Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилни Туркияда кутиб олиш имкони бор

Янги йил — ҳар бир инсоннинг болалигини эслатувчи мўъжизавий байрам. Буни эса кўпчилик одатий тарзда “оливе” салатини еганча уйда ўтказади.

Locas Tour жамоаси ҳақиқий байрам шукуҳини ҳис қилмоқчи бўлганларга Turk Riviera'си номли Янги йил турини таклиф қилмоқда:

8 кун / 7 кеча:
✈️ Тошкент ва Самарқанддан училади — 27, 28, 29-декабрь

Сизни нималар кутмоқда:

🏙 Истанбулда 2 кеча, нонушта билан — шарқона эртак сеҳрига шўнғийсиз.
🏝 Анталиядаги PORTO BELLO 5* да 5 кеча - ҳаммаси ичида меҳмонхона + Янги 2025 йилни кутиб олиш арафасида ёрқин гала-кечки овқат!


Тур нархини билиш учун 787777377 рақамига қўнғироқ қилинг ёки @LocasTourbot'га мурожаат қилинг.

Янги йилни оилавий кутиб олмоқчи бўлганлар учун ҳамёнбоп нархларда тур ҳам ташкил қилиб берилади.

Қайноқ турларни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг — @locas_tour

Реклама
👍46🤔6👎3
Feed Up 1 йилдан буён “Akfa Group” билан биргаликда иш олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик ўлароқ охирги 6 ой ичида озиқ-овқатни хавфсиз сақлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш борасидаги ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин.

Бугунги кунда Feed Up нинг Ўзбекистон ҳудудида 43 та филиали мавжуд бўлиб, йил охирига қадар бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Feed Up учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича Evos ва KFC дан сўнг учинчи поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринни эса Oqtepa Lavash эгаллаган.

Evos — 655 млрд сўм, 82 та филиал
KFC — 552 млрд сўм, 26 та филиал
Feed Up — 107 млрд сўм, 37 та филиал
Oqtepa Lavash — 103 млрд сўм, 55 та филиал

Юқорида келтирилган рақамлар мамлакатдаги тадбиркорлар учун яратиб берилаётган қулай шароитларни ангалатади.

Қуйидаги эксклюзив интервюда тармоқ асосчиси ошхона ичидаги барча жараён ҳамда бренднинг муваффақиятли ривожланиш сирлари билан бўлишди.

👉 Интервьюни кўриш учун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎14
Марказий банк бир ойда 7 та банкни жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси октябрь ойида 7 та банкка нисбатан жарима қўллади. 2 та микромолия ташкилоти ҳам худди шундай жазога тортилди.

Регулятор жаримага тортилган банклар номини ошкор қилмайди. Рақобат қўмитаси эса банклар номини ошкор қилиб, июль ойидан бери 8 та банкни жаримага тортди.

@bankir
👍76🤔4👎1
💸Bitcoin 80 минг доллардан ошди

Дунёдаги энг йирик кирптовалюта Bitcoin нархи 81,9 минг долларга чиқди. Бу токен учун навбатдаги рекорд бўлди. Унинг нархи йил бошидан бери 93 фоизга ошди.

Bitcoin ва бошқа криптовалюталар Доналд Трамп АҚШ президенти этиб тайинлангач қимматлашни бошлади.

Таҳлилчилар 80 минг долларлик маррани ноябрь охиригача босиб ўтилишини тахмин қилган эди. Bitcoin'нинг кутилганидан тезроқ ўсиши уни 100 минг долларлик маррага анча яқинлаштирмоқда. Бу йил охиригача содир бўлиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👎15
Доллар тушади

12 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 810
SQB — 12 805
Asia Alliance Bank — 12 800
Aloqabank — 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 840
Poytaxtbank — 12 840
Anorbank — 12 840
SQB — 12 850


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎8
Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?

Канал ботига кунига кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Кимдир қайсидир банкни айбласа, яна кимдир унинг номига ноқонуний кредит расмийлаштирилганидан шикоят қилади.

Бу каби ҳолатларда Марказий банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиш керак.

Ишонч телефонига мурожаат қилиш фойда берадими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир мурожаат регулятор томонидан кўриб чиқилади. Агарда банклар томонидан қоидабузарлик содир этилган бўлса нафақат мурожаат ҳал этилади, балки банклар огоҳлантирилиши, ҳатто жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Масалан, октябрь ойининг ўзида регулятор 7 банкка жарима қўллади.

Шундай қилиб банклар билан муаммо бўлганда, банкнинг ўзи буни ҳал этишни ортга сурса ёки хизмат кўрсатишда бошқа камчиликлар кузатилса, тўғридан-тўғри Марказий банкка мурожаат қилиш энг тўғри йўлдир.

📱Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74👎10
Доллар тушди

12
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 803,81 сўмдан (-19,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55👎6
Ўзбекистон кўпроқ қарз олмоқчи

2025 йилда Ўзбекистон аввалги йилларга қараганда кўпроқ — 5,5 млрд доллар қарз олишни режа қилмоқда. 1 июль ҳолати бўйича мамлакат қарзи 37 млрд долларни ташкил қилади.

Бу ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани. Бироқ йил охиригача давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,5 фоизга етиши кутилмоқда.

2025-2027 йилларда эса давлат қарз ЯИМ билан солиштирилганда 36,7-37 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодий ўсиш мамлакат учун кўпроқ қарз олиш имконини беради. Тахминий ЯИМ ўсишини олиб қарайдиган бўлсак, 2027 йилда давлат қарзи 55 млрд доллардан ошиши мумкин.

ЯИМга нисбатан давлат қарзи 60 фоиз қилиб белгиланган ва Ўзбекистон бу кўрсаткичдан ҳали анча йироқ бўлсада, ҳавотирли жиҳатлар мавжуд.

Айни пайтда давлат қарзининг асосий қисми бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилади. Бу эса молиявий барқарорликка хавф дегани.

Давлат учун қарз олиш қанчалик тўғрилиги ва қўшни мамлакатлардаги вазият ҳақида бу ердан ўқисангиз бўлади.

@bankir
👎223👍41🤔16
Доллар тушади

13 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank— 12 785
Poytaxtbank — 12 780
Asia Alliance Bank — 12 780
Trastbank — 12
780

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 830
Aloqabank — 12 830
Anorbank — 12 830
Hayotbank — 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎4🤔1
Dunyoda mashhur taomlar narxining o‘sishini baholab boradigan turli xil indekslar mavjud. Masalan, Amerikadagi bigmak indeksi yoki Rossiyadagi olivye indeksi. Biz ham o‘zimizga indeks kerakligini o‘ylab, palov indeksini yaratishga qaror qildik. Endilikda har oy eng mazali, xushta’m, ishtahani qitiqlaydigan palovning bir porsiyasi qanchaga tushishini hisoblab boramiz.

Hisoblash uchun esa doim "Korzinka"da har oyning 1-sanasidagi narxlarni olishga qaror qildik. Retseptni esa Vector Uz kanalibosh oshpazi Ahmad Hamdamovdan bilib oldik.

Shunday qilib, 2024-yil noyabr oyi uchun bizning birinchi palov indeksimiz — 24 860 so‘m.

Bir porsiya tayyorlash uchun sizga shuncha pul kerak bo‘ladi. Rasmiy statistikaga ko‘ra, palov indeksi yuqoriroq — 34 500 so‘m. Buning sababi, rasmiy statistika umumiy ovqatlanish joylaridagi palov porsiyasining narxini ko‘rsatsa, biz oddiy oilaviy palovning narxini hisoblaymiz.

2024-yil oktyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda o‘rtacha oylik ish haqi 5,2 million so‘mni tashkil etadi. Bu oyiga 207 porsiya palov degani.

Kelgusi oyda indeks qanday o‘zgarishini kuzatib boramiz.

NECHPUL — pul haqidagi hamma narsa. Obuna boʻling 💵
2👍26👎12🤔2
Қодир Адилов “Гарант банк”нинг янги Бошқарув раиси бўлди

“Гарант банк” Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ Қодир Мухлисбекович Адилов банк бошқаруви раиси этиб тайинланди.

2022 йилдан бери банк бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Аброр Мухаммедханов лавозимидан озод қилинди.

1982 йилда туғилган Қодир Адилов 2003 йил Тошкент автомобил ва йўллар институтини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини "Менежмент" йўналиши бўйича тамомлаган.

Бунга қадар у Octobank'да Ғазначилик, Молиявий менежмент, Хатарларни бошқариш департаментларида ва Амалиёт бошқармасида раҳбарлик қилган.

@bankir
👍41👎8
💸Bitcoin кумушни ортда қолдириб дунёдаги энг йирик саккизинчи активга айланиб олди.

Айни пайтда криптовалюта нархи 89 минг доллар атрофида бўлиб турибди. Бу эса унинг бозор капиталини 1,76 трлн доллардан оширади.

Йил охиригача Bitcoin бозор капиталлашуви бўйича ҳатто Saudi Aramco'ни ҳам ортда қолдириши мумкин. Бу асосан нефть билан шуғулланувчи Саудия Арабистонининг энг йирик компанияси ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🤔14👎5
Bitcoin қандай ишлаши ҳақида тушунмоқчи бўлсангиз экспертлар ёрдамида тайёрланган видеомизни томоша қилинг.

Экспертлардан бири Bitcoin нархи 50 минг доллар бўлган пайти 100 минг доллардан ошишини тахмин қилган эди. Ҳозирча шунга қараб кетмоқда.

https://youtu.be/tSpBa-RJoNc?si=ZcVNtBguShKmG0-z
👍22👎6🤔5
Доллар тушди

13
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 793,38 сўмдан (-10,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍62👎8
Доллар кўтарилади

14 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼15-16 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank— 12 790
Universalbank — 12 780
Madadbank — 12 775
Hayotbank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 820
Aloqabank — 12 820
NBU— 12 820
Anorbank — 12 820


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎41👍26🤔1
Уйлар нархи вилоятларда ҳам пасайишни бошлади

Октябрь ойида Ўзбекистонда уйлар нархи деярли ўзгармади ва атига 0,1 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда нархлар 6,5 фоизга ошди.

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи ҳамон пасайишда давом этмоқда. Ўтган ойнинг ўзида нарх 1,5 фоизга тушгани йиллик нархларнинг ҳам пасайишига олиб келди — 1,3 фоизга. Уйлар Бектемир ва Яшнобод туманларида сезиларли арзонламоқда.

Кўчмас-мулк нархи вилоятларда ҳам пасайишни бошлади. Дастлабки йирик нарх тушишини Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари бошдан кечирди.

1 кв м учун энг қиммат уйлар Тошкентда бўлиб турибди — ўртача 1 100 доллар. Кейинги поғоналарда Самарқанд ва Тошкент вилояти бормоқда.

Пойтахтда ижара бозори

Тошкентда уйларнинг ижара бозори октябрь ойида барқарор бўлди ва ўртача нарх ўзгариши кузатилмади — 1 кв м учун 8,3 доллар.

Сергели ва Учтепа туманларида уйларнинг ижара нархи сезилари пасаймоқда (ўртача 4,5 фоизга). Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасаройда эса нархлар юқорилигича қолмоқда.

Умуман олганда Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12 фоиздан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод (-18 фоиз), Сергели (-17 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (-15,2 фоиз) туманларида қайд этилди.

Маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим қилинди.

@bankir
👍62👎11🤔2
Доллар кўтарилди

14 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 808,03 сўмдан (+14,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎50👍25
INNOWEEK: Инновацион ишланмалар соҳасида 10 миллион долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда

Тошкентда ўтказилаётган INNOWEEK доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун хориждан келган меҳмонлар инновация ва технологиялар соҳасидаги янги лойиҳаларини тақдим этади.

Жумладан, Германия ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги технологиялар инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилмоқда. 13 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланганидек, кутилаётган келишувларнинг умумий қиймати тахминан 10 миллион долларга тенг бўлиб, бу мамлакатимиздаги янги истиқболларнинг катта имкониятларини очиб беради.

@Bankir
👍17