Банкир
74.5K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

16 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 780
BRB — 12 780
Trastbank — 12 770
Aloqabank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 810
Kapitalbank — 12 815
Asia Alliance Bank — 12 820
Octobank— 12 830


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎13🤔13
UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши янгиланган Chevrolet Cobalt Midnight автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Унинг нархи ҳозирча ошкор қилинмаган.

@bankir
👎433👍62🤔35
Beeline Uzbekistan'га янги бош директор тайинланди

Андрей Пятахин Beeline Uzbekistan компаниясининг янги бош директорига айланди. У VEON Group'да 20 йилда ортиқ вақт давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Beeline Uzbekistan'га раҳбар этиб тайинланишдан аввал у Beeline Қирғизистонни бошқарган. Андрей иқтисод фанлари номзоди ва Гарвард бизнес мактабини тамомлаган.

2021 йилдан бери Beeline Uzbekistan'ни бошқариб келган Анжей Малиновски эса ватани Полшада оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга қарор қилгани сабаб ушбу лавозимдан кетди.

@bankir
👍67👎16🤔8
Доллар тушди

16
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 793,03 сўмдан (-10,02 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎11🤔4
Доллар тушади

17 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽15-16 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 770
BRB — 12 770
Garantbank — 12 760
Hamkorbank — 12 760


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 800
Asakabank — 12 815
Tengebank — 12 800
Hayotbank— 12 8
00

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎6🤔1
Кўчмас мулк бозорида фаоллик яна пасайди

Сентябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида 21,2 мингта уй сотилди. Бу августга нисбатан 4,2 фоизга камроқ.

ИТИМнинг “Банкир”га тақдим қилган маълумотларига кўра, йиллик ҳисобда уй-жой савдоси сезиларли пасайиб, ўтган йилга нисбатан 9 фоизга қисқарган.

Сентябрь ойида уйлар савдосининг энг катта пасайиши Жиззах, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилди — мос равишда 20 фоиз, 14 фоиз ва 13 фоизга.

Сотувлар камайганига қарамай, Ўзбекистон бўйича иккиламчи уйлар нархи бироз ўсди — 0,1 фоизга.

Тошкент шарҳида нархлар тушишда давом этмоқда ва ўтган ой 1 фоизга пасайди. Ўртача нархлар 1 кв м учун 1 117 долларни ташкил қилмоқда ва бу туманларга қараб ўзгаради.

Энг катта пасайиш Мирзо Улуғбек (2,5 фоиз) ва Юнусобод (2,4 фоиз) туманларида кузатилди. Пойтахтнинг яна иккита туманида нархлар ошди — Яккасаройда 1,1 (фоиз) ва Шайхонтоҳурда (0,3 фоиз).

Ижара нархлари

Бу ерда нархлар янги ўқув йили бошланганига қарамасдан кескин ўзгармади.

Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқори бўлиб, ижара нархи 10 доллар атрофида.

Бектемир ва Сергели туманларида ижара нархлари нисбатан арзон шаклланиб, кв м учун ўртача 6 долларни ташкил этди.

@bankir
2👍38
“Капиталбанк” фойдаси камайди

Ўзбекистондаги йирик хусусий банклардан бири бўлган “Капиталбанк” 2024 йилнинг III чорагида 921,9 млрд сўм соф фойда олди.

Банк фойдаси 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга камайди. Сўнгги чоракларда “Капиталбанк” барқарор равишда фойдасини ошириб келаётган эди.

Банкнинг умумий фоизли даромадлари 7,98 трлн сўмни (+23,3 фоиз) ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 2,4 трлн сўм (+25,8 фоиз) бўлди.

Фоизли харажатлар 3,44 трлн сўмни (-27,4 фоиз), фоизсиз харажатлар эса 1,22 трлн (+64,5 фоиз) сўмни ташкил қилди.

“Капиталбанк” фойдасининг кескин камайишига чет эл валютасидаги йўқотишлар асосий сабаб бўлди. Йил бошидан бери бунинг ортидан банк 812 млрд сўм зарар кўрди. Ўтган йилги йўқотиш икки баробар камроқ эди.

Банк 9 ойда ходимлар маоши учун 675,7 млрд сўм (+22,2 фоиз) тўлади.

@bankir
1👍50👎4🤔2
Доллар тушди

17
октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 777,06 сўмдан (-15,97 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍79👎5🤔5
Доллар кўтарилади

18 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼25-26 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 750
BRB — 12 750
Garantbank — 12 740
Hamkorbank — 12 740


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 780
SQB — 12 785
NBU — 12 800
Ipotekabank — 12 805


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍21🤔1
❗️Асосий ставкани кўриб чиқиш санаси ўзгарди

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 24 октябрга белгиланган бошқарув йиғилиши санасини 31 октябрга кўчирди.

Бунга Халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2024 йил III чораги бўйича мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилиниши сабаб бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30👎5🤔5
Ўзбекистон банк сектори учун асосий таҳдидлар нима?

Fitch Ratings агентлиги эксперти Павел Каптел, Kursiv.uz билан суҳбатда Ўзбекистон банк тизими учун асосий таҳдидлар нима эканига эътибор қаратди.

Мутахассис асосий таҳдид сифатида муаммоли кредитлар (NPL) улуши барқарор ошаётганини кўрмоқда. 1 сентябрь ҳолати бўйича банк кредитларида NPL улуши 4,2 фоизга етган (йил бошида 3,5 фоиз эди).

Имтиёзли кредитлар

Давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар бераётган қатор давлат банкларида активлар сифати сезиларли даражада ёмонлашган.

Бунда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида берилган кредитлар юқори хавф туғдирмоқда. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесга хорижий валютада берилган кредитлар ҳам хавфли ҳисобланади, чунки кўплаб қарздорлар миллий валютада даромадга эга эмаслар.

Чакана кредитлаш

2022-2023 йилларда автокредитлар ва гаровсиз истеъмол кредитларининг ошиши ҳам хавф туғдирмоқда.

Бироқ Марказий банк бу сегментларда чекловлар киритганидан сўнг, янги кредитлар камайди ва бозорнинг “қизиб” кетиши олди олинди.

Келажак учун кутилмалар

Fitch таҳлилига кўра, Ўзбекистон банк секторидаги активлар сифатининг яхшиланиши 2024-2025 йилларда бўлиши кутилмоқда.

Кредитлаш стандартларининг яхшиланиши, банкларнинг тўпланган муаммоли кредитларни ҳисобдан чиқариши ва янги кредитлар бериш жараёнлари активлар сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Сўмнинг ўзгариши ва ташқи омиллар ҳам банк сектори фаолиятига таъсир кўрсатади.

Банклардаги NPL ва активлар сифати иқтисодиёт учун муҳим таҳдид ҳисобланади. Банклар ва ҳукумат бу муаммоларни қилишга жиддий эътибор бериши керак.

@bankir
👍45🤔9
Доллар кўтарилди

18 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 803,06 сўмдан (+26,00 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎69👍19🤔1
⚡️Бу Швейцария эмас: Ўзбекистонда ҳали кўпчилик билмаган сирли жойлар кўп!

Гўзал манзараларнинг расми, видеоси ва албатта жойлашувини бир каналдан топишингиз мумкин.

Ўзингиз учун янги масканларни кашф қилинг, обуна бўлинг ва гўзалликдан баҳра олинг!

➡️ https://t.me/locasuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎8🤔7
Доллар кўтарилади

21 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼11-12 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 780
Universalbank — 12 770
Trastbank — 12 770
Hamkorbank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 805
SQB — 12 810
Asakabank — 12 810
Hayotbank — 12 8
10

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎53👍20