Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
Yandex Uzbekistan Express24 активларини бир қисмини сотиб олди Yandex Uzbekistan ва Express24 ягона технологик платформани яратиш бўйича битим имзолади. Бунда Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади. Express24 иловаси…
Express24 ҳам монопол деб эълон қилинди

Рақобат қўмитаси YandexGo, Yandex Eats билан биргаликда Express24 компаниясини ҳам бозорда устун мавқега (монопол) эга деб эътироф этди.

Қўмита 2023 йил охирида YandexGo компаниясини монопол деб эълон қилган эди.

@bankir
👍42👎13🤔5
Энди режаларни ортга суришга ҳожат йўқ

Баъзилар орзу қилган нарсасини сотиб олиш учун узоқ вақт пул йиғишга мажбур бўлади. Бунинг устига кутилмаган харажатлар ҳам ҳаётнинг бир қисми.

Кўпчилик бундай ҳолатда банкдан қарз олишни танлайди, бироқ кредит олиш учун кунларни, ҳатто ҳафталарни санашга мажбур бўлади.

Кредитни расмийлаштириш жараёни одатда узундан-узун навбатлар, қоғозбозлик ва кўп вақт талаб қилади.

Аммо TBC Bank орқали кредит олиш тез ва осон. Гаров ҳам, кафил ҳам, бошқа қоғозбозликлар ҳам керак эмас.

Ҳаттоки дам олиш кунларида ҳам 100 000 000 сўмгача кредит олиш мумкин:
Иловага кирасиз
Кредит учун ариза топширасиз
1 дақиқада жавоб оласиз!

Энди катта режалар, кутилмаган харажатлар ёки орзуларингизни амалга оширишдан қўрқмасангиз ҳам бўлади.

Банкнинг кредит портфели қисқа муддатда 6 трлн сўмдан ошди. TBC Bank билан имкониятларни яратинг: https://app.tbcbank.uz/SfqR/atih51vs

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎105👍37🤔8
Доллар тушади

29 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

BRB — 12 780
Universalbank — 12 780
Garantbank — 12 770
Agrobank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 810
Poytaxtbank — 12 810
Davrbank — 12 820
Asakabank — 12 820


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎6
Қайси банклар бошланғич тўловсиз автокредитлар ажратмоқда?

🏦Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси — йиллик 28,9%дан
Кредит муддати — 5 йил
Кредит суммаси — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил турдаги автотранспорт, пул гарови ва заргарлик буюмлари
Батафсил

🏦Садерат Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 28%
Кредит муддати — 4 йилгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46👎10
Доллар тушди

29
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 794,92 сўмдан (-13,47 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎4🤔1
Қайси ҳудудларда банкирлар кўпроқ маош олмоқда?

Ўзбекистонда ишловчи молия ходимларининг ўртача маоши 2024 йилнинг III чорагида 14,5 млн сўмни ташкил қилди. Бу соҳа ҳозирда энг кўп ҳақ тўланувчи соҳа бўлиб турибди.

Шунга қарамай маошларнинг ўсиш кўрсаткичи 2024 йилда охирги йилларга нисбатан анча пастроқ бўлди — 13,1 фоиз. Аввалги тўрт йилда энг кам ўсиш даражаси 27,2 фоиз эди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчиликни сақлаб турибди. Бу ердаги банк, суғурта ва бошқа молиявий хизматларда ишловчилар ўртача 17,9 млн сўм иш ҳақи олади.

Бироқ, 2023 йил билан солиштирганда пойтахтда иш ҳақи аксарият вилоятларга қараганда секинроқ ўсмоқда — 9,6 фоиз. Энг юқори ўсиш бу борада 20,1 фоиз билан Қашқадарё вилоятида кузатилди.

@bankir
👍43👎15🤔4
“Давр банк” ҳам жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси яна бир банкни жаримага тортди. Бу сафар “Давр банк” реклама шартларини бузгани учун жазога тортилди.

“Давр банк” томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда банк маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Масалан, 50 млн сўмгача онлайн микроқарз ва тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ҳақида маълумот берилган, бироқ уларнинг шартлари тўлиқ жойлаштирилмаган.

Кредит бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмагани сабаб банк жаримага тортилган.

Бунгача “Ҳамкорбанк”, “Универсалбанк”, “Ипак йўли банки”, “Ипотека банк”, “Аво банк” ва “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ҳам жаримага тортилган эди.

@bankir
👍87👎8🤔4
Доллар тушади

30 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 770
BRB — 12 770
Universalbank — 12 760
Trastbank — 12 760

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 800
Poytaxtbank — 12 800
Hayotbank — 12 800
Anorbank — 12 805


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎7
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил


🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 26,5 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38👎11🤔5
Budjetnoma_2025_BmO2cnx.pdf
12.1 MB
❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.

Мазкур ахборотнома орқали 2025–2027 йиллар учун буджет мўлжаллари билан танишишингиз мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎7🤔2
Доллар тушди

30
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 784,97 сўмдан (-9,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍51👎1
2025 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тақдим қилди. Унга кўра асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолмоқда:

Фойда солиғи — 15 фоиз;
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) — 12 фоиз;
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12 фоиз;
Ижтимоий солиқ — 12 фоиз, (бюджет ташкилотлари учун — 25 фоиз);
Юридик шахслар мол-мулк солиғи — 1,5 фоиз;
Айланмадан олинадиган солиқ — 4 фоиз.

@bankir
👍34👎26
Бизнесингиз учун янги имкониятлар

ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:

- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.
- Миллий валютадаги ташқи тўловлар 6 ой давомида - БЕПУЛ

📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.

Реклама
👍19👎2
❗️Таълим кредити учун камроқ пул ажратилиши кутилмоқда

Бюджетномага кўра, 2025 йилда давлат маблағлари ҳисобидан таълим кредитлари учун 2,8 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Бу 2024 йилги кутилмага нисбатан қарийб 200 млрд сўмга камроқ.

Шундоқ ҳам 2024 йилдан бошлаб имтиёзли таълим кредитлари шартлари ўзгарган эди. Авваллари сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабалар учун ҳам бу турдаги кредитлар берилган бўлса, эндиликда фақат кундузги таълимда ўқийдиган талабалар учун ажратилмоқда.

Бундан ташқари иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎37👍16
💸 Octobank'нинг Octo-Mobile иловасида халқаро пул ўтказмалари

Octobank'нинг Octo-Mobile иловаси халқаро пул ўтказмаларининг иккита қулай усулини таклиф қилади — Visa Direct ва SWIFT орқали.

— Visa Direct — 180 мамлакат Visa карталарига тезкор пул ўтказмалари. Валюта карталарини очмасдан яқинларга тезкор пул ўтказиш учун қулай. Ўтказмаларни Humo ва Uzcard карталаридан юбориш мумкин.

— SWIFT — чет элдаги ўқиш, даволаниш ва йирик харидлар учун тўлов қилишнинг ишончли усули. Дунёнинг деярли исталган банкидаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш. Юқори даражадаги хавфсизлик.

Батафсил маълумотни Octobank сайти орқали билиш мумкин: https://octobank.uz/uz/matbuot-markazi/yangilik-visa-direct-va-swift-orqali-xalqaro-otkazmalar-octobank

Реклама
👍15👎2
5 фоизлик инфляция 2027 йилгача чўзилмоқда

Марказий банкнинг асосий мақсади инфляцияни доимий равишда 5 фоиз кўринишига олиб келиш ҳисобланади.

Бу мақсадга эришиш бир неча йилдан бери ортга сурилмоқда. Аслида ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда инфляция 5 фоизни ташкил қилиши керак эди.

Бироқ пандемия таъсири, жаҳондаги геосиёсий вазият ва энергетик ислоҳотлар сабаб инфляцион таргетга эришиш кечикмоқда.

Сўнгги маълумотлар 5 фоизлик инфляция 2025 йил охирида бўлишини кўрсатаётган эди. Яқинда Марказий банк раиси ўринбосари бунга 2026 йилнинг II ярмида эришиш мумкинлигини айтди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Бюджетномада эса инфляцион таргет 2027 йилга келиб тўлиқ 5 фоизга етиши кутилаётгани маълум бўлди.

Келгусида инфляция қуйидагича бўлиши прогноз қилинмоқда:

2024 йил — 9 фоиз;
2025 йил — 7 фоиз;
2026 йил — 5-6 фоиз;
2027 йил — 5 фоиз.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔56👍36👎23
Эртага асосий ставка қайта кўриб чиқилади

Айни пайтда Марказий банк томонидан белгиланган асосий ставка 13,5 фоиз бўлиб, сўнгги йиғилишда ўзгартирилган эди.

Регулятор эртага асосий ставкани кўриб чиқиш билан биргаликда, Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил қилади.

— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?

Сиз нима деб ўйлайсиз, эртага асосий ставка яна ўзгарадими?

Кўтарилади — 👍
Пасаяди — 👎
Ўзгармайди — 🤔

@bankir
🤔300👎146👍111
Доллар кетма-кет бешинчи кун тушмоқда

31 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 765
BRB — 12 760
NBU — 12 750
Trastbank — 12 750


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 790
Hayotbank — 12 790
Octobank — 12 800
NBU — 12 800


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎8
💸Bitcoin рекордга яқинлашди

Кеча, сешанба куни Bitcoin нархи 73,6 минг долларгача юқорилади. Бу 2024 йил мартида қайд этилган 73,8 минг долларлик рекордга жуда яқиндир.

20 кун аввал криптовалюта 60 минг долларга баҳоланаётга эди. 2024 йилнинг ўзида Bitcoin 73 фоиздан кўпроққа қимматлади.

📈Нима учун Bitcoin нархи ошяпти?

Кўпчиликка маълум, яқинда АҚШда президентлик сайловлари ўтказилади. Президентлик учун собиқ президент Доналд Трамп ва амалдаги вице-президент Камала Ҳаррис курашмоқда.

Ҳозирги президент Жо Байдендан фарқли равишда номзодларнинг иккаласи ҳам президент бўлган тақдирда криптовалюталарни қўллаб-қувватлашини таъкидламоқда.

Ҳаттоки, Трамп АҚШ дунёнинг крипто-пойтахтига айланишини ваъда қилди.

Таҳлилчилар сайловда ким ғалаба қозонишидан қатъий назар ноябрь ойи охиригача Bitcoin нархи 80 минг долларга чиқишини прогноз қилмоқда.

Албатта, ягона сабаб бу эмас. Бироқ ҳозирда криптовалюта нархига асосий таъсирни АҚШдаги сайловлар ва унинг атрофидаги мунозаралар ўтказмоқда.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎7
Доллар тушди

31
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 774,34 сўмдан (-10,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55👎7🤔4
Ипак Йўли Банкидан факторинг: қандай қилиб бизнес пулларни тезроқ олиши мумкин 💼

Факторинг — бу бизнес учун товарлар ёки хизматлар эвазига деярли дарҳол пул олишнинг осон усули.

Мустақил равишда тўлов муддатини узайтириш ўрнига, бизга мурожаат қилишингиз ва бир неча кун ичида тўловни олишингиз мумкин, мижоз эса маблағларни банк ҳисобига ўтказиб беради.

Шартлар:

1. Мижознинг банкимиз филиалларида ҳисоб рақами мавжудлиги;
2. Дебиторлик қарздорликни тасдиқловчи шартномаларнинг мавжудлиги;
3. Факторинг суммаси: 50 миллион сўмдан бошлаб;
4. Факторинг муддати: 180 кунгача;
5. Дисконтлаш/устама ставкаси: мижоз билан келишилган ҳолда;
6. Муддати ўтган қарзларнинг йўқлиги.

Батафсил маълумотни сайтимиздаги мақоламизда ўқинг.

Реклама
👍28👎6