Банкир
74.3K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкларда қайтарилмаётган кредитлар бироз камайди

Июнь ойида Ўзбекистондаги банкларда муaммоли кредитлар (NPL) миқдори 936 млрд сўмга камайиб, роппа-роса 20 трлн сўмгача пасайди.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,3 фоиздан 4 фоизгача тушди. Давлат банкларида бу кўрсаткич 4,4 фоиз бўлса, хусусий банкларда 3,1 фоизни ташкил қилди.

Ой давомида “Миллий банк” (-753 млрд сўм), СҚБ (-231 млрд) ва БРБда (-216 млрд) NPL улуши бошқа банкларга қараганда каттароқ миқдорда камайди.

“Ипотека банк”да NPL эса ўтган ойга нисбатан энг кўп — 327 млрд сўмга кўпайди.

Айни вақтда энг кўп NPLга эга банклар:

“Миллий банк” — 2,9 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 2,7 трлн сўм.
БРБ — 2,6 трлн сўм;
СҚБ — 2,4 трлн сўм.


@bankir
👍43🤔10👎1
Доллар кўтарилади

19 июль куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 595
SQB — 12 585
Kapitalbank — 12 580


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 630
Anorbank — 12 630
NBU — 12 640


@bankir
👎38👍19🤔6
Банклар бошқарувида ўзгаришлар бўлди

🏦“Пойтахтбанк” Бошқарув раисининг ўринбосари Ёрқин Курязов банк Бошқарув аъзолигидан кетди. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб, Дўстбой Абжалов тайинланди.

🏦Баҳодир Одилов “Ҳаёт банк” Бошқаруви аъзолигидан чиқарилди. Бекмурод Исмоилов эса Бошқарув таркибига киритилди ва Юридик бўлим бошлиғи этиб тайинланди.

🏦Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев “Микрокредитбанк” Кузатув кенгаши таркибига киритилди. Собиқ вазир Нозим Хусанов эса банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

🏦Сандро Ртвеладзе “Ипотека банк” Бошқарув раиси лавозимига расман тасдиқланди. Шу пайтга қадар Бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Элёр Иномжонов Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда аввал ишлаган Жамшид Хайруллаев банк Бошқарув аъзолигидан чиқарилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎7🤔3
Олтин нархи янги рекорд ўрнатди — Ўзбекистонда ҳам, жаҳонда ҳам

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи бугун 18 июль куни янги рекорд қайд этди. Олтин қуймаларнинг 1 гр учун нархи 1 033 740 сўмгача юқорилади.

Олтин нархи биринчи марта грамми учун 1 млн сўмдан апрель ойида ошган эди. Шундан кейин нарх нисбатан барқарор бўлиб, 1 млн сўм атрофида шаклланди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Тошкент бўйича кўпроқ олтин қуймалар “Ипотека банк”да (77 дона) бўлса, Ўзбекистон бўйича “Миллий банк”нинг Андижон филлиалида энг кўп — 1 644 дона.

Олтиннинг глобал нархи айни пайтда троя унцияси учун 2 465 доллар бўлиб турибди. Кеча, 17 июнь куни нарх 2 483 долларгача чиқиб, тарихий рекорд кўрсаткични янгилади.

Таҳлилчилар тез орада нарх 2 500 долларга чиқишини кутмоқда. Бунга АҚШ Федерал захира тизимининг (Fed) фоиз ставкаларини сезиларли пасайтириши бўйича кутилмалар кучайгани асосий сабаб бўлмоқда.

@bankir
👍29👎2🤔1
Доллар кўтарилди

19 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 601,08 сўмдан (+13,14 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎41👍24🤔3
Доллар кўтарилади

22 июль куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 610
Kapitalbank — 12 605
Asakabank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 650
Tengebank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 655


@bankir
👎44👍16🤔2
📉Тошкентдаги ер нархлари ҳам пасайишни бошлади

Аввалроқ пойтахтда уйлар нархи узоқ вақтдан бери биринчи марта тушгани ҳақида ёзгандик. Марказий банк эълон қилган кўчмас мулк бозори ҳисоботида Тошкентдаги ер нархлари ҳам пасайганини кўриш мумкин (.pdf).

Агар I чоракда 1 сотих ер нархи 364 млн сўм бўлган бўлса, II чоракда бу кўрсаткич 342 млн сўмгача пасайди. Бироқ йиллик ўсиш ҳамон юқори — 25,7 фоиз.

Умуман олганда, бозорда сотувлар ҳам камайишни бошлаган. Бир неча ойдан бери асосий қурилиш маҳсулотлари нархи ҳам тушмоқда.

Уйлар нархи ўсиши ҳам 2023 йилга нисбатан секинлашган. Иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши ярим йил ичида сўмда 4,5 фоизни (2023 йил мос даврида 11,8 фоиз), бирламчи бозорда 7,2 фоизни (2023 йилда 10,9 фоиз) ташкил этди.

Йиллик ҳисобда бирламчи бозордаги нархлар сўмда 35 фоизга, долларда 22,5 фоизга ошди. Бунда асосан 2023 йилдаги нархларнинг кескин ўсиши таъсири сақланиб қолган.

Нархлар нисбатан секинроқ ўсаётган пайтда таклиф ҳам кўпаймоқда. Йил бошидан буён иккиламчи уй-жойларни сотиш бўйича эълонлар сони 12,7 фоизга, ижарага бериш бўйича эса 18,4 фоизга ошган.

Кўчмас мулк бозори ниҳоят совушни бошлади. Иқтисодиётга таъсир қилувчи фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, бу тенденция яқин вақтлар ичида давом этиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎1🤔1
❗️Дунё бўйлаб банклар, аэропортлар ва йирик компаниялар фаолиятида узулишлар кузатилмоқда. Бунга Microsoft компанияси дастурий таъминотида муаммолар содир бўлаётгани сабаб бўлди.

Microsoft вакиллари вазият ўрганилаётганини ва тез орада муаммо ҳал бўлишини ваъда қилмоқда.

UPD: Тошкентда соат 18:00 — Дунё бўйлаб бизнеслар секинлик билан доимий иш фаолиятига қайтмоқда

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎25👍12🤔2
Кредит тарихингизни “музлатиб” қўйишингиз мумкин

Эндиликда ўзбекистонликлар ўз кредит тарихини ўрганилишини чеклаб қўйса бўлади. “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит тарихи бўйича маълумотларни ҳимоя қилиш учун “Freeze” хизматини ишга туширди.

Мазкур хизмат орқали ўзбекистонликлар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) "КАТМ" Кредит бюросидан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўлади.

Муҳим: Бундай ҳолатда уларнинг ўзлари ҳам банкка мурожаат қилганда кредит ололмайди. Кредит олиш учун “Freeze” хизматини ўчириб туриш керак.

Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.

Хизматдан portal.infokredit.uz/login орқали фойдаланиш мумкин.

@bankir
👍57👎15
Доллар кўтарилди

22
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 610,04 сўмдан (+8,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎44👍19
🏦“Ипотека банк” жаримага тортилади

Рақобат қўмитаси “Ипотека банк”ни Instagram саҳифасида омонат маҳсулотини 26 фоиздан дея нотўғри реклама қилганликда айблаб иш очган эди.

Қўмита томонидан тузилган махсус комиссия “Ипотека банк”нинг омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилинган деб топди ва молиявий жаримага тортиш бўйича қарор қабул қилди. Жарима миқдори очиқланмаган

Матбуот хизмати банк қарордан норози бўлган тақдирда апелляция кенгашига ариза ёзиши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Қўмита аввалроқ “Корзинка” супермаркетлар тармоғини ҳам айрим маҳсулотларни “энг арзон нарх” дея нотўғри реклама қилгани учун жаримага тортган эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112👎8🤔6
Доллар тушади

23 июль куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 610
Aloqabank — 12 610
Kapitalbank — 12 605


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 650
Apex bank — 12 650
Hayotbank — 12 660


@bankir
👍51👎6
💳Humo'ни хусусийлаштириш ишлари бошланди

Давактив “Миллий банклараро процессинг маркази” — Humo'даги 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Humo'ни хусусийлаштиришга анча пайтдан бери тайёргарлик олиб борилмоқда. Давлат улуши 100 фоиз сотилиши бўйича дастлабки маълумот апрель ойида президент қароридан сўнг пайдо бўлган эди.

Кейинчалик тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Humo анча яхши молиявий кўрсаткичларга эга. I чорак якунида тўлов тизими фойдасини 87 фоизга ошириб, 37,4 млрд сўмга етказгани маълум бўлди.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 27 млн донадан ошиқ Humo карталари, 210 мингдан ошиқ терминал ва 6,4 мингтадан кўпроқ банкоматлар бор.

Давактив Humo'ни сотиб олмоқчи бўлганлар Евроиттифоқ, АҚШ ва йирик молиявий институтлар санкциялари рўйхатида бўлмасли кераклигини таъкидлаган.

Аризалар Тошкент вақти билан 22 август 18:00 гача қабул қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍30
Қайси банклар бошланғич тўловсиз автокредитлар ажратмоқда?

“Банкир” ҳозирги кунда банклар томонидан таклиф этилаётган автокредитлар шартларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, қуйидаги банкларда бошланғич тўловсиз ёки олдиндан тўлови камроқ автокредитлар ажратилмоқда:

🏦Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси — йиллик 28,9%
Кредит муддати — 5 йил
Кредит суммаси — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил турдаги автотранспорт, пул гарови ва заргарлик буюмлари
Батафсил

🏦Садерат Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 28%
Кредит муддати — 4 йилгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

Шунингдек, қуйидаги банклар кам фоизли бошланғич тўлов билан автокредит тақдим қилмоқда:

🏦Ҳамкорбанк (UzAuto учун)
Фоиз ставкаси — йиллик 25,99-27,99%
Кредит муддати — 5 йилгача
Бошланғич тўлов — 10%
Кредит суммаси — 600 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

🏦ИнфинБанк (UzAuto учун)
Фоиз ставкаси — йиллик 24%
Кредит муддати — 4 йилгача
Бошланғич тўлов — 15%
Кредит суммаси — шартнома бўйича
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Фоиз ставкаси — йиллик 24-25%
Кредит муддати — 5 йилгача
Бошланғич тўлов — 15%
Кредит суммаси — шартнома бўйича
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎23
Доллар тушди

23
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 593,04 сўмдан (-17,00 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍56👎5
“АVO банк” ҳам жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси “АVO банк”ни нотўғри реклама тарқатаётгани учун жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилди.

Қўмита банкнинг “250 000 сўм ҳар бир янги мижозга” рекламасида ушбу пул маблағларини мижозларнинг ҳисоб-рақамларига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги аниқлаган.

Шунингдек, “AVO Platinum” картаси бўйича ҳам нотўғри реклама қилингани маълум қилинган.

Буларни инобатга олган ҳолда “АVO банк”ка нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.

Рақобат қўмитаси аввалроқ, “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ва “Ипотекабанк”ни ҳам нотўғри реклама сабаб жаримага тортган эди.

@bankir
👍183🤔6
Бозорда хомашё нархлари тахминан неча фоизга ошди деб ўйлайсиз?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Савдо-саноат палатаси билан биргаликда истеъмол товарлари таннархига таъсир қилувчи омиллар юзасидан сўровнома ўтказмоқда.

https://goo.su/LYsdENZ — ушбу ҳавола ёрдамида муҳим сўровномада қатнашиб, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

Сўровнома натижаларидан истеъмол товарлари таннархини пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

@bankir
👍20👎2
Доллар яна тушади

24 июль куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 600
Kapitalbank — 12 600
SQB — 12 595


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 650
Tengebank — 12 650
Aloqabank — 12 65
0

@bankir
👍66👎4
Аннуитет ёки дифференциал? Кредит тўлашнинг қайси усули қулай

Бугунги кунда кредит маҳсулотларидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда, шундай экан кредитни қайси усулда тўлаган афзалроқ? Биламизки кредитлар икки хил усулда тўланади: Аннуитет ва диференциал. Бу иккала усул ҳақида маъулмотлар бериб ўтамиз:

1. Аннуитет усулида кредит сўндиришда ойлик тўловлар бир хил суммада бўлади ва хар ой харажатларингизни ҳисоблашда қулай саналади ва бу унинг афзаллиги ҳисобланади. Салбий тарафи — дастлабки ойларда ойлик тўлов таркибида фоиз миқдори кўпроқ, асосий қарз миқдори эса камроқ бўлади.

2. Дифференциал усулда ҳар ой асосий қарз бўйича бир хил сумма тўлаб борилади, фоиз тўловлари эса кредит қолдиғи камайиб бориши билан бирга камайиб боради.

Бу усулда ойлик тўловлар кредит қолдиғи ва ойдаги кунлар сонига қараб хар хил бўлади. Салбий томони дастлабки ойларда тўловлар энг кўп миқдорда бўлади ва сиз кредитнинг дастлабки ойларида кўпроқ тўлашингизга тўғри келади, бироқ кредит суммаси ойма ой камайиб боради.

Демак хар бир фойдаланувчи ўзининг молиявий ҳолатидан, келгусидаги кутилаётган даромадларидан келиб чиқиб кредитни сўндириш усулини танлаши мумкин.

Бироқ, молиявий жиҳатдан дифференциал усул бироз фойдалироқ ҳисобланади. 20 млн сўм кредитни аннуитет усулда тўласангиз, 2 млн 810 минг сўм фоиз тўловлари учун тўлайсиз. Дифференциал усулда эса 2 млн 699 минг сўм тўланади.

@bankir
👍80👎9🤔1
Доллар тушди

24
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 584,28 сўмдан (-8,76 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍61👎5