Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Аҳоли ва тадбиркорлар коммунал хизматларнинг қимматлашишидан кўпроқ ҳавотирда

Марказий банк ўтказган сўровномага кўра, май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоизни, бизнес вакиллариники эса 12,7 фоизни ташкил қилди.

Оддий халқ ҳам, бизнесменлар ҳам келгусида коммунал хизматларнинг нархи ошишидан кўпроқ хавотирини билдирмоқда — мос равишда 57 фоиз ва 55 фоиз респондентлар шундай фикрда. Бунга асосий сабаб аҳоли учун май ойида коммунал хизматлар нархи оширилгани бўлди.

Валюта курсининг ўзгариши бўйича ҳавотирлар иккинчи ўринга тушиб кетди.

Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоиздан юқори шаклланган. Энг кўп нархлар ошишини кутаётганлар 15 млн сўмдан ошиқ даромад оладиганлар бўлди — 19,9 фоиз.

Тадбиркорлар учун ҳам, аҳоли учун ҳам инфляцион кутилмалар энг юқори бўлган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб турибди.

@bankir
👍27👎13🤔1
Кўчмас мулк бозори яна жонланди. Нархлар ошадими?

Март ойида Ўзбекистонда уйлар сотуви кескин тушиб кетган эди. Бироқ кейинги икки ойда кўчмас мулк бозори аввалги даврга нисбатан секинроқ бўлсада жонлана бошлади.

ИТИМ маълумотларига кўра, май ойи давомида умумий 21,6 мингта уй сотилди. Шунга қарамай, ўтган йилнинг майига нисбатан бозордаги фаоллик 15,2 фоизга камайган.

Уйлар олди-сотдисининг энг юқори ўсиши пойтахтда эмас, вилоятларда кузатилмоқда. Ўсиш Самарқанд вилоятида – қарийб 21 фоиз, Андижон ва Наманган вилоятларида мос равишда 19,3 ва 15 фоиз бўлган.

Тошкентдаги юқори нархлар эндиликда бозорнинг сезиларли ўсишига йўл бермаяпти. Бу эса талаб нисбатан тўйинганини англатади. Бироқ Марказий банк демографик кўрсаткичлар ортидан талаб келгусида ҳам юқори бўлишини кутмоқда.

Нархлар ўсишда давом этадими? Ҳа, лекин аввалгидек эмас. Сўнгги йилларда уйлар нархининг кескин ошиб кетишига пойтахтда “прописка” тизимининг тўхтатилгани, релокантларнинг кўчиб келгани каби сабаблар бор эди.

Бироқ ҳозирда уйлар нархининг ўсиши аллақачон инфляцияга яқинлашиб қолган. Иккиламчи бозордаги уйлар нархининг ўсиши май ойида 1,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга етди.

@bankir
👍34👎12
Доллар кўтарилди

13
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 621,01 сўмдан (+22,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎83👍36🤔1
Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар тўхтади

Бугундан бошлаб АҚШ санкциялари сабабли Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар тўхтатилди.

Россия Марказий банки бундай шароитда доллар ва евро курсини белгилашда биржа ёки содда қилиб тушунтирилса бозор маълумотларидан фойдалана олмайди. Регулятор курсни банк ҳисоботларига асосланиб белгилашини эълон қилиб, вазият назорат остида бўлишига ишора қилган.

Шунга қарамай, Россияда доллар ва евро курси кечанинг ўзидаёқ кескин кўтарилди. Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 200 рублгача (аввал 89-90 рубл эди), евро эса 160 рублгача (96-97 рубл) ошди.

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Зарар биринчи навбатда меҳнат муҳожирлари орқали юборилаётган пулларда кўрилади. Гарчи сўнгги пайтда ўзбекистонлик муҳожирлар юбораётган пуллар бироз камайган бўлсада, пул ўтказмаларидаги Россия улуши ҳамон юқори бўлиб қолмоқда68 фоиз.

Кучсиз рубл айнан шу пул ўтказмалари камайишига олиб келади ва Россиядаги меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистондаги оилалари даромадига салбий таъсир қилади.

Бундан ташқари, АҚШнинг Москва биржасига нисбатан тўғридан-тўғри санкцияси у билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай биржани, жумладан Тошкент фонд биржасини ҳам иккиламчи санкциялар хавфи остида қолдиради.

@bankir
👍113👎28🤔1
Доллар тушади

14 июнь куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 610
BRB — 12 605
Garantbank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 630
Kapitalbank — 12 630
Trastbank — 12 650


@bankir
👍75👎8🤔4
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍75👎15🤔5
Бу жума куни TBC Bank Туркияда таътил соврини ўйинини ўтказади! ⭐️⭐️

30 июнгача TBC Kredit олинг ва 50 та совриндан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг! 🎁

Ўйин совринлари:
Туркияга 2 та саёҳат, iPhone 15 Pro, Смарт ТВ ва 10 000 000 сўмлик пул мукофотлари!

Ва айнан шу жума, 14 июнь куни соат 18:00 да TBC Bank Телеграм-каналида, жонли эфирда биринчи ўйин бўлиб ўтади, унда дастлабки 25 та ғолиб аниқланади! 🎉

TBC Bank Tелеграм-каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!🍀

Реклама
👍26👎15🤔3
Доллар тушди

14
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 614,80 сўмдан (-6,21 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍70👎4
Asia Alliance Bank Россия фуқароси бўлган банк мижозларига қонунда белгиланган тартибда хизмат кўрсатишда давом этаётганини маълум қилди.

Аввалроқ банк Telegram каналида “техник носозлик сабаб” Россия фуқаролари билан боғлиқ валюта операциялари вақтинчалик чеклангани ҳақида хабар чиқарилган ва кейинчалик ўчириб юборилганди.

@bankir
🤔31👍10👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ялангтўш Баҳодир" тарихий фильмини юртдошларимиз ҳайрат билан қарши олдилар

“Ялангтўш Баҳодир" фильмини томошабинлар ва мутахассислар олқишлар билан кутиб олишди.

Буни кинотеатрлардаги мухлислар оқимидан ҳам билиб олса бўлади. Интернет тармоқларида ҳам фильм ҳақида фақат ижобий фикрларни эшитасиз.

Фильмни албатта кинотеатрда томоша қилинг. Ишонаверинг, бундай даражадаги фильм ўзбек киносида илк бор!

@bankir
👍38👎6🤔1
11 та банк жаримага тортилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси май ойида бир қанча масалаларни кўриб чиқди.

Ой давомида регулятор жами 11 та банкка нисбатан жарима санкция қўллаган бўлса, 3 та банкка нисбатан санкция қўллаш бўйича огоҳлантириш берди.

Мазкур банклар марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёр талабларига риоя қилмаган.

@bankir
👍60👎2🤔1
Қандай қилиб уй “ремонт”и учун кам фоизли ипотека кредити олса бўлади?

1 июндан бошлаб Ўзбекистондаги банклар томонидан уй-жой таъмирлаш учун 120 млн сўмгача ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилди.

Ушбу кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоиз бандга юқори ставкада (18 фоиз) ажратилмоқда.

Бунда ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия олиш мумкин.

Субсидия учун аризалар 1 ноябргача қабул қилинади.

❗️Муҳим: Мазкар ипотека кредити “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга ажратилади.

Энди сизда “уй-жой шароитимни яхшилашга муҳтож эканимни қандай кўрсатаман” деган савол туғилиши мумкин. Бунинг учун “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали ариза топшириш керак бўлади.

Айни пайтда “ремонт” учун 120 млн сўмлик ипотека кредитларини “Саноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк” ажратмоқда.

@bankir
👍77👎16🤔1
Uzum'нинг PR жамоаси телеграмда ўз каналини ишга туширди

Uzum экотизими PR жамоасини энди @uzum_pressoffice телеграм-каналида учратишингиз мумкин.

У ерда нафақат янгиликларни, балки Uzum Market'даги янги комиссиялар, Uzum Tezkor'нинг биринчи йил сарҳисоби, шунингдек, онлайн-савдо ва FinTech бозори бўйича таҳлиллар ва бошқалар ҳақида билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли экотизимининг яна бир расмий маълумот манбаи — бу @uzum_pressoffice

Реклама
👍17🤔1
Доллар кўтарилади

19 июнь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Madad Invest Bank — 12 610
BRB — 12 600
Xalq banki — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 630
Asakabank — 12 630
Asia Alliance Bank — 12 640


@bankir
👎36👍19🤔5
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🏦Агро банк
🏦Азия Альянс банк
🏦Алоқа банк
🏦Анор банк
🏦Асака банк
🏦БРБ
🏦Гарант банк
🏦Давр банк
🏦ИнФин банк
🏦Ипотека-банк
🏦Ипак Йўли банки
🏦Капиталбанк
🏦Миллий банк
🏦МКБанк
🔘Октобанк
🏦Ориент Финанс банк
🏦Пойтахт банк
🏦Саноатқурилишбанк
🏦Садерат банк
🏦 Тенге банк
🏦Траст банк
🏦Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦Халқ банки
🏦Ҳаёт банк
🏦Ҳамкорбанк

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🤔1
Uzum ва Click бирлашмайдиган бўлди

Uzum рақамли экотизими Click тўлов ташкилоти билан бирлашмасликка қарор қилган. Иккала компания бирлашиши ҳақидаги дастлабки хабар бундан роппа-роса 1 йил аввал пайдо бўлган эди.

Бироқ кейинчалик рақобат қўмитаси Uzum ва Click бирлашадиган бўлса, қўмитанинг розилигини олиши кераклигини маълум қилганди.

Markswebb томонидан тузилган тўловлар учун энг яхши иловалар рейтингида Click ва Uzum Bank иловалари Payme билан биргаликда кучли учликдан жой олган.

Humo орқали амалга оширилган онлайн операциялар сони бўйича нобанк иловаларида Click, банк иловаларида эса Uzum Bank етакчи ҳисобланади.

Иккала компаниянинг бирлашуви Click'ни янги босқичга олиб чиқиши, Uzum экотизимини эса мижозларини кўпайтириб бозорда устунлик тақдим қилиши мумкин эди.

Uzum матбуот хизмати компания ўзининг финтех хизматларини ривожлантиришга эътибор қаратишини таъкидлаган.

@bankir
👍51🤔5👎1
Доллар кўтарилди

19
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 627,02 сўмдан (+12,22 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎84👍32🤔4
Қайси банклар одамларга кўпроқ кредит берган?

Бу Ўзбекистондаги банкларнинг аҳоли учун кредит портфели бўйича гуруҳланиши.

Эътибор берган бўлсангиз 2023 йил ва 2024 йилдаги кредит портфели бўйича етакчи 10 та банк улуши деярли ўзгармаган.

“Ипотека банк” 2023 йил майида ҳали хусусийлаштирилмаган эди. Бироқ банк кейинчалик OTP Bank бошқарувига ўтган бўлса ҳам етакчиликни бой бермади ва 14 фоизлик улушни сақлаб қолди.

Аҳолининг омонатлари бўйича етакчи бўлган “Капиталбанк“ эса кредитлар бўйича 13 фоиз улушни эгаллаб, иккинчи ўринда турибди.

2024 йилда кредит портфели камроқ бўлган банклар улуши 18 фоиздан 21 фоизгача кўпайган. Бу эса кичикроқ ва янги банклар аҳолига кўпроқ кредит бераётганини англатади.

Шунга қарамай энг юқори улушга эга бўлган 10 та банк тартиби умуман ўзгармаган.

@bankir
👍61👎14🤔3
Доллар кўтарилади

20 июнь куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 620
BRB — 12 610
Xalq banki — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 650
NBU — 12 660


@bankir
👎54👍29🤔1
Банк сирини ошкор қилганларга жазо кучайтирилмоқда

Марказий банк Ўзбекистон қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш мақсадида қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Айни пайтда банк сирини ошкор қилганлик учун маъмурий қамоқ жазоси мавжуд эмас. Энг катта жарима эса 68 млн сўмгача бўлиши мумкин.

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра:

тижорат банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби қонун билан қўриқланадиган ахборотни эгаси бўлган жисмоний ёки юридик шахснинг ёхуд ваколатли органнинг розилигисиз ноқонуний фойдаланиш ёки ошкор қилиш мақсадида ҳар қандай усулда олиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан (34 млн сўм) икки юз эллик бараваригача (85 млн сўм) миқдорда жарима ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун бузилиши кўп миқдорда зарар билан ёки қайта содир қилинганда жарима БҲМнинг беш юз бараваригача (170 млн сўм) етиши, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси билан бу ерда танишиб, таклифларингизни берсангиз бўлади.

@bankir
👍50🤔10👎7