Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Аҳоли инфляцияни камроқ сезмоқда

Марказий банк июль ойида сезилган инфляция 12,4 фоизни ташкил қилганини маълум қилди. Июнь ойида бу кўрсаткич 13,4 фоиз эди ва ўтган ой 1 фоизлик пасайиш кузатилди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ҳамон нархлар ошишини бошқа жойларга нисбатан кўпроқ ҳис қилмоқда. Шунга қарамай пойтахтдаги cезилган инфляция 2023 йил cентябридан бери биринчи марта 15 фоиздан пастга тушди.

Даромадлар бўйича 2 млн сўмдан 7 млн сўмгача маош олувчиларнинг сезилган инфляция кўрсаткичи ўртачадан паст шаклланди. Бироқ 2 млн сўмгача ойлик олувчилар инфляцияни йиллик 13,6 фоиз даражасида сезмоқда.

Энг кўп сезилган инфляция 10 млн сўмдан кўпроқ даромад қиливчи қатламга тегишли бўлиб турибди — 14 фоиздан юқори.

Маълумот учун Ўзбекистонда сўнгги икки ойда дефляция кузатилмоқда йиллик инфляция даражаси 10,5 фоизгача пасайган.

Йил охиригача Марказий банк бу кўрсаткич 9 фоиз атрофида бўлишига ишонмоқда.

@bankir
👎43👍31🤔1
Йирик солиқ тўловчилар тўлаган солиқнинг тенг ярми 10 та давлат компаниясига тегишли

2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистондаги 947 йирик солиқ тўловчилар 62 трлн сўм солиқ тўлади. Бу маблағнинг тенг ярми 10 та давлат компанияси ҳисобига тўғри келди.

Энг йирик солиқ тўловчи компания давлат компаниялари орасида НКМК бўлиб турибди — 13,9 трлн сўм. Хусусий компаниялар ичида UzBat 1,6 трлн сўм билан етакчи.

Энг кўп солиқ тўлаган 10 та давлат ва 10 та хусусий компаниялар орасидан 3 та банк жой олди. Бунда “Миллий банк” 839,9 млрд, “Капиталбанк” 372 млрд ва “Ҳамкорбанк” 295,9 мрлд сўм солиқ тўлади.

@bankir
👍28👎4
Доллар кўтарилди

19 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 658 сўмдан (+7,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎48👍17
💬Имтиёзли таълим кредитлари ёрдам беради

Бугун 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

➡️Агар сиз ёки фарзандингиз контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса ҳам, ҳавотирланишга ҳожат йўқ.

Бундай ҳолатда банклардан имтиёзли таълим кредитларини олиш мумкин. Ушбу кредит тури қизларга фоизсиз ажратилади.

Батафсил шартлар билан бу ерда танишса бўлади — https://t.me/Bankir/5155

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

СҚБ;
Асакабанк;
Миллий банк;
Ҳамкорбанк.

Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна 8 та банк бу рўйхатга қўшилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎8
Доллар тушади

20 август куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 650
NBU — 12 650
BRB — 12 650

Hayotbank — 12 645

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 700
NBU — 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700

Octobank — 12 700

@bankir
👍50🤔4👎1
Маиший техника бўйича сўровномадан ўтинг ва техникалар ютиб олинг:

📣 Бaтaфсил

Реклама
👍28🤔2👎1
Олтин 2500 доллардан ошди — бу янги рекорд

Глобал олтин нархи 16 август, жума куни кечқурун 1 троя унцияси учун 2 500 доллардан юқорилади. Бу олтиннинг янги тарихий максимуми ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам дунёдан четда қолмади. Марказий банк олтин қуймалари нархини биринчи марта 1 гр учун 1 050 000 сўмдан қимматга баҳолади.

Қуймаларни Марказий банк белгилаган нархда банкларга яна сотиш мумкин.

Шундай қилиб, йил бошидан бери Ўзбекистонда олтин нархи 24 фоизга ошди. Бу ҳозирда таклиф қилинаётган банк омонатларининг ўртача фоиз ставкасига тенг.

@bankir
👍39🤔3
Ичимлик сувидан қарзи борларга кредит бермаслик таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги сал кам 1 трлн сўмга етган. Мавжуд 5 млн хонадондан ярмида қарздорлик мавжуд.

“Ўзсувтаъминот” компанияси вакили ҳозирда қарздорлиги бор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, ҳеч қайси турдаги кредит берилмаслиги айтилмоқда.

Бу жуда ёмон қарор ва иқтисодчи Отабек Бакиров бир неча сабабларни келтириб ўтди. Сув тизимидаги муаммоларни банклар бўйнига олмаслиги керак.

@bankir
👎127👍55🤔5
Доллар тушди

20 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,93 сўмдан (-17,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍42👎8
InfinBANK Мурабаҳа битими бўйича молиялаштириш хизматларини йўлга қўймоқда

Мурабаҳа — Шариат тамойиллари асосида тузиладиган савдо шартномаси шаклидаги молиялаштириш усули бўлиб, ушбу хизмат хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ҳамда Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали амалга оширилиши белгиланган.

InfinBANK ўз мижозларига Мурабаҳа шартномалари бўйича тезкор, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатиш орқали аҳолига ўз бизнесини ривожлантириш ва молиявий мақсадларига эришишда кенг кўламли ёрдам беришни мақсад қилган.

Ҳозирда мижозлар банкнинг исталган филлиалларидан бирида Мурабаҳа молиялаштириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола

Реклама
👍50
Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирди

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм мессенжерида Марказий банк номидан очилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” аккаунти орқали фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиб, банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34
Қорақалпоғистонда саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 353 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Мазкур маблағлар инфратузилмани янгилаш ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратишга йўналтирилади. Бу орқали ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш вазифаси топширлди.

@bankir
👎69👍32🤔6
Таълим — off, тўй мавсуми — on

II чоракда Ўзбекистон аҳолиси аввалги чоракка нисбатан автомобил, уй-жой хариди ва таълим учун камроқ пул ишлатди.

Аҳоли билим олиш мақсадида сўнгги йилларда кўпроқ маблағ сарфлаётган эди, бироқ бу чоракда кўрсаткич 24,7 фоиздан 20,5 фоизгача пасайди. Шунга қарамай, кутилганидан кўпроқ пул таълим учун сарфланмоқда.

Ўтган чоракда уйларни “ремонт” қилиш — энг йирик харажатга айланди. Аҳоли келаётган уч ой ичида ҳам бу ўзгармаслигини кутмоқда.

Одамлар даволаниш ва таълим харажатларини камайтириш эвазига тўй ва мебель хариди учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ ишлатмоқчи. Қандай мавсум кириб келаётганини сезгандирсиз?)

Ўтган чоракда ўзбекистонликлар автомобиль ва уй сотиб олиш учун камроқ пул ишлатишни ният қилган эди ва амалда ҳам шундай бўлди. Улар бу тенденция келаётган ойларда ҳам давом этишини кутмоқда.

@bankir
👍42👎7🤔2
Доллар тушади

21 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 635
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630

Universalbank — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 670
Anorbank — 12 675
Aloqabank — 12 680

Octobank — 12 680

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👎2
Бизнес билан шуғулланадиган барчани Тадбиркорлар куни билан табриклаймиз. Фаолиятингиз кенгайиш ва ўсишдан асло тўхтамасин, бизнесингиз ривожланаверсин.

Шу ўринда, сизлар учун фойдали бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз. Бир ой аввал iHamkor.uz маълумотлар хизмати ишга тушгани ҳақида ёзгандик. Сервис компаниялар ва уларнинг бизнесдаги статуси ҳақида маълумотларни тақдим этади ва тадбиркорларга ишончли ҳамкор топишга ёрдам беради. Қисқа муддатда iHamkor.uz тадбиркорлар орасида шуҳрат қозониб, оммалашиб кетиши, унинг қанчалик долзаб ва самарали эканини кўрсатиб турибди.

Хизматга кундан-кунга янгиланишлар киритиляпти. Яқинда сервисда шахсий профилга ташкилотларни қўшиш, ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди. Хуллас, тадбиркорлар учун айни керакли платформа, тавсия қилишга арзийди.

iHamkor.uz ҳақида батафсил билмоқчи бўлганлар @ihamkor_support га ёзишлари мумкин.
👍19👎2🤔2
❗️Микрокредитлар 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади

Президент бугун Нукусда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот олиб бормоқда. Унда банклар ва микромолия ташкилотларини бизнесни қўллаб-қувватлашда иштирокини кучайтириш кераклиги айтилди.

Шу мақсадда бизнес вакиллари учун микрокредитлар миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилмоқда. Бунда 100 млн сўмгача бўлган микрокредитларга гаров талаб қилинмайди.

Бугунга қадар 100 млн сўмгача бўлган микрокредит атиги 9 фоиз тадбиркорлар учу етарли бўлган.

Ушбу тизимни йўлга қўйиш учун бир йилда 10 трлн сўм маблағ ажратилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎15
ТСМРИ ва Марказий Банк алоқалари янги истиқболлар сари одимламоқда

Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.

Батафсил

Реклама
👍15