This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ICTWeek 2024 кўргазмасида тадбиркорлар учун ишга туширилган янги iHamkor.uz хизмати тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ва Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиевлар ҳам иштирок этишди.
Venkon Group мутахассислари томонидан яратилган мазкур сервис ёрдамида Ўзбекистондаги юридик шахслар – потенциал ҳамкорлар ва рақобатчилар тўғрисида молиявий ва солиқ маълумотларини олишингиз мумкин. Бунинг учун юридик шахснинг СТИР ёки унинг номини киритиш кифоя.
Бундан ташқари iHamkor.uz хизмати корхоналарга бозор шароитларини яхшироқ тушуниш ва бизнес стратегиясини шунга кўра мослаштиришга ёрдам беради.
@bankir

👍18👎3
Россия ягона йўл эмас
Сўнгги йилларда ўзбекистонликлар фақат Россияга эмас, бошқа давлатларга ишлаш учун ҳам кўпроқ бормоқда.
Буни Ўзбекистонга кириб келаётган пул ўтказмаларида ҳам кўришимиз мумкин. Россиянинг улуши қисқариб, АҚШ, Германия ва Полша каби давлатлар улуши сезиларли ўсмоқда.
Яқинда Германия канцлери Олаф Шольц иштирокида Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ва мобиллик бўйича келишув имзоланди.
Бу орқали ўзбекистонлик ҳамширалар, ҳайдовчилар ва бошқа малакали ишчилар учун Германия бозори очилади.
Чет давлатда ишлаш кўпроқ даромад олиш имконини яратсада, у ерга қонуний бориш жуда муҳимдир.
Ўзбекистонликларни қонуний равишда четга юбориш билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланади. Яна 16 та хусусий агентлик ҳам лицензияга эга (рўйхат бу ерда).
Бу орқали сиз ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояга эга бўласиз, зарур пайтда моддий ёрдам ҳам олишингиз мумкин.
Ҳозирда қандай бўш иш ўринлари бор?
Агентлик томонидан хорижда ишлаш учун бўш иш ўринлари xorijdaish.uz сайтида ёки Телеграм каналда доимий бериб борилади.
Аввал асосий йўл кўпчилик учун Россия эди. Бироқ энди Европанинг кўплаб давлатлари ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда.
Масалан, ҳозирда Словакия 320 нафар ҳайдовчиларни 1500 долларлик ишга таклиф этмоқда. Бунда рус тилини билиш ва ҳайдовчилик гувоҳнамасига эга бўлиш керак. Батафсил бу ерда.
Хорватия ва Венгрия ҳам завод ишчилари, қурувчилар ва бошқа соҳасада ишловчилар учун вакансия эълон қилган. Иш ҳақи ойига 1000 доллардан 2500 долларгача.
Буюк Британия ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 3000 долларгача. Бунда номзодлар инглиз тилини билиши ва тажрибага эга бўлиши керак.
Латвия юк автомобиллари ҳайдовчилари учун ойлик маоши 1100 евролик иш таклиф қилмоқда. Бунда рус ёки инглиз тилини билиш, камида бир йиллик тажрибага эга бўлиш керак.
Россиядан фарқли равишда Европа давлатлари меҳнат мухожирларига нисбатан юқорироқ талаблар қўяди.
Шу сабабли, хорижда яхши маошга ишламоқчи бўлганларга тил ўрганиш ва кўникмаларни ошириш катта ёрдам беради.
Ўзбекистонда ҳозирда ўртача расмий маош 5,1 млн сўм экани инобатга олинса, хорижда таклиф қилинаётган маош кўпчилик учун жозибадордир. Бироқ яшаш нархида ҳам фарқ борлигини унутмаслик керак.

👍89👎7🤔6
BRB омонати билан йиллик 25% гача фойда олинг!
Сўмдаги “Istiqbol” омонати — максимал фойда йиллик 25% гача! Омонат очинг ва юқори фоизлардан баҳраманд бўлинг.
QUANT мобил иловаси орқали осон ва қулай тарзда омонатни очинг! Эндиликда сиз ўз жамғармаларингизни исталган вақтда, исталган жойда бошқаришингиз мумкин. Иловани ҳавола орқали App Store ёки Google Playda юклаб олишингиз мумкин.
Бизнесни ривожлантириш банкидаги омонат Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан ҳимояланган. Сизнинг маблағларингиз доимо хавфсизликда.
БРБ билан бугуноқ жамғармаларингизни кўпайтиришни бошланг!
Биз ижтимоий тармоқларда
🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Youtube
Реклама

👍16👎11
Қандай қилиб катта миқдорда пул тежаб қолиш мумкин?
Ҳар бир одам янги уйга кўчганида уйни янги жиҳозлар билан тўлдиришни истайди. Лекин бунга молиявий томонлама имконияти етмай қолиши мумкин. Бироқ Texnomart томонидан таклиф қилинаётган акция менга бу борада ёрдам берди.
Масалан мен Premier PRM 315BFSF музлатгичини — 6 720 000 чегирма билан харид қилдим, Artel A32KH5000 телевизори эса — 460 000 сўм пулимни тежалишига сабаб бўлди. Бундан ташқари DeLonghi ECAM220.22.GB 27 қаҳва машинаси харид қилиб — 3,289,300 сўм пулни иқтисод қилдим.
Акция доирасида нафақат тежаб қоласиз, балки маҳсулотларни ҳеч қандай ортиқча тўловларсиз ва фоизларсиз 12 ойга бўлиб тўлашингиз мумкин.
Маълум бўлишича акция 20 сентябрдан 22 сентябргача давом этаркан. Батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.
Уйингиз учун техника харид қилмоқчи бўлсангиз, мана шу уч кун энг қулай вақт.

👍86👎28🤔5
ВМ-579.pdf
1.2 MB
Таълим кредити ажратишга расман ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар маҳкамаси қарори билан имтиёзли таълим кредитини ажратиш жараёнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу бўйича Президент фармони май ойида чиқарилган эди.
Шундай қилиб, имтиёзли таълим кредити эндиликда фақат кундузги босқичда ўқийдиган талабаларга ажратилади. Аввал сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабалар ҳам имтиёзли таълим кредити олиши мумкин эди.
Бундан ташқари баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) талабаларга таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва Hemis ахборот тизимида;
ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
Ҳозирда имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар билан бу ерда танишиш мумкин.

👍39👎25
Доллар кўтарилади
23 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 690
Agrobank — 12 690
Garantbank— 12 690
Trastbank — 12 690
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 735
Ipotekabank— 12 740
Kapitalbank — 12 740
Sederatbank — 12 740

👎51👍21
ОТБ Ўзбекистонга яна 300 млн доллар қарз ажратмоқда
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда банк хизматлари билан етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарни молиялаштириш учун 300 млн доллар ажратишни маъқуллади.
Ушбу қарз орқали ОТБ тадбиркорлар учун, хусусан, аёллар учун молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлашга ёрдам бермоқчи.
Аввалроқ ОТБ Ўзбекистонга 400 млн доллар кредит берган эди. Шундан 100 млн доллари капитал бозорига йўналтирилади.
Ўзбекистонга ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган ва шундан бери банк 12,5 млрд доллардан ошиқ маблағ ажратган.

👎112👍19
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:
🏦 TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 Давр банк
Фоизи — 26,5 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦 Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 СҚБ
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 Asia Alliance Bank
Фоизи — 24,5 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎6
Бугун соат 9:00 дан бошлаб ипотека кредитига субсидия олиш учун қабул очилди. Қандай қилиб субсидия олиш мумкинлигини ҳозир сизга тушунтирамиз.
Субсидия давлат томонидаган берилган ёрдам бўлиб, уни қайтаришингиз шарт эмас. 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига қатъий белгиланган 30 млн сўм тўлаб берилмоқда.
Шунингдек, субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:
Даромадлар
Субсидия учун ариза берувчининг, агар биргаликда ариза берилаётган бўлса у ва турмуш ўртоғининг ёки яқин қариндошларининг даромадлари белгиланган чегарада бўлиши керак:
Мазкур талабга тўғри келмаган фуқароларнинг субсидия учун аризаси дарҳол рад этилади. Бу субсидияга мухтож қатламни мақсадли аниқлаш учун муҳим.
Кимларда субсидия олиш эҳтимоли катта?
Ижтимоий ҳимоя муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ва ўз номида уй мавжуд бўлмаганлар субсидия олишда устунликка эга бўлади.
Ариза берувчи бир қанча кўрсаткичлар асосида умумий 50 баллдан камида 30 балл оладиган бўлса, субсидия олиши мумкин.
Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?
Қанча кредит берилади?
Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.
Бунда бошланғич тўлов 15 фоиз, кредитнинг фоиз ставкаси эса йиллик 17,5 фоиз бўлади. Агарда сиз сотиб олмоқчи бўлган уй ушбу миқдордан ошиб кетса, банк ўз маблағларидан бозор шартларида (26 фоиз атрофида) қарз ажратиши мумкин.
Субсидия учун аризалар 19 иш кунида кўриб чиқилади. Ариза берувчилар сони кўп бўлганда, ким аввалроқ ариза берган бўлса, шунга биринчи субсидия ажратилади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93👎22🤔3
Доллар кўтарилади
24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 19-20 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 700
Hamkorbank — 12 700
BRB— 12 690
Trastbank — 12 690
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Sederatbank — 12 740
Ipotekabank— 12 745
BRB — 12 745
Aloqabank — 12 750
@bankir
24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 700
Hamkorbank — 12 700
BRB— 12 690
Trastbank — 12 690
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Sederatbank — 12 740
Ipotekabank— 12 745
BRB — 12 745
Aloqabank — 12 750
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎36🤔3
Олтин 2 630 доллардан ошди
Жаҳон биржаларида олтининг бир троя унцияси учун нархи 2 630 доллардан ошди. Бу навбатдаги тарихий рекорд бўлди.
Яқин шарқдаги нотинчликлар ва Россия-Украина урушининг ноаниқлиги олтинга бўлган талабни юқори ушлаб турмоқда.
Ўзбекистонда ҳам олтин нархи рекорд даражага чиқди. Қуймалар биринчи марта грамми учун 1,1 млн сўмдан қимматроққа баҳоланмоқда:
⏺ 5 гр — 5 545 000 сўм;
⏺ 10 гр — 11 090 000 сўм;
⏺ 20 гр — 22 180 000 сўм;
⏺ 50 гр — 55 449 000 сўм.
Қуймаларни қаердан сотиб олиш ва олтин нархи билан боғлиқ вазият ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.
@bankir
Жаҳон биржаларида олтининг бир троя унцияси учун нархи 2 630 доллардан ошди. Бу навбатдаги тарихий рекорд бўлди.
Яқин шарқдаги нотинчликлар ва Россия-Украина урушининг ноаниқлиги олтинга бўлган талабни юқори ушлаб турмоқда.
Ўзбекистонда ҳам олтин нархи рекорд даражага чиқди. Қуймалар биринчи марта грамми учун 1,1 млн сўмдан қимматроққа баҳоланмоқда:
Қуймаларни қаердан сотиб олиш ва олтин нархи билан боғлиқ вазият ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎6🤔6
Ботир Зоҳидов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Беҳзод Мусаев истеъфога чиқарилди.
Ботир Зохидов шу пайтгача Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

👍73👎48🤔4
Президент бугунги йиғилишда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинишини маълум қилди.
Бунда қурувчилар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍182👎13🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қора денгизга қараган пултопар ва хушманзара уйлар сизни Батумида кутмоқда! 🔥
🚧 Грузиянинг Батуми шаҳрида Lemon Garden Residence & SPA турар-жой мажмуаси қуриб битказиладиган саналар яқинлашмоқда: деворлар мустаҳкамланди, сантехника тайёрланмоқда, қулайлигингиз учун сув қувурлари ва вентиляция ўрнатилмоқда. Келажакда сизга ҳам пул олиб келадиган ҳам дам олиш маскани сифатида хизмат қиладиган уйингиз деярли тайёр. Орзудаги хонадонингизни сотиб олишга шошилинг ва:
Сотиб олишда 0% бўлиб тўлаш шарти;
Атиги 30 фоизли қулай бошланғич тўлов;
Доимий пул олиб келадиган манба;
29 кв.м дан бошланадиган кенг танловдаги лойиҳалардан завқланинг.
🌐 Барча маълумотлар учун Телеграм-БОТ: @lemongardens_bot
🌐 WhatsApp; +995 555 221 188
+995 557 221 188

👍41🤔8👎3