Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирди
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм мессенжерида Марказий банк номидан очилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” аккаунти орқали фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиб, банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
❗️ Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:
⏺ Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.
⏺ Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.
⏺ Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
@bankir
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм мессенжерида Марказий банк номидан очилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” аккаунти орқали фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиб, банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34
Қорақалпоғистонда саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 353 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Мазкур маблағлар инфратузилмани янгилаш ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратишга йўналтирилади. Бу орқали ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни ошириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш вазифаси топширлди.

👎69👍32🤔6
Таълим — off, тўй мавсуми — on
II чоракда Ўзбекистон аҳолиси аввалги чоракка нисбатан автомобил, уй-жой хариди ва таълим учун камроқ пул ишлатди.
Аҳоли билим олиш мақсадида сўнгги йилларда кўпроқ маблағ сарфлаётган эди, бироқ бу чоракда кўрсаткич 24,7 фоиздан 20,5 фоизгача пасайди. Шунга қарамай, кутилганидан кўпроқ пул таълим учун сарфланмоқда.
Ўтган чоракда уйларни “ремонт” қилиш — энг йирик харажатга айланди. Аҳоли келаётган уч ой ичида ҳам бу ўзгармаслигини кутмоқда.
Одамлар даволаниш ва таълим харажатларини камайтириш эвазига тўй ва мебель хариди учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ ишлатмоқчи. Қандай мавсум кириб келаётганини сезгандирсиз?)
Ўтган чоракда ўзбекистонликлар автомобиль ва уй сотиб олиш учун камроқ пул ишлатишни ният қилган эди ва амалда ҳам шундай бўлди. Улар бу тенденция келаётган ойларда ҳам давом этишини кутмоқда.

👍42👎7🤔2
Доллар тушади
21 август куни амал қиладиган доллар курси🔽 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 635
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630
Universalbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 670
Anorbank — 12 675
Aloqabank — 12 680
Octobank — 12 680
@bankir
21 август куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 635
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630
Universalbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 670
Anorbank — 12 675
Aloqabank — 12 680
Octobank — 12 680
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👎2
Бизнес билан шуғулланадиган барчани Тадбиркорлар куни билан табриклаймиз. Фаолиятингиз кенгайиш ва ўсишдан асло тўхтамасин, бизнесингиз ривожланаверсин.
Шу ўринда, сизлар учун фойдали бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз. Бир ой аввал iHamkor.uz маълумотлар хизмати ишга тушгани ҳақида ёзгандик. Сервис компаниялар ва уларнинг бизнесдаги статуси ҳақида маълумотларни тақдим этади ва тадбиркорларга ишончли ҳамкор топишга ёрдам беради. Қисқа муддатда iHamkor.uz тадбиркорлар орасида шуҳрат қозониб, оммалашиб кетиши, унинг қанчалик долзаб ва самарали эканини кўрсатиб турибди.
Хизматга кундан-кунга янгиланишлар киритиляпти. Яқинда сервисда шахсий профилга ташкилотларни қўшиш, ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди. Хуллас, тадбиркорлар учун айни керакли платформа, тавсия қилишга арзийди.
iHamkor.uz ҳақида батафсил билмоқчи бўлганлар @ihamkor_support га ёзишлари мумкин.

👍19👎2🤔2
Президент бугун Нукусда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот олиб бормоқда. Унда банклар ва микромолия ташкилотларини бизнесни қўллаб-қувватлашда иштирокини кучайтириш кераклиги айтилди.
Шу мақсадда бизнес вакиллари учун микрокредитлар миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилмоқда. Бунда 100 млн сўмгача бўлган микрокредитларга гаров талаб қилинмайди.
Бугунга қадар 100 млн сўмгача бўлган микрокредит атиги 9 фоиз тадбиркорлар учу етарли бўлган.
Ушбу тизимни йўлга қўйиш учун бир йилда 10 трлн сўм маблағ ажратилади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎15
ТСМРИ ва Марказий Банк алоқалари янги истиқболлар сари одимламоқда
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил
Реклама

👍15
Ўзбекистон ЖСТга 2026 йилда аъзо бўлиши мумкин
Узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўллишга ҳаракат қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун ЖСТга 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилаётганини маълум қилди.
Президент ЖСТга аъзолик халқаро транзит юк ташишда ортиқча тўлов ёки чекловлардан халос қилишини айтди.

“Ушбу ташкилотга кириш — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.
Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.
Эртанги кунимиз — бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протексия қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”.
Президент ЖСТга аъзолик халқаро транзит юк ташишда ортиқча тўлов ёки чекловлардан халос қилишини айтди.
@bankir
👍37🤔1
Исломий молия, микрокредитлар ва факторинг: банк ва молия соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади?
Президентнинг бугун бўлиб ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотининг банк-молия соҳасига оид асосий қисмлари:
— Бизнес вакиллари учун микрокредит беришнинг энг кўп миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилди;
— Устав капитали камида 50 млрд сўм бўлган микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади. Бу банклар кредит портфелининг камида 70 фоизи кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади;
— Микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга хорижий валютада хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритишга рухсат берилади;
— Факторинг хизмати оммалаштирилади. Ҳозиргача бу хизматни фақат банклар ва микромолия ташкилотлари кўрсатаётган бўлса, бундан кейин факторинг ташкилотлари пайдо бўлади;
— Аҳолида ислом молиясига талаб юқори. Шунинг учун микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида фаолият олиб боришга рухсат берилган эди. Яқинда янги қонун қабул қилинса, банклар ҳам тўлиқ исломий молиялаштириш билан шуғулланиш имконига эга бўлади. Бу орқали молия бозорида 5 млрд долларлик ресурс пайдо бўлиши кутилмоқда;
— Йирик давлат компаниялари ва банклари орасида кредит шартномалари босқичма-босқич тугатилади. Давлат компаниялари кўпроқ чет элдан маблағ жалб қилса, банклар ушбу ресурсни (тахминан 30 трлн сўм) маҳаллий бизнес учун йўналтиради;
— Банк ва қарз олувчи ўртасида гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади. Банк мижозига қарзни бошқа манба ҳисобидан қоплашга имкон беради.

👍52🤔1
Доллар кўтарилади
22 август куни амал қиладиган доллар курси🔼 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630
Universalbank — 12 630
Kapitalbank — 12 620
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 670
Asia Alliance Bank — 12 670
Anorbank — 12 675
Octobank — 12 680
@bankir
22 август куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630
Universalbank — 12 630
Kapitalbank — 12 620
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 670
Asia Alliance Bank — 12 670
Anorbank — 12 675
Octobank — 12 680
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎37👍19
🍕Bellissimo Pizza билан тушликни мазали ва ҳамёнбоп қилиш мумкин
Исталган 35 смлик питса, 8 та товуқли стрипс, синнамон роллар ва Coca-Cola 1 л ичимлигидан иборат Баракали 2 сети билан ўзингизни ва ҳамкасбларингизни тушликка хурсанд қилинг
Буюртма қилинг — 35 дақиқада бепул етказиб бериш
https://t.me/bellissimo_bot

👍14👎5🤔2
Одамлар қўлидаги нақд пуллар 50 трлн сўмдан ошди
Ўзбекистонда 2024 йил 1 август ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 50 трлн сўмдан ошди ва рекорд даражага етди.
Сўнгги йилларда ўзбекистонликлар орасида нақд пулга эҳтиёж секин-аста камайиб бораётган эди. Бироқ, охирги икки ой бундан мустасно бўлди. Аҳоли қўлидаги нақд пуллар бу даврда 4,5 трлн сўмга кўпайди.
Сўмдаги умумий пул миқдори (кенг маънодаги пул массаси) эса деярли 187 трлн сўмни ташкил қилди.

👍42👎17🤔14
Россия Хитойга деярли етиб олди
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 7 ой ичида 38,8 млрд доллар бўлди. Бунда экспорт 14,8 мрлд долларни, импорт эса 22 млрд долларни ташкил қилди.
Экспорт 2023 йилга нисбатан 1,1 фоизга қисқарган бўлса, импорт 10,1 фоизга ошди. Экспортнинг қисқаришига ўтган йилга нисбатан анча камроқ олтин сотилгани сабаб бўлди.
Ўзбекистон кетма-кет уч ойдан бери олтин сотмаяпти. Йилнинг дастлабки тўрт ойида 4,2 млрд долларлик олтин сотилган эди.
Олтин сўнгги ойларда бир неча бор рекорд даражага етди. Бундай ҳолатда қимматбаҳо металл экспорти Ўзбекистон учун анча фойдали бўлиши мумкин эди. Эҳтимол, Марказий банк (олтин олди-сотдиси билан улар шуғулланади) олтин нархи янада юқорилашини кутаётгандир.
Ташқи савдода асосий ҳамкорлар ўзгаришсиз қолмоқда. Улардан Хитой, Қозоғистон ва Туркияга экспорт 2023 йилга нисбатан камайган.
Россия эса алоҳида мавзу. Июлга келиб Россия ташқи савдодаги улуш бўйича Хитойга деярли етиб олди. Россия билан Ўзбекистон ўртасида импорт ҳам экспорт ҳам сезиларли ўсмоқда.

👍53👎11
UPD: Узилиш 16:00 дан 16:27 гача давом этди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50🤔50👍12👎7
Click ва Payme банклардан кўпроқ фойда олмоқда
Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари ҳам акциядорлик жамиятларига айлангач, уларнинг молиявий кўрсаткичларини билиш имкони пайдо бўлди.
Beshtor канали (канал энди анча фаолроқ, обуна бўлиш тавсия қилинади) Click ва payme фойдасини банклар фойдаси билан солиштирди.
Бу иккала тўлов ташкилотига тегишли иловалар 2023 йилда пул ўтказмалари бозорининг 60 фоиздан кўпроғига эгалик қилган.
Click компанияси олти ой ичида 272,6 млрд сўм даромад олди. Соф фойда 117 млрд сўмни ташкил қилди.
payme эса ярим йилликни 214,5 млрд сўм даромад ва 113 млрд сўм фойда билан якунлади.
Банклар билан солиштирув
Ярим йил ичида Click ва payme деярли бир хил 115 млрд сўм атрофида фойда олган бўлса, бу Ўзбекистондаги 22 та банкдан кўпроқ ҳисобланади.
Умумий фаолият юритаётган банклар сони ҳозирда 35 та. Демак, иккита йирик тўлов ташкилоти 63 фоиз банклардан кўра кўпроқ фойда олди.
Икки хил бизнесни фойда кўрсаткичи билан таққослаш, умумий хулосани бера олмайди. Бироқ бу финтех компаниялари Ўзбекистонда рақобат муҳитида яхши суръатда ривожланаётганини кўрсатади.

👍78🤔8👎4