Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🏦Агро банк
🏦Азия Альянс банк
🏦Алоқа банк
🏦Анор банк
🏦Асака банк
🏦БРБ
🏦Гарант банк
🏦Давр банк
🏦ИнФин банк
🏦Ипотека-банк
🏦Ипак Йўли банки
🏦Капиталбанк
🏦Миллий банк
🏦МКБанк
🔘Октобанк
🏦Ориент Финанс банк
🏦Пойтахт банк
🏦Саноатқурилишбанк
🏦Садерат банк
🏦 Тенге банк
🏦Траст банк
🏦Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦Халқ банки
🏦Ҳаёт банк
🏦Ҳамкорбанк

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🤔1
Uzum ва Click бирлашмайдиган бўлди

Uzum рақамли экотизими Click тўлов ташкилоти билан бирлашмасликка қарор қилган. Иккала компания бирлашиши ҳақидаги дастлабки хабар бундан роппа-роса 1 йил аввал пайдо бўлган эди.

Бироқ кейинчалик рақобат қўмитаси Uzum ва Click бирлашадиган бўлса, қўмитанинг розилигини олиши кераклигини маълум қилганди.

Markswebb томонидан тузилган тўловлар учун энг яхши иловалар рейтингида Click ва Uzum Bank иловалари Payme билан биргаликда кучли учликдан жой олган.

Humo орқали амалга оширилган онлайн операциялар сони бўйича нобанк иловаларида Click, банк иловаларида эса Uzum Bank етакчи ҳисобланади.

Иккала компаниянинг бирлашуви Click'ни янги босқичга олиб чиқиши, Uzum экотизимини эса мижозларини кўпайтириб бозорда устунлик тақдим қилиши мумкин эди.

Uzum матбуот хизмати компания ўзининг финтех хизматларини ривожлантиришга эътибор қаратишини таъкидлаган.

@bankir
👍51🤔5👎1
Доллар кўтарилди

19
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 627,02 сўмдан (+12,22 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎84👍32🤔4
Қайси банклар одамларга кўпроқ кредит берган?

Бу Ўзбекистондаги банкларнинг аҳоли учун кредит портфели бўйича гуруҳланиши.

Эътибор берган бўлсангиз 2023 йил ва 2024 йилдаги кредит портфели бўйича етакчи 10 та банк улуши деярли ўзгармаган.

“Ипотека банк” 2023 йил майида ҳали хусусийлаштирилмаган эди. Бироқ банк кейинчалик OTP Bank бошқарувига ўтган бўлса ҳам етакчиликни бой бермади ва 14 фоизлик улушни сақлаб қолди.

Аҳолининг омонатлари бўйича етакчи бўлган “Капиталбанк“ эса кредитлар бўйича 13 фоиз улушни эгаллаб, иккинчи ўринда турибди.

2024 йилда кредит портфели камроқ бўлган банклар улуши 18 фоиздан 21 фоизгача кўпайган. Бу эса кичикроқ ва янги банклар аҳолига кўпроқ кредит бераётганини англатади.

Шунга қарамай энг юқори улушга эга бўлган 10 та банк тартиби умуман ўзгармаган.

@bankir
👍61👎14🤔3
Доллар кўтарилади

20 июнь куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 620
BRB — 12 610
Xalq banki — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 650
NBU — 12 660


@bankir
👎54👍29🤔1
Банк сирини ошкор қилганларга жазо кучайтирилмоқда

Марказий банк Ўзбекистон қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш мақсадида қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Айни пайтда банк сирини ошкор қилганлик учун маъмурий қамоқ жазоси мавжуд эмас. Энг катта жарима эса 68 млн сўмгача бўлиши мумкин.

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра:

тижорат банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби қонун билан қўриқланадиган ахборотни эгаси бўлган жисмоний ёки юридик шахснинг ёхуд ваколатли органнинг розилигисиз ноқонуний фойдаланиш ёки ошкор қилиш мақсадида ҳар қандай усулда олиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан (34 млн сўм) икки юз эллик бараваригача (85 млн сўм) миқдорда жарима ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун бузилиши кўп миқдорда зарар билан ёки қайта содир қилинганда жарима БҲМнинг беш юз бараваригача (170 млн сўм) етиши, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси билан бу ерда танишиб, таклифларингизни берсангиз бўлади.

@bankir
👍50🤔10👎7
📣🏠 Янги уйни орзу қиляпсизми?

UZCARD ўз фойдаланувчилари учун ноёб имкониятни тақдим этади — «Картани уйғотинг!» номли қойилмақом акция доирасида янги қурилган уйлардан хонадон ютиб олинг!

💥 Фақат хонадонгина эмас! Сизда шунингдек 15 000 000 сўмлик ва 50 000 000 сўмлик пул сертификатларини ютиб олиш имконияти ҳам бор.

Қатнашиш шартлари қандай?

➡️ UZCARD картасини бот ёки сайтда рўйхатдан ўтказинг
➡️ 100 000 сўмдан бошлаб тўловлар қилинг ва ҳар бир тўлов учун битта имкониятни қўлга киритинг
➡️ Имкониятларни йиғинг ва уларни бот орқали текширинг

Тўловлар қанча кўп бўлса, совринларни ютиб олиш имконияти шунча ортади!

Акцияда иштирок этинг ва UZCARD билан омадингизни синаб кўринг! Орзулар ушалади!

💬 Акция қоидалари ва тафсилотлари ҳақида promo.uzcard.uz сайтида кўпроқ билиб олинг.

Реклама
👍19👎7
Аёллар эркакларга қараганда камроқ маош оляпти, бироқ фарқ қисқармоқда

Жаҳон банки “Гендер тенглиги” ҳисоботида Ўзбекистонда аёллар эркакларга қараганда 34 фоизга камроқ иш ҳақи олишини маълум қилди.

Бу дунё бўйича ўртача кўрсаткич — 20 фоиздан анча каттароқ ҳисобланади.

Шунга қарамай, Жаҳон банкининг ўтган йилги ҳисоботига қараганда аёллар ва эркаклар учун тўланадиган иш ҳақи ўртасида фарқ камаймоқда. Ўтган йили ўзаро фарқ 39 фоиз эди.

“Агар хотин-қизлар иқтисодий фаолиятда эркаклар билан бирдек иштирок этса, Ўзбекистонда миллий даромад 29 фоизга ошади. Аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради”, — дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистонда ўртача расмий ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил қилади. Энг кам ойлик иш ҳақи асосан аёллар фаолият олиб борувчи таълим ва тиббиёт соҳаси ходимларига тегишли.

@bankir
👍28👎19🤔6
Доллар кўтарилди

20
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 643,91 сўмдан (+16,89 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍32🤔2
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил


🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 12 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Капиталбанк
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 36 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎11
Доллар тушади

21 июнь куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 630
Infinbank — 12 630
Aloqabank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 655
Octobank — 12 670
NBU — 12 680


@bankir
👍50👎2🤔2
Тадбиркорнинг муаммосини тадбиркор эшитмоқда

Айни вақтда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ўтказилаётган учрашувда бир қизиқ жиҳат эътиборимни тортди. Спикерларга қараб чиқсам, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўтирибди.

Кенгаш аъзолари кимлар? Асосан тадбиркорлар. Яъни, тадбиркорларнинг муаммоларини соҳани яхши тушунмайдиган амалдорлар эмас, айни шу соҳа вакиллари ҳамда бизнесдан чиққан раҳбарлар эшитмоқда.

Айтганча, яна бир гап. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида бизнес эгаларининг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади.

Улар ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.

@bankir
👍33👎8
Компаниялар учун депозитлар 2022 йил мартидан бери энг паст

Банклар томонидан юридик шахслар учун таклиф қилинаётган депозитларнинг фоиз ставкаси май ойига келиб ўртача 16,2 фоизни ташкил қилди. Бу 2022 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Май ойида аксарият банклар компаниялар учун 20 фоиз ёки ундан ҳам юқори фоизли омонатларни таклиф қилган, бироқ катта миқдорда депозитлар банкларга бозорга нисбатан анча паст фоизда жойлаштирилган.

Аҳоли учун банк омонатлари бўйича ўртача фоизлар ҳам 2023 йил сентябридан бери минимал даражага тушиб кетди — 21,2 фоиз. Бир қанча банклар, масалан “Капиталбанк” юқори фоизли омонатларини ёпди.

Кредитлар бўйича вазият бизнес вакиллари учун ҳам аҳоли учун ҳам нисбатан барқарор бўлиб турибди — мос равишда 22,4 фоиз ва 24,5 фоиз.

Бунда микроқарзлар ва имтиёзли кредитлар инобатга олинмаган.

@bankir
👍18👎5
Доллардаги кредитлар фоизи кетма-кет тўртинчи ой рекорд даражага етди

Май ойида банклар томонидан хорижий валютада (асосан доллар) ажратилган узоқ муддатли кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 10,9 фоизгача ўсди.

Бу эса кетма-кет тўртинчи ой рекорд кўрсаткич қайд этилишига олиб келди. Қисқа муддатли кредитлар ҳам 0,3 фоизга ошиб, 9,8 фоизга етди.

Шунга қарамай, ой давомида банкларга қўйилган валютадаги депозитларнинг ўртача фоизи ўсди. Аҳоли депозитлар 5,6 фоизни ташкил қилиб, максимал фоиз ставкасини сақлаб қолган бўлса, компанияларнинг депозитлари 1,4 фоизга кесин ўсиб, 5,5 фоизни ташкил қилди.

@bankir
🤔14👍11👎8
“Микрокредитбанк” устав капитали 2 трлн сўмга оширилмоқда

Апрел ойида президент қарори билан “Микрокредитбанк” ва “Халқ банки” устав капитали оширилиши белгиланган эди.

Қарор билан “Микрокредитбанк” номинал қиймати 1 068 сўм бўлган 1,9 млрд донага яқин умий қиймати 2 трлн сўм бўлган акцияларни ёпиқ обуна билан чиқармоқда.

Шу тариқа банк устав капитали 3,8 трлн сўмдан 5,8 трлн сўмга кўпаяди. Акциялар қуйидаги кўринишда жойлаштирилади:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 740 082 820 дона;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси — 153 708 961 дона.


Бундан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса 1,23 трлн сўм йўналтиради.

@bankir
👍25👎10🤔1
Доллар тушди

21
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 639,81 сўмдан (-4,10 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍41👎9
20 июнь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
🤔28👍13👎12
Доллар тушади

24 июнь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 630
Xalq banki — 12 630
Trastbank — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 660
Hayotbank — 12 660
Octobank — 12 660


@bankir
👍51👎5
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.

Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:

🏦Халқ банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

🏦Ziraat bank
Фоизи — 28 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 28,5 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Ипотека банк
Фоизи — 26,4 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Универсалбанк
Фоизи — 30 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎5🤔3
«Трастбанк» 30 йиллигини нишонламоқда

Бугун 21 июн куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки ташкил этилганига 30 йил тўлди.

Банк ҳозирда 14 та банк хизматлари офиси, 120 га яқин банк хизматлари марказига эга. 2023 йилга келиб банк активларининг ҳажми 9,4 трлн сўмга, кредит портфели эса 4,8 трлн сўмга етди. Умумий капитал эса 2 трлн сўмгача ўсди.

Сўнгги бир йилда «Трастбанк»нинг кредит портфели 37 фоизга ошиб, 5,5 трлн сўмга етди. Жалб қилинган омонатлар миқдори ҳам 15,5 фоизга ўсиб, 7,4 трлн сўмга етди.

Охирги ойларда банк бир қанча мақтанса арзийдиган ютуқларга эришди:

Англиянинг нуфузли «Brand Finance» компаниясига кўра — Ўзбекистоннинг энг қиммат ТОП 3 бренди;
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг
банклар рейтингида — Ўзбекистоннинг иккинчи банки.

Банк жамоаси ва унинг мижозларини табриклаймиз!

@bankir
👍39🤔2👎1