“Халқ банки”нинг собиқ бош офиси 120 млрд сўмга сотилди
24 май куни давлат банкларидан бири бўлган “Халқ банки”нинг собиқ бош офисига тегишли бинолар кимошди савдосида 119,71 млрд сўмга сотилди.
Бино Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашган. Аукцион ғолиби “Oazis Samarqand” компанияси бўлди.
Ушбу объект биринчи марта йил бошида аукционга чиқарилган эди.
@bankir

👍47🤔13👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.
📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.
🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар
Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn
Реклама

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🤔2
“Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк”га тегишли Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолар сотувга қўйилди.
@bankir
@bankir
🤔64👎19👍12
“Асакабанк” ва БРБ катта миқдорда қарз жалб қилади
Президентга “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг (БРБ) кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича тақдимоти кўрсатилди.
Унга кўра, “Асакабанк” бу йил лойиҳаларга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи.
Йил давомида “Асакабанк” иштирокида 772 млн долларлик 87 та, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 485 млн долларлик 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа қилинган. .
Маълумот учун, БРБ 2024 йилнинг биринчи чорагини 394 млрд сўм зарар билан якунлаган эди. “Асакабанк“ эса 65,7 млрд сўм фойда олган.

👍31👎9🤔8
InfinBANK хизматларидан фойдаланаётган ўзбекистонликлар сони 4 миллиондан ошди. Бу банкка бўлган ишонч ва хизматдан қониқишнинг юқори даражада эканлигини тасдиқлайди.
Банкнинг мижозлар кўнглидан жой олишида, одатий банк хизматларидан ташқари, қулай шартлардаги автокредити, InfinBLACK кредит картаси, InFin-Sharqona-23% va InFin-Premium-7,5% омонатларининг ҳам ҳиссаси бор.
📈Бундан ташқари, банкнинг Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги B1 рейтингига муносиб кўрилиши ҳам кўп нарсани англатади. Замонавий SAP дастуридан фойдаланувчи банк молия соҳаси билан чекланиб қолмай, турли ижтимоий йўналишларда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Банкнинг турли ҳайрия тадбирлари ва спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиш анъанаси мавжуд.
Ўзининг ушбу эзгу ишлари ва юқори сифатли хизмат кўрсатиши натижасида, бугунги кунга келиб банкнинг мижозлари сони тез суратларда ошиб бормоқда.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110👎29
❗️Доллар кетма-кет олтинчи кун тушади
31 май куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 630
Asia Aliance Bank — 12 630
Agrobank — 12 620
Trastbank — 12 620
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 670
Octobank — 12 670
Asakabank — 12 670

👍118👎8🤔7
2024 йил субсидия олиш учун қулай вақтми?
I чоракда Ўзбекистон бюджетидан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун 261,9 млрд сўм маблағ ажратилди.
Президентга тақдим қилинган режага кўра, 2024 йил давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун умумий 2,3 трлн сўм йўналтириши керак.
Демак, жорий йилнинг қолган учта чорагида ўзбекистонликларга 2 трлн сўмдан ошиқ субсидия ажратилиши кутилмоқда. Бутун бошли 2023 йилда 1,1 трлн сўм субсидия берилган эди.
Бу эса 2024 йилнинг қолган даври ипотека кредити бўйича давлатдан ёрдам олиш учун қулай вақт эканини англатади.
Бироқ ипотека кредити бўйича субсидиялардан барча ҳам фойдалана олмайди. Бу учун даромад ва бошқа талаблар бор (бу ердан ўқинг).
Субсидия учун ариза қабул қилиш 15 майда бошланган бўлиб, 1 ноябрга қадар давом этади.
Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак.

👍44👎7
Доллар кетма-кет еттинчи кун тушади
3 июнь куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Trastbank — 12 600
SQB — 12 600
Agrobank — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 630
Ipotekabank — 12 640
Asakabank — 12 650

👍118👎11🤔1
Давлат қарзи биринчи чоракда ҳам кўпайган
1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи 35,3 млрд долларга етган. Йил бошида қарзлар 34,9 млрд доллар эди ва уч ой ичида 417 млн долларга кўпайди.
Бироқ, давлат қарзи улушида ташқи қарз камайишни бошлаган — 179 млн долларга. Ички қарз эса қарийб 600 млн долларга ошган.
Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 38,3 фоизни ташкил қилмоқда.
2023 йил ҳолати бўйича мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 55,7 млрд доллар ҳисобланади. Бунда давлат ташқи қарзи — 26,9 млрд доллар, хусусий ташқи қарз — 26,1 млрд доллар.

👎49👍36🤔10
Болалар учун қайси банкларда карта очиш мумкин?
Бугун, 1 июнь — Халқаро болалар куни билан барча митти қалб эгаларини табриклаймиз.
Bankers.uz байрам муносабати билан қайси банкларда болалар учун карта очиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Garant bank
Garant bank UZCARD ва HUMO тизимларида расмийлаштириш мумкин бўлган KIDS CARD болалар карталарини тақдим этади. Ҳозирда банк томонидан индивидуал дизайндаги карталар учун акция ўтказмоқда.
Картанинг шартлари:
• 16 ёшгача болалар ва ўсмирлар учун;
• Амал қилиш муддати — 5 йил;
• индивидуал дизайндаги карталар;
• картани очиш бепул.
Сайт орқали танлаш ёки исталган суратни тақдим этиш орқали индивидуал дизайнни танлаш имконияти мавжуд. Акция 27 майдан 25 июнгача давом этади.
Ипотека банк
Мазкур банк болалар учун HUMO JUNIOR ва UZCARD KIDS карталарини таклиф қилмоқда.
Карталарнинг қулайлилари ва шартлари :
• 7-16 ёшдаги ота-онаси ёки васий қарамоғидаги болалар учун;
• Амал қилиш муддати - 5 йил
• карта очиш учун хизмат ҳаққи олинмайди
Ушбу карталар учун бир неча фойдали ўлиши мумкин бўлган чекловлар мавжуд. Хусусан, пул ўтказмалари ва нақдлаштириш бўйича 1 ойлик лимит 1 млн сўм ҳисобланади. Шунингдек, болалар учун карталарда кредит операциялари ҳамда шубҳали сайтларда пулли амалиётлар учун ҳам чекловлар мавжуд.
Asia Alliance Bank
Мазкур банкда "Visa Junior" ва "Humo Junior" карталарини очиш имконияти бор:
• 14-16 ёшдаги ўсмирлар учун;
• Карталарни очиш фақатгина банк офислари орқали;
• карталарни очиш - бепул;
• амал қилиш муддати Visa Junior - 3 йил, Humo Junior - 5 йил.
ANORBANK
ANORBANK'да болалар учун ANOR JUNIOR UZCARD карталари мавжуд:
• контактсиз тўловлар;
• картага буюртма бериш нархи - 50 минг сўм;
• карта фойдаланувчилари учун жамоат транспортларида тўлов 990 сўм.
Давр банк
Давр банк филиалларига бориб, болалар учун UZCARD ёки HUMO карталарига буюртма қилиш мумкин:
• картани очиш нархи - 100 минг сўм;
• фақатгина банк филиаллари орқали.
Tenge Bank
Tenge Bank'да болалар учун ҳозирги кунда HUMO карталарини очиш мумкин.
• 7-16 ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун;
• картани очтириш оддий дизайн билан бепул, индивидуал дизайн билан - 35 минг сўм;
• Tenge24 иловаси орқали ўтказмалар 3 млн сўмгача комиссиясиз.
Алоқабанк
Ушбу банк "Bolalar HUMO" картасини тақдим қилмоқда. Картанинг қулайликлари ва шартлари:

• индивидуал дизайндаги карта
• карта очиш нархи - 35 минг сўм
• амал қилиш муддати - 5 йил.
Капиталбанк
Капиталбанкда болалар учун "Visa Classic Kids" картасини очиш мумкин.
Картанинг шартлари ва афзалликлари:
• 14-16 ёшдаги ўсмирларга тақдим этилади;
• картани очиш нархи - 25 минг сўм (2 доллар, 2 евро);
• амал қилиш муддати - 5 йил.
Микрокредитбанк
Ушбу банкда ҳам болалар учун UZCARD KIDS картасини очиш мумкин. Хизмат нархи 45 минг сўм. Карталарни Микрокредитбанкнинг барча филиалларида очиш мумкин.

👍65
Доллар кўтарилади
4 июнь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 590
Asia Alliance Bank — 12 580
NBU — 12 580
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 630
Octobank — 12 630
Asakabank — 12 630

👎70👍41🤔7
Қулайлик билан саёҳат қилишни истайсизми? ✈️
Дам олиш мавсумида ажойиб имтиёз! 22 майдан 22 июнгача 100 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга муддатли омонат очинг ва Тошкент Халқаро аэропортининг CIP залидан бепул фойдаланинг.
Омонат қанча катта бўлса, имтиёзлар ҳам шунча ортади.
Ишончлилик кафолатланган: барча омонатлар давлат томонидан 100% суғурталанган ✅
Бaтaфсил

👍12👎2🤔1
❗️Май ойида инфляция рекорд даражага чиқди
Ўзбекистонда май ойидаги ойлик инфляция 2,8 фоиз бўлди. Бу ойлик инфляция ҳисоби эълон қилиш бошланганидан бери иккинчи энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Фақатгина 2019 йил августида ойлик нархлар ошиши ўтган ойдагидан кўпроқ — 2,9 фоиз эди.
Май ойида бундай юқори инфляция кузатилишига биринчи навбатда энергия ва газ таърифларининг ошиши сабаб бўлди.
Газ учун тўловлар 129 фоизга, электр энергияси учун 67 фоизга, сиқилган газ учун 42,9 фоизга ошган.
Йиллик инфляция ҳам 10,6 фоизга етиб, 2023 йил апрелидан бери энг юқори даражага чиққан.
Йил охирига келиб инфляция 9-11 фоиз орасида бўлиши кутилмоқда.

👎84👍17🤔4
“Ташқи қарз кутилганидан тезроқ ўсади”
Дунёнинг энг йирик рейтинг агентликларидан бири — S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “BB-/B” даражасида сақлаб қолди ва мамлакат иқтисодиёти бўйича муҳим таҳлилларни тақдим қилди.
Агентлик Ўзбекистоннинг соф умумий давлат ва ташқи қарзи даражаси энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш ҳисобига тезроқ ўсишини кутмоқда.
Ҳозирда давлат қарзи 35,3 млрд долларни, умумий ташқи қарз эса 55,7 млрд долларни ташкил қилади.
Бироқ ЯИМни деярли 30 фоизини ташкил қилган мамлакат қарзи глобал контекстда мўътадил бўлиб қолмоқда.
Олтин нархининг кутилаётган пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2027 йилгача қисқаради. Айни пайтда захираларнинг 80 фоиздан ортиғи олтиндан иборат.
Банк тизимида барқарорлик кутилмоқда
Ўзбекистон банк тизимида умумий активларнинг 67 фоизи давлат банкларига тегишли бўлиб, ҳукуматнинг имтиёзли кредитлаш дастурлари самарадорликка таъсир қилади.
“Ипотека банк”дан сўнг, “Асакабанк” ва СҚБни хусусийлаштириш режа қилинаётган бўлса ҳам, бу жараён осон кечмайди.
Долларлашув пасайган бўлсада, умумий кредитларнинг 43 фоизи, депозитларнинг 30 фоизи ҳамон доллар ҳисобига тўғри келмоқда.
Шунга қарамай, банк тизимида яқин йиллар давомида барқарорлик кутилмоқда. Кейинги бир неча йил давомида аҳолида кредитга бўлган талаб юқори шаклланади.
Киши бошига ЯИМ 2027 йилга келибгина 3 минг доллардан ошиши кутилмоқда.

👍32👎23🤔6