Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

27
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 736,48 сўмдан (-21,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎5🤔1
Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

Реклама
👎27👍14🤔2
26 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎3
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда яқин ойлардан бошлаб фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎15🤔7
Камола Маҳмудова вафот этди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вице-директори, соҳадаги ютуқлари билан кўпчиликка таниш бўлган Камола Маҳмудова оламдан ўтди. Маҳмудова узоқ вақтдан буён саратон хасталигидан азият чекиб келаётганди.

Ўзбекистондаги банкирлар номидан Камола Маҳмудованинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

@bankir
🤔153👍38👎19
Доллар тушади

30 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 700
BRB — 12 700
Hayotbank— 12 700
SQB — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 740
Ipotekabank — 12 750
Kapitalbank
— 12 755
NBU — 12 760


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔4👎3
Факторинг—бизнес учун фойдали ечим сифатида

Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.

Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.

Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.

Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан

Реклама
👍23🤔2👎1
❗️Онлайн ва гаровсиз микроқарзлар

Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.

🏦TBC Bank
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Davr Bank
Фоизи — 23,99 фоиздан 49 фоизгача;
Муддати — 48 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 30 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Анор банк
Фоизи — 34 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Тенге Банк
Фоизи — 35,9 фоиздан;
Муддати — 24 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎57👍27
Банк ва молия тизимидаги корхоналар ижтимоий лойиҳалари учун тақдирланди
 
26 сентябр куни Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар, ишбилармон доира вакиллари, дипломатлар ва турли соҳа мутахассислари иштирокида “O’zbekistonlik.Toshkent” IV халқаро форуми бўлиб ўтибди.
 
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири — илк бор тақдим этилган “Олтин Чинор” миллий мукофоти бўлди. Бу мукофот ижтимоий масъулият соҳасидаги етакчи компанияларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга энг илғор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган корхоналар лойиқ кўрилди.

Мукофот Агробанк, TBC Банк, SQB, Капиталбанк, Uzum ва Payme экотизимларига топширилди.

@bankir
👍23👎2
Имтиёзли таълим кредити бераётган банклар

Айни пайтда қуйидаги банклар талабаларга имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Халқ банки
— Миллий банк

“Халқ банки”нинг “Хазна” иловаси орқали имтиёзли таълим кредитини онлайн олиш имконияти яратилган.

Бу турдаги таълим кредитлари фақат кундузги бўлимда ўқиётган талабалар учун берилади. Йигитларга 13,5 фоиздан, қизларга эса фоизсиз. Кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин.

Имтиёзли таълим кредити бўйича батафсил шартларни бу ердан билиб олишингиз мумкин

@bankir
👍23👎7🤔2
Доллар тушди

30
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 715,42 сўмдан (-21,06 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍54🤔1
27 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍29
Ўзбекистонга инвестиция киритаётган Fidelity, Blackrock ва бошқа глобал фондлар

Яқинда TBC Bank Group халқаро бизнеси раҳбари Оливер Хьюзнинг интервьюси чиқди. Унда Оливер Ўзбекистонга глобал инвесторларни жалб қилишда TBC’нинг ўрни ҳақида гапирган.

Kaspi Humo’ни сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилганида, компания бу орқали уларнинг инвесторлари, жумладан, Fidelity ва Blackrock ҳам кириб келишини билдирганди. Аслида, бу фондлар TBC Bank Group орқали аллақачон Ўзбекистонга сармоя киритиб келишмоқда.

TBC Group Лондон биржасида халқаро листингга эга. Йирик инвесторлар орасида нафақат Fidelity ва Blackrock, балки Dunross & Co, Allan Gray, Vanguard, Goldman Sachs ва JPMorgan Asset Management каби глобал фондлар ҳам мавжуд. Бу йирик хорижий компанияларнинг Ўзбекистон бозори учун нақадар муҳим эканига яна бир сабаблардан биридир.

TBC қандай қилиб ва нима учун мамлакат иқтисодий ўсишининг драйвери экани, шунингдек, бозордаги имконият ва истиқболлар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун Оливернинг интервьюсини бу ерда ўқинг.

@bankir
👍43👎7
Доллар кўтарилади

2 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 680
BRB — 12 680
Hayotbank— 12 680
Asia Alliance Bank— 12
680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 720
Ipotekabank — 12 730
Kapitalbank— 12 735
Asia Alliance Bank — 12 740


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍33
Humo қанчага сотилиши мумкин?

Давактив Humo тўлов тизимини сотувга қўйгач, компанияни сотиб олиш учун 8 та номзоддан ариза келиб тушган.

Агентлик раҳбари Акмалхон Ортиқов Humo'ни 60-80 млн долларга сотилиши ҳақиқатга анча яқинлигини айтиб ўтибди.

Маълумот учун Ҳумо 2023 йилда 9,3 млн доллар соф фойда олган.

@bankir
🤔54👍30👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


5 900 000 ойлик тўлов билан хонадонлар


Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 5.900.000 дан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал | INSTAGRAM

☎️+998787770011

Telegram | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎4🤔2