Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
ОТБ Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз берди, 100 млн доллари капитал бозорига

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга умумий қиймати 400 млн долларлик қарз ажратди. Буни Gazeta.uz маълум қилди.

Ажратилган қарзнинг 300 млн доллари энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.

100 млн доллари эса молиявий операциялар ва хизматларни оптималлаштириш, Ўзбекистоннинг капитал ва пул бозорлари ўсиши учун талаб ва таклифни тартибга солиш учун ажратилган.

Ушбу кичик дастур доирасида асосий ташаббуслар қуйидагича:

капитал бозорини тартибга солиш бўйича барча ваколатларни ихтисослаштирилган тартибга солувчи органга бериш;
капитал бозори билан боғлиқ барча меъёрий ҳужжатларни бирлаштирувчи таклиф этилаётган қонун; Интернетда комплекс
бозор маълумотларини нашр этиш ва яшил ёки ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун облигацияларни чиқариш;
капитал бозорига киришни осонлаштириш учун финтех учун «тартибга солиш қумдони» режимини қўллаб-қувватловчи давлат қарзи тўғрисидаги қонун.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎86👍22🤔6
Одил Пўлатов “Hayot Bank” Бошқарув раиси бўлди

2023 йилнинг май ойидан “Hayot Bank” Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одил Пўлатов мазкур банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда Bankers.uz

Шундай қилиб, 1991 йилда туғилган Одил Пўлатов Ўзбекистондаги энг ёш банк бошқарув раисига айланди.

@bankir
👍71👎15
Доллар кўтарилди

1 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 544,11 сўмдан (+3,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎34👍20🤔3
31 июль — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍38👎8🤔1
Банкир
31 июль — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎11🤔1
Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍36👎27🤔8
Доллар кўтарилади

2 август куни амал қиладиган доллар курси 30-31 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 540
NBU — 12 540
Turonbank — 12 540


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 590
NBU — 12 590
BRB — 12 590


@bankir
👎51👍25🤔4
MDIST, INHA, SIS ва International Coding Platform ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши

Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида, Тошкентдаги INHA университети, SIS (Singapore International School) ва International Coding Platform ўртасида имзоланган тўрт томонлама меморандумнинг асосий мақсади, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва Жанубий Корея каби Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари таълим методологияси асосида фаолият юритадиган таълим даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

Меморандум ўз ичига академик, илмий ва инновацион йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда ўқитувчилар ва талабалар ўртасида турли соҳаларда билим ва тажриба алмашинувини қамраб олади. Жумладан, ҳамкорлик доирасида Сингапур халқаро мактабининг ўқувчи-ёшлари билимларини мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг имкониятларини ошириш юзасидан тилшунослик, ахборот технологиялари, иқтисодий фанлар ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантиришни амалий машғулотларда кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Юқоридаги таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг муҳим мавзуларидан яна бири, онлайн курсларни ишлаб чиқиш, интерактив тренинглар, форумлар, муҳокамалар ўтказиш ҳамда ўқув материалларини алмашиш ва талабалар фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона ўқув жараёнини бошқариш (LMS) тизимини яратишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир доирасида яна бир муҳим келишувга эришилди. Унда Cambridge Learning Center, ТСМРИ ва SIS ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, чет тилларини ўқувчи-ёшларга ўргатишда фаол ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда юртимиз равнақи учун ҳисса қўшувчи малакали кадрлар етказиб бериш борасида биргаликда фаолият олиб бориш каби масалалар кўзда тутилган.

Реклама
👍13👎4
Июлда ҳам дефляция кузатилди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг июль ойида 0,3 фоизлик нархлар тушиши — дефляция қайд этилди. Бундай ҳолат июнь ойида ҳам содир бўлган эди.

Йиллик инфляция 10,5 фоизгача пасайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизгача арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,7 фоизга, хизматлар нархи эса 0,5 фоизга ошди.

Ёз ойларидаги дефляция Ўзбекистон учун мавсумий ҳисобланади. Одатда пишиқчилик сабаб июнь-июль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасаяди.

Маълумот учун Ўзбекистонда йил охиригача инфляция 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Марказий банк 5 фоизлик инфляцияни ўз олдига мақсад қилиб олган.

@bankir
👍36🤔9👎6
❗️200 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Smart bank иловаси орқали — 100 млн сўмгача (кунлик 10 млн);
— Humans иловаси — 50 млн сўмгача;
— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 206,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🤔5👎1
Доллар кўтарилди

2 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 574,88 сўмдан (+30,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎51👍18🤔3
Uzum Bank Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди

Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Uzum Bankнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради. Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Market, Uzum Tezkor махсус таклифлари ва Uzum экотизим сервисларидан бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Батафсил
👍62🤔5👎3
Доллар кўтарилади

5 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 570
NBU — 12 570
Turonbank — 12 570


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 620
Hayotbank — 12 620
Asia Alliance Bank — 12 625
NBU —
12 630

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍22🤔4
📊“Ипак йўли” банки фойдаси қандай ўзгарди?

“Ипак йўли” банки 2024 йилнинг иккинчи яримини 445,9 млрд сўм фойда билан якунлади. Бу 2023 йилга нисбатан 60,2 фоизга кўпроқ. Шу тариқа банк II чорак учун рекорд даражада фойда олди.

Банкнинг ярим йиллик даромадлари 2,7 трлн сўмни ташкил қилди. Бу даврда ходимлар учун 280,8 млрд сўм маош тўланган. Шундан 12,1 мрлд сўми раҳбар ходимларга.

Шу тариқа юқори соф фойда билан “Ипак йўли” банки Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган бешта банкдан бири бўлиб турибди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤔8👎1
📈Ўзбекистон иқтисодиёти 100 млрд доллардан ошди

Халқаро валюта жамғармаси томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти қайта ҳисоблаб чиқилди.

Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг номинал ЯИМ ҳажми 101,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич аввал 90,9 млрд доллар эди.

Бу тўғирланиш яширин ва норасмий иқтисодиётнинг бир қисмини ҳисобга олиш эвазига содир бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👎21
Буджет тақчиллиги 29 трлн сўмга етди

Ўзбекистон давлат буджети тақчиллиги биринчи ярим йилликда 29 трлн сўмни ташкил қилди.

Бунда даромадлар 121 трлн сўм бўлиб, 2023 йил мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошди. Харажатлар эса бироз секинроқ 16 фоизга ўсди ва 150 трлн сўм бўлди.

Харажатлар секинроқ ўсаётганига қарамай, II чоракда буджетни молиялаштириш ички манбалардан ташқи манбаларга ўтилган.

Бунда 1,55 млрд долларлик еврооблигациялар чиқарилган ва бошқа қарз маблағлари жалб қилинган.

@bankir
👎74🤔11👍5
Доллар кўтарилди

5 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 581,86 сўмдан (+6,98 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎52👍18🤔3
Ўзбекистон июнда олтиннинг асосий харидори бўлди

Июнь ойида дунё марказий банклари 31 тонна олтин сотиб олди ва 18 тонна олтин сотди. Улар орасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон 9 тоннадан олтин сотиб олиб етакчи бўлди.

Асосий сотувчи эса 12 тонна билан Сингапур ва 6 тонна билан Қозоғистон бўлди.

Июнь ойида олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2 340 доллар атрофида шаклланган эди. Июлда нархлар рекорд даражага етиб, 2 480 доллардан ошди. Айни пайтда 2 465 доллар атрофида бўлиб турибди.

Йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки томонидан сотилган соф олтин ҳажми 7 тоннани ташкил қилди. Бу бўйича мамлакатда дунёда учинчи ўринда.

1 июль ҳолатига кўра, мамлакат захирасида олтин қисми рекорд даражага етган27,3 млрд доллар.

📷: Bloomberg

@bankir
👍66👎18🤔5
Доллар кўтарилади

6 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 580
BRB — 12 575
Garntbank — 12 575


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Aliance Bank — 12 620
Hamkorbank — 12 630
NBU — 12 630


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎47👍22🤔3