Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Фонд бозори жонланяпти. Қайси акциялар жозибадор?

SNS Ratings агентлиги Ўзбекистонг фонд бозоридаги қимматли қоғозларнинг жозибадорлик рейтингини тузиб чиқди ва ярим йиллик ҳисобот тақдим қилди.

Ҳисоботга кўра, июнь ойида фонд бозорида савдолар ҳажми кескин кўпайган. Ой давомида 192,4 млрд сўмлик савдолар амалга оширилган бўлса, аввалги 5 ойда умумий 252,5 млрд сўмлик савдо бўлган эди.

Агентлик савдо ҳажми, қимматли қоғозларнинг сони, нархи ва бошқа омилларга қараб уларнинг жозибадорлик рейтингини ҳам тузиб чиқди.

Оддий акциялар бўйича ЎзРТХБ акциялари энг жозибадор деб топилди. “Универсалбанк”, “Ипак йўли”, “Ҳамкорбанк” ва “СҚБ”нинг оддий акциялари кучли бешликдан жой олди.

Имтиёзли акциялар бўйича “Ҳамкорбанк” акциялари биринчи ўринни эгаллади.

@bankir
👍25👎3🤔1
Қайси банклар 100 млн сўмгача микроқарз ажратаётганини биласизми?

Биз энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини тайёрладик. Танишинг!👇

https://t.me/+W5N00yOO4HY0YTky

Реклама
👎34👍15🤔3
UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 519 млрд сўмга сотилган

Иқтисодчи Отабек Бакиров, “Ўзбекнефтгаз” молиявий ҳисоботларига таяниб, UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи сотилганини ёзмоқда. Иккала актив умумий 519 млрд сўмга сотилган бўлиши мумкин.

Ушбу компанияларни Petroleum Technology Group МЧЖ сотиб олган эди. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.

@bankir
👎42🤔37👍20
Доллар кўтарилади

5 июль куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 580
Garantbank — 12 580
BRB — 12 5
80

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 620
Hayotbank— 12 630
Anorbank— 12 635


@bankir
👎46👍24🤔3
Ўзбекистон олтин сотишни кескин камайтирди

Май ойида дунё марказий банклари 23 тонна олтин сотиб олди ва 12 тонна олтин сотди. Ой давомида олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон бўлди — 11 тонна.

Полша (10 т), Туркия (6 т) ва Ҳиндистон (4 т) марказий банклари олтиннинг асосий харидорлари бўлди.

Ўзбекистон Марказий банки май ойида умуман олтин сотмаган. Апрель ойида эса 1 тонна олтин сотилган эди. Шу тариқа сўнгги икки ойда Ўзбекистон атига 1 тонна олтин сотган.

Нима учун атига? Чунки Ўзбекистон анчадан бери олтиннинг асосий сотувчиларидан бири ҳисобланади. Навоийда жойлашган Мурунтов олтин кони олтин қазиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

Биргина 2023 йилнинг ўзида мамлакат жуда ҳам фаол олтин олди-сотдиси билан шуғулланди68 тонна олтин сотуви ва 43 тонна харид.

Ўзбекистоннинг олтин билан боғлиқ сиёсати нархларга боғланганини бир неча бор таъкидлаб келганмиз. Апрель ва май ойларида олтин нархи бир неча бор тарихий рекордларни янгилаган бўлсада, Марказий банк олтин сотишни хоҳламаган.

Бунга асосий сабаб олтин нархининг келгусида янада ўсиши бўйича кутилмалар бўлиши мумкин.

📷: Bloomberg

@bankir
👍66👎13🤔3
Ишметов “Халқ банки” Кузатув кенгашидан кетди, Атабаев яна уч йил Бошқарув раиси бўлади

“Халқ банки”нинг 28 июнь куни ўтказилган йиғилишида Кузатув кенгашида бир қанча ўзгаришлар юз берди.

Улардан бири Президент маслаҳатчи Тимур Ишметов билан бўлди. 2020 йил июлида банк Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланган Ишметов орадан роппа-роса 4 йил ўтиб бу лавозимдан кетди.

Шунингдек, К. Насеем, С. Зайнутдинов ва Д. Ибрагимовлар ҳам Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

Банк Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда уч йил муддатга сайланди:

Нозимжон Холмуродов — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
Отабек Фазилкаримов — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари;
Алимирзо Пулатов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси;
Александер Пикер — мустақил аъзо;
Экатерина Трофимова — мустақил аъзо;
Тарон Ганжалян — мустақил аъзо;
Рожер Томсон — мустақил аъзо.

Шухрат Атабаев эса яна уч йил муддатга “Халқ банки” Бошқарув раиси лавозимига тайинланди. У бу лавозимни 2021 йил июлида эгаллаган эди.

@bankir
👍29🤔13👎12
Доллар кўтарилди

5 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 600,05 сўмдан (+16,00 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎74👍21🤔6
Доллар кўтарилади

8 июль куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 595
Garantbank — 12 595
Kapitalbank— 12 590


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 630
Hayotbank— 12 650
Anorbank— 12 650


@bankir
👎46👍23🤔3
“БРБ”да катта ўсиш: Банклар рейтинги янгиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим қилинадиган чораклик банклар рейтинги янгиланди.

Ўтган чоракда йирик банклар рейтингида ТОП 5 та ўрин ўзгаришсиз қолди. “Капиталбанк”, “Трастбанк”, Asia Alliance Bank, “Ҳамкорбанк” ва “Ипак йўли банки” рўйхатни олди қаторида турибди.

ОФБ ва “Инфинбанк” ўрни алмашган бўлса, энг юқори ўсишни 4 поғона юқорилаб Бизнесни ривожлантириш банки кўрсатди.

“Микрокредитбанк”нинг ликвидлиликни қоплаш коэффициенти атиги 83 фоиз (мейъор — 100 фоиз) бўлгани сабабли банк 13-ўринга тушиб кетган.

Кичик банклар рейтингида дастлабки иккита ўрин ўзгармаган бўлса, “Анорбанк” кучли учликка кириб олди. Энг юқори ўсишни “Аво банк” кўрсатди — 3 поғонага.

Биринчи чоракдаги банклар рейтинги билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍28👎6🤔1
Мирзиёев ШҲТ Тараққиёт банки лойиҳасини қайта таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди.

Президент инфратузилма, саноатнинг юқори технологияли тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида инвестицияларни рағбатлантириш тизими кераклигини айтди.

Бу учун эса лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ШҲТ Тараққиёт банки ва Жамғармасини ташкил этиш масаласини қайта кўриб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича дастлабки ғоялар 2010 йилда пайдо бўлганди. Бироқ орадан узоқ вақт ўтса ҳам ШҲТга аъзо давлатлар бу банкни ташкил қилганича йўқ.

@bankir
👍36👎5🤔5
Банк тизимида қайси томон устун — Хусусий банклар ёки давлат банклари?

ИТИМ томонидан банк тизиминг асосий кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинган.

1 июнь ҳолатига кўра, банк тизими активларининг 67,3 фоизи, кредит портфелининг 70,1 фоизи, депозитларнинг 50,6 фоизи 10 та давлат банкларига тўғри келди. Қолган улуш эса 25 та хусусий банкники.

Бу сўнгги йилларда хусусий банклар кўпайганига қарамасдан банк тизимида давлат улуши юқорилигича қолаётганини англатади.

Бироқ депозитларнинг кредитларга нисбати давлат банкларида анча паст даражада. Давлат банкларида ҳар 100 сўм кредитга тўғри келувчи депозит миқдори 38 сўм бўлса (ўтган йилнинг шу даврида 49 сўм), хусусий банкларда бу кўрсаткич 87 сўмни (ўтган йили 101 сўм) ташкил қилган.

Бундай динамика давлат банклари депозитларни жалб қилишнинг пастроқ даражаси фонида кредитлашни фаол ошираётганини, хусусий банклар эса берилган кредитлар ҳажмига нисбатан юқори даражадаги депозит базасини сақлаб турганини кўрсатади.

Умумий кредитларга нисбатан муаммоли кредитлар улуши эса давлат банкларида кўпроқ — 4,8 фоиз. Хусусий банкларда бу кўрсаткич 3,1 фоизга тенг.

Шундай қилиб, банк тизимига хусусий банкларнинг ривожланиши ижобий таъсир ўтказаётганини, келажакда бунинг фойдаси янада кўпайишини кутса бўлади. Бироқ, давлат банкларининг тизимдаги улуши ҳамон салмоқли бўлиб қолмоқда.

@bankir
👍24👎1🤔1
Доллар яна кўтарилди

8 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 603,72 сўмдан (+3,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍18🤔3
Банкларнинг HR каналлари

Яқинда “Headhunter” платформасига жойлаштирилган банкларнинг иш ўринлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса айрим банкларнинг Telegram'даги HR каналларини тақдим қиламиз

Марказий банк@CBUuz_bot
“Миллий банк”@NBU_karyera
TBC Bank@careerTBC
Garant bank@garantbankcareer
“БРБ” @HR_BRB
“Ипак йўли банки”@ipakyulibankvacancy
MKBank @hrmkbank
“Анорбанк” @anorbankcareers
“Капиталбанк” @kapitalbank_career
“Алоқабанк”@Aloqabank_HR
“Халқ банки”@HRXalqbanki
“СҚБ”@HR_SQB
“Тенге банк”@Tengebank_HR_Career
“Ҳамкорбанк”@HB_Kommunikatsiya
Yangi bank@yangipeople
UzCard@happinesscorporation

@bankir
👍30👎2🤔1
Янги машина сотиб олиш учун кредитлар

Иқтисодий шарҳ журнали Ўзбекистонда аҳолига берилаётган энг фойдали автокредитлар рейтинги тузиб чиқди. Рейтинг фақат бирламчи бозор учун автокредитлардан иборат.

Ҳозирда 35 та банкдан, 25 тасида янги автомобиль харид қилиш учун автокредит олиш мумкин.

Таклиф қилинаётган автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси аввалги чоракка нисбатан 1 фоиз ошиб, 28 фоизни ташкил қилмоқда.

Тўлиқ маълумот олиш учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюриш ёки қўнгироқ орқали боғланиш тавсия қилинади.

UPD: “Туронбанк”да автокредит ажратиш вақтинча тўхтатилди.

@bankir
👎114👍43
Доллар кўтарилади

9 июль куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 600
Garantbank — 12 600
NBU — 12 600

Asia Alliance Bank — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 630
NBU — 12 650
Asia Aliance Bank— 12 660

Davr Bank — 12 660

@bankir
👎63👍18🤔2
Инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайди. Ниманинг ҳисобига?

Бу саволга жавоб йўқ. Чунки Марказий банк июн ойи учун аҳоли ва бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари бўйича бир қанча муҳим маълумотларни эълон қилмади.

Аввалги ойларда инфляцион кутилмаларнинг омиллари, ҳудудлар, соҳалар ва даромадлар кесимида маълумотлар бериб борилаётган эди ва бунга қараб кичик хулосалар қилиш мумкин эди.

Шундай қилиб ўтган ойда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари 1,2 фоизга пасайиб, 12,8 фоиз бўлгани эълон қилинди. Бу эса сўровнома ўтказиш бошлангандан бери рекорд.

Сўровнама натижаларига кўра, тадбиркорлар ҳам нархлар ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга камроқ ошади деб ҳисобламоқда — 11,9 фоиз. Бу ҳам рекорд.

Ижтимоий тармоқларда (хусусан, Instagram) энергия нархларини пасайтириш ҳақида трендлар шаклланаётган бир пайтда кутилмалар ниманинг ҳисобига пасайгани очиқланмаган.

Сезилган инфляция ҳам 0,6 фоизга, 13,4 фоизни ташкил қилган ва бу ерда ҳам қўшимча маълумотлар эълон қилинмаган.

@bankir
👍45👎2🤔2
“Давр банк” устав капиталини 500 млрд сўмга етказади

“Давр банк” акциядорларининг йиғилишида банк устав капитилини 100 млрд сўмга ошириш мақсадида қўшимча 20 млн дона (5 000 сўмлик) акциялар чиқариш бўйича қарор қабул қилинди.

Бу акциялар ёпиқ обуна орқали жойлаштирилиб, банк акциядорлари ўртасида тақсимланади. Бу учун маблағ банкнинг 2023 йилдаги соф фойдасидан йўналтирилади. Ўтган йили банк 311,3 млрд сўм соф фойда олган эди.

Шундай қилиб, “Давр банк” устав капитали 500 млрд сўмга етади ва 1 январдан кучга кирадиган Марказий банк талабларига жавоб беради.

“Давр банк” Бошқарув раиси сифатида Абдумажид Самадов қайта тайинланди ва унинг ваколати яна бир йил муддатга узайтирилди.

@bankir
👍34👎5🤔1
Доллар яна кўтарилди

9 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 618,26 сўмдан (+14,54 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍19🤔7
❗️Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

Олдинлари кўпчилик кредитга уй сотиб олмоқчи бўлар, лекин банкка борса расмий даромад талаб қилинар эди. Бу муаммо ҳозирда кун тартибида эмас.

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Миқдори — 1,1 мрлд сўмгача
Муддати — 12 йил
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил

🏦Турон банк
Фоизи — 17-18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦“Миллий банк”
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 25 фоиз
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Муддати — 15 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил

🏦MKBank
Фоизи — 18 фоизгача
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦Ziraat Bank
Фоизи — 25,5-28 фоиз
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Муддати — 10 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак йўли” банки
Фоизи — 27-28 фоизгача
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68👎34
Доллар кўтарилади

10 июль куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 620
Garantbank — 12 615
SQB — 12 615


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 650
Ipotekabank— 12 650
NBU — 12 660


@bankir
👎54👍23🤔2