Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банк тизимида қайси томон устун — Хусусий банклар ёки давлат банклари?

ИТИМ томонидан банк тизиминг асосий кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинган.

1 июнь ҳолатига кўра, банк тизими активларининг 67,3 фоизи, кредит портфелининг 70,1 фоизи, депозитларнинг 50,6 фоизи 10 та давлат банкларига тўғри келди. Қолган улуш эса 25 та хусусий банкники.

Бу сўнгги йилларда хусусий банклар кўпайганига қарамасдан банк тизимида давлат улуши юқорилигича қолаётганини англатади.

Бироқ депозитларнинг кредитларга нисбати давлат банкларида анча паст даражада. Давлат банкларида ҳар 100 сўм кредитга тўғри келувчи депозит миқдори 38 сўм бўлса (ўтган йилнинг шу даврида 49 сўм), хусусий банкларда бу кўрсаткич 87 сўмни (ўтган йили 101 сўм) ташкил қилган.

Бундай динамика давлат банклари депозитларни жалб қилишнинг пастроқ даражаси фонида кредитлашни фаол ошираётганини, хусусий банклар эса берилган кредитлар ҳажмига нисбатан юқори даражадаги депозит базасини сақлаб турганини кўрсатади.

Умумий кредитларга нисбатан муаммоли кредитлар улуши эса давлат банкларида кўпроқ — 4,8 фоиз. Хусусий банкларда бу кўрсаткич 3,1 фоизга тенг.

Шундай қилиб, банк тизимига хусусий банкларнинг ривожланиши ижобий таъсир ўтказаётганини, келажакда бунинг фойдаси янада кўпайишини кутса бўлади. Бироқ, давлат банкларининг тизимдаги улуши ҳамон салмоқли бўлиб қолмоқда.

@bankir
👍24👎1🤔1
Доллар яна кўтарилди

8 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 603,72 сўмдан (+3,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍18🤔3
Банкларнинг HR каналлари

Яқинда “Headhunter” платформасига жойлаштирилган банкларнинг иш ўринлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса айрим банкларнинг Telegram'даги HR каналларини тақдим қиламиз

Марказий банк@CBUuz_bot
“Миллий банк”@NBU_karyera
TBC Bank@careerTBC
Garant bank@garantbankcareer
“БРБ” @HR_BRB
“Ипак йўли банки”@ipakyulibankvacancy
MKBank @hrmkbank
“Анорбанк” @anorbankcareers
“Капиталбанк” @kapitalbank_career
“Алоқабанк”@Aloqabank_HR
“Халқ банки”@HRXalqbanki
“СҚБ”@HR_SQB
“Тенге банк”@Tengebank_HR_Career
“Ҳамкорбанк”@HB_Kommunikatsiya
Yangi bank@yangipeople
UzCard@happinesscorporation

@bankir
👍30👎2🤔1
Янги машина сотиб олиш учун кредитлар

Иқтисодий шарҳ журнали Ўзбекистонда аҳолига берилаётган энг фойдали автокредитлар рейтинги тузиб чиқди. Рейтинг фақат бирламчи бозор учун автокредитлардан иборат.

Ҳозирда 35 та банкдан, 25 тасида янги автомобиль харид қилиш учун автокредит олиш мумкин.

Таклиф қилинаётган автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси аввалги чоракка нисбатан 1 фоиз ошиб, 28 фоизни ташкил қилмоқда.

Тўлиқ маълумот олиш учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюриш ёки қўнгироқ орқали боғланиш тавсия қилинади.

UPD: “Туронбанк”да автокредит ажратиш вақтинча тўхтатилди.

@bankir
👎114👍43
Доллар кўтарилади

9 июль куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 600
Garantbank — 12 600
NBU — 12 600

Asia Alliance Bank — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 630
NBU — 12 650
Asia Aliance Bank— 12 660

Davr Bank — 12 660

@bankir
👎63👍18🤔2
Инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайди. Ниманинг ҳисобига?

Бу саволга жавоб йўқ. Чунки Марказий банк июн ойи учун аҳоли ва бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари бўйича бир қанча муҳим маълумотларни эълон қилмади.

Аввалги ойларда инфляцион кутилмаларнинг омиллари, ҳудудлар, соҳалар ва даромадлар кесимида маълумотлар бериб борилаётган эди ва бунга қараб кичик хулосалар қилиш мумкин эди.

Шундай қилиб ўтган ойда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари 1,2 фоизга пасайиб, 12,8 фоиз бўлгани эълон қилинди. Бу эса сўровнома ўтказиш бошлангандан бери рекорд.

Сўровнама натижаларига кўра, тадбиркорлар ҳам нархлар ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга камроқ ошади деб ҳисобламоқда — 11,9 фоиз. Бу ҳам рекорд.

Ижтимоий тармоқларда (хусусан, Instagram) энергия нархларини пасайтириш ҳақида трендлар шаклланаётган бир пайтда кутилмалар ниманинг ҳисобига пасайгани очиқланмаган.

Сезилган инфляция ҳам 0,6 фоизга, 13,4 фоизни ташкил қилган ва бу ерда ҳам қўшимча маълумотлар эълон қилинмаган.

@bankir
👍45👎2🤔2
“Давр банк” устав капиталини 500 млрд сўмга етказади

“Давр банк” акциядорларининг йиғилишида банк устав капитилини 100 млрд сўмга ошириш мақсадида қўшимча 20 млн дона (5 000 сўмлик) акциялар чиқариш бўйича қарор қабул қилинди.

Бу акциялар ёпиқ обуна орқали жойлаштирилиб, банк акциядорлари ўртасида тақсимланади. Бу учун маблағ банкнинг 2023 йилдаги соф фойдасидан йўналтирилади. Ўтган йили банк 311,3 млрд сўм соф фойда олган эди.

Шундай қилиб, “Давр банк” устав капитали 500 млрд сўмга етади ва 1 январдан кучга кирадиган Марказий банк талабларига жавоб беради.

“Давр банк” Бошқарув раиси сифатида Абдумажид Самадов қайта тайинланди ва унинг ваколати яна бир йил муддатга узайтирилди.

@bankir
👍34👎5🤔1
Доллар яна кўтарилди

9 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 618,26 сўмдан (+14,54 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍19🤔7
❗️Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

Олдинлари кўпчилик кредитга уй сотиб олмоқчи бўлар, лекин банкка борса расмий даромад талаб қилинар эди. Бу муаммо ҳозирда кун тартибида эмас.

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Миқдори — 1,1 мрлд сўмгача
Муддати — 12 йил
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил

🏦Турон банк
Фоизи — 17-18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦“Миллий банк”
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 25 фоиз
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Муддати — 15 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦MKBank
Фоизи — 18 фоизгача
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦Ziraat Bank
Фоизи — 25,5-28 фоиз
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Муддати — 10 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак йўли” банки
Фоизи — 27-28 фоизгача
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68👎34
Доллар кўтарилади

10 июль куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 620
Garantbank — 12 615
SQB — 12 615


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 650
Ipotekabank— 12 650
NBU — 12 660


@bankir
👎54👍23🤔2
Захиралар камайди, бироқ олтин қисми рекорд даражада

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойида 293,7 млн долларга қисқарди ва 36,3 млрд долларни ташкил қилди.

Захиралар таркибига ўтган ой қўшилган қимматли қоғозлар қиймати бироз ошиб, 35,1 млн долларга етди. Валюта захиралари эса 797 млн долларга кескин қисқариб, 8,4 млрд долларгача пасайди.

Олтин захиралари эса рекорд даражада ошишда давом этмоқда. Июнь ойига келиб уларнинг қиймати биринчи марта 27 млрд доллардан ошди ва 27,3 млрд доллар бўлиб турибди.

Бунга июнь ойида олтиннинг глобал нархлари троя унцияси учун барқарор 2 300 доллардан юқори шакллангани ёрдам берди.

Сўнгги ойларда Ўзбекистон олтин сотишни кескин камайтирди ва бу июнь ойида ҳам давом этди. Ой давомида олтиннинг физик ҳажми 10 тоннага ошди ва 400 тоннага етди.

Шундай қилиб айни пайтда Ўзбекистон захиралари деярли 1 йил импортни молиялаштиришга етади.

📷: Bloomberg

@bankir
👍62👎19
“Миллий банк” жойлаштирган еврооблигациялар неча фоиз эди?

Ўзбекистондаги энг йирик давлат банки бўлган “Миллий банк” июнь ойида Лондон фонд биржасига 411 млн долларлик еврооблигацияларни жойлаштирган эди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг Лондон фонд биржаси маълумотларига асосланиб хабар беришича, 300 млн долларлик 8,5 фоиздан, 1,4 трлн сўмлик облигациялар эса 19,875 фоиздан жойлаштирилган.

Бу эса қарзлар қиммат олинганини ангалатади.

“Солиштириш учун, 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон банкларида муддати 1 йилдан юқори валютадаги корпоратив депозитларнинг ўртача нархи 7,2%ни, сўмда эса 15.2%ни ташкил этган.

Катта эҳтимол, Миллий банк олинган қарзларни маржиналлиги юқори бўлмаган маъмурий лойиҳаларга йўналтиради, сал аввалроқ банк 2024 йилда 2,5 млн.ишчи ўрни яратиши тўғрисида презентацияларни амалга оширган эди”, — дейди Бакиров.


@bankir
👍20👎12🤔4
Доллар яна кўтарилди

10 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 630,03 сўмдан (+11,77 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎68👍26🤔3
“Ипотека банк”ка нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси “Ипотека банк”ни Instagram'да саҳифасида омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилганликда айблади.

Гап шундаки, қўмита томонидам “Ипотека банк” “Супер” номли омонат турини йиллик 26 фоиздан реклама қилганини, аслида эса омонaт учун фоиз ставкалари дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан, кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши қайд этилган.

Бунда “Ипотека банк” “Супер” номли омонат тури бўйича ижтимоий тармоқдаги рекламада омонатнинг муҳим шартларини очиб бермаганликда айбланган.

Рақобат қўмитаси қайси реклама ҳақида гап кетганини очиқлаганида яхшироқ бўларди. Чунки “Ипотека банк” Instagram саҳифаси кўздан кечирилганда омонат бўйича маълумотлар тўлиқ берилганини кўриш мумкин.

Сал аввал қўмита “Агробанк” Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан ҳам иш қўзғатган эди. “Агробанк” матбуот хизмати эса бунга расмий муносабат билдирганди.

@bankir
👍69👎4
Доллар кетма-кет олтинчи кун кўтарилади

11 июль куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 650
Universalbank — 12 630
Turonbank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 670
Anorbank— 12 680
Ipotekabank — 12 680


@bankir
👎43👍36🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Банкдан қарийб 30 млн доллар пулни ўғирламоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда банк ходими билан тил бириктириб жами 370 млрд сўм ёки 29,2 млн долларни фирибгарлик йўли билан банкдан ўғирламоқчи бўлган кибержиноятчилар қўлга олинди.

Улар 189 млрд сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтида ушланган.

Жиноят амалга ошган тақдирда фирибгарлар банкка чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқатишни режа қилган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎7🤔7
“Капиталбанк” ярим йилда 700 млрд сўмдан ошиқ фойда кўрди

Банклар орасида биринчилардан бўлиб “Капиталбанк” иккинчи чорак учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди. Банк 2024 йилнинг иккинчи ярмини 712,3 млрд сўм соф фойда билан якунлаган (2023 йил мос даврига нисбатан +3,6 фоиз).

Бу даврда банкнинг фоизли даромадлари (кредит, омонат ва бошқалар) 5,5 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари (хизматлар) эса 1,5 трлн сўмни ташкил қилди.

“Капиталбанк” фойдасига кредит ва лизинглар бўйича мумкин бўлган йўқотишлар жиддий таъсир қилган. Банк 2024 йил II чоракда бу бўйича 416,6 млрд сўм зарар кўрган, 2023 йил II чоракда эса зарар анча камроқ — 148 млрд сўм эди.

1 июнь ҳолатига кўра, банкнинг муаммоли кредитлари 779 млрд сўм бўлиб турибди. Роппа-роса бир йил аввал бу кўрсаткич қарийб 5 баробар камроқ159 мрлд сўм эди. Умумий кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши ҳам бир йил ичида 0,7 фоиздан 2,7 фоизга ўсган.

Банк учун қайтарилмаётган кредитлар ростмана муаммога айланмаганида фойда ҳозиргидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди.

2023 йил натижалари бўйича “Капиталбанк” “Миллий банк”дан кейинги Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлган эди (86,8 млрд сўмга камроқ).

@bankir
👍52👎12🤔2
Доллар бироз кўтарилди

11 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 632,88 сўмдан (+2,85 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍16🤔3
📉Тошкентда уйлар нархи тушишни бошлади

ИТИМ таҳлиллари бўйича Тошкентда иккиламчи уйлар нархи июн ойига келиб пасайди1,1 фоизга. Мамлакат кўчмас мулк бозоридаги умумий савдолар ҳам 6,4 фоизга камайди.

Ярим йиллик бўйича савдолар ҳам 5,7 фоизга қисқарди, бироқ Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида уйлар олди-сотдиси кўпайган. Тошкент шаҳрида эса пасайиш 13,8 фоизни ташкил қилди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида квартираларнинг 1 кв метр учун нархи ўртача 1 142 долларни ташкил қилмоқда. Май ойида нарх 1 155 доллар эди.

Тошкентда уйлар нархининг кескин ўсиши 2022 йилда бошланган. Ўшанда “прописка” тизимининг бекор қилиниши ва релокантларнинг кўчиб келиши ортидан юзага келган катта талаб нархларни учириб юборганди.

Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб, пойтахт кўчмас мулк бозорида пасайиш бошланди.

Бироқ айрим ўзбекистонликлар учун уй сотиб олиш асосий ва кўп эҳтимол ягона инвестиция воситасига айланиб улгурди.

Энди эса вазият ўзгармоқда, бозорда нима бўлишини эса кузатамиз.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129🤔13👎6
Доллар кўтарилади

12 июль куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garant bank— 12 630
BRB — 12 630
Turonbank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 660
NBU — 12 670
Octobank — 12 670


@bankir
👎49👍23🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фирибгарликдан сақланинг

Марказий банк янги фирибгарлик схемасини очиб берувчи видео тайёрлабди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳаттоки пластик картангизда пул бўлмаса ҳам телефонингизга келган СМС кодни ҳеч кимга берманг.

Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎1