Доллар бироз кўтарилади
18 июль куни амал қиладиган доллар курси 2-3 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank— 12 585
BRB — 12 580
Trastank — 12 580
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 620
Octobank — 12 620
Anorbank — 12 620
@bankir

👍31👎28🤔1
Ўзбекистон банклари 2024 йилнинг биринчи ярмида 5,5 трлн сўм соф фойда олди. Банкларнинг фойдаси 2023 йилда 6,1 трлн сўм эди ва 2024 йилда фойда 9,3 фоизга камайди.
Bankers.uz тақдим этган маълумотларга кўра, “Миллий банк” 945 млрд сўм билан, Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлиб қолди. Бироқ, банкнинг фойдаси 2023 йилга нисбатан 248,7 млрд сўмга камайди.
“СҚБ” эса II чоракка келиб, “Капиталбанк”ни ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Банк фойдаси 371,7 млрд сўмга кўпайиб, 768,4 млрд сўмга етди.
Энг кўп фойда олган 10 та банкнинг дастлабки иккитаси давлат банклари бўлсада, кейинги 8 та банк хусусий банклар бўлди.
Зарар кирган банклар сони 6 та бўлди. Улар орасида “БРБ” 2023 йилда фойдада эди. “Октобанк” ва Uzum bank 2023 йилга нисбатан 2024 йилда фойдага чиқа олди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🤔6👎1
Корпоратив мижозлар учун Ipak Yoʻli Banki'дан Dibank хизмати
Ушбу хизмат орқали корпоратив мижозлар бир қатор қулайликларга эга бўлади. Масалан, тўловлар операцияси вақти 2 баробарга камаяди, бухгалтерия дастури ва е-bank тизимида иккиламчи ёзувлар қисқаради, HUMO ва UZCARD терминаллари бўйича ҳисоботлар, ташкилот ҳисоблари ҳамда ходимларнинг иш ҳақи лойиҳалари бўйича ҳисоботлар қайта ишланади, шунингдек, бюджетга тўлов топшириқларини юбориш, кўрсатмаларни, иш ҳақи лойиҳаларини жўнатиш ва ҳисоб-китобларни тузиш мумкин.
Хизмат ҳақида батафсил бу ерда.
Боғланиш учун алоқа: @ipaksupport
1296 қисқа рақами
Реклама

👍18👎1
Президент иштирокида бугун иқтисодиётнинг биринчи ярим йиллик якуни ва йил якунига қадар вазифалар бўйича селектр бўлиб ўтди. Унда айтилган айрим маълумотларни қисқача тақдим қиламиз:
⏺ 2024 йил биринчи олти ойда ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга ўсди;
⏺ Йил бошидан бери 14 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Ўсиш 2,1 баробар;
⏺ Бизнес учун 82 трлн сўм кредит ва 15,5 трлн сўм субсидия берилди;
⏺ 1,6 млн нафар аҳоли расмий иш билан таъминланди. Йил охиригача бу кўрсаткич 2,4 млн нафарга етиши режа қилинмоқда;
⏺ 18,6 мингта уйлар қурилди. Ипотека кредитлари учун 545 млрд сўм субсидия берилди;
⏺ Камида 50 та микромолия ташкилотини очиб, уларга ресурс учун 1 трлн сўм ажратиш белгиланди.
@bankir
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👎8🤔3
“Корзинка” жаримага тортилaди
Рақобат қўмитаси “Корзинка” супермаркетлар тармоғига нисбатан “энг арзон нарх” дея реклама қилинаётган маҳсулотлар учун иш очган эди.
Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда “Корзинка” айбдор деб топилди. Компанияга молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Жарима миқдори БҲМнинг 50−70 баробарини ёки 17−23,8 млн сўмни ташкил этиши мумкин.
Қўмита “Корзинка”дан реклама бўйича қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатларни бир ой ичида бартараф этиш мажбуриятини қўйиб, қарордан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатди.
Сал аввал “Корзинка” раҳбари Зафар Ҳошимов “энг арзон нарх” дастури бўйича тушунтириш берган эди.

👍43👎10🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес учун грант олса бўладими?
Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грант ютиб олган ўзбекистонлик Назира Аманова имконсиз нарсанинг ўзи йўқ эканлигини исботлади. У payme компаниясининг #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳасига берган интервьюсида қандай қилиб бунинг уддасидан чиққанини сўзлаб берди.
Ушбу лойиҳа бизнес соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ютуқларини кенг ёритиш орқали жамиятдаги бошқа аёлларни ҳам катта натижалар сари ҳаракат қилишга илҳомлантирмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грант олган қаҳрамонимиз ҳикояси билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин

👍9🤔2👎1
Банкларда қайтарилмаётган кредитлар бироз камайди
Июнь ойида Ўзбекистондаги банкларда муaммоли кредитлар (NPL) миқдори 936 млрд сўмга камайиб, роппа-роса 20 трлн сўмгача пасайди.
Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,3 фоиздан 4 фоизгача тушди. Давлат банкларида бу кўрсаткич 4,4 фоиз бўлса, хусусий банкларда 3,1 фоизни ташкил қилди.
Ой давомида “Миллий банк” (-753 млрд сўм), СҚБ (-231 млрд) ва БРБда (-216 млрд) NPL улуши бошқа банкларга қараганда каттароқ миқдорда камайди.
“Ипотека банк”да NPL эса ўтган ойга нисбатан энг кўп — 327 млрд сўмга кўпайди.
Айни вақтда энг кўп NPLга эга банклар:
“Миллий банк” — 2,9 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 2,7 трлн сўм.
БРБ — 2,6 трлн сўм;
СҚБ — 2,4 трлн сўм.

👍43🤔10👎1
Доллар кўтарилади
19 июль куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank— 12 595
SQB — 12 585
Kapitalbank — 12 580
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 630
Anorbank — 12 630
NBU — 12 640

👎38👍19🤔6
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎7🤔3
Олтин нархи янги рекорд ўрнатди — Ўзбекистонда ҳам, жаҳонда ҳам
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи бугун 18 июль куни янги рекорд қайд этди. Олтин қуймаларнинг 1 гр учун нархи 1 033 740 сўмгача юқорилади.
Олтин нархи биринчи марта грамми учун 1 млн сўмдан апрель ойида ошган эди. Шундан кейин нарх нисбатан барқарор бўлиб, 1 млн сўм атрофида шаклланди.
Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Тошкент бўйича кўпроқ олтин қуймалар “Ипотека банк”да (77 дона) бўлса, Ўзбекистон бўйича “Миллий банк”нинг Андижон филлиалида энг кўп — 1 644 дона.
Олтиннинг глобал нархи айни пайтда троя унцияси учун 2 465 доллар бўлиб турибди. Кеча, 17 июнь куни нарх 2 483 долларгача чиқиб, тарихий рекорд кўрсаткични янгилади.
Таҳлилчилар тез орада нарх 2 500 долларга чиқишини кутмоқда. Бунга АҚШ Федерал захира тизимининг (Fed) фоиз ставкаларини сезиларли пасайтириши бўйича кутилмалар кучайгани асосий сабаб бўлмоқда.

👍29👎2🤔1
Доллар кўтарилади
22 июль куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank— 12 610
Kapitalbank — 12 605
Asakabank — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 650
Tengebank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 655

👎44👍16🤔2
Аввалроқ пойтахтда уйлар нархи узоқ вақтдан бери биринчи марта тушгани ҳақида ёзгандик. Марказий банк эълон қилган кўчмас мулк бозори ҳисоботида Тошкентдаги ер нархлари ҳам пасайганини кўриш мумкин (.pdf).
Агар I чоракда 1 сотих ер нархи 364 млн сўм бўлган бўлса, II чоракда бу кўрсаткич 342 млн сўмгача пасайди. Бироқ йиллик ўсиш ҳамон юқори — 25,7 фоиз.
Умуман олганда, бозорда сотувлар ҳам камайишни бошлаган. Бир неча ойдан бери асосий қурилиш маҳсулотлари нархи ҳам тушмоқда.
Уйлар нархи ўсиши ҳам 2023 йилга нисбатан секинлашган. Иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши ярим йил ичида сўмда 4,5 фоизни (2023 йил мос даврида 11,8 фоиз), бирламчи бозорда 7,2 фоизни (2023 йилда 10,9 фоиз) ташкил этди.
Йиллик ҳисобда бирламчи бозордаги нархлар сўмда 35 фоизга, долларда 22,5 фоизга ошди. Бунда асосан 2023 йилдаги нархларнинг кескин ўсиши таъсири сақланиб қолган.
Нархлар нисбатан секинроқ ўсаётган пайтда таклиф ҳам кўпаймоқда. Йил бошидан буён иккиламчи уй-жойларни сотиш бўйича эълонлар сони 12,7 фоизга, ижарага бериш бўйича эса 18,4 фоизга ошган.
Кўчмас мулк бозори ниҳоят совушни бошлади. Иқтисодиётга таъсир қилувчи фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, бу тенденция яқин вақтлар ичида давом этиши мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎1🤔1
Microsoft вакиллари вазият ўрганилаётганини ва тез орада муаммо ҳал бўлишини ваъда қилмоқда.
UPD: Тошкентда соат 18:00 — Дунё бўйлаб бизнеслар секинлик билан доимий иш фаолиятига қайтмоқда
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bloomberg.com
Microsoft Says Apps, Services Recovered From Outage
Microsoft Cloud Software Outage Live: Crowdstrike Issue Causes Chaos
👎25👍12🤔2
Кредит тарихингизни “музлатиб” қўйишингиз мумкин
Эндиликда ўзбекистонликлар ўз кредит тарихини ўрганилишини чеклаб қўйса бўлади. “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит тарихи бўйича маълумотларни ҳимоя қилиш учун “Freeze” хизматини ишга туширди.
Мазкур хизмат орқали ўзбекистонликлар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) "КАТМ" Кредит бюросидан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўлади.
Муҳим: Бундай ҳолатда уларнинг ўзлари ҳам банкка мурожаат қилганда кредит ололмайди. Кредит олиш учун “Freeze” хизматини ўчириб туриш керак.
Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.
Хизматдан portal.infokredit.uz/login орқали фойдаланиш мумкин.

👍57👎15
Рақобат қўмитаси “Ипотека банк”ни Instagram саҳифасида омонат маҳсулотини 26 фоиздан дея нотўғри реклама қилганликда айблаб иш очган эди.
Қўмита томонидан тузилган махсус комиссия “Ипотека банк”нинг омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилинган деб топди ва молиявий жаримага тортиш бўйича қарор қабул қилди. Жарима миқдори очиқланмаган
Матбуот хизмати банк қарордан норози бўлган тақдирда апелляция кенгашига ариза ёзиши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Қўмита аввалроқ “Корзинка” супермаркетлар тармоғини ҳам айрим маҳсулотларни “энг арзон нарх” дея нотўғри реклама қилгани учун жаримага тортган эди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112👎8🤔6
Доллар тушади
23 июль куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 610
Aloqabank — 12 610
Kapitalbank — 12 605
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tenge bank — 12 650
Apex bank — 12 650
Hayotbank — 12 660

👍51👎6
Давактив “Миллий банклараро процессинг маркази” — Humo'даги 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини эълон қилди.
Humo'ни хусусийлаштиришга анча пайтдан бери тайёргарлик олиб борилмоқда. Давлат улуши 100 фоиз сотилиши бўйича дастлабки маълумот апрель ойида президент қароридан сўнг пайдо бўлган эди.
Кейинчалик тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Humo анча яхши молиявий кўрсаткичларга эга. I чорак якунида тўлов тизими фойдасини 87 фоизга ошириб, 37,4 млрд сўмга етказгани маълум бўлди.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 27 млн донадан ошиқ Humo карталари, 210 мингдан ошиқ терминал ва 6,4 мингтадан кўпроқ банкоматлар бор.
Давактив Humo'ни сотиб олмоқчи бўлганлар Евроиттифоқ, АҚШ ва йирик молиявий институтлар санкциялари рўйхатида бўлмасли кераклигини таъкидлаган.
Аризалар Тошкент вақти билан 22 август 18:00 гача қабул қилинади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍30
Қайси банклар бошланғич тўловсиз автокредитлар ажратмоқда?
“Банкир” ҳозирги кунда банклар томонидан таклиф этилаётган автокредитлар шартларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, қуйидаги банкларда бошланғич тўловсиз ёки олдиндан тўлови камроқ автокредитлар ажратилмоқда:
🏦 Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси — йиллик 28,9%
Кредит муддати — 5 йил
Кредит суммаси — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил турдаги автотранспорт, пул гарови ва заргарлик буюмлари
Батафсил
🏦 Садерат Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 28%
Кредит муддати — 4 йилгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил
Шунингдек, қуйидаги банклар кам фоизли бошланғич тўлов билан автокредит тақдим қилмоқда:
🏦 Ҳамкорбанк (UzAuto учун)
Фоиз ставкаси — йиллик 25,99-27,99%
Кредит муддати — 5 йилгача
Бошланғич тўлов — 10%
Кредит суммаси — 600 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил
🏦 ИнфинБанк (UzAuto учун)
Фоиз ставкаси — йиллик 24%
Кредит муддати — 4 йилгача
Бошланғич тўлов — 15%
Кредит суммаси — шартнома бўйича
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки
Фоиз ставкаси — йиллик 24-25%

👍44👎23