Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий банк жамоаси UZCARD футбол лигаси ғолибига айланди!

UZCARD Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон банклари ўртасида ўтказилган турнирнинг муваффақиятли якунланганини мамнуният билан хабар беради.

Мазкур тадбир мамлакат банк соҳасидаги спорт ихлосмандларини бирлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлди ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида бошланган турнирда турли банклардан 27 та жамоа иштирок этди ва футбол руҳининг ҳақиқий байрамига айланди. Мусобақалар давомида 47 та ўйин ўтказилди, унда жамоалар нафақат маҳорат, балки жамоавий руҳни ҳам намойиш этиб, 165 та гол уришди.

19 октябрь куни турнир финали бўлиб ўтди, унда NBU ва “Трастбанк” жамоалари тўқнаш келишди. Иккала жамоа ҳам чемпионлик унвонига лойиқ эди, лекин бу сафар омад NBU жамоаси томонида бўлди.

Финал ўйини, суратлар ва статистика football.uzcard.uz сайтида мавжуд.

Реклама
👍49👎3
Нақд пулга эҳтиёж камайиб боряпти

Аввалари одамлар орасида нақд пулга эҳтиёж жуда катта эди, ҳаттоки банкоматларда пулни нақд қилиш учун узундан-узун навбатлар бўларди.

Бироқ энди вазият ўзгаряпти ва буни рақамларда ҳам кўриш мумкин. 2024 йилнинг 9 ойида банк карталарига жами 740 трлн сўм пул маблағлари келиб тушган. Шу пулларнинг 22,6 фоизи нақд пулга айлантирилган.

Таққослаш учун аввалги йилларнинг мос даврида бу кўрсаткич қуйидагича эди:

2023 йил — 24,4 фоиз;
2022 йил — 27,4 фоиз;
2021 йил — 32,9 фоиз:
2020 йил — 35 фоиз.

Йиллар ўтган сари одамлар пуллларини камроқ нақдлаштиряпти ва бу тенденция ҳали яна давом этади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82👎5🤔4
Доллар кўтарилади

24 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 790
NBU — 12 790
Turonbank — 12 780
BRB — 12 780


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 820
Asia Alliance Bank — 12 820
Asakabank — 12 830
SQB — 12 830


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎48👍21
🔥Coldplay, Eminem ва бошқа мегаюлдузлар

Яқинда Тошкентда Thirty Seconds To Mars рок гуруҳи концерт берди. Бу жаҳон юлдузларининг Ўзбекистондаги кам сонли концертларидан бири бўлди.

Масалан, қўшни Қозоғистонда бундай концертлар нисбатан анча кўпроқ бўлади. Лекин бизда бу жараён аллақачон бошланган ва секин-аста у даражага етиб борамиз.

Унгача эса мегаюлдузларнинг концертини кўриш учун Ўзбекистонга яқинроқ бўлган давлатларга саёҳат қилишга тўғри келади.

Locas Tour бир нечта жаҳонга машҳур юлдузларнинг концерти учун саёҳат ташкил қиляпти экан.

💥Dua Lipa
23 ноябрь — Куала-Лумпур
💥ASAP ROCKY
22-24 ноябрь — Паттая
💥Eminem
10 декабрь — Баҳрайн
💥Coldplay
11, 12, 14-январ — Абу-Даби
💥Лудовико Эйнауди
17-20 январ — Абу-Даби

Шахсан ўзим Coldplay'нинг ашаддий мухлисиман ва ўтган йилги концертдан парчани томоша қилишни тавсия қиламан. Бу пулга қиёслаб бўлмайдиган эмоциялар.

Locas Tour жамоаси сиз учун билет (жуда қийин), меҳмонхона ва авиачипта каби барча ташкилий масаларни ҳал қилиб беради. Жойлар сони чекланган, улгуриб қолинг:

787777377 | Телеграм: @LocasTourbot

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍149👎39🤔1
Қайси банкларда муаммоли кредитлар кўпроқ?

Сентябрь давомида Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) улуши ўзгармади ва 21,5 трлн сўм кўринишида қолди.

Умумий ажратилган кредитлар таркибида NPL улуши 4,2 фоиз кўринишида сақланиб қолмоқда. Бундай кредитларнинг 14,6 трлн сўми давлат банкларига, 6,9 трлн сўми хусусий банкларга тўғри келади.

Энг кўп қайтарилмаётган кредити бор банклар:
“Ипотека банк” — 4,3 трлн сўм (+287,8 млрд);
“Миллий банк” — 3 трлн сўм (-436,1 млрд);
СҚБ — 2,15 трлн сўм (-200,4 млрд);
“Агробанк” — 2,1 трлн сўм (+144,5 млрд).

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🤔16👎1
Доллар кўтарилди

24 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 827,90 сўмдан (+10,05 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎46👍14🤔4
Марказий Осиё молиявий дирекоторлари бир жойга тўпланмоқда

Ҳар қандай соҳада ривожланиш учун нетворкинг жуда муҳим ҳисобланади. Банк ва молия ҳам бундан мустасно эмас.

Туркияда банк ва молия соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи ходимлар учун худди шундай нетворкинг қилиш имкони пайдо бўлмоқда.

Bonds, Loans & ESG Capital Markets CEE, CIS & Türkiye 2024 конференцияси 19-20 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади.

Унда Халқаро Молия Корпорацияси, Deutsche Bank, S&P Global ва Fitch Ratings каби катта компанияларнинг кучли мутахассислари иштирок этади. Муҳокама қилинадиган мавзулар молиявий стратегиялар, барқарор ривожланиш, ESG ва бошқалар.

Конференцияда Ўзбекистон ва унинг минтақа капитал бозоридаги ролига алоҳида эътибор қаратилади.

Капитал бозори ривожланиши айнан мамлакат бироз оқсаётган ва бир вақтнинг ўзида бизга жуда зарур бўлган соҳадир.

Бу мавзуда давра суҳбатида собиқ молия вазири, Infrasia Capital бош директори Одилбек Исоқов ва UzAuto Motors молиявий директори Камолиддин Умурзоқов ҳам қатнашади.

Қисқа қилиб айтганда конференция профессионал ривожланиш истагида бўлганлар учун ҳақиқий имконият, нетворкинг майдони бўлиб хизмат қилади.

Дастур ҳақида янада тўлиқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали Global Banking & Markets сайтига ўтинг: https://globalbankingmarkets.com/events/turkey

@bankir
👍18👎3
23 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎9
Доллар тушади

25 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 800
Universalbank — 12 790
Garantbank — 12 790
BRB — 12 790


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 830
Asia Alliance Bank — 12 830
Poytaxt bank — 12 830
SQB — 12 840


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔4👎1
Банклар рейтинги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг III чораги якунлари бўйича банклар рейтингини янгилади.

Юқори қисмда катта ўзгаришлар бўлмади. 6 та банк йирик банклар рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди.

Кичик банклар рейтингида эса “Янги банк” 5 поғона юқорилаб, катта ўсиш кўрсатди. Бу ерда ҳам “Универсалбанк” етакчиликни сақлаб турибди.

Ўтган чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍34👎3🤔1
❗️“Пойтахт банк” сотилгани маълум бўлди

Бир неча йиллардан бери хусусийлаштирилиши кутилаётган “Пойтахт банк” БААнинг Bond Investment Limited компаниясига сотилди.

Бу бўйича Давактив расмий маълумот эълон қилмаган бўлсада, Статистика агентлиги маълумотларига кўра банкнинг ягона таъсисчиси сифатида аллақачон БАА компанияси рўйхатдан ўтказилган.

Октябрь ойида эълон қилинган Марказий банк маълумотларида ҳам “Пойтахт банк” хусусий банк сифатида қайд этилган.

Бир неча ой аввал эълон қилинган маълумотларда банк нархи 10 млн долларга баҳоланган эди. Бироқ йил охиригача БАА компанияси “Пойтахт банк” устав капиталини 500 млрд сўмдан ошириши керак.

Шундай қилиб, “Пойтахт банк” сотилди, бу бўйича расмий хабар эълон қилинмади ва 9 та давлат банки қолди.

Давлат яқин йилларда 3-4 та банкни қолдириб, қолганларини хусусийлаштиришни режа қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🤔24👎8
Доллар тушди

25
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 816,11 сўмдан (-11,79 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55👎3
24 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍17👎5
❗️Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи долларда камайди

III чорак якуни бўйича мамлакатда ўртача иш ҳақи 5,2 млн сўмни ташкил қилди. Долларда ҳисобланган ойлик маош 402 долларни ташкил қилди ва II чоракка нисбатан 1 долларга камайди.

Бу биринчи навбатда ўтган чоракда доллар сўмга нисбатан тезроқ қадрсизлангани билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан ўртача маошлар секинроқ ўсгани билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида ўртача ойлик бир йил ичида 20 фоиздан кўпроққа ўсди ва 8,7 млн сўмга етди. Бироқ, бошқа ҳудудларда ўсиш кўрсаткичи анча пасроқ.

Соҳалар бўйича банкирлар ҳамон энг кўп маош олмоқда, бироқ ўсиш кўрсаткичи анча секинлашган. I чоракда уларнинг маоши узоқ вақтдан бери илк марта пасайган ҳам эди.

Энг кам маош олувчилар ҳали ҳам ўқитувчи ва шифокорлар бўлиб турибди. Улар мос равишда ўртача 3,5 млн сўм ва 3,3 млн сўмдан ойлик иш ҳақи олади.

Статистика агентлиги ҳисоботи билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин. Унда соҳалар бўйича маошлар қандай ўзгараётгани ҳақида батафсил ўқисангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎95👍30🤔8
Yandex Uzbekistan Express24 активларини бир қисмини сотиб олди

Yandex Uzbekistan ва Express24 ягона технологик платформани яратиш бўйича битим имзолади.

Бунда Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади. Express24 иловаси ўз фаолиятини давом эттиради.

@bankir
👍28👎22🤔5
Доллар тушади

28 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 790
Universalbank — 12 790
Garantbank — 12 780
Agrobank — 12 780


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 820
Asia Alliance Bank — 12 820
Hayotbank — 12 820
Apex bank — 12 820


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎8🤔3
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар учун 120 млн сўмгача кредит берилади

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашгас муҳтож бўлган аҳолига 120 млн сўмгача ипотека кредитларини ажратиш тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, Вазирлар маҳкамасининг қарори билан қуйидагилар белгиланмоқда:

🔴якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;

🔴ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

🔴мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида “Агробанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ажратилади;

🔴мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки тўлов ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57👎18
ASIA ALLIANCE BANK «Uzcard Awards 2024»нинг юқори даражали мукофотига сазовор бўлди

ASIA ALLIANCE BANK Ўзбекистоннинг банк-молия сектори етакчи вакилларини бирлаштирган Uzcard Awards 2024 тақдирлаш маросимида «Сифатли эмиссия» номинацияси бўйича нуфузли мукофотни қўлга киритди.

Тақдим этилган мукофот ASIA ALLIANCE BANK жамоасининг энг янги технологияларни жорий этиш ва банк мижозларига кўрсатилаётган молиявий хизматлар сифатини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида уйғу беради.

Банк ютуқларининг юксак эътироф этилиши банк хизматларининг янада ривожлантирилишига замин яратиб, замонавий ёндашув ва ечимларни жорий этишга илҳомлантирмоқда.

@bankir
👍16👎2