Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

19 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 739,95 сўмдан (+7,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎52👍20
18 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎3
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.

Реклама
👍49👎8
Фед фоиз ставкани ниҳоят пасайтирди

АҚШ Федерал резерв тизими (Фед) фоиз ставкани 50 базавий пунктга пасайтириб, 4,75–5,25 фоиз даражасига туширди.

Бу 2020 йилдан бери биринчи марта фоиз ставкасини пасайиши бўлди. Фед инфляцияни 2 фоизлик кўрсаткичга туширишни мақсад қилган.

Кўплаб иқтисодчилар фоиз ставкасининг пасайиши нафақат АҚШ, балки дунё иқтисодиёти учун ижобий ҳолат эканини таъкидламоқда.

Бу ҳолат долларнинг заифлашувига олиб келади. Глобал фонд бозорларига пул оқими тезлашади, биткоин кабли риски юқори активларга сармоя киритиш кўпаяди.

Ўзбекистон учун ташқи қарзга хизмат кўрсатиш бироз енгиллашади.

@bankir
👍65🤔1
“Тенге банк” ва “Капиталбанк” огоҳлантирилди

Солиқ қўмитаси “Тенге банк” ва “Капиталбанк”ни янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтгани, бироқ бу ҳақида қўмитани хабардор қилмагани учун огоҳлантирди.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Ой бошидан бери “Тенге банк” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Капиталбанк” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банкда камчиликларни зудлик билан бартараф этишни сўраб, Солиқ кодексида белгиланган жавобгарликдан огоҳлантирди.

@bankir
👍31👎7
Доллар тушади

20 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 710
Agrobank — 12 700
Garantbank— 12 700
Aloqabank — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 750
BRB — 12 760
Anorbank — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 760


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ICTWeek 2024 кўргазмасида тадбиркорлар учун ишга туширилган янги iHamkor.uz хизмати тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ва Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиевлар ҳам иштирок этишди.

Venkon Group мутахассислари томонидан яратилган мазкур сервис ёрдамида Ўзбекистондаги юридик шахслар – потенциал ҳамкорлар ва рақобатчилар тўғрисида молиявий ва солиқ маълумотларини олишингиз мумкин. Бунинг учун юридик шахснинг СТИР ёки унинг номини киритиш кифоя.

Бундан ташқари iHamkor.uz хизмати корхоналарга бозор шароитларини яхшироқ тушуниш ва бизнес стратегиясини шунга кўра мослаштиришга ёрдам беради.

@bankir
👍18👎3
Россия ягона йўл эмас

Сўнгги йилларда ўзбекистонликлар фақат Россияга эмас, бошқа давлатларга ишлаш учун ҳам кўпроқ бормоқда.

Буни Ўзбекистонга кириб келаётган пул ўтказмаларида ҳам кўришимиз мумкин. Россиянинг улуши қисқариб, АҚШ, Германия ва Полша каби давлатлар улуши сезиларли ўсмоқда.

Яқинда Германия канцлери Олаф Шольц иштирокида Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ва мобиллик бўйича келишув имзоланди.

Бу орқали ўзбекистонлик ҳамширалар, ҳайдовчилар ва бошқа малакали ишчилар учун Германия бозори очилади.

Чет давлатда ишлаш кўпроқ даромад олиш имконини яратсада, у ерга қонуний бориш жуда муҳимдир.

Ўзбекистонликларни қонуний равишда четга юбориш билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланади. Яна 16 та хусусий агентлик ҳам лицензияга эга (рўйхат бу ерда).

Бу орқали сиз ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояга эга бўласиз, зарур пайтда моддий ёрдам ҳам олишингиз мумкин.

Ҳозирда қандай бўш иш ўринлари бор?


Агентлик томонидан хорижда ишлаш учун бўш иш ўринлари xorijdaish.uz сайтида ёки Телеграм каналда доимий бериб борилади.

Аввал асосий йўл кўпчилик учун Россия эди. Бироқ энди Европанинг кўплаб давлатлари ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда.

Масалан, ҳозирда Словакия 320 нафар ҳайдовчиларни 1500 долларлик ишга таклиф этмоқда. Бунда рус тилини билиш ва ҳайдовчилик гувоҳнамасига эга бўлиш керак. Батафсил бу ерда.

Хорватия ва Венгрия ҳам завод ишчилари, қурувчилар ва бошқа соҳасада ишловчилар учун вакансия эълон қилган. Иш ҳақи ойига 1000 доллардан 2500 долларгача.

Буюк Британия ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 3000 долларгача. Бунда номзодлар инглиз тилини билиши ва тажрибага эга бўлиши керак.

Латвия юк автомобиллари ҳайдовчилари учун ойлик маоши 1100 евролик иш таклиф қилмоқда. Бунда рус ёки инглиз тилини билиш, камида бир йиллик тажрибага эга бўлиш керак.

Россиядан фарқли равишда Европа давлатлари меҳнат мухожирларига нисбатан юқорироқ талаблар қўяди.

Шу сабабли, хорижда яхши маошга ишламоқчи бўлганларга тил ўрганиш ва кўникмаларни ошириш катта ёрдам беради.

Ўзбекистонда ҳозирда ўртача расмий маош 5,1 млн сўм экани инобатга олинса, хорижда таклиф қилинаётган маош кўпчилик учун жозибадордир. Бироқ яшаш нархида ҳам фарқ борлигини унутмаслик керак.

@bankir
👍89👎7🤔6
BRB омонати билан йиллик 25% гача фойда олинг!

Сўмдаги “Istiqbol” омонати — максимал фойда йиллик 25% гача! Омонат очинг ва юқори фоизлардан баҳраманд бўлинг.

QUANT мобил иловаси орқали осон ва қулай тарзда омонатни очинг! Эндиликда сиз ўз жамғармаларингизни исталган вақтда, исталган жойда бошқаришингиз мумкин. Иловани ҳавола орқали App Store ёки Google Playda юклаб олишингиз мумкин.

Бизнесни ривожлантириш банкидаги омонат Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан ҳимояланган. Сизнинг маблағларингиз доимо хавфсизликда.

БРБ билан бугуноқ жамғармаларингизни кўпайтиришни бошланг!

Биз ижтимоий тармоқларда
🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Youtube

Реклама
👍16👎11
Доллар тушди

20
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 724,84 сўмдан (-15,11 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍41🤔3👎1
Қандай қилиб катта миқдорда пул тежаб қолиш мумкин?

Ҳар бир одам янги уйга кўчганида уйни янги жиҳозлар билан тўлдиришни истайди. Лекин бунга молиявий томонлама имконияти етмай қолиши мумкин. Бироқ Texnomart томонидан таклиф қилинаётган акция менга бу борада ёрдам берди.

Масалан мен Premier PRM 315BFSF музлатгичини — 6 720 000 чегирма билан харид қилдим, Artel A32KH5000 телевизори эса — 460 000 сўм пулимни тежалишига сабаб бўлди. Бундан ташқари DeLonghi ECAM220.22.GB 27 қаҳва машинаси харид қилиб — 3,289,300 сўм пулни иқтисод қилдим.

Акция доирасида нафақат тежаб қоласиз, балки маҳсулотларни ҳеч қандай ортиқча тўловларсиз ва фоизларсиз 12 ойга бўлиб тўлашингиз мумкин.

Маълум бўлишича акция 20 сентябрдан 22 сентябргача давом этаркан. Батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.

Уйингиз учун техника харид қилмоқчи бўлсангиз, мана шу уч кун энг қулай вақт.

@bankir
👍86👎28🤔5
ВМ-579.pdf
1.2 MB
Таълим кредити ажратишга расман ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар маҳкамаси қарори билан имтиёзли таълим кредитини ажратиш жараёнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу бўйича Президент фармони май ойида чиқарилган эди.

Шундай қилиб, имтиёзли таълим кредити эндиликда фақат кундузги босқичда ўқийдиган талабаларга ажратилади. Аввал сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабалар ҳам имтиёзли таълим кредити олиши мумкин эди.

Бундан ташқари баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) талабаларга таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва Hemis ахборот тизимида;

ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

Ҳозирда имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍39👎25
Доллар кўтарилади

23 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 690
Agrobank — 12 690
Garantbank— 12 690
Trastbank — 12 690


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 735
Ipotekabank— 12 740
Kapitalbank — 12 740
Sederatbank — 12 740


@bankir
👎51👍21
ОТБ Ўзбекистонга яна 300 млн доллар қарз ажратмоқда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда банк хизматлари билан етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарни молиялаштириш учун 300 млн доллар ажратишни маъқуллади.

Ушбу қарз орқали ОТБ тадбиркорлар учун, хусусан, аёллар учун молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлашга ёрдам бермоқчи.

Аввалроқ ОТБ Ўзбекистонга 400 млн доллар кредит берган эди. Шундан 100 млн доллари капитал бозорига йўналтирилади.

Ўзбекистонга ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган ва шундан бери банк 12,5 млрд доллардан ошиқ маблағ ажратган.

@bankir
👎112👍19
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил


🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 26,5 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 24,5 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎6
Доллар кўтарилди

23 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 729,83 сўмдан (+4,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎39👍27
20 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎5🤔1
Банкир
20 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍46👎10🤔2
❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун соат 9:00 дан бошлаб ипотека кредитига субсидия олиш учун қабул очилди. Қандай қилиб субсидия олиш мумкинлигини ҳозир сизга тушунтирамиз.

Субсидия давлат томонидаган берилган ёрдам бўлиб, уни қайтаришингиз шарт эмас. 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига қатъий белгиланган 30 млн сўм тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

Дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Даромадлар

Субсидия учун ариза берувчининг, агар биргаликда ариза берилаётган бўлса у ва турмуш ўртоғининг ёки яқин қариндошларининг даромадлари белгиланган чегарада бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Мазкур талабга тўғри келмаган фуқароларнинг субсидия учун аризаси дарҳол рад этилади. Бу субсидияга мухтож қатламни мақсадли аниқлаш учун муҳим.

Кимларда субсидия олиш эҳтимоли катта?

Ижтимоий ҳимоя муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ва ўз номида уй мавжуд бўлмаганлар субсидия олишда устунликка эга бўлади.

Ариза берувчи бир қанча кўрсаткичлар асосида умумий 50 баллдан камида 30 балл оладиган бўлса, субсидия олиши мумкин.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Қанча кредит берилади?

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Бунда бошланғич тўлов 15 фоиз, кредитнинг фоиз ставкаси эса йиллик 17,5 фоиз бўлади. Агарда сиз сотиб олмоқчи бўлган уй ушбу миқдордан ошиб кетса, банк ўз маблағларидан бозор шартларида (26 фоиз атрофида) қарз ажратиши мумкин.

Субсидия учун аризалар 19 иш кунида кўриб чиқилади. Ариза берувчилар сони кўп бўлганда, ким аввалроқ ариза берган бўлса, шунга биринчи субсидия ажратилади.

➡️Шундай экан my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93👎22🤔3
Доллар кўтарилади

24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 700
Hamkorbank — 12 700
BRB— 12 690
Trastbank — 12 690


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Sederatbank — 12 740
Ipotekabank— 12 745
BRB — 12 745
Aloqabank — 12 7
50

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎36🤔3
❗️Уй сотиб олмоқчимисиз?

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇
👎131👍89