Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Қонунчиликка ислом молияси билан боғлиқ тегишли ўзгартиришларни киритдик. Бугунги кунда қонун лойиҳаси Адлия вазирлигида охирги босқичда кўриб чиқилмоқда”

@bankir
👍55🤔4
“Кредит фоизи асосий ставкага бевосита боғланган дея хулоса қилиш нотўғри. Асосий ставка таъсир доирасини ҳозир аниқлаш қийин, бунга 2 чоракдан 6 чораккача вақт керак”

@bankir
🤔30👎10👍8
Доллар кўтарилди

26 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 634 сўмдан (+8,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎37👍19🤔2
Ipak Yoʻli Banki томонидан 2024-2025 йил учун MBA стипендия дастури

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти MBA талабалари учун Ipak Yoʻli Banki'нинг 2024-2025 йил учун стипендия дастурини эълон қилади. Дастур доирасида талабалар контракти Ipak Yoʻli Banki томонидан 100 фоиз тўлаб берилади. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга ва профессионал муваффақиятга эришиши учун молиявий ёрдам ҳисобланади.

Дастур мақсадлари:

– MBA талабаларида академик ютуқлар, етакчилик қобилиятлари ва инновацион кўникмаларини ривожлантириш
– Сифатли таълим орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва рақобатбардошликни ошириш
– Ipak Yoʻli Banki'да фаолият юритиш имкониятини яратиш

Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 19 августдан, 2024 йил 24 сентябргача.

Танлов мезонлари ва ариза бериш жараёни ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ҳавола / QR-код. Биз сизнинг аризаларингизни қабул қилишни интиқлик билан кутамиз ва Ipak Yoʻli Banki билан академик ва профессионал йўлингизни қўллаб-қувватлаймиз.

Реклама
👍25👎3
Ўзбекистонга кўпроқ “Businesswoman”лар керак

Бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёллар ўз бизнесини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келади. Агар ресурс бўлса, улар глобал иқтисодиётда 5-6 трлн долларгача қўшимча қиймат яратиши мумкин.

Бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди. Ўз бизнесини юритаётган кўплаб аёллар кредит олиш ёки бизнесни ривожлантириш учун қўшимча ресурс топишда қийналади.

2023 йилдан бошлаб дунёда тажриба сифатида қўлланилаётган тизим — Аёл тадбиркорлар учун Молия кодекси ёки WE Молия кодекси Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилмоқда.

Марказий банк лойиҳа тақдимотини ўтказди. Ҳамкорлар — давлат банклари бўлган Бизнесни ривожлантириш банки ва Халқ банки.

Молия кодекси Ўзбекистон бўйлаб аёл тадбиркорлар бўйича маълумотлар тўплаш, уларга ёрдам бериш ва молия институтларидаги фаол аёлларни рағбатлантиришга ёрдам беради.

Платформа нафақат молиявий ресурсларга мухтож аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди, балки бу учун ресурс ажратмоқчи бўлган молиявий ташкилотларни ҳам ҳамкорликка чорлайди.

Аёлларни бизнесга жалб қилиш ёки бизнесга энди кириб келган аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш иқтисодиёт учун муҳимдир. Айниқса Ўзбекистонда ёлғиз ёки боқувчисини йўқотган болали аёллар учун бу ягона ечим бўлиб кўринади.

@bankir
👍36👎10
Асосий ставка пасайди, энди нималар ўзгаради?

Марказий банк бугун асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга ўзгартирди. Бу эса 7 йилдан сўнг асосий ставканинг биринчи марта 14 фоиздан пастроқ бўлиши эди.

Энергия ислоҳотига қарамасдан ўтган ойда нархлар тушиши кузатилгани ва инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайгани Марказий банк учун асосий ставкани пасайтиришга туртки берди.

Кўпчилик асосий ставкага у қадар жиддий эътибор бермасада, аслида у ўзбекистонликлар ҳаётига тўғридан тўғри таъсир ўтказади.

Бугундан бошлаб биринчи навбатда асосий ставкага боғланган кредитлар фоизи пасаяди:

Имтиёзли таълим кредитлари 14 фоиздан 13,5 фоизга;
Оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг бир қисми 18 фоиздан 17,5 фоизга;
Уйларни қуриш ва реконкструкция қилиш кредитлар 18 фоиздан 17,5 фоизга;
ИҚМК ресурсларидан янги уйлар учун ипотека кредитлари 22 фоиздан 21,5 фоизга.

Бундан ташқари айрим омонатлар учун фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасига боғланган бўлади. Бу эса уларнинг фоизи ҳам 0,5 фоизга пасайишини англатади.

❗️Шунга қарамай асосий ставканинг пасайиши барча кредитларга таъсир қилади деб тушуниш нотўғри. Банклар қарз олувчининг молиявий ҳолатига, кредит тарихига ва кредит қайтарилиши бўйича бошқа рискларга таяниб кредит фоизини белгилайди.

Узоқ муддатли таъсирлар

Асосий ставканинг пасайиши иқтисодиётни янада эркинроқ ҳаракат қилишига ёрдам беради. Бизнес фаоллик ошади, ишлаб чиқариш кўпаяди, пул оқими тезлашади.

Пул оқимининг тезлашиши эса инфляцияга қўшимча босим юклаши мумкин. Шу сабабдан ҳам асосий ставканинг пасайиши энергия ислоҳотидан кейин содир бўлди. Агар аввалроқ бўлганда, инфляция кескин ошиб кетиши мумкин эди.

Асосий ставканинг пасайиши банклар учун пулни арзон қилади. Натижада улар аҳолига кўпроқ кредит ажратиши ва бу бўйича қўшимча рисклар пайдо бўлиши мумкин.

Бироқ 1 июлдан аҳоли учун қарз юки бўйича янги талаблар кучга кириши, салбий таъсирларни юмшатади.

Буларнинг барчаси эртага ёки кейинги ой содир бўлмайди. Марказий банк раиси бу учун 2 чоракда 6 чораккача вақт кетишини айтганди.

Қисқа қилиб асосий ставка пасайишини ижобий жараён деб баҳолаш мумкин. Айниқса бу сўнгги 7 йилдаги энг паст даражада бўлса.

Иқтисодиёт бунга қандай реакция беришини кузатиш керак.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112👎10🤔1
Доллар сезиларли тушади

29 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽34-35 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 635
Aloqabank — 12 630
Garantbank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 680
Anorbank — 12 680
Hamkorbank — 12 680


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81👎9🤔1
Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIST) ва Cингапур халқаро мактаби (SIS) ўртасида амалиётга кўчаётган ҳамкорлик

2024 йилнинг 24 июль куни MDIST (Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти) ва SIS (Singapore International School) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумдан кўзланган мақсад, Cингапур халқаро мактабида айнан Cингапур ва Британия мактаб таълими услубиётини жорий этишдан иборат. Шунингдек, Cингапур ва Британия мактаблари ва SIS ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш орқали халқаро андозадаги таълим кластерини пайдо бўлишига асос бўлади.

Хорижий таълим дастурлари асосида фаолият юритувчи ушбу икки ўқув даргоҳи ҳамкорлиги синергияси натижасида эришиладиган ижобий натижалар, мамлакатимиздаги таълим кластерининг ёрқин намунаси бўлиб акс этади.

Ишонамизки, мазкур меморандум доирасида институтнинг маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган маҳорат дарслари ва талаба волонтёрлар иштирокидаги қизиқарли тадбирлар ёрдамида ТСМРИ жамоаси ўзларини шу кунгача эришган бой билим ва тажрибаларини SIS'нинг ўқитувчи ва мураббийлари билан бўлишиб, шу орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, таълим сифатини янги босқичга кўтариш учун замин яратади.

Энг муҳими, мазкур ҳамкорлик орқали Cингапур халқаро мактаби ўқувчи-ёшларининг ўз истеъдодларини тўлиқ намоён этишлари учун имконият яратилади.

Реклама
👍22👎1
Янги уйлар учун ипотека

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари томонида ҳозирда қуйидаги банклар кредит ажратмоқда:

🏦Агробанк — 1216 (call-марказ)
🏦Ҳамкорбанк — 1256
🏦Инфинбанк — 1214
🏦ОФБ — 4004

Шартлар билан қуйидаги расмда тўлиқ танишиш мумкин⬇️

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍20🤔3
📊Ўртача ойлик 5 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонликларнинг ўртача ойлиги 2024 йилнинг II чорагига келиб 5,1 млн сўмни ташкил қилди.

Ўтган чоракда банкирларнинг иш ҳақи пандемиядан сўнг биринчи марта камайган бўлсада, бу чоракка келиб уларнинг ўртча ойлиги 1,2 млн сўмга кўпайди ва 14,4 млн сўмга етди.

Шу тариқа молиявий фаолият билан шуғулланувчилар энг кўп маош олувчи соҳа вакиллари бўлиб турибди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида ишловчи банкирлар кўпроқ маош олмоқда:

Тошкент ш. — 17,7 млн сўм (ўтган йилга нисбатан +12,2 фоиз);
Андижон — 13,3 млн (+19,6 фоиз);
Навоий — 12,6 млн (+12,8 фоиз);
Хоразм — 12,2 млн (+19,7 фоиз);
Қашқадарё — 11,9 млн (22,4 фоиз);
Сурхондарё — 11,7 млн (+33,5 фоиз);
Қорақалпоғистон — 11,4 млн (+10,1 фоиз)
Бухоро — 11,3 млн (+16,7 фоиз)
Тошкент — 11,2 млн (+18,2 фоиз)
Жиззах — 11 млн (+13,7 фоиз)
Фарғона — 10,1 млн (+6,7 фоиз)
Наманган — 9,9 млн (+10,4 фоиз)
Самарқанд — 9,9 млн (+9,7 фоиз)
Сирдарё — 9,6 млн (+17,9 фоиз).


Умумий ҳолатда, Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик Тошкент шаҳрида энг кўп 8,5 млн сўмни, Қашқадарёда энг кам 3,6 млн сўмни ташкил қилди.

Соҳалар кесимида энг кам ойликни ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда — мос равишда 3,5 млн ва 3,3 млн сўм.

Долларда ҳисобланганда аҳолининг ўртача иш ҳақи 403 доллар бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎185👍24🤔19
Доллар тушди

29
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 599,83 сўмдан (-34,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍86👎9🤔4
26 июль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
🤔21👍19👎13
Айтишларича, Click'да янгилик бўляпти
🤔113👍28👎14
Доллар тушади

30 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 600
Agrobank — 12 600
Garantbank — 12 595


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 650
Davrbank — 12 650
Hamkorbank — 12 650


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎7🤔1
ТСМРИда Ўзсаноатқурилишбанк лидер аёллари учун халқаро таълим дастури иш бошлади

Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида тузилган таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка кўра, дастлабки ўқув курсларига старт берилди. Бунда «СҚБ лидер аёллари» клуби аъзолари таълим дастурининг илк иштирокчилари бўлди.

Банкнинг Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан имзоланган меморандуми асосида уч модулдан иборат «Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси» ишлаб чиқилди. Унда ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташи қамраб олинган. Шунингдек, ўқув дастури лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлили, банк маҳсулотларини муваффақиятли сотиш жараёнида муҳим бўлган маркетинг сирлари, лидерликни шакллантириш ва ривожлантириш каби модулларни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, бу дастур аёллар ўртасида янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига хизмат қилади. Шунингдек, ўқув дастурларини муваффақиятли тугатган иштирокчилар Англия, Германия, Швейцария, Сингапур, Корея каби хорижий мамлакатларда тажриба орттириб юқори малакага эга бўлади.

Реклама
👍19👎6
Энди микромолия ташкилотлари исломий молия билан шуғуллана олади

Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштириш хизматини кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Бу бўйича қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан жамоатчилик муҳокамасига йил бошида қўйилган эди.

Низом билан микромолия ташкилотларига исломий молия хизматини тақдим қилишда умумий талаблар ишлаб чиқилди.

исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиш ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиш лозим;
микромолия ташкилотларида исломий молиядан ташқари бошқа хизматлар ҳам тақдим қилинса, уларнинг бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши керак;

Бундан ташқари низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилди.

Исломий ижара, фойдани тақсимлаш (музораба), насия савдо (муробаҳа), шерикчилик (мушорака), олдиндан тўлов (салам) ва бошқа исломий молияга асосланган хизматларни кўрсатиш тартиби ҳам тасдиқланди.

Микромолия ташкилоти шартнома имзолашдан аввал ўз мижозларига исломий молиялаштиришга оид хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида тушунтириш беришлари шарт.

Мазкур тартиб 26 июлдан бошлаб кучга кирди. Тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин — https://lex.uz/pdfs/7036330

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👎1
❗️Контракт миқдорлари 15 фоизга оширилди

2024/2025 ўқув йили учун тўлов контракт миқдорлари тасдиқланди. 4 йилдан бери биринчи марта контракт нархи ўртача 15 фоизга оширилди.

Агар ўтган йили иқтисодиёт йўналишига ўқишга қабул қилинган талаба 9 млн 129 минг сўм контракт тўлаган бўлса, жорий ўқув йилидан бошлаб улар 15 фоиз кўпроқ — 10 млн 500 минг тўлаши керак бўлади.

Шунга қарамай, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎114👍24