Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

8 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,01 сўмдан (+24,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎45👍17🤔2
❗️Микромолия банклари пайдо бўлишига оз қолди

Микромолия банкалрини ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлисда биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳа орқали микромолия ташкилотларини микромолия банкларига айланиши ва ўз навбатида микромолия банкларини тижорат банклари даражасига кўтарилишининг ҳуқуқий асоси яратилади.

Бу занжир молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда ҳудудларда микромолиявий хизматлардан фойдаланиш кўламини ошириш имконини бериши айтилмоқда.

Маълумот учун, 2023 йил ноябрь ойида қабул қилинган президент қарори билан микромолия банкларини ташкил қилишга рухсат берилган эди.

Марказий банкнинг устав капитали талабларини бажара олмаган банклар ҳам кейинчалик микромолия банкларига айланиши мумкин.

Банкларнинг устав капитали чегараси 2023 йилдан бери доимий ошириб келинмоқда. 1 январдан эса камида 500 млрд сўмлик чегара кучга киради.

Бу айрим банклар учун қийинчиликлар туғдирмоқда ва Марказий банк доимий равишда улар учун муддатни узайтириб келмоқда.

Микромолия банклари учун қонуний асос яратилаётгани айрим банклар учун фойдали бўлиши ва микромолия ташкилотларини босқичма-босқич банкка айланишига ёрдам бериши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🤔5👎3
Доллар кўтарилади

9 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 640
Aloqabank — 12 640
Garntbank — 12 640


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 680
Anor bank — 12 680
Hamkorbank — 12 690


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎45👍25🤔5
Захиралар 37 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 август ҳолатига кўра, 37,4 млрд долларни ташкил қилди. Шу тариқа мамлакат захиралари қиймати биринчи марта 37 млрд доллардан ошди.

Бунга биринчи навбатда олтин сабабчи бўлди — ҳозирда улар 29,2 млрд долларга баҳоланмоқда. Ўтган ойга нисбатан олтиннинг ҳажми 12 тоннага кўпайган.

Июль ойида олтиннинг глобал нархи бир неча бор рекорд қайд этди ва троя унцияси учун тарихий 2 500 долларлик кўрсаткичга яқинлашди.

Валюта захиралари июлда 781,5 млн долларга камайиб, 7,7 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу эса сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

Қиммат олтин ва валюта захираларининг сезиларли камайиши ҳисобига захираларда олтин қисми 78 фоизга етди.

Шундай қилиб айни пайтда Ўзбекистон захиралари деярли 1 йил импортни молиялаштиришга етади.

@bankir
👍45🤔9👎1
“Асакабанк”, “Алоқабанк” ва СҚБнинг Tashkent City'даги биноларини сотиш бошланди

Давактив Tashkent City ҳудудидаги 3 та давлат банкига тегишли бўлган кўп қаватли бизнес марказларининг халқаро савдо жараёни бошланганини маълум қилди.

Бизнес марказлар учта алоҳида қисмга бўлинган ҳолда сотилади:

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кўп қаватли биноси
Умумий майдони: 82,284 кв.м;
Қаватларнинг умумий сони: 33
“Асакабанк”нинг кўп қаватли биноси
Умумий майдони: 66,202 кв.м;
Қаватларнинг умумий сони: 26
“Алоқабанк”нинг кўп қаватли биноси
Умумий майдони: 81,439 кв.м;
Қаватларнинг умумий сони: 26

Ушбу бинолар сотувга қўйилгани ҳақида маълумот май ойи охирида пайдо бўлган эди.

Ариза топшириш бўйича бир қанча шартлар бор ва уларни 2024 йилнинг 9 сентябрига қадар юбориш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎23
Доллар кетма-кет еттинчи кун кўтарилди

9 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 651,98 сўмдан (+11,97 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎62👍38
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари орқали банклар томонидан ажратилаётган ипотека кредит шартлари:

Муддати — 20 йилгача
Миқдори — 800 млн сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида
Фоиз ставкаси — 21,5 %

Ушбу кредитни қуйидаги банклар ажратмоқда:

Hamkorbank;
InFinBank;
OFB;
Agrobank;
Asakabank;
Ipotekabank;
SQB.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👎20🤔1
Доллар тушади

12 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 650
Xalq banki — 12 650
Garntbank — 12 650


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 690
NBU — 12 690
Octobank — 12 690


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👎6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Картани уйғотинг" акциясининг 3-босқичини ўтказиб юборманг

Энди акцияда иштирок етиш учун картангизни аввалгидек сайтда ёки акция ботида рўйхатдан ўтказишингиз шарт емас.

❗️UZCARD картасидан 100 минг сўмдан бошлаб нақд пул ечиб, харидлар учун тўловлар қилиб, пул ўтказмалари ёки бошқа ҳар қандай харажат операцияларни амалга ошириб автоматик тарзда иштирокчига айланинг ва янги хонадон ютиб олиш имконини қўлга киритинг❗️

Имкониятларингизни акция ботининг "Имкониятларни текшириш" бўлимида текширинг 📲.

Иккинчи босқич натижаларини шу ерда кўриш мумкин.

Батафсил веб сайтда.

Реклама
👍23👎3🤔1
Тошкентда уйлар нархи пасайишда давом этмоқда

Тошкентда иккиламчи бозордаги уйлар кетма-кет иккинчи ой арзонлади. Агарда июнь ойида уйлар нархи 1,1 фоизга тушган бўлса, июль ойида бу кўрсаткич 1,4 фоизни ташкил қилди.

2023 йил июлига нисбатан пойтахтдаги уйлар ўртача 6 фоизга қимматлаган ва инвестицион жиҳатдан уларнинг даромадлилиги кескин пасайган.

Шунга қарамай, мамлакат бўйлаб кўчмас мулк бозори июль ойида ўсишга қайтди — сотувлар 13,6 фоизга кўпайди ва 23 мингтага етди.

Ижара бозори

Пойтахт бўйлаб ижара нархлари эса июлда 0,6 фоизга пасайди. Ўртача нарх 1кв метр учун 8,2 доллар бўлиб турибди.

2023 йилга нисбатан ижара нархи 5,4 фоизга камайган бўлса, энг катта пасайиш Яшнобод ва Юнусобод туманларида кузатилди.

@bankir
👍73🤔6👎4
“Шаҳар ҳокими майда нарсаларга аралашиши яхши эмас”

“Улар” лойиҳасининг навбатдаги сонида тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов меҳмон бўлди. Унда бир қанча сиёсий ва ижтимоий масалалар, иқтисодиёт, таълим тизимидаги ҳолат ва бошқалар муҳокама қилинди.

Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент ҳақида алоҳида гапирар экан, шаҳар ҳокими учун микроменежмент — майда нарсалар билан шуғулланишиши яхши эмаслигини таъкидлади ва бу аллақачон муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бундан ташқари интервьюда жамиятдаги толерантлик, Америка ва Британия орасидаги фарқ, ўзбек жамиятидаги камчиликлар, магистратура ва бакалаврни чет элда ўқиш фарқлари, 20 ёшли инсонларга маслаҳатлар ва албатта “Орзудаги Ўзбекистон” каби бир қанча мавзулар кўтарилган.

https://youtu.be/73r5-otNQMI?si=n0iFAOFrSxzS5mxR
👍37👎3🤔1
Доллар тушди

12 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 643 сўмдан (-8,98 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍46🤔6👎5
ZOOD халқаро ва маҳаллий харидлар учун Ўзбекистондаги биринчи виртуал муддатли тўлов картасини тақдим этади (MasterCard ва Ipak Yoʻli Banki билан ҳамкорликда).

ZOOD Card истеъмолчиларга бутун дунё бўйлаб харидларни қулай ва мослашувчан усулда тўлаш имконини яратади. Фойдаланувчилар ўз харидларини ўзбек сўмида Аmazon, Alibaba каби дунёнинг энг йирик онлайн платформаларида, шунингдек, Ўзбекистондаги исталган дўконларда 12 ойгача муддатли тўловдан фойдаланган ҳолда бўлиб тўлашлари мумкин. Карта учун рўйхатдан ўтиш ва уни олиш мутлақо бепул.

Instagram | Илова | Telegram

Реклама
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради.

⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди

2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
— Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.

Албатта, бундай аҳил ва креатив жамоа билан кўп мақсадларга эришиш мумкин.

TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝

@bankir
👍61👎26
Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият

Бугун абитуриентлар учун ўқишга йўналиш танлашнинг охирги куни. Ҳозирда улар олган баллига қараб 5 тагача йўналиш танлаши мумкин. Бу эса ўқишга кириш эҳтимолини оширади.

Шунга қарамай, айрим талабалар ва уларнинг ота-оналари 4 йил контракт тўлаш ҳақида ўйлаб, ваҳимага тушиши мумкин.

Аммо ҳавотирланишнинг ҳожати йўқ. Имтиёзли таълим кредитларидан фойдаланиш имконияти бор. Келинг шартларни кўриб чиқамиз.

Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Бироқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда ўқиётган бўлиши керак.

⚠️“Суперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредити ажратилмайди.

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

➡️Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

❗️Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

🛍Фоиз ставкаси — 13,5 фоиз, Марказий банк асосий ставкаси билан бир хил. Агарда асосий ставка пасайса, имтиёзли таълим кредити фоизи ҳам пасаяди.

Таълим кредити қизлар ва аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

❗️Муҳим: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва my.gov.uz орқали топшириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

СҚБ;
Асакабанк;
Миллий банк;
Ҳамкорбанк.

Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна 8 та банк бу рўйхатга қўшилади.

Мақола фойдали бўлса, улашишни унутманг)

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍128👎12
Расмий даромадингиз йўқ, лекин ипотека кредити олмоқчимисиз?

Биз шундай кредит ажратаётган банкларни топдик. Рўйхат билан танишинг👇

https://t.me/+7UmEnbo6em1jYTI6

Реклама
👍23👎8
Тарихий Олимпиада

Ўзбекистон Олимпиа ўйинларидаги иштирокини якунлади. Париж биз учун тарихий мусобақага айланди ва унда қуйидаги спортчилар медаль билан қайтмоқда:

🥇Диёра Кедлиёрова (Дзюдо)
🥇Улуғбек Рашитов (Tаэквондо)
🥇Ҳасанбой Дўстматов (Бокс)
🥇Абдумалик Ҳалоков (Бокс)
🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Бокс)
🥇Лазизбек Муллажонов (Бокс)
🥇Баҳодир Жалолов (Бокс)
🥇Разамбек Жамалов (Эркин кураш)
🥈Акбар Жўраев (Оғир атлетика)
🥈Светлана Осипова (Tаэквондо)
🥉Музаффарбек Тўрабоев (Дзюдо)
🥉Алишер Юсупов (Дзюдо)
🥉Ғуломжон Абдуллаев (Дзюдо)

Ўзбекистон учун Париж Олимпиадасидаги натижа рекорд бўлди — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза. Таққослаш учун сўнгги 4 та Олимпиада юртдошларимиз умумий 7 та олтин олган эди.

Бу сафарги Олимпиадада Ўзбекистон МДҲ давлатлари, Исломий давлатлар, Туркий халқлар ва Ўрта Осиё бўйича биринчи ўринни эгаллади. Осиёда эса Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринни қайд этди.

Дунё бўйича эса Ўзбекистон 13-ўринни эгаллади.

Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчига 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар ваъда қилинган.

Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари олади.

Шундай қилиб спортчилар ва унинг мураббийларига умумий 2,5 млн долларга яқин мукофот пуллари берилиши кутилмоқда. Бундан ташқари квартира, енгил автомобиль каби бошқа совғалар ҳам берилиши мумкин.

Барчани тарихий ғалабалар ва тарихий Олимпиада билан табриклаймиз.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍389👎60🤔6
Доллар тушади

13 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 640
Xalq banki — 12 640
Mikrokreditbank — 12 640


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 670
Octobank — 12 690
Hamkorbank — 12 690


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69👎7
Тўлиқ таъмирланган уйлар ижараси қимматлашни бошлади

Мутахассислар Тошкентда уйларнинг ижара нархи ўзгаришини ҳар ой таҳлил қилиб келмоқда.

Июл ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этган (0,7 фоизга) бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларининг бироз ошиши (0,3 фоизга) кузатилди.

Пойтахтда 1 кв метр учун ўртача таъмирланган уйларнинг ижара нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат туманлар қуйидагича:

Энг арзон:
Сергели (1 хонали – 273 доллар, 2 хонали – 335 доллар, 3 хонали – 379 доллар, 4 хонали – 420 доллар),
Олмазор (1 хонали – 288 доллар, 2 хонали – 343 доллар, 3 хонали – 417 доллар, 4 хонали – 451 доллар)

Энг қиммат
Яккасарой (1 хонали – 348 доллар, 2 хонали – 438 доллар, 3 хонали – 574 доллар, 4 хонали – 604 доллар)
Миробод (1 хонали – 334 доллар, 2 хонали – 433 доллар, 3 хонали – 557 доллар, 4 хонали – 713 доллар)


Тўлиқ таъмирланган уйларнинг ижара нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат туманлар эса қуйидагича:

Энг арзон:
Сергели (1 хонали – 341 доллар, 2 хонали – 400 доллар, 3 хонали – 506 доллар, 4 хонали – 591 доллар)
Учтепа (1 хонали – 359 доллар, 2 хонали – 438 доллар, 3 хонали – 552 доллар, 4 хонали – 671 доллар)

Энг қиммат:
Миробод (1 хонали – 447 доллар, 2 хонали – 736 доллар, 3 хонали – 1042 доллар, 4 хонали – 1300 доллар)
Яккасарой (1 хонали – 443 доллар, 2 хонали – 658 доллар, 3 хонали – 388 доллар, 4 хонали – 1170 доллар)


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👎19
Автомобиль бозори бироз жонланди, лекин…

ИТИМ Ўзбекистон автомобиль бозорини таҳлил қилиб келмоқда. Бу сафар мутахассислар июль ойи бўйича маълумотларни тақдим қилди.

Июль ойида енгил автомобиллар савдоси 18,6 фоизга ошиб, 92 минг донага ташкид этди. Лекин йиллик ҳисобда сотувлар 30 фоиздан кўпроқ тушиб кетди.

Бунда ой давомида бирламчи бозорда сотувлар 17 фоизга, иккиламчи бозорда эса 19,6 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда пасайиш мос равишда 12 фоиз ва 37 фоизни ташкил қилди.

Чет элдан олиб келинган “иномарка”лар савдоси июл ойида 9,6 фоизга ўсиб, 2,6 мингтани ташкил қилди. Шунга қарамай ўтган йилга нисбатан савдоларнинг 46,5 фоизлик пасайиши кузатилди.

Бозордаги пасайиш даврини фақатгина электромобиллар бозори енгил ўтказмоқда. Июль ойида 3,4 мингта электромобил олди-сотдиси рўйхатдан ўтказилди.

2023 йилнинг июлига нисбатан бозор 28 фоизлик ўсишни кўрсатди. Минилган электромобиллар савдоси эса қарийб 3 баробарга кўпайди.

@bankir
👍35👎15
Доллар тушди

13 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 630,97 сўмдан (-12,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍60👎9🤔6