Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Асосий ставка яна пасаяди, инфляцион таргетга 2026 йилда эришиб бўлмайди” — Fitch

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги кредит рейтингини ўзгартирмади ва барқарор прогноз билан BB- даражасида тасдиқлади.

Нисбатан паст давлат қарзи, ЯИМ ўсишининг юқори тенденциялари ва иқтисодиётни либераллаштириш бўйича ислоҳотларнинг бориши рейтингни сақлаб қолишга ёрдам берган.

Аммо аҳоли бошига ЯИМ пастлигича қолмоқда. Иқтисодиётда давлатнинг йирик ва рақобатбардош бўлмаган ўрни сақланиб турибди.

Fitch Ўзбекистон банк тизимини барқарор дея баҳолаган бўлсада, банкларда муаммоли кредитлар улуши аслида 4 фоиз эмас, анча юқори деб ҳисоблаган.

Инфляция 2024 йилда 9,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. 2025 йилда 8 фоиз, 2026 йилда эса 5,8 фоиз инфляция прогноз қилинмоқда. Бу Марказий банк 2026 йилда эришмоқчи бўлган 5 фоизлик инфляцион таргетдан юқори.

Июл ойида Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан 13,5 фоизга пасайган бўлса, Fitch келгуси даврда асосий ставка яна пасайишини кутмоқда.

@bankir
👍94🤔11👎5
Доллар тушди

27 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 669,65 сўмдан (-18,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55🤔13👎8
Бир нечта банкирлар мукофотланди

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида бир гуруҳ банк соҳаси вакилларини мукофотлади.

“Дўстлик” ордени билан

Аннакличев Сахи Сапармухамедович — “Бизнесни ривожлантириш банки” раиси;
Маматкулов Рустам Уктамович — “Агробанк” банки раиси.

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари.

“Шуҳрат” медали билан

Турдалиев Аброрхўжа Акбарович — Марказий банк раисининг ўринбосари.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍68👎30🤔5
Доллар тушади

28 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank— 12 660
BRB — 12 655

Trastbank — 12 650
NBU — 12 650

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 680
NBU — 12 700

Xalq banki — 12 700
Octobank — 12 710


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍77👎5🤔1
❗️Kaspi Humo'ни сотиб олмоқчи

Қозоғистондаги Kaspi компанияси Ўзбекистоннинг Humo тўлов тизимини сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115👎68🤔20
❗️Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

Олдинлари кўпчилик кредитга уй сотиб олмоқчи бўлар, лекин банкка борса расмий даромад талаб қилинар эди. Аммо ҳозир расмий ишда ишламасдан ҳам ипотека кредити олса бўлади.

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Миқдори — 1,1 мрлд сўмгача
Муддати — 12 йил
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил

🏦Турон банк
Фоизи — 17-18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦“Миллий банк”
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 25 фоиз
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Муддати — 15 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦MKBank
Фоизи — 18 фоизгача
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦Ziraat Bank
Фоизи — 25,5-28 фоиз
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Муддати — 10 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак йўли” банки
Фоизи — 27-28 фоизгача
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍82👎17🤔10
InfinBANK эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ушбу нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилиш шарафини қўлга киритди. Мусобақада 57 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Чемпионат ўтказиладиган жой Самарқанд шаҳридаги Ипак Йўлининг қоқ марказида жойлашган "Абадий шаҳар" боғидаги гўзал эшкак эшиш каналида бўлиб ўтди. Шу тариқа мусобақа нафақат спортчилар, балки вилоятнинг муҳташам табиати, маданий меросидан баҳраманд бўлган томошабинларнинг ҳам эътиборини тортди.
Шуниси эътиборга лойиқки, Самарқанд эшкак эшиш канали Жаҳон стандартларига жавоб беради ва Марказий Осиёдаги ўзига хос спорт иншооти орасида энг яхшисидир. Дунёда шунга ўхшаш канал фақат иккита мавжуд - Москва ва Мюнхен шаҳарларида.

Мусобақа давомида 60 медал ўйналди:
* 20 та олтин
* 20 та кумуш
* 20 та бронза

InfinBANK жамоаси Жаҳон чемпионатида унутилмас муҳит яратди – банк ходимлари спортчиларни қўллаб-қувватлаб, эсдалик совғаларини тақдим этиб, бутун дунёдан келган мухлислар ва иштирокчиларни бирлаштирдилар. InfinBANK, шунингдек, чемпионат ҳудудидаги ягона барни тақдим этди, у ерда мижозларга банкнинг мобил иловаси орқали тўловларни амалга оширишда 50% чегирма тақдим этилди. Самарқанддаги чемпионат иштирокчилари ва томошабинлари хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган ёрқин лаҳзаларни яратишда InfinBANK салмоқли ҳисса қўшди.
Эшкак эшиш – куч, интизом ва жамоавийликни талаб қиладиган спорт тури бўлиб, у банк қадриятларига мос келади. Шунингдек, бу спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун ажойиб имкониятдир", — дейилади банк хабарида.

Бу InfinBANK учун йирик спорт мусобақаларида ҳомий сифатида қатнашиш бўйича биринчи тажриба эмас. Банк спорт ва соғлом турмуш тарзига оид ташаббус ва тадбирларни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Якунланган чемпионат муҳим спорт тадбирига айланди ва спорт қандай қилиб бирлаштириб, илҳомлантириши мумкинлигининг намунаси бўлди. Кайак ва каное Федерацияси, шунингдек, тадбирнинг барча ҳомийлари, жумладан InfinBANK ҳам ушбу тадбир ёрқин ва эсда қоларли бўлиши учун барча имкониятларни амалда қўллади.

Реклама
1👍38👎2
Доллар тушди

28 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 652,19 сўмдан (-17,46 сўм) ҳисобланади.

@bankir
1👍56👎15
Нақд пулларни комиссиясиз ечиб олиш, кешбек ва бошқа имкониятлар: TBC Bank ўзининг янги банк картасига олдиндан буюртма беришни йўлга қўйди

Бу шунчаки банк картаси эмас, балки яширин комиссияларсиз ва кўплаб қизиқарли таклифлар берадиган кундалик вазифалар учун қулай ечимдир.

Карта имкониятлари:
• Исталган банкоматдан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш – қулай ва ортиқча харажатларсиз.
• Харидлар учун кешбек – кундалик харажатларни тежаш.
• Комиссиясиз пул ўтказмалари – яқинларингизни қўллаб-қувватлашнинг осон усули.

Келажакда эса карта ҳаётингизни қулайлаштириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этади.

Картани кузда чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳавола орқали унга олдиндан буюртма беришингиз мумкин.

Реклама
1👍91👎9
❗️Расмий даромадсиз ҳам ипотека кредити олинг

“Банкир” сиз учун расмий даромадга эга бўлмаганлар ҳам олса бўладиган ипотека кредитларини бир жойга тўплади. Энг катта кредит 1,85 млрд сўмгача!

Шунга ўхшаш фойдали маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг👇
👍159👎62🤔38
Доллар кўтарилади

29 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank— 12 640
BRB — 12 640

NBU — 12 635
Trastbank — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 670
Hayotbank — 12 670

Xalq banki — 12 670
Kapitalbank — 12 670


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎35
“Ипак йўли” банки жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси “Ипак йўли” банкига омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилганликда айблаб, молиявий жарима қўллади.

Қўмита банк рекламаларида “Универсал” ва “Миллий” омонатлари мос равишда йиллик 22 ва 25 фоиз ставкасида эканлигини ҳақида маълумот берилгани, бироқ уларни ечиб олганда фоиз ставкаси камайиши ҳақида маълумот рекламада тўлиқ берилмаганини маълум қилди.

Бунгача “Ипотека банк”, “Аво банк” ва “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ҳам жаримага тортилган эди.

@bankir
👍119👎14🤔7
Ўзбекистонликлар ипотека кредит учун ўртача қанча тўлайди?

Ўзбекистонда катта миқдорда ипотека кредит тўловчилар сони ортиб бормоқда. Бу уйлар нархи ошгани ва инфляция билан боғлиқ.

2024 йилнинг 6 ойи давомида 2-5 млн сўм, 5-7 млн сўм ва 7 млн сўмдан кўпроқ ипотека кредити тўловчилар сони кўпайди. Аксинча 2 млн сўмдан кам ойлик тўловни амалга оширувчи қарздорлар сезиларли камайди.

Ўртача ипотека кредити тўлови ҳозирда 3 млн сўмни ташкил қилмоқда. 38 мингдан ошиқ ўзбекистонлик ўртача ойлик иш ҳақи — 5 млн сўмдан кўпроқ ипотека тўловини қилиб келади.

Кўпчилик ўртача ипотека кредити тўлови нега паст эканлигидан ҳайратланиши мумкин. Бироқ, бундан 10-15 йил ипотека кредити олганлар ҳамон уйлари учун тўлов қилаётганини унутмаслик керак.

Расмда кўриб турганингиздек ипотека кредити борларнинг 41 фоизи 2 млн сўмгача тўлов қилади. Лекин 10 йил олдин бу катта ва ҳар ой тўлаш қийин пул эди.

Мана Ўзбекистонда инфляция сўнгги йилларда қай даражада бўлган… 10 йил олдингги тўловлар ҳозир у қадар катта кўринмайди.

Ҳозир ипотека кредити олаётганлар билан ҳам шундай бўладими? Албатта ҳа, лекин аввалгилардек эмас.

Инфляция бундан кейин ҳам бўлади, бироқ Марказий банк сиёсати ҳозир ўзгарган. Аввал асосий мақсад сўмни долларга нисбатан қадрсизланиб кетмаслигини назорат қилиш эди.

Ҳозир эса 2026 йилгача 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш Марказий банк учун энг асосий вазифа ҳисобланади. Бу эҳтимол 2026 йилда амалга ошмаслиги мумкин, аммо барибир содир бўлади.

Натижада инфляция аввалги йиллардагидек доимий равишда икки хонали рақамларда бўлмайди.

@bankir
👍50👎21🤔1
Банкир
“Ипак йўли” банки жаримага тортилди Рақобат қўмитаси “Ипак йўли” банкига омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилганликда айблаб, молиявий жарима қўллади. Қўмита банк рекламаларида “Универсал” ва “Миллий” омонатлари мос равишда йиллик 22 ва 25 фоиз ставкасида…
“Ипак йўли” банки ҳолат бўйича расмий баёнот берди:

“Ушбу ҳолатда, ташқи LED экранларида депозит маҳсулотини ёритишда расмий веб-сайтимизда мавжуд бўлган қўшимча маълумотларга бевосита ҳавола мавжуд бўлмаган.

Бу мижозларимиз ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкинлигини тушунамиз. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”


Банк келгусида бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун зарур бўлган ўзгаришлар қилинганини ҳам маълум қилди.

@bankir
👍36👎10🤔2
Доллар кўтарилди

29 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 673,94 сўмдан (+21,75 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎44👍18
❗️Айтишларига қараганда Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсдан озод этилди.

Шундан сўнг Toncoin нархи сезилари ўса бошлади.

UPD: Хабар расман тасдиқланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100🤔5👎3