Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистондаги энг юқори фоизли омонат тўхтатилди

“Давр банк” йиллик 27,09 фоиз бўлган “Имконият” омонат маҳсулотига маблағларни қабул қилиш тўхтатилганини маълум қилди. Бу Ўзбекистондаги энг юқори фоизли омонат тури эди.

Банк "Имконият" омонатини аллақачон очган мижозлар учун шартлар ўзгаришсиз қолишини, фоизлар шартнома асосида ҳисобланишда ва тўланишда давом этишини айтиб ўтди.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда энг юқори фоизли омонатни ТБC ва “Анорбанк” тақдим қилмоқда — 27 фоиз.

@bankir
👍63👎19🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💛 AVO картомания билан орзулар томон олға 💛

AVO банкдан ютуқли ўйинда иштирок етинг ва iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO етакчи дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийим ютиш имконини қўлга киритинг!

Иштирокчига айланиш учун:
AVO иловасида 👍👍👍👍 пластик картасини буюртма қилинг
Уни сизга яқин AVO картомати ёки почтоматидан олиб кетинг
Картани унинг орқа томонидаги QR-код ёрдамида фаоллаштиринг — тайёр!

Ҳар жума 19:00 да AVO Телеграм саҳифасида ютуқли ўйинни кузатинг.
📆Аксия даври: 4.09.2024-йилдан 4.10.2024-йилгача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади.
Акция шартлари билан
оммавий офертада танишиб чиқинг

Маълумот учун: +998 (78) 888-78-87

Батафсил: avo.uz
«AVO bank» АЖ
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎28🤔2
Қайси банклар кўпроқ ипотека кредити бермоқда?

2024 йилда Ўзбекистонда банклар аввалги йилга қараганда камроқ ипотека кредити ажратмоқда. Бу тенденция ҳақида бир неча бор ёзилган эди.

Банкларнинг давлат маблағларисиз, ўз ресурслари ҳисобидан бозор шароитларида ажратаётган ипотека кредитлари сони ҳам қисқармоқда(.pdf)

Бу кредитлар аҳолига иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун қулай усул ҳисобланади. Масалан, 2024 йилда банклар ажратган ипотека кредитларининг 85 фоизи эски уйлар учун олинган.

2024 йилнинг биринчи ярмида 6 451 киши банклардан бозор шароитларида ипотека кредити олган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 8 323 кишини ташкил этган — яъни пасайиш 22,5 фоиз бўлди.

Шунга қарамай, уй нархларининг ошиши сабабли ажратилган ипотека кредитларининг умумий миқдори кўпаймоқда. 2023 йилда бу кўрсаткич 2 трлн сўм бўлган бўлса, 2024 йилда 2,4 трлн сўмга етди.

Банклар ўз ҳисобидан ажратган ипотека кредитларининг ярмидан кўпи 6 йилдан 10 йилгача муддатга олинган.

Бундай ипотека кредити ажратган банклар орасида “Миллий банк” 524 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда. Ипотека кредити ажратишни кескин оширган “Давр банк” 449 млрд сўм билан иккинчи ўринни эгаллади.

2023 йилда уй сотиб олиш учун энг кўп маблағ ажратган “Инфинбанк” (625 млрд сўм) 2024 йилда сезиларли равишда камроқ — 183 млрд сўмлик ипотека кредитлари шартномаларини тузган.

Банкларнинг ўз маблағи ҳисобидан камроқ ипотека кредити ажратишини кўчмас мулк бозоридаги вазият билан боғлаш мумкин.

2024 йилда сотувлар камайиб, нарх ўсиши секинлашмоқда. Айрим ойларда эса уйлар нархида пасайиш ҳам қайд этилди.

Яқин вақт ичида уйлар нархи билан нима бўлишини бу ердан ўқисангиз бўлади — https://t.me/Bankir/5252

@bankir
👍25🤔8👎6
Доллар тушди

9
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 700,10 сўмдан (-7,85 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎11🤔1
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда:

“Анорбанк”да мавжуд вакансиялар сони 11 та. Улар орасида СММ менежери, call маркази оператори, маркетолог, дастурчи, контент менежери кабилар бор.
Батафсил

Uzum Bank эса 60 та фаол вакансия жойлаштирган. Ички аудит департаменти директори, тизим администратори, .нет дастурчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирмоқда.
Батафсил

“СҚБ”да бўш иш ўринлари ҳозирда 6 та. Контент менежери, мобилограф, СММ менежери ва бошқа соҳаларда мутаҳасислар қидирилмоқда
Батафсил

ТBC Bank'да — 82 та. Булар бухгалтер, регулятор ишлари бўйича мутахассис, маълумотларни таҳрирлаш бўйича мутахассис ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”
да ҳам ҳозирда умумий 27 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида Савдо бўлими бошлиғи, тизим таҳлилчиси, ҳуқуқшунос, маркетинг ва реклама бўлими бошлиғи ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”
да айни пайтда 15 та бўш иш ўрни бор. Проект менежери, лойиҳалар бўйича менежер, бизнес тизим таҳлилчиси ва бошқа номзодларни ишга таклиф қилишяпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 29 та. Булар СММ менежер, бизнес тренер, сотув менежери, таржимон ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 14 та бўш иш ўрни бор. Аудитор, бизнес тахлилчиси, дастурчи, кассир-оператор ва бошқа номзодларни ишга таклиф қиляпти.
Батафсил

“Миллий банк” 11 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, аидитор, бизнес тренер, юридик маслаҳатчи каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 22 та. Кассир, савдо менежери, омбор бошлиғи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълонини берган.
Батафсил

“Ипак йўли банки”да — атиги 3 та банк соҳаси бўйича мутахассислар қидирилмоқда
Батафсил

“Смарт банк”да еса — 13 та. Булар бизнес тахлилчиси, дастурчи, тизим тахлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда дастурчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/4968

@bankir
👍74👎8🤔5
Доллар тушади

10 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 685
Aloqabank — 12 680

Asia Alliance Bank— 12 680
NBU — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 710
Ipotekabank — 12 725

Octobank — 12 730
Asakabank — 12 730


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎8🤔2
Марказий банк стипендия дастурини эълон қилди

Марказий банк иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича ўқийдиган талабалар учун стипендия дастурини таклиф қилмоқда.

Номзодлар қуйидаги олийгоҳларда бакалавр кундузги бўлимнинг битирувчи курси бўлиши ёки магистратурада таҳсил олаётган бўлиши керак:

- Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
- Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети;
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети;
- М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали;
- Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
- IT Park университети;
- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти.


Марказий банк стипендияси БҲМнинг (1 октябрдан 375 000 сўм) 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Стипендия дастурига қабул қилинганлар Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмаларида ҳар кунлик (кунига 3 соатгача, ҳафтада кўпи билан 15 соатдан ошмаган ҳолда) амалий малака ўтайди.

Талаблар қуйидагича:
ўқув жараёнида (сўнгги ўқув йили натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86% дан юқори);
давлат тилини мукаммал билиши;
хорижий тилларни (рус ва инглиз) билиши энг камида B2 даражасида(CEFR бўйича).

Қўшимча устунлик берилади:
АCCА ва бошқа халқаро сертификатлар;
BigData дастурларида ишлай олиши;
IELTS 7.0 даражаси;
соҳага оид халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорлари.

Марказий банк стипендиясига талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

маълумотнома (объективка);
паспорт нусхаси;
номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий давлатлар олий таълим муассасалари талабалари учун ўрнатилган тартибда фанларни ўзлаштириш бали тўғрисида маълумотнома;
номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).


2024/2025-ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 2024 йил октябрь ойидан тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2024 йил 9 – 13-сентябрь.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36👎6
Катталарни одатда бир хил саволлар қизиқтиради.

Нега пул доим етмайди? Шахсий даромадларни ошириш учун нима қилса бўлади? Харажатларни камайтириш эвазига молиявий барқарорликка эришиш мумкинми?

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу саволларга батафсил жавоб берибди.

«Ўртача ўзбекистонликнинг молиявий саводхонлиги ўртача британияликнинг молиявий саводхонлигидан кам эмас».

Иқтисодчи Отабек Бакиров таълим, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ҳақида қизиқ фикрларни айтибди.

https://youtu.be/lc9bYd9oyoM?si=g5vcKdZJbf5xQ5TJ
👍31👎2
39 млрд доллар

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойида биринчи марта худди шу чегарадан ошди39,2 млрд доллар. Бу эса кетма-кет иккинчи ой захиралар рекорд даражага етганини билдиради.

Ўтган ойда захиралар 1,7 млрд долларга кўпайган. Бунда олтин қисми 1,2 млрд долларга, валюта қисми эса 500 млн долларга ошган.

Захиралар таркибида олтин қисми ой давомида 3 тоннага қисқарган бўлсада, қиймати биринчи марта 30 млрд доллардан ошди. Олтиннинг умумий захиралардаги улуши 77,6 фоиз бўлиб турибди.

Олтин-валюта захиралари мамлакат учун “хавфсизлик ёстиқчаси“ бўлиб, қарзларни тўлаш, импортни молиялаштириш ва бошқа фавқулодда ҳолатларда керак бўлади.

Одатда улар қанчалик кўп бўлса, мамлакат инвесторлар учун шунчалик жозибадор деб қаралади.

Шундай қилиб ҳозирда Ўзбекистоннинг “ёстиғи” анча бақувват бўлиб турибди.

📷: Bloomberg

@bankir
👍86👎9🤔7
Доллар тушди

10
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 681,79 сўмдан (-18,31 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎9
9 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎5
💬Қайси банклар имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда?

Ўқув йили бошлангач, контракт билан ўқишга кирган талабалар ёки уларнинг оила аъзолари бироз ҳавотирланиши мумкин. Лекин имтиёзли таълим кредити бундай ҳолда ёрдам бера олади.

Имтиёзли таълим кредити йигитларга 13,5 фоиз, қизларга фоизсиз шартларда ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва my.gov.uz орқали топшириш имкони бор.

Имтиёзли таълим кредити бўйича батафсил шартларни бу ердан билиб олишингиз мумкин

Айни пайтда қуйидаги 5 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки

Яқин кунларда яна бир нечта банк бу рўйхатга қўшилиши кутилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎5
Доллар кўтарилади

11 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 665
Asia Alliance Bank — 12 660

NBU — 12 660
SQB — 12 660

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 695
Ipotekabank — 12 710

Octobank — 12 710
Asakabank — 12 710


@bankir
👎61👍19🤔3
БРБга ажратилган қарзлар устав капиталига қайта йўналтирилади

Президентнинг 2023 йилдаги қарори билан БРБга Тикланиш ва тараққиёт банкидан 300 млн доллар ажратилган эди.

Бу маблағнинг 75 млн доллари банк устав капиталига йўналтирилса, 225 млн доллари қарз сифатида 15 йилга берилиши керак эди.

Эндиликда ушбу маблағнинг 200 млн доллари банк устав капиталига ўтказилиши ва 100 млн доллари қарз сифатида қолдирилиши белгиланмоқда.

БРБнинг устав капитали Марказий банк талабларига ошиғи билан жавоб беради. Иқтисодчи Отабек Бакиров ажратилган маблағлар қарз сифатида эмас, устав капитали таркибига олиб ўтилаётганидан ҳавотирини билдирди.

2024 йил биринчи ярмига кўра, БРБ Ўзбекистондаги энг катта зарар кўрган банк ҳисобланади.

@bankir
👍40👎17🤔7
Доллар кўтарилди

11 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 686,71 сўмдан (+4,92 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎57👍23🤔3
Доллар кўтарилади

12 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼29-30 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 675
Kapitalbank — 12 670
SQB — 12 670
NBU — 12 670


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 690
Ipotekabank — 12 700
Turonbank — 12 705
Trastbank — 12 720

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍20🤔3
Аҳоли инфляцияни кучлироқ сезмоқда

Август ойида ўзбекистонликлар учун сезилган инфляция 13,6 фоизни (+1,2 фоиз) ташкил қилди ва энергия ислоҳотлари сабаб кўтарилган май ойидаги даражага қайтди.

Ҳудудлар кесимида одамлар энг кўп нарх ошганини сезган жой Тошкент вилояти бўлди — 15,4 фоиз. Бу бўйича аввалги ойларда етакчи бўлган Тошкент шаҳри (14,1 фоиз) бешинчи ўринда.

Одамлар нархлари энг кўп ўсаётган товарлар сифатида гўшт ва сут маҳсулотларини қайд этган. Бензин, метан каби автомобиль учун ёқилғилар нархи сезиларли ўсди деб ҳисоблайдиганлар ҳам кўпайган.

Даромадлар бўйича 7 млн сўмдан 15 млн сўмгача пул топадиган одамлар инфляцияни қолганларга қараганда кучлироқ ҳис қилмоқда.

@bankir
👍50👎15🤔5
Чегирмалар ойи!

10 000 000 сўмдан ортиқ миқдордаги кредит фоиз ставкасига 10% гача чегирмалар совға қиламиз. TBC UZ иловасини юкланг, ариза топширинг ва бир дақиқада ечимга эга бўлинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

Реклама
👎42👍14
Августда уйларнинг ижара нархлари ошди

Тошкент шаҳрида ўтган ой янги ўқув йилининг бошланиши сабаб ўртача таъмирланган уйлар ижараси 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган уйлар ижараси эса 0,3 фоизга ошди.

Пойтахтда 1 кв метр учун ўртача таъмирланган уйларнинг ижара нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат туманлар қуйидагича:
Энг арзон:
Сергели (1 хонали - 285 доллар, 2 хонали – 348 доллар, 3 хонали – 387 доллар, 4 хонали - 460 доллар), Олмазор (1 хонали – 301 доллар, 2 хонали – 359 доллар, 3 хонали – 414 доллар, 4 хонали – 471 доллар) туманларида таклиф этилган.

Энг қиммат
Миробод (1 хонали – 350 доллар, 2 хонали – 445 доллар, 3 хонали – 550 доллар, 4 хонали – 736 доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 349 доллар, 2 хонали – 455 доллар, 3 хонали – 585 доллар, 4 хонали – 603 доллари) туманларида кузатилди.


Тўлиқ таъмирланган уйларнинг ижара нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат туманлар эса қуйидагича:
Энг арзон
Сергели (1 хонали – 335 доллар, 2 хонали – 416 доллар, 3 хонали – 501 доллар, 4 хонали – 634 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 377 доллар, 2 хонали – 437 доллар, 3 хонали – 563 доллари, 4 хонали – 669 доллар) туманларида;

Энг қиммат
Миробод (1 хонали – 350 доллар, 2 хонали – 445 доллар, 3 хонали – 550 доллар, 4 хонали – 736 доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 349 доллар, 2 хонали – 455 доллар, 3 хонали – 585 доллар, 4 хонали – 603 доллар) туманларида кузатилди.


Ижара нархлари
olx.uz платформасидан веб скрепинг орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган

@bankir
👍25👎21