Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

14 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 630
BRB — 12 625
NBU — 12 620


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 670
NBU — 12 670
Turonbank — 12 670


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👎5
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида қабул давом этмоқда

Сизда Буюк Британия университетларининг 3 та халқаро даражадаги дипломидан бири ва 100 та грантдан бирини ютиб олиш имконияти мавжуд.

ТСМРИ да сиз қуйидаги 17 та бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олишингиз мумкин:

1. Бизнес ва Менежмент
2. Бизнес ва Маркетинг менежменти
3. Бухгалтерия иши ва молия
4. Бизнес ва Молия менежменти
5. Мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи
6. Саноат менежменти
7. Бизнес ва Иқтисодиёт
8. Бизнесда компьютер ахборот тизимлари
9. Банк иши ва Молия
10. Молия, Сармоя ва Риск менежменти
11. Туризм ва Меҳмонхоначиликда халқаро бизнес
12. Туризм ва Меҳмонхоначилик: Бошқарувда етакчилик
13. Халқаро бизнес
14. Кадрлар бошқаруви
15. Лойиҳа бошқаруви
16. График дизайн ва халқаро маркетинг
17. Оммавий коммуникациялар, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар.

Шунингдек, 4 та магистратура йўналиши мавжуд:

1. Молия (MBA Finance)
2. Маркетинг (MBA marketing)
3. Инсон ресурсларини бошқариш (MBA Human Resourсe Management)
4. TESOL дастури бўйича таълим бериш (MA in Education with TESOL)

Агар сизнинг IELTS даражангиз 5.5 ёки ундан юқори бўлса, сизда бакалавриат дастурига имтиҳонларсиз қабул қилиниш имконияти мавжуд.

Шошилинг, ҳужжатлар 25 августгача қабул қилинади.

Тафсилотлар учун мурожаат қилинг: 📞 71 271 77 02

Маълумот учун: https://www.mdis.uz/

Реклама
👍23👎4🤔1
Банклар қандай ҳолатларда мижоздан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сўрашга ҳақли?

— эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олганда;
— банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
— банк омонатини очиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
— қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
— кредит олиш учун мурожаат қилганда;
— банкнинг депозит ячейкаларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
— БҲМнинг (13.08.2024й. санасига 340 000 сумни ташкил этади) 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк операцияларни амалга оширишда;
— БҲМнинг 36 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда.

Манба: Finlit.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35👎2
Доллар яна тушди

14 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 619,96 сўмдан (-11,00 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍53👎4🤔3
❗️Банк омонатларини кафолатлашда 200 млн сўмлик чегара қўйилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳозиргача Ўзбекистон банкларида омонатлар миқдори 100 фоиз давлат томонидан кафолатланади. Бундай тизим 2008 йилги молиявий инқироздан кейин йўлга қўйилган эди.

Янги таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг банклардаги кафолатланган омонатлари миқдори 200 млн сўм этиб белгиланмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу чегара 99,7 фоиз омонатчиларга таъсир қилмайди.

Аммо бир одамдан 200 млн сўмдан ошиқ омонат олган банклар ҳам жавобгарликдан озод этилмайди.

Омонатчилар банк тугатилган тақдирда 200 млн сўмдан ошиқ маблағларини банкдан талаб қилиши мумкин.

Шунингдек, банк тугатилганда, омонатларни қайтаришни бошлаш муддати босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартирилмоқда.

Бу қандай таъсир қилади?

Сўнгги йилларда банк тизимида омонатчилар сони кўпайиб бораётганига асосий сабаблардан бири айнан омонатларнинг 100 фоиз кафолатлангани эди. Ҳаттоки айрим банклар бу тизимдан реклама воситаси сифатида фойдаланди.

200 млн сўмлик чегара аксарият омонатчиларга таъсир қилмасада, бироз вақт “200 млн сўмдан кўп пул қўйсам, қайтариб ололмайман” мазмунидаги нотўғри тушунчани шакллантириши мумкин.

Бошқа томондан, кафолатланган чегара омонатчилар учун маъсулиятни оширади.

Одамлар банкка омонат қўйишдан олдин, банк фаолияти билан қизиқишни бошлайди, молиявий кўрсаткичларни текширади, янгиликларни кузатади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг молиявий билим даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кўплаб давлатларда омонатларнинг кафолатланган чегараси мавжуд. Масалан бу кўрсаткич Россияда 15,4 минг доллар, Қозоғистонда 43,1 минг доллар, Туркияда 14 минг доллар ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎143👍47
Тадбиркорлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уларни тезкор молиялаш воситалари соддалаштирилмоқда. Бу бўйича давлат раҳбарининг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Эътиборлиси, бир ой аввал Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда “Venkon Group” раҳбари Асқар Исмоилов айни шу муаммога тўхталиб, факторинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапирганди. Демак, тадбиркорларнинг муаммолари эшитиляпти, уларнинг ҳам таклифлари инобатга олиняпти. Бу яхши сигнал.

@bankir
👍19👎3
Доллар бироз кўтарилади

15 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼4-5 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 620
BRB — 12 610
NBU — 12 610


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 650
NBU — 12 660
Turonbank — 12 660


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎29👍20
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг расмий сайтлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — www.nbu.uz
2 Ўзсаноатқурилишбанк — www.sqb.uz
3 Агробанк — www.agrobank.uz
4 Микрокредитбанк — www.mkbank.uz
5 Халқ банк — www.xb.uz
6 Бизнесни ривожлантириш банки — www.brb.uz
7 Туронбанк — www.turonbank.uz
8 Асакабанк — www.asakabank.uz
9 Алоқабанк — www.aloqabank.uz
10 Пойтахт банк — www.poytaxtbank.uz
Бошқа банклар
11 Гарант банк — www.garantbank.uz
12 Ҳамкорбанк — www.hamkorbank.uz
13 Ипак Йўли банк — www.ipakyulibank.uz
14 Зираат Банк Узбекистан — www.ziraatbank.uz
15 Трастбанк — www.trustbank.uz
16 Ипотека-банк — www.ipotekabank.uz
17 КДБ Банк — www.kdb.uz
18 Эрон "Содерот" банк — www.saderatbank.uz
19 Универсал банк — www.universalbank.uz
20 Капиталбанк — www.kapitalbank.uz
21 Octobank — www.octobank.uz
22 Давр-банк — www.davrbank.uz
23 ИнФинБанк — www.infinbank.com
24 Asia Alliance Bank — www.aab.uz
25 Ориент Финанс банк — www.ofb.uz
26 AVO bank — www.avo.uz
27 Мадад Инвест Банк — www.madadinvestbank.uz
28 Тенге Банк — www.tengebank.uz
29 TBC Bank — www.tbcbank.uz
30 Аnor bank — www.anorbank.uz
31 Uzum bank — www.uzumbank.uz
32 Smart bank — www.smartbank.uz
33 Apex bank — www.apexbank.uz
34 Hayot bank — www.hayotbank.uz
35 Yangi bank — https://business.yangi.uz/
36 Евроосиё Банки — www.eubank.uz

@bankir
👍49🤔6👎1
Доллар кўтарилди

15 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 622,77 сўмдан (+2,81 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎43👍12
14 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👎18👍11🤔4
Банкир
Тадбиркорлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уларни тезкор молиялаш воситалари соддалаштирилмоқда. Бу бўйича давлат раҳбарининг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Эътиборлиси…
Факторинг — Ўзбекистон учун янги, бироқ зарур тизим

Президентнинг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан “Факторинг ташкилоти” институти жорий этилмоқда. Ташкилот нобанк кредит ташкилоти сифатида Марказий банк реэстрига киритилади.

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.

Ўзбекистонда факторинг бозори зарур инфратузилма йўқлиги сабаб иқтисодиётда жуда кам улушга эга.

Фармон билан 2025 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

— Факторингни хорижий валютада амалга ошириш;
— Факторинг шартномалари бўйича пул талабномаларини қайта сотиш;
— Шартномаларда факторингга тақиқ қўйиш бекор қилинади.

Факторинг орқали тадбиркорлар банкдан гаровсиз, тезроқ пул жалб қилиши учун Факторинг электрон платформаси ишга туширилмоқда.

Бу хизмат Ўзбекистонда оммабоп бўлмасада, бутун дунёда кенг фойдаланилади. Глобал факторинг бозори 2023 йилда 3,9 трлн долларни ташкил қилган бўлса, 2032 йилда 6,4 трлн долларга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам айни пайтда 11,5 млрд долларлик факторинг бозори мавжудлиги айтилмоқда.

@bankir
👍28👎7
“Олдин очилган омонатларга таъсир қилмайди”, — Марказий банк омонатларни кафолатлаш чегараси ҳақида

Марказий банк “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига шарҳ берди.

Кафолатланган омонат миқдори 200 млн сўмни ташкил этиб, бунда омонатчи маблағларини бир нечта банкда жойлаштирган ҳолда ҳар бир банкдаги 200 млн сўмгача кафолатга эга бўлиши мумкин.

Масалан омонатчи 10 та банкка 200 млн сўмдан омонат қўйса, умумий 2 млрд сўмлик кафолатланган омонатларга эга бўлади.

Шунингдек, 200 млн сўмлик кафолатланган миқдор фуқароларнинг ушбу қонун кучга кирган санадан олдин очилган омонатларига таъсир қилмайди.

@bankir
👍27👎18🤔7
Доллар кўтарилади

16 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼28-29 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 620
Mikrokreditbank — 12 620
BRB — 12 615

NBU — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Aliance Bank — 12 650
NBU — 12 660
Aloqabank — 12 660
Kapitalbank — 12 665


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎33👍12
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг Телеграмдаги расмий каналлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Марказий банк@centralbankuzbekistan

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — @nbu_official
2 Ўзсаноатқурилишбанк — @sqbuz
3 Агробанк — @AgrobankChannel
4 Микрокредитбанк — @mikrokreditbank
5 Халқ банк — @xalqbankinfo
6 Қишлоқ қурилиш банк — @brb_uzb
7 Туронбанк — @turonbankuz
8 Асакабанк — @Asakabank_official
9 Алоқабанк — @aloqabank
10 Пойтахт банк — @bank_poytaxt
Бошқа банклар
11 Гарант банк — @garantbankuz_official
12 Ҳамкорбанк — @Hamkorbankuz
13 Ипак Йўли банк — @ipakyulibankuz
14 Зираат Банк Узбекистан — @ziraatbankuzbekistan
15 Трастбанк — @trustbankuz
16 Ипотека-банк — @ipotekabankofficial
17 КДБ Банк — @kdbuzbekistan
18 TBC Bank — @tbc_bank_uzb
19 Универсал банк — @myuniversalbank
20 Капиталбанк — @kapital24
21 Octobank — @Octobank_AJ
22 Давр-банк — @davrbankuz
23 ИнФинБанк — @Infin_bank_bot
24 Asia Alliance Bank —@asiaalliancebank
25 Ориент Финанс банк — @orientfinansbank
26 AVO bank — @avouzbank
27 Mybank — @mybank_uzb
28 Тенге Банк — @Tengebankuz
29 Yangi bank — @yangibank_official
30 Аnor bank — @anorbank
31 Uzum bank — @uzumbank
32 Smart bank — @smart_bank_uz
33 Apex bank — @digitalbankuz
34 Hayot bank — @hayotbank_uz
35 Эрон "Содерот" банк — ҳозирча йўқ
36 Евроосиё Банки — ҳозирча йўқ

Банкларнинг расмий сайтлари билан ушбу ҳаволада танишинг — https://t.me/Bankir/5171

@bankir
👍32👎1
Доллар кўтарилди

16 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 650,05 сўмдан (+27,28 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍26🤔2
Доллар кўтарилади

19 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 645
Garantbank — 12 645
BRB — 12 645

NBU — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 680
NBU — 12 690
Aloqabank — 12 690

Octobank — 12 690

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎32👍15🤔3
Аҳоли инфляцияни камроқ сезмоқда

Марказий банк июль ойида сезилган инфляция 12,4 фоизни ташкил қилганини маълум қилди. Июнь ойида бу кўрсаткич 13,4 фоиз эди ва ўтган ой 1 фоизлик пасайиш кузатилди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ҳамон нархлар ошишини бошқа жойларга нисбатан кўпроқ ҳис қилмоқда. Шунга қарамай пойтахтдаги cезилган инфляция 2023 йил cентябридан бери биринчи марта 15 фоиздан пастга тушди.

Даромадлар бўйича 2 млн сўмдан 7 млн сўмгача маош олувчиларнинг сезилган инфляция кўрсаткичи ўртачадан паст шаклланди. Бироқ 2 млн сўмгача ойлик олувчилар инфляцияни йиллик 13,6 фоиз даражасида сезмоқда.

Энг кўп сезилган инфляция 10 млн сўмдан кўпроқ даромад қиливчи қатламга тегишли бўлиб турибди — 14 фоиздан юқори.

Маълумот учун Ўзбекистонда сўнгги икки ойда дефляция кузатилмоқда йиллик инфляция даражаси 10,5 фоизгача пасайган.

Йил охиригача Марказий банк бу кўрсаткич 9 фоиз атрофида бўлишига ишонмоқда.

@bankir
👎43👍31🤔1
Йирик солиқ тўловчилар тўлаган солиқнинг тенг ярми 10 та давлат компаниясига тегишли

2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистондаги 947 йирик солиқ тўловчилар 62 трлн сўм солиқ тўлади. Бу маблағнинг тенг ярми 10 та давлат компанияси ҳисобига тўғри келди.

Энг йирик солиқ тўловчи компания давлат компаниялари орасида НКМК бўлиб турибди — 13,9 трлн сўм. Хусусий компаниялар ичида UzBat 1,6 трлн сўм билан етакчи.

Энг кўп солиқ тўлаган 10 та давлат ва 10 та хусусий компаниялар орасидан 3 та банк жой олди. Бунда “Миллий банк” 839,9 млрд, “Капиталбанк” 372 млрд ва “Ҳамкорбанк” 295,9 мрлд сўм солиқ тўлади.

@bankir
👍28👎4
Доллар кўтарилди

19 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 658 сўмдан (+7,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎48👍17
💬Имтиёзли таълим кредитлари ёрдам беради

Бугун 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

➡️Агар сиз ёки фарзандингиз контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса ҳам, ҳавотирланишга ҳожат йўқ.

Бундай ҳолатда банклардан имтиёзли таълим кредитларини олиш мумкин. Ушбу кредит тури қизларга фоизсиз ажратилади.

Батафсил шартлар билан бу ерда танишса бўлади — https://t.me/Bankir/5155

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

СҚБ;
Асакабанк;
Миллий банк;
Ҳамкорбанк.

Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна 8 та банк бу рўйхатга қўшилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎8