Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Click ва Payme банклардан кўпроқ фойда олмоқда

Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари ҳам акциядорлик жамиятларига айлангач, уларнинг молиявий кўрсаткичларини билиш имкони пайдо бўлди.

Beshtor канали (канал энди анча фаолроқ, обуна бўлиш тавсия қилинади) Click ва payme фойдасини банклар фойдаси билан солиштирди.

Бу иккала тўлов ташкилотига тегишли иловалар 2023 йилда пул ўтказмалари бозорининг 60 фоиздан кўпроғига эгалик қилган.

Click компанияси олти ой ичида 272,6 млрд сўм даромад олди. Соф фойда 117 млрд сўмни ташкил қилди.

payme эса ярим йилликни 214,5 млрд сўм даромад ва 113 млрд сўм фойда билан якунлади.

Банклар билан солиштирув

Ярим йил ичида Click ва payme деярли бир хил 115 млрд сўм атрофида фойда олган бўлса, бу Ўзбекистондаги 22 та банкдан кўпроқ ҳисобланади.

Умумий фаолият юритаётган банклар сони ҳозирда 35 та. Демак, иккита йирик тўлов ташкилоти 63 фоиз банклардан кўра кўпроқ фойда олди.

Икки хил бизнесни фойда кўрсаткичи билан таққослаш, умумий хулосани бера олмайди. Бироқ бу финтех компаниялари Ўзбекистонда рақобат муҳитида яхши суръатда ривожланаётганини кўрсатади.

@bankir
👍78🤔8👎4
School 21 рақамли технологиялар мактаби, TBC Bank ва payme: Ўзбекистон ИТ-соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичи

Самарқанд шаҳрида School 21, TBC Bank ва payme ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлар янги авлод ИТ-мутахассисларини тайёрлаш учун ўз кучларини бирлаштирмоқда. TBC Bank бош директори Даврон Одилхўжаев ИТ-мутахассисларини сифатли ўқитиш долзарблигини билдирди.

School 21 бошқарув директори Зарина Лухмонова эса ўқувчилар катта потенциалга эга эканлигини ва улар топ финтех жамоаларида амалиёт ўташини таъкидлади.

Реклама
👍34
Доллар кўтарилади

22 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼31-32 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 640
Trastbank — 12 640

BRB — 12 635
Asia Alliance Bank — 12 635

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 675

NBU — 12 680
BRB — 12 690
Octobank — 12 690

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎51👍24🤔1
Энг паст фоизли автокредитлар

“Банкир” ҳозирги кунда банклар томонидан таклиф этилаётган автокредитлар шартларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, қуйидаги банкларда камроқ фозили ва олдиндан тўлови камроқ автокредитлар ажратилмоқда:

🏦Ипак Йўли Банк
Фоиз ставкаси — 16,9 фоиздан бошлаб
Муддати — 4 йилгача
Креди суммаси — 950 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан бошлаб
Батафсил

🏦БРБ
Фоиз ставкаси — 5,99-20,5 фоиз
Муддати — 4 йилгача
Креди суммаси — 85 фоиз миқдоргача
Бошланғич тўлов — 15-50 фоиз
Батафсил

🏦Давр банк
Фоиз ставкаси — 11,7 фоиздан бошлаб
Муддати — 1-3 йил
Креди суммаси — 100 минг $ гача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан бошлаб
Батафсил

🏦NBU
Фоиз ставкаси — 22-27 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — 500 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 30 фоиздам бошлаб
Батафсил

🏦СҚБ
Фоиз ставкаси — 25-26 фоиз
Муддати — 3 йилгача
Креди суммаси — 400 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан бошлаб
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67👎26🤔6
UZCARD Банк футбол лигасини тикламоқда!

Узоқ танаффусдан сўнг Банк футбол лигаси яна ўз дарвозаларини очади! UZCARD ва Ўзбекистон банклари Ассоциациясидаги банклар томонидан ташкил этилган учрашув ушбу ҳаяжонли спорт мусобақасини қайта тиклаш йўлидаги биринчи қадам бўлди.

Банк футбол лигаси спортни яхши кўрадиган банк ходимларини бирлаштиради. Чемпионлар кубоги учун қатнашадиган банк ходимлари орасида жамоалар шакллантирилади.

Ушбу тадбир нафақат спортни ривожлантиришга ҳисса қўшади, балки ходимларни жипслаштиришга, шунингдек, соҳадаги ҳамкасблар билан яхшироқ танишишга ёрдам беради. Турнир кузда бўлиб ўтади.

Банк футбол лигасининг ҳомийси UZCARD ҳисобланади. Бу эса турнирнинг юқори даражада ўтказилишини кафолатлайди.

@uzcard
Реклама
👍54🤔6👎3
Банклар камроқ фойда олмоқда. Мана нима учун

Ўзбекистон банк тизими учун 2024 йил молиявий жиҳатдан бироз оғир келмоқда. Барча банклар 7 ойда 6,4 трлн сўм фойда олди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 159 млрд сўмга камроқ.

Вазият аввалги ойларда бундан анча ёмонроқ эди. Масалан апрель ойи якуни бўйича банкларнинг фойдаси 1 трлн сўмга ёки 25 фоизга пасайиб кетганди.

Йил бошидан бери умумий даромад 91,8 трлн сўмга етди ва деярли 30 фоизга кўпайди. Бироқ харажатлар сезиларли — 42,5 фоизга ошиб, 67,7 трлн сўмни ташкил қилди.

Нега банклар фойдаси пасайиб кетди?

Бу баъзи банклар билан боғлиқ. Агар ярим йиллик молиявий кўрсаткичлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, иккита банкнинг фойдаси ярим трлн сўмдан кўпроқ тушиб кетганини кўришимиз мумкин.

Биринчи навбатда “Ипотека банк” 2023 йилга нисбатан 514 млрд сўм камроқ фойда олди. OTP Bank томонидан сотиб олингач банк бошқаруви ўзгарди ва ҳозирча фойда олиш биринчи даражали эмас.

Аввал Қишлоқ қурилиш банк дея аталган, 2023 йилда Бизнесни ривожлантиш банки дея қайта номланган БРБ фойдаси ярим йил ичида –502,5 млрд сўмга кўринишига келди.

БРБ йирик ўзгаришдан кейин 378 млрд сўм зарарда. Буни банк тузилмаси тубдан ўзгартирилгани билан изоҳлаш мумкин.

Бошқа банклар билан нотабиий ҳолат кузатилгани йўқ. Кимдир кўпроқ фойда олмоқда, кимдир камроқ. Сўнгги молиявий ҳисоботлар банклар 2023 йилдаги кўрсаткични қайд эта олишига ишонч бермоқда.

@bankir
👍52🤔7👎2
Доллар кўтарилди

23 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 677,04 сўмдан (+32,03 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎72👍31🤔3
Энди ўзбекистонликларнинг банкларда 100 трлн сўмдан ошиқ пули бор

Ўзбекистон банкларида жисмоний шахсларнинг депозитлари қолдиғи илк марта 100 трлн сўмдан ошди. Бу пулларга аҳолининг банклардаги барча маблағлари киради.

Ўтган ойда сўмдаги омонатларнинг ўртача фоизи рекорд даражага кўтарилган эди22 фоиз. Банклар томонидан таклиф қилинаётган омонатларнинг энг юқориси 27 фоиз ҳисобланади. Шундай қилиб банкка пул қўйиш ҳозирда анча жозибадор.

Депозитлар қолдиғи бўйича “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда. Ушбу банкда аҳолининг 19,5 трлн сўми бор.

Иккинчи ўринда 10,9 трлн сўм билан “Миллий банк” жой олган бўлса, “Агробанк” 8,2 трлн сўм билан учинчи бўлиб турибди.

Йил бошидан бери аҳоли омонатларига эгалик қилиш бўйича “Анорбанк” (+50,3 фоиз), “Асакабанк” (+44,1 фоиз) ва TBC Bank (+29,9 фоиз) сезиларли ўсиш кўрсатди.

Яқин орада аҳоли депозитлари қолдиғи бўйича “Капиталбанк” етакчиликни бошқа банкка бермаслиги аниқ, лекин кичик банклар орасида рақобат аллақачон пайдо бўлган.

Масалан ўтган ой TBC Bank ва “Анорбанк” ўртасида кичик реклама жангги бўлди. Қисқача контекст қуйидагича:

Аввал “Анорбанк” кўрпача номли янги омонат турини таклиф қилди. Кейин эса TBC Bank “Кўрпачадан ишончлироқ” дея ўз каналида пост қолдирди.

“Анорбанк” эса бир кун ўтиб “Ош ёки хинкали” дея жавоб қайтарди ва “Анорбанк”да омонатлар 3 трлн эмас (TBC Bank'да 3,4 трлн сўм) 4 трлн сўмдан ошгани ҳақида киноя қилди.


Шунақа гаплар. Август ойида банк омонатларини кафолатлашда 200 млн сўмлик чегара қўйилиши маълум бўлди. Бунинг банкларга таъсирини кейинги ой билиб оламиз.

@bankir
👍67👎11🤔9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Onix" турар-жой мажмуасидан коттежларни гибрид тўлов дастури асосида харид қилинг

Onix мижозларнинг молиявий имкониятларига мос келадиган манфаатли тўлов вариантини тақдим этади.

Эндиликда, коттежларни гибрид тўлов режаси асосида харид қилишингиз мумкин. Бунда:

бошланғич 30% тўлов;
20% тўлов — 12 ой давомида ҳеч қандай фоизларсиз:
қолган 50% тўловни эса нақд тўлов асосида расмийлаштирасиз.

Onix коттежлари Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, 114 та: 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади. 🏡

Коттежлар қуриб битирилган ва тайёр кадастрга эга. 📌

📍 Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б
☎️ 55 512 22 20
✍️ @onix_kottedj

Реклама
👎36👍26🤔3
Доллар кўтарилади

26 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 670

BRB — 12 665
Kapitalbank — 12 660
Agrobank — 12 655


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davr Bank — 12 700
Hayotbank — 12 710

Turonbank — 12 720
Octobank — 12 720

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍30🤔7
Янги уйлар учун ипотека кредитлари

Ҳозирги кунда ИҚМК маблағлари асосида қуйидаги банклар ипотека кредитини бермоқда:

InFinBank
Agrobank
Asakabank
Ipotekabank
SQB
Xalqbanki

Кредит шартлари қуйидагича:

Муддати: 20 йил
Фоиз ставкаси: 21,5 фоиз
Бошланғич тўлов: 25-26 фоиз

Мутахассислар агар ҳамма ҳужжатлар жойида бўлса, узоғи икки кундан уйли бўлиш мумкинлигини айтмоқда.

Тўлиқ маълумот олиш учун банклар устига босиб уларнинг расмий сайтига ўтинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍21
🏦 Вақтингизни тежанг ва InfinBLACK кредит картасини 5 дақиқада қўлга киритинг!

InfinBANK мижозлар вақтини қадрлайди, энди банк карта чиқариш жараёнини соддалаштирди – ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар ёки гаров талаб қилинмайди.

InfinBLACK картаси билан:

50 миллион сўмгача кредит лимити;
Қайта тикланувчи фоизсиз муддат;
Онлайн ва офлайн харидлар учун қулайлик;
Дунё бўйлаб фойдаланиш имконияти.

Шунингдек, кредит ажратиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш мезонлари соддалаштирилди ва аксарият ҳолларда мижозларнинг аризалари қаноатлантирилади.

Реклама
👍46👎4
UzAuto Motors рекорд даражада фойда олди

UzAuto Motors 2024 йил биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди. Компания фойдаси бу даврда рекорд кўрсатди — 1,9 трлн сўм. Ўсиш кўрсаткичи 65 фоиздан юқори.

Ҳисоблаб чиқишларича UzAuto қуйидаги кўринишда фойда олмоқда:

— дақиқасига 7,3 млн
— соатига 436,7 млн
— кунига 10,4 млрд
— ойига 318,8 млрд сўм.

1,9 трлн сўмлик соф фойда кўрсаткичига компания 2023 йилда 9 ойда эришган эди. Бу сафар 6 ой кифоя қилди.

Аммо давлатга 1,1 трлн сўмлик солиқ тўланганини ҳам қайд этиш керак. Шунингдек, 281,8 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланилган.

Шундай қилиб, 2024 йил UzAuto Motors учун тарихдаги энг муваффақиятли йил бўлиши кутиляпти. Барча бизнес вакиллари ҳавас қиладиган натижа, шундай эмасми?)

@bankir
👎328👍47🤔28
Доллар кўтарилди

26 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 688,08 сўмдан (+11,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎51👍30🤔9
23 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍43👎8🤔1
Кеча тунда Телеграм асосчиси Павел Дуров Париж аэропортида ҳибсга олинди. 39 ёшли миллиардер Telegram'дан жиноий фойдаланишнинг олдини олиш чораларини кўрмаганликда гумон қилинмоқда.

Айрим манбалар унга 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлигини айтмоқда. Дуров 2021 йилда Франция фуқаролигини олган, шу сабабли у жазони тўлиқ Францияда ўташи мумкин.

Дуров ҳибсга олингач Toncoin ва Notcoin нархлари кескин тушиб кетди. Toncoin нархи 15 фоизга, Notcoin нархи эса 16 фоизга пасайди.

@bankir
👎135👍65🤔21
Доллар тушади

27 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 680
BRB — 12 680

Garantbank — 12 670
Kapitalbank — 12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 720
Tengebank — 12 720

Asia Alliance Bank — 12 725
Turonbank — 12 720

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68👎12🤔5
“Асосий ставка яна пасаяди, инфляцион таргетга 2026 йилда эришиб бўлмайди” — Fitch

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги кредит рейтингини ўзгартирмади ва барқарор прогноз билан BB- даражасида тасдиқлади.

Нисбатан паст давлат қарзи, ЯИМ ўсишининг юқори тенденциялари ва иқтисодиётни либераллаштириш бўйича ислоҳотларнинг бориши рейтингни сақлаб қолишга ёрдам берган.

Аммо аҳоли бошига ЯИМ пастлигича қолмоқда. Иқтисодиётда давлатнинг йирик ва рақобатбардош бўлмаган ўрни сақланиб турибди.

Fitch Ўзбекистон банк тизимини барқарор дея баҳолаган бўлсада, банкларда муаммоли кредитлар улуши аслида 4 фоиз эмас, анча юқори деб ҳисоблаган.

Инфляция 2024 йилда 9,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. 2025 йилда 8 фоиз, 2026 йилда эса 5,8 фоиз инфляция прогноз қилинмоқда. Бу Марказий банк 2026 йилда эришмоқчи бўлган 5 фоизлик инфляцион таргетдан юқори.

Июл ойида Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан 13,5 фоизга пасайган бўлса, Fitch келгуси даврда асосий ставка яна пасайишини кутмоқда.

@bankir
👍94🤔11👎5
Доллар тушди

27 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 669,65 сўмдан (-18,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55🤔13👎8
Бир нечта банкирлар мукофотланди

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида бир гуруҳ банк соҳаси вакилларини мукофотлади.

“Дўстлик” ордени билан

Аннакличев Сахи Сапармухамедович — “Бизнесни ривожлантириш банки” раиси;
Маматкулов Рустам Уктамович — “Агробанк” банки раиси.

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари.

“Шуҳрат” медали билан

Турдалиев Аброрхўжа Акбарович — Марказий банк раисининг ўринбосари.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍68👎30🤔5