарилишига боғлиқ. Учинчидан, технологиялар соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш анча қийинроқ ва оғирроқдир. Тўртинчидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилмасдан туриб технологиялар соҳасида тараққиётга эришиш қийин бўлади», дея таъкидлаб ўтди элчи.

Эрон Ислом Республикасининг Илм-фан, технологиялар ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти офиси вакиллари ҳам Ўзбекистонда фаолият юритаётган эронлик тадбиркорлар томонидан ижобий баҳоланаётган шароитлар, Эрондаги бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳам Ўзбекистонда бизнес қилишга иштиёқи юқори эканлиги тўғрисида маълумот берди.

Фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария, ахборот технологиялари, нефть-газ ва кимёвия технологиялар, кончилик ва металлургия саноати соҳалариди бўлиб ўтган B2B учрашувларда эронлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорлари билан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагини билдирдилар.

Тадбирда Эроннинг саноат йўналишидаги «Tamin Petro», «GAAMELECTRIC» каби йирик компаниялари ўзи инновацион маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

@bankir
👍35
Банк ходимлари қарздорлар билан қандай муомала қилиши керак?

Банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
— телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ; ойига саккиз мартадан ортиқ.


Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Телеграм орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

@bankir
👍91👎51🤔7
Доллар кўтарилди

18 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 812,30 сўмдан (+12,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎32👍12
15 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎6🤔1
Банкир
15 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍22👎14
Олтин учун омадсиз ҳафта

8 ноябрь ва 15 ноябрь ораси олтин учун 2021 йилдан бери энг омадсиз ҳафтага айланди. Унинг нархи бу даврда унцияга нисбатан 2 700 доллардан 2 544 долларгача пасайди.

Марказий банк томонидан белгиланувчи олтин қуймалари нархи ҳам бу ҳафта давомида фақат пасайди. Айни пайтда 1 гр олтин нархи 1 089 000 сўмга баҳоланяпти.

Шунга қарамай Ўзбекистонда йил бошидан бери қимматбаҳо металл нархи 30 фоиздан кўпроққа ошди.

Олтин нархи тушишига асосан кучли доллар сабаб бўлмоқда. Доллар индекси (дунёда энг кўп фойдаланиладиган валюталарга нисбатан ҳисобланади) 2022 йил октябрдан бери энг юқори даражада.

Долларнинг мустаҳкамланиши эса АҚШ иқтисодиётига бўлган ижобий кутилмалар оқибатида содир бўляпти. Кўпчилик Доналд Трамп Америка иқтисодиётини яхшилашига ишонмоқда.

📷: Bloomberg

@bankir
👍72👎5
🚫Kaspi Humo'ни сотиб олмайдиган бўлди

Қозоғистоннинг энг йирик финтех компанияси — Kaspi.kz Ўзбекистондаги Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда қатнашмаслигини маълум қилди.

Kaspi компаниясининг Humo'ни сотиб олишга бўлган қизиқиши август ойида эълон қилинган эди.

Humo'ни сотиб олиш амалга ошмаганига қарамай, Kaspi Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётгани ва бозорга киришни бошқа йўлларини қидиришда давом этишини билдирди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔28👎15
InfinBANK инклюзив лойиҳаларга ҳомийлик қилмоқда

InfinBANK АҚШ савдо палатасининг хайрия кечасида фаол иштирок этди. 15 ноябрь куни бўлиб ўтган тадбирда банк ногиронлиги бўлган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган хайрия кечасининг ҳомийси бўлди. Бу орқали банк имконияти чекланган шахсларга бизнес соҳасида янги имкониятлар яратишга ҳисса қўшди.

InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров банк инклюзив ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. У барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, бундай лойиҳалар жамият ривожи учун муҳимлигини қайд этди.

Тадбирда CSR соҳасидаги энг яхши лойиҳалар тақдирланди. InfinBANK бундай тадбирларда иштирок этиш орқали ўзининг ижтимоий масъулиятини амалда намоён этмоқда.

Реклама
👍43👎9🤔6
❗️Онлайн ва гаровсиз микроқарзлар

Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.

🏦TBC Bank
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Davr Bank
Фоизи — 23,99 фоиздан 49 фоизгача;
Муддати — 48 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Анор банк
Фоизи — 27 фоиздан 62 фоизгача;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Тенге Банк
Фоизи — 35,9 фоиздан;
Муддати — 24 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57👎31
Доллар кўтарилади

19 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 800
Universalbank — 12 800
Asia Alliance Bank — 12 795
Trastbank — 12 790


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 830
Poytaxtbank — 12 830
Kapitalbank — 12 835
Universalbank— 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍30
TBC Bank устав капитали 2 трлн сўмдан ошади

TBC Bank қиймати 1 000 сўмдан бўлган 462 362 066 дона акцияларни чиқариш орқали устав капиталини оширишга қарор қилди.

Акциялар ёпиқ ҳолда TBC Bank Group компаниясига жойлаштирилади. Шу тариқа банк устав капитали 462,4 млрд сўмга кўпаяди ва 2,17 трлн сўмга етади.

Марказий банкнинг талаби 2025 йилдан бошлаб 500 млрд сўмлик устав капиталга эга бўлиш ҳисобланади. TBC Bank аллақачон бу талабларни бажариб улгурган.

Қўшимча маблағ банк учун хизматлар ривожланиши ва мижозлар базасини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

@bankir
👍68👎14🤔13
Доллар кўтарилди

19 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 825,01 сўмдан (+12,71 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎37👍25🤔7
Ўзбекистонда девальвация жуда юқори. Бунинг ортидан миллиард ва ҳатто триллион сонларни шундоқ ҳам кўп учратамиз.

Эндиликда квадриллион сонини ҳам мамлакат иқтисодиётини таърифлашда тез-тез ишлатишимизга тўғри келади.

2023 йилда биринчи марта ЯИМ 1 квадриллион сўмдан ошганди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилга келиб иқтисодиёт 2 квадриллион сўмдан ҳам ошади.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига яширин иқтисодиётни қонунийлашаётгани асосий турткилардан бири бўлиб турибди.

@bankir
👍62👎10🤔10
Доллар кўтарилади

20 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 815
Universalbank — 12 810
Asia Alliance Bank — 12 810
Poytaxtbank — 12 810


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 840
Aloqabank — 12 840
SQB — 12 850
Universalbank— 12 850


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎45👍22
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?

Ўзбекистон 2025 йилда давлат бюджет тақчиллигининг асосий қисмини (аввалги йиллардаги қарзларни қайтариш ҳам) ташқи қарз орқали қоплашда давом этади.

Бюджет тақчиллигининг 40 фоизи ёки 57,1 трлн сўми ташқи манбалар орқали қопланиши кутилмоқда. Мамлакат ташқи қарзи 2025 йилда 39,4 млрд долларга етади. Давлат қарзи эса 45 млрд долларгача ошади.

2025 йилда 5,5 млрд доллар ташқи қарз олиниши кутилаётган бўлса, шунинг 3 млрд доллари бюджет тақчиллиги, 2,5 млрд доллари эса инвестицион лойиҳалар учун ишлатилади.

@bankir
👎86👍16🤔1
Доллар кўтарилди

20 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 844 сўмдан (+18,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎44👍20🤔2