Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банк омонатлари ва кредитлари ўртача неча фоиздан ажратилмоқда?

Август ойида банклар сўмдаги омонатларни ўртача 22 фоиздан қабул қилган. Омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси уч ойдан бери 22 фоиз ёки ундан юқори бўлиб турибди.

Юридик шахслар учун депозитлар фоизи эса ой давомида 1,1 фоизга сезиларли ўсиб, 17,8 фоизни ташкил қилди.

Сўмдаги аҳоли учун банк кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 0,3 фоизга бироз ўсиб, 24,5 фоизга етди. Бизнес вакиллари учун кредитлар фоиз бироз пасайди ва 22,7 фоизга тушди.

Чет эл валютасидаги банк депозитларининг ўртача фоизи аҳоли учун 4,6 фоизни, бизнес учун 5,5 фоизни ташкил қилди. Қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бир хил 10,7 фоиздан ажратилган.

@bankir
👍31👎5🤔4
Марказий банк раиси ўринбосари Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланади.

Бунгача Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Ботир Зоҳидов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланган эди.

@bankir
👍43🤔12👎6
Доллар кўтарилди

26 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 757,65 сўмдан (+2,82 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎47👍27🤔2
25 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍31👎14
Янги уйлар учун ипотека кредитлари

Ҳозирги кунда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) маблағлари асосида қуйидаги банклар ипотека кредитини бермоқда:

Hamkorbank
InFinBank
OFB
Agrobank
Asakabank
Ipotekabank
SQB
Xalqbanki

Кредит шартлари қуйидагича:

Муддати: 20 йил
Фоиз ставкаси: 21,5 фоиз
Бошланғич тўлов: 25-26 фоиз
Миқдори: 800 млн сўмгача

Мутахассислар агар ҳамма ҳужжатлар жойида бўлса, узоғи икки кундан уйли бўлиш мумкинлигини айтмоқда.

Тўлиқ маълумот олиш учун банклар устига босиб уларнинг расмий сайтига ўтинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎18
Дунёдаги энг йирик такси хизматларини амалга оширувчи Uber компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келаётган бўлиши мумкин.

@bankir
👍220🤔21👎14
💛 AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар 💛

Биринчи iPhone 15 ни тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.

Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор

Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг!

📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.

Реклама
👎23👍21🤔2
Доллар тушади

27 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 720
Hamkorbank — 12 720
Hayotbank— 12 720
Agrobank — 12 720


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 770
Hayotbank— 12 770
Ipotekabank — 12 770
Kapitalbank— 12 770


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🤔5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZCARD Банк футбол лигасининг 2-тури муваффақиятли ўтказилди! ⚽️

Қизиқарли ва ҳаяжонли беллашувларда мамлакатимиз банклари шарафини ҳимоя қилган 22 жамоа 8 та гуруҳда куч синашди. 2- турда жами 11 та ўйин ўтказилиб, уларнинг ҳар бири ҳақиқий шоуга айланди ва ҳиссиётлар ва кутилмаган бурилишларга тўла бўлди. Жамоалар ўзининг маҳорати ва жамоавий руҳи билан томошабинларни хурсанд қилди.

Турнир қизғин давом этиши кутилмоқда! 🔥
Барчангизни турнирнинг гуруҳ босқичининг сўнги ўинларини кузатиб, play-off босқичига ким йўлланмани қўлга киритишини билиб олиш учун 28-сентябр куни соат 17:00 га “Бунёдкор” стадионининг 5-чи майдонига таклиф қилиб қоламиз. Ўз банкингизни қўллаб қувватланг!

Турнир янгиликлари ва натижаларини UZCARDнинг турнирга бағишланган саҳифасида кузатиб боринг https://football.uzcard.uz. Олдинда кўплаб қизиқарли ва ҳаяжонли ўйинлар кутмоқда!

Реклама
👍16👎1
“Асакабанк” Бошқарув раисининг ўринбосари Учтепа тумани ҳокими бўлди

2020 йилдан бери “Асакабанк” Бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган, Бунёд Мамажонов Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунёд Мамажанов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

@bankir
👍61🤔17👎8
Доллар тушди

27
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 736,48 сўмдан (-21,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎5🤔1
Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

Реклама
👎27👍14🤔2
26 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎3
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда яқин ойлардан бошлаб фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎15🤔7
Камола Маҳмудова вафот этди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вице-директори, соҳадаги ютуқлари билан кўпчиликка таниш бўлган Камола Маҳмудова оламдан ўтди. Маҳмудова узоқ вақтдан буён саратон хасталигидан азият чекиб келаётганди.

Ўзбекистондаги банкирлар номидан Камола Маҳмудованинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

@bankir
🤔153👍38👎19
Доллар тушади

30 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 700
BRB — 12 700
Hayotbank— 12 700
SQB — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 740
Ipotekabank — 12 750
Kapitalbank
— 12 755
NBU — 12 760


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔4👎3
Факторинг—бизнес учун фойдали ечим сифатида

Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.

Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.

Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.

Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан

Реклама
👍23🤔2👎1
❗️Онлайн ва гаровсиз микроқарзлар

Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.

🏦TBC Bank
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Davr Bank
Фоизи — 23,99 фоиздан 49 фоизгача;
Муддати — 48 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 30 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Анор банк
Фоизи — 34 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Тенге Банк
Фоизи — 35,9 фоиздан;
Муддати — 24 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎57👍27
Банк ва молия тизимидаги корхоналар ижтимоий лойиҳалари учун тақдирланди
 
26 сентябр куни Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар, ишбилармон доира вакиллари, дипломатлар ва турли соҳа мутахассислари иштирокида “O’zbekistonlik.Toshkent” IV халқаро форуми бўлиб ўтибди.
 
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири — илк бор тақдим этилган “Олтин Чинор” миллий мукофоти бўлди. Бу мукофот ижтимоий масъулият соҳасидаги етакчи компанияларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга энг илғор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган корхоналар лойиқ кўрилди.

Мукофот Агробанк, TBC Банк, SQB, Капиталбанк, Uzum ва Payme экотизимларига топширилди.

@bankir
👍23👎2