Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

17 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 730
SQB — 12 730
Asia Alliance Bank— 12 725
Ipotekabank— 12 725


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 760
Kapitalbank — 12 770
Davrbank — 12 770
Hayotbank — 12 770


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96👎12
2 та банк жаримага тортилди, 27 таси огоҳлантирилди

Марказий банк август ойида 2 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади. Кўрсатмаларга амал қилмаган яна 27 та банк эса огоҳлантирилди.

Регулятор банкларнинг номини очиқламаган. Ўзбекистонда 36 та банк борлигини инобатга олсак, бир ойда аксарият банклар огоҳлантирилганини кўришимиз мумкин.

Марказий банк қоидани бузган банклар номини очиқламасада, Рақобат қўмитаси сўнгги ойларда бир нечта банкни жазолаб, уларнинг номини ва қоида бузиш сабабларини оммага эълон қилиб келмоқда.

@bankir
👍56🤔1
Ўзбекистонликлар сўнгги моделдаги iPhone сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак?

Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 16 смартфонларини тақдим қилди. Уларнинг расмий сотуви 20 сентябрдан бошланади.

“Малика” савдо марказидаги айрим дўконлар эса iPhone учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Нархлар қуйидагича:

iPhone 16 – 1200 доллардан
iPhone 16 Pro – 1700 доллардан
iPhone 16 Pro Max – 2050 доллардан

Ўзбекистонда расмий ўртача иш ҳақи сўнгги маълумотлар бўйича 5,1 млн сўм ҳисобланади. Бу кунига 170 минг сўм дегани.

Бугунги курс бўйича 1 доллар сўмга ўртача 12 800 сўмдан айирбошланмоқда. Шундай қилиб, ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 16 сотиб олиш учун 90 кун ишлашига тўғри келади.

iPhone 16 Pro модели учун бу 128 кун, iPhone 16 Pro Max учун эса 154 кунни ташкил қилади. Бироқ бу касбларга қараб фарқ қилади.

Масалан, банк ходимлари iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 54 кун етарли бўлса, ўқитувчилар учун 225 кун керак бўлади.

Албатта, бир неча ҳафтадан сўнг нархлар анча пасаяди ва Pro Max модели 1300 доллар атрофида сотилади. Ҳисоблаш жараёни фақат олдиндан буюртма учун амал қилади.

Бошқа мамлакатларни солиштирадиган бўлсак, масалан ўртача маош олувчи америкалик iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 6 кун ишлаши етарли.

Сизчи, ўз маошингизни ҳисоблаб кўрингчи? Олдиндан iPhone буюртма қилиш учун неча кун ишлашингиз керак?

Foto: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎102👍75🤔9
Доллар тушди

17
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 729,48 сўмдан (-20,27 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎15
16 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍41👎7
Доллар кўтарилади

18 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼4-5 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 710
SQB — 12
710
Asia Alliance Bank — 12 700
Agrobank — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 740
Davrbank — 12 740
Anorbank — 12 750
Hayotbank — 12 750


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍28
Имтиёзли таълим кредити бераётган банклар

Айни пайтда қуйидаги банклар талабаларга имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Халқ банки
— Миллий банк

“Халқ банки”нинг “Хазна” иловаси орқали имтиёзли таълим кредитини онлайн олиш имконияти яратилган.

Бу турдаги таълим кредитлари фақат кундузги бўлимда ўқиётган талабалар учун берилади. Йигитларга 13,5 фоиздан, қизларга эса фоизсиз. Кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин.

Имтиёзли таълим кредити бўйича батафсил шартларни бу ердан билиб олишингиз мумкин

@bankir
👍43👎8
“ОКМК” немис банкларидан 146 млн евро қарз олди

“Олмалиқ КМК” ва Германиянинг “KfW IPEX Bank” ва “АКА” банклари ўртасида кредит битими имзоланди. Унга кўра немис банклари янги мис эритиш мажмуасининг қурилишини молиялаштириш учун 146 млн евро миқдорида маблағ тақдим этади.

Маълумот учун, “ОКМК” 2024 йилнинг биринчи ярмида 3,6 трлн сўм соф фойда олган ва Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири.

@bankir
👎67👍30
Бекзод Тангматов “Асакабанк” Бошқарув раиси ўринбосари бўлди

2023 йилдан бери “Асакабанк”да Чакана бизнес бўйича бошқарувчи директор сифатида ишлаб келаётган Бекзод Тангматов расман банкнинг Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Тангматов 2008 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. Фаолияти давомида “Миллий банк” ва “Туронбанк”да ҳам турли лавозимларда ишлаган.

@bankir
👍72👎15🤔7
Доллар кўтарилди

18 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 732,56 сўмдан (+3,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎46👍29🤔1
17 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍21
❗️Субсидияга аризалар қабул қилиш бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келаси ҳафтадан бошлаб ипотека кредитлари учун субсидияларга аризаларни қабул қилиш бошланишини эълон қилди.

2024 йил учун субсидия аризаларининг иккинчи босқичи 23 сентябрь, соат 9:00 дан бошланади.

Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.

Субсидияга аризаларни қандай топшириш мумкин?

Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак.

Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Субсидия қуйидаги тартибда тўланади:

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74👎12
Доллар кўтарилади

19 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 710
Agrobank — 12 700
NBU— 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 740
Kapitalbank — 12 750
Anorbank — 12 750
Hayotbank — 12 750


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍23🤔4
Тадбиркорлик қилиб келган давлат банки ходимлари аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир нечта давлат банкида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган ходимларни аниқлади.

Жумладан, “Микрокредитбанк”нинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк”нинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.

@bankir
👍73🤔17👎16
Микромолия ташкилотлари янги босқичга чиқмоқда

Олий мажлис қонунчилик палатаси микромолия ташкилотларига бир қанча имкониятлар берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Лойиҳа микромолия ташкилотлари томонидан мижозларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатиш имконини беради. Шунингдек, улар тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади.

Июль ойидан бошлаб микромолия ташкилотларига исломий молия хизматларини амалга оширишга ҳам рухсат берилган.

Бундан ташқари нобанк кредит ташкилотларини акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Кредит олувчига кафолат (кафиллик) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи кафолатлар бериш ташкилотини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий нормалар ҳам пайдо бўлмоқда.

@bankir
👍38👎7
Доллар кўтарилди

19 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 739,95 сўмдан (+7,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎52👍20
18 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎3
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.

Реклама
👍49👎8
Фед фоиз ставкани ниҳоят пасайтирди

АҚШ Федерал резерв тизими (Фед) фоиз ставкани 50 базавий пунктга пасайтириб, 4,75–5,25 фоиз даражасига туширди.

Бу 2020 йилдан бери биринчи марта фоиз ставкасини пасайиши бўлди. Фед инфляцияни 2 фоизлик кўрсаткичга туширишни мақсад қилган.

Кўплаб иқтисодчилар фоиз ставкасининг пасайиши нафақат АҚШ, балки дунё иқтисодиёти учун ижобий ҳолат эканини таъкидламоқда.

Бу ҳолат долларнинг заифлашувига олиб келади. Глобал фонд бозорларига пул оқими тезлашади, биткоин кабли риски юқори активларга сармоя киритиш кўпаяди.

Ўзбекистон учун ташқи қарзга хизмат кўрсатиш бироз енгиллашади.

@bankir
👍65🤔1
“Тенге банк” ва “Капиталбанк” огоҳлантирилди

Солиқ қўмитаси “Тенге банк” ва “Капиталбанк”ни янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтгани, бироқ бу ҳақида қўмитани хабардор қилмагани учун огоҳлантирди.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Ой бошидан бери “Тенге банк” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Капиталбанк” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банкда камчиликларни зудлик билан бартараф этишни сўраб, Солиқ кодексида белгиланган жавобгарликдан огоҳлантирди.

@bankir
👍31👎7
Доллар тушади

20 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 710
Agrobank — 12 700
Garantbank— 12 700
Aloqabank — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 750
BRB — 12 760
Anorbank — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 760


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎6