Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Инновацион қадам — Agro InVitro лойиҳаси намойиш қилинди

Сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги дунёдаги барча мамлакатлар учун асосий вазифалардан бирига айланмоқда. Пандемия, геосиёсий низолар бу бўйича кўп иш қилиниши кераклигини кўрсатди.

Шу мақсадда “Агробанк” Ўзбекистонда сўнгги технологиялар ёрдамида вируссиз, ҳосилдор ва экспортбоп кўчатларни етиштирувчи Agro InVitro лойиҳасини тақдим қилди.

7 июнь куни бўлиб ўтган очилиш маросимида маҳаллий ва хорижий мутахассислар, тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

МДҲ давлатлари орасида ягона бўлган лойиҳанинг умумий қиймати 20 млн АҚШ долларидан ошиқ ва 20 гектар ерга эга. Жойлашув эса мамлакатнинг географик марказида — Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида.

Бу ҳудудда энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган замонавий лаборатория ва 5 та мустақил иқлим зонасига эга иссиқхона ҳам мавжуд.

Лойиҳа орқали йилига 10 миллион туп серҳосил, кескин иқлим шароитларига чидамли ва энг муҳими соғлом кўчат етиштирилиши ваъда қилинмоқда.

Комплекс кўчат сотиб олувчиларга етказиб бериш, тайёр боғ барпо қилиш ва бошқа агрохизматларни кўрсатади.

Бу “Агробанк” экотизимида ўзбекистонликлар учун яна бир фойдали лойиҳага айланди. Банк бунгача “Сувчилар мактаби”, “Фермерлар мактаби”, Agrozamin, UDEA университети, Chakana.uz ва Pulli Gap лойиҳаларини йўлга қўйганди.

@bankir
👍46👎3
Доллар сезиларли тушади

12 июнь куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 615

Trastbank — 12 600
Xalq bank — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 650
Kapitalbank — 12 640
Asia Alliance Bank — 12 655


@bankir
👍87👎9
❗️Банкирлар кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 16 июнь куни нишонланади. Бу сана дам олиш кунига тўғри келгани учун, 17 июнь душанба кўчирлган дам олиш куни, 18 июнь сешанба эса қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу тариқа банк ходимлари 15 июндан 18 июнгача кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин бўлади. Бироқ бу даврда баъзи банклар пул ўтказиш ва валюта айирбошлаш хизматини давом эттиради.

Дам олиш кунлари ҳам хизмат кўрсатадиган банклар ҳақида “Банкир” каналида маълумот берилади.

@bankir
👍63👎14🤔5
Сандро Ртваладзе “Ипотека банк” Бошқарув раиси бўлади

Ушбу лавозимда ишлаб келаётган Элёр Иномжонов банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Сандро Ртваладзе ҳозиргача OTP Bank'да (Россия) ишлаб келаётган эди. У 2020 йилда TBC Bank Uzbekistan бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган.

@bankir
🤔60👍36👎32
Доллар яна 12 600 сўмдан пастга тушди

12 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 598,05 сўмдан (-36,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍105👎9
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик бошланди

Жорий йил Қорақалпоғистонда ўтиши кутилаётган мулоқотда қатор янгиликлар бўлиши айтилмоқда. Ўтган йили бўлган учрашувда ҳам кўплаб топшириқлар берилган ва бугунги кунда уларнинг ижроси тадбиркорлар учун анча енгилликлар берган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилиниши ҳам айни ўша мулоқотда айтилган эди.

Савдо-саноат палатаси ушбу рейтинг бўйича ўтган тўрт ойлик давр сарҳисобини тақдим этди.

Унда айтилишича, рейтингда юқори “ААА”, “АА” ҳамда “А” кўрсаткичга эга бўлган тадбиркорлар сони 727 нафардан 4398 нафарга ёки қарийб 6 бараварга ўсган. Шунингдек, ўрта “BBB”, “BB” ва “B” рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари сони 36853 тадан 87922 тага ошган.

Рейтингда энг юқори – “ААА” поғонасидаги тадбиркорлик субъектларига бугунги кунга қадар 213 та ҳолатда 213,5 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғидан бўлган ортиқча маблағлар бир кун ичида ҳеч қандай текширувларсиз қайтариб берилган.

Соҳалар кесимида хизматчиларнинг ўртача иш ҳақида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, саноатда 1 миллион 50 минг сўмдан 1 миллион 575 минг сўмга (ўсиш 1,5 баравар), қурилишда 1 миллион 622,3 минг сўмдан 2 миллион 72 минг сўмга (ўсиш 1,3 баробар), савдода 1 миллион 45 минг сўмдан 1 миллион 394 минг сўмга (ўсиш 1,4 баробар) ошган.

Кўриниб турибдики, барқарорлик рейтинги жорий қилиниши тадбиркорлар ўртасида рақобатни кучайтирган. Ушбу рейтинг барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар муҳитини яратиб, қонунга итоат қилиш, интизом ва ҳаракатчанликни рағбатлантирмоқда.

@bankir
👍30👎18🤔6
Доллар кўтарилади

13 июнь куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 585
SQB — 12 580
Asia Alliance Bank — 12 580

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 610
Kapitalbank — 12 620
Anorbank — 12 620


@bankir
👎49👍24🤔5
Аҳоли ва тадбиркорлар коммунал хизматларнинг қимматлашишидан кўпроқ ҳавотирда

Марказий банк ўтказган сўровномага кўра, май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоизни, бизнес вакиллариники эса 12,7 фоизни ташкил қилди.

Оддий халқ ҳам, бизнесменлар ҳам келгусида коммунал хизматларнинг нархи ошишидан кўпроқ хавотирини билдирмоқда — мос равишда 57 фоиз ва 55 фоиз респондентлар шундай фикрда. Бунга асосий сабаб аҳоли учун май ойида коммунал хизматлар нархи оширилгани бўлди.

Валюта курсининг ўзгариши бўйича ҳавотирлар иккинчи ўринга тушиб кетди.

Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоиздан юқори шаклланган. Энг кўп нархлар ошишини кутаётганлар 15 млн сўмдан ошиқ даромад оладиганлар бўлди — 19,9 фоиз.

Тадбиркорлар учун ҳам, аҳоли учун ҳам инфляцион кутилмалар энг юқори бўлган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб турибди.

@bankir
👍27👎13🤔1
Кўчмас мулк бозори яна жонланди. Нархлар ошадими?

Март ойида Ўзбекистонда уйлар сотуви кескин тушиб кетган эди. Бироқ кейинги икки ойда кўчмас мулк бозори аввалги даврга нисбатан секинроқ бўлсада жонлана бошлади.

ИТИМ маълумотларига кўра, май ойи давомида умумий 21,6 мингта уй сотилди. Шунга қарамай, ўтган йилнинг майига нисбатан бозордаги фаоллик 15,2 фоизга камайган.

Уйлар олди-сотдисининг энг юқори ўсиши пойтахтда эмас, вилоятларда кузатилмоқда. Ўсиш Самарқанд вилоятида – қарийб 21 фоиз, Андижон ва Наманган вилоятларида мос равишда 19,3 ва 15 фоиз бўлган.

Тошкентдаги юқори нархлар эндиликда бозорнинг сезиларли ўсишига йўл бермаяпти. Бу эса талаб нисбатан тўйинганини англатади. Бироқ Марказий банк демографик кўрсаткичлар ортидан талаб келгусида ҳам юқори бўлишини кутмоқда.

Нархлар ўсишда давом этадими? Ҳа, лекин аввалгидек эмас. Сўнгги йилларда уйлар нархининг кескин ошиб кетишига пойтахтда “прописка” тизимининг тўхтатилгани, релокантларнинг кўчиб келгани каби сабаблар бор эди.

Бироқ ҳозирда уйлар нархининг ўсиши аллақачон инфляцияга яқинлашиб қолган. Иккиламчи бозордаги уйлар нархининг ўсиши май ойида 1,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга етди.

@bankir
👍34👎12
Доллар кўтарилди

13
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 621,01 сўмдан (+22,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎83👍36🤔1
Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар тўхтади

Бугундан бошлаб АҚШ санкциялари сабабли Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар тўхтатилди.

Россия Марказий банки бундай шароитда доллар ва евро курсини белгилашда биржа ёки содда қилиб тушунтирилса бозор маълумотларидан фойдалана олмайди. Регулятор курсни банк ҳисоботларига асосланиб белгилашини эълон қилиб, вазият назорат остида бўлишига ишора қилган.

Шунга қарамай, Россияда доллар ва евро курси кечанинг ўзидаёқ кескин кўтарилди. Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 200 рублгача (аввал 89-90 рубл эди), евро эса 160 рублгача (96-97 рубл) ошди.

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Зарар биринчи навбатда меҳнат муҳожирлари орқали юборилаётган пулларда кўрилади. Гарчи сўнгги пайтда ўзбекистонлик муҳожирлар юбораётган пуллар бироз камайган бўлсада, пул ўтказмаларидаги Россия улуши ҳамон юқори бўлиб қолмоқда68 фоиз.

Кучсиз рубл айнан шу пул ўтказмалари камайишига олиб келади ва Россиядаги меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистондаги оилалари даромадига салбий таъсир қилади.

Бундан ташқари, АҚШнинг Москва биржасига нисбатан тўғридан-тўғри санкцияси у билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай биржани, жумладан Тошкент фонд биржасини ҳам иккиламчи санкциялар хавфи остида қолдиради.

@bankir
👍113👎28🤔1
Доллар тушади

14 июнь куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 610
BRB — 12 605
Garantbank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 630
Kapitalbank — 12 630
Trastbank — 12 650


@bankir
👍75👎8🤔4
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍75👎15🤔5
Бу жума куни TBC Bank Туркияда таътил соврини ўйинини ўтказади! ⭐️⭐️

30 июнгача TBC Kredit олинг ва 50 та совриндан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг! 🎁

Ўйин совринлари:
Туркияга 2 та саёҳат, iPhone 15 Pro, Смарт ТВ ва 10 000 000 сўмлик пул мукофотлари!

Ва айнан шу жума, 14 июнь куни соат 18:00 да TBC Bank Телеграм-каналида, жонли эфирда биринчи ўйин бўлиб ўтади, унда дастлабки 25 та ғолиб аниқланади! 🎉

TBC Bank Tелеграм-каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!🍀

Реклама
👍26👎15🤔3
Доллар тушди

14
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 614,80 сўмдан (-6,21 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍70👎4
Asia Alliance Bank Россия фуқароси бўлган банк мижозларига қонунда белгиланган тартибда хизмат кўрсатишда давом этаётганини маълум қилди.

Аввалроқ банк Telegram каналида “техник носозлик сабаб” Россия фуқаролари билан боғлиқ валюта операциялари вақтинчалик чеклангани ҳақида хабар чиқарилган ва кейинчалик ўчириб юборилганди.

@bankir
🤔31👍10👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ялангтўш Баҳодир" тарихий фильмини юртдошларимиз ҳайрат билан қарши олдилар

“Ялангтўш Баҳодир" фильмини томошабинлар ва мутахассислар олқишлар билан кутиб олишди.

Буни кинотеатрлардаги мухлислар оқимидан ҳам билиб олса бўлади. Интернет тармоқларида ҳам фильм ҳақида фақат ижобий фикрларни эшитасиз.

Фильмни албатта кинотеатрда томоша қилинг. Ишонаверинг, бундай даражадаги фильм ўзбек киносида илк бор!

@bankir
👍38👎6🤔1
11 та банк жаримага тортилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси май ойида бир қанча масалаларни кўриб чиқди.

Ой давомида регулятор жами 11 та банкка нисбатан жарима санкция қўллаган бўлса, 3 та банкка нисбатан санкция қўллаш бўйича огоҳлантириш берди.

Мазкур банклар марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёр талабларига риоя қилмаган.

@bankir
👍60👎2🤔1