Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
Тадбиркорлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уларни тезкор молиялаш воситалари соддалаштирилмоқда. Бу бўйича давлат раҳбарининг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Эътиборлиси…
Факторинг — Ўзбекистон учун янги, бироқ зарур тизим

Президентнинг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан “Факторинг ташкилоти” институти жорий этилмоқда. Ташкилот нобанк кредит ташкилоти сифатида Марказий банк реэстрига киритилади.

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.

Ўзбекистонда факторинг бозори зарур инфратузилма йўқлиги сабаб иқтисодиётда жуда кам улушга эга.

Фармон билан 2025 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

— Факторингни хорижий валютада амалга ошириш;
— Факторинг шартномалари бўйича пул талабномаларини қайта сотиш;
— Шартномаларда факторингга тақиқ қўйиш бекор қилинади.

Факторинг орқали тадбиркорлар банкдан гаровсиз, тезроқ пул жалб қилиши учун Факторинг электрон платформаси ишга туширилмоқда.

Бу хизмат Ўзбекистонда оммабоп бўлмасада, бутун дунёда кенг фойдаланилади. Глобал факторинг бозори 2023 йилда 3,9 трлн долларни ташкил қилган бўлса, 2032 йилда 6,4 трлн долларга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам айни пайтда 11,5 млрд долларлик факторинг бозори мавжудлиги айтилмоқда.

@bankir
👍28👎7
“Олдин очилган омонатларга таъсир қилмайди”, — Марказий банк омонатларни кафолатлаш чегараси ҳақида

Марказий банк “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига шарҳ берди.

Кафолатланган омонат миқдори 200 млн сўмни ташкил этиб, бунда омонатчи маблағларини бир нечта банкда жойлаштирган ҳолда ҳар бир банкдаги 200 млн сўмгача кафолатга эга бўлиши мумкин.

Масалан омонатчи 10 та банкка 200 млн сўмдан омонат қўйса, умумий 2 млрд сўмлик кафолатланган омонатларга эга бўлади.

Шунингдек, 200 млн сўмлик кафолатланган миқдор фуқароларнинг ушбу қонун кучга кирган санадан олдин очилган омонатларига таъсир қилмайди.

@bankir
👍27👎18🤔7
Доллар кўтарилади

16 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼28-29 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 620
Mikrokreditbank — 12 620
BRB — 12 615

NBU — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Aliance Bank — 12 650
NBU — 12 660
Aloqabank — 12 660
Kapitalbank — 12 665


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎33👍12
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг Телеграмдаги расмий каналлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Марказий банк@centralbankuzbekistan

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — @nbu_official
2 Ўзсаноатқурилишбанк — @sqbuz
3 Агробанк — @AgrobankChannel
4 Микрокредитбанк — @mikrokreditbank
5 Халқ банк — @xalqbankinfo
6 Қишлоқ қурилиш банк — @brb_uzb
7 Туронбанк — @turonbankuz
8 Асакабанк — @Asakabank_official
9 Алоқабанк — @aloqabank
10 Пойтахт банк — @bank_poytaxt
Бошқа банклар
11 Гарант банк — @garantbankuz_official
12 Ҳамкорбанк — @Hamkorbankuz
13 Ипак Йўли банк — @ipakyulibankuz
14 Зираат Банк Узбекистан — @ziraatbankuzbekistan
15 Трастбанк — @trustbankuz
16 Ипотека-банк — @ipotekabankofficial
17 КДБ Банк — @kdbuzbekistan
18 TBC Bank — @tbc_bank_uzb
19 Универсал банк — @myuniversalbank
20 Капиталбанк — @kapital24
21 Octobank — @Octobank_AJ
22 Давр-банк — @davrbankuz
23 ИнФинБанк — @Infin_bank_bot
24 Asia Alliance Bank —@asiaalliancebank
25 Ориент Финанс банк — @orientfinansbank
26 AVO bank — @avouzbank
27 Mybank — @mybank_uzb
28 Тенге Банк — @Tengebankuz
29 Yangi bank — @yangibank_official
30 Аnor bank — @anorbank
31 Uzum bank — @uzumbank
32 Smart bank — @smart_bank_uz
33 Apex bank — @digitalbankuz
34 Hayot bank — @hayotbank_uz
35 Эрон "Содерот" банк — ҳозирча йўқ
36 Евроосиё Банки — ҳозирча йўқ

Банкларнинг расмий сайтлари билан ушбу ҳаволада танишинг — https://t.me/Bankir/5171

@bankir
👍32👎1
Доллар кўтарилди

16 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 650,05 сўмдан (+27,28 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍26🤔2
Доллар кўтарилади

19 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 645
Garantbank — 12 645
BRB — 12 645

NBU — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 680
NBU — 12 690
Aloqabank — 12 690

Octobank — 12 690

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎32👍15🤔3
Аҳоли инфляцияни камроқ сезмоқда

Марказий банк июль ойида сезилган инфляция 12,4 фоизни ташкил қилганини маълум қилди. Июнь ойида бу кўрсаткич 13,4 фоиз эди ва ўтган ой 1 фоизлик пасайиш кузатилди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ҳамон нархлар ошишини бошқа жойларга нисбатан кўпроқ ҳис қилмоқда. Шунга қарамай пойтахтдаги cезилган инфляция 2023 йил cентябридан бери биринчи марта 15 фоиздан пастга тушди.

Даромадлар бўйича 2 млн сўмдан 7 млн сўмгача маош олувчиларнинг сезилган инфляция кўрсаткичи ўртачадан паст шаклланди. Бироқ 2 млн сўмгача ойлик олувчилар инфляцияни йиллик 13,6 фоиз даражасида сезмоқда.

Энг кўп сезилган инфляция 10 млн сўмдан кўпроқ даромад қиливчи қатламга тегишли бўлиб турибди — 14 фоиздан юқори.

Маълумот учун Ўзбекистонда сўнгги икки ойда дефляция кузатилмоқда йиллик инфляция даражаси 10,5 фоизгача пасайган.

Йил охиригача Марказий банк бу кўрсаткич 9 фоиз атрофида бўлишига ишонмоқда.

@bankir
👎43👍31🤔1
Йирик солиқ тўловчилар тўлаган солиқнинг тенг ярми 10 та давлат компаниясига тегишли

2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистондаги 947 йирик солиқ тўловчилар 62 трлн сўм солиқ тўлади. Бу маблағнинг тенг ярми 10 та давлат компанияси ҳисобига тўғри келди.

Энг йирик солиқ тўловчи компания давлат компаниялари орасида НКМК бўлиб турибди — 13,9 трлн сўм. Хусусий компаниялар ичида UzBat 1,6 трлн сўм билан етакчи.

Энг кўп солиқ тўлаган 10 та давлат ва 10 та хусусий компаниялар орасидан 3 та банк жой олди. Бунда “Миллий банк” 839,9 млрд, “Капиталбанк” 372 млрд ва “Ҳамкорбанк” 295,9 мрлд сўм солиқ тўлади.

@bankir
👍28👎4
Доллар кўтарилди

19 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 658 сўмдан (+7,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎48👍17
💬Имтиёзли таълим кредитлари ёрдам беради

Бугун 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

➡️Агар сиз ёки фарзандингиз контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса ҳам, ҳавотирланишга ҳожат йўқ.

Бундай ҳолатда банклардан имтиёзли таълим кредитларини олиш мумкин. Ушбу кредит тури қизларга фоизсиз ажратилади.

Батафсил шартлар билан бу ерда танишса бўлади — https://t.me/Bankir/5155

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

СҚБ;
Асакабанк;
Миллий банк;
Ҳамкорбанк.

Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна 8 та банк бу рўйхатга қўшилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎8
Доллар тушади

20 август куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 650
NBU — 12 650
BRB — 12 650

Hayotbank — 12 645

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 700
NBU — 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700

Octobank — 12 700

@bankir
👍50🤔4👎1
Маиший техника бўйича сўровномадан ўтинг ва техникалар ютиб олинг:

📣 Бaтaфсил

Реклама
👍28🤔2👎1
Олтин 2500 доллардан ошди — бу янги рекорд

Глобал олтин нархи 16 август, жума куни кечқурун 1 троя унцияси учун 2 500 доллардан юқорилади. Бу олтиннинг янги тарихий максимуми ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам дунёдан четда қолмади. Марказий банк олтин қуймалари нархини биринчи марта 1 гр учун 1 050 000 сўмдан қимматга баҳолади.

Қуймаларни Марказий банк белгилаган нархда банкларга яна сотиш мумкин.

Шундай қилиб, йил бошидан бери Ўзбекистонда олтин нархи 24 фоизга ошди. Бу ҳозирда таклиф қилинаётган банк омонатларининг ўртача фоиз ставкасига тенг.

@bankir
👍39🤔3
Ичимлик сувидан қарзи борларга кредит бермаслик таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги сал кам 1 трлн сўмга етган. Мавжуд 5 млн хонадондан ярмида қарздорлик мавжуд.

“Ўзсувтаъминот” компанияси вакили ҳозирда қарздорлиги бор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, ҳеч қайси турдаги кредит берилмаслиги айтилмоқда.

Бу жуда ёмон қарор ва иқтисодчи Отабек Бакиров бир неча сабабларни келтириб ўтди. Сув тизимидаги муаммоларни банклар бўйнига олмаслиги керак.

@bankir
👎127👍55🤔5
Доллар тушди

20 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,93 сўмдан (-17,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍42👎8
InfinBANK Мурабаҳа битими бўйича молиялаштириш хизматларини йўлга қўймоқда

Мурабаҳа — Шариат тамойиллари асосида тузиладиган савдо шартномаси шаклидаги молиялаштириш усули бўлиб, ушбу хизмат хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ҳамда Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали амалга оширилиши белгиланган.

InfinBANK ўз мижозларига Мурабаҳа шартномалари бўйича тезкор, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатиш орқали аҳолига ўз бизнесини ривожлантириш ва молиявий мақсадларига эришишда кенг кўламли ёрдам беришни мақсад қилган.

Ҳозирда мижозлар банкнинг исталган филлиалларидан бирида Мурабаҳа молиялаштириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола

Реклама
👍50
Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирди

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм мессенжерида Марказий банк номидан очилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” аккаунти орқали фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиб, банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34
Қорақалпоғистонда саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 353 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Мазкур маблағлар инфратузилмани янгилаш ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратишга йўналтирилади. Бу орқали ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш вазифаси топширлди.

@bankir
👎69👍32🤔6