Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Давлат ёрдами Тадбиркорлик рейтингига боғланади

Президент қарори билан Ўзбекистонда бизнеслар учун давлат томонидан берилган имтиёзлар ва ёрдам миқдори Тадбиркорлик рейтингига боғлиқ бўлади.

Қарорга кўра, субсидиялар, божхона ва солиқ имтиёзлари каби давлат ёрдамлари тадбиркорларга рейтингидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича берилади:

ААА тоифа — амалдаги миқдорни 100 фоизи;
АА тоифа — амалдаги миқдорни 90 фоизи;
А тоифа — амалдаги миқдорни 80 фоизи;
BBB тоифа — амалдаги миқдорни 70 фоизи;
BB тоифа — амалдаги миқдорни 60 фоизи;
B тоифа — амалдаги миқдорни 50 фоизи.


Май ойида ўтказилган таҳлиллар Ўзбекистонда ҳали биронта банк А тоифада эмаслигини кўрсатди.

Ҳозирча 4 та банк BBB тоифага эга бўлиб турибди — TBC Bank, KDB Bank, Hayot bank ва Apex Bank. 36 та банкдан атиги 14 таси Б тоифадан юқори рейтингга эга.

@bankir
👍41🤔9👎5
Доллар яна тушади

30 май куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 640
Asia Aliance Bank — 12 640
Infinbank — 12 635


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 670
Aloqabank — 12 680
Asakabank — 12 680


@bankir
👍100👎7🤔4
Сўм кетма-кет бешинчи кун ўсмоқда

Бундай ҳолат охирги марта 2022 йил охирида — декабрь ойида кузатилган эди. Ўшанда сўмнинг долларга нисбатан курси 6 кун давомида 116 сўмга мустаҳкамланган.

Бу сафар 5 кун ичида сўм 83 сўм атрофида мустаҳкамланиши кутилмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров сўмнинг кучайишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган 600 млн долларлик облигациялар ёрдам берганини ёзди.

@bankir
👍109🤔30👎8
Банкларнинг фойдаси ҳамон камаймоқда

Апрель ойида Ўзбекистондаги барча банклар биргаликда 644 млрд сўм фойда олди. Бу 2023 йил бошидан бери фойда олиш бўйича учинчи энг ёмон кўрсаткич бўлди.

Кўриб турганингиздек, 2023 йилдан бери банклар фақат 6 та ойда 1 трлн сўмдан камроқ фойда олган. Шундан 3 таси “энди бошланган” 2024 йилга тегишли.

2024 йилнинг дастлабки 4 ойида банкларнинг фойдаси 3 трлн сўм бўлди ва бу 2023 йил мос даврига нисбатан 1 трлн сўмга камроқ.

Банкларнинг даромади ўтган йилга қараганда сезиларли кўпайган, бироқ харажатларнинг ҳам ўсиши фойданинг камайишига олиб келмоқда.

Фойданинг камайиши банклар тўлаётган солиқларга ҳам таъсир қилди. 4 ойда 929 млрд сўм солиқ тўланган ва 2023 йил билан солиштирилганда 87 млрд сўмга камроқ.

@bankir
👍43🤔8👎4
Доллар яна тушди

30 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,87 сўмдан (-9,22 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍106👎7🤔4
29 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍32👎6🤔1
“Халқ банки”нинг собиқ бош офиси 120 млрд сўмга сотилди

24 май куни давлат банкларидан бири бўлган “Халқ банки”нинг собиқ бош офисига тегишли бинолар кимошди савдосида 119,71 млрд сўмга сотилди.

Бино Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашган. Аукцион ғолиби “Oazis Samarqand” компанияси бўлди.

Ушбу объект биринчи марта йил бошида аукционга чиқарилган эди.

@bankir
👍47🤔13👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🤔2
“Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк”га тегишли Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолар сотувга қўйилди.

@bankir
🤔64👎19👍12
“Асакабанк” ва БРБ катта миқдорда қарз жалб қилади

Президентга “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг (БРБ) кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича тақдимоти кўрсатилди.

Унга кўра, “Асакабанк” бу йил лойиҳаларга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи.

Йил давомида “Асакабанк” иштирокида 772 млн долларлик 87 та, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 485 млн долларлик 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа қилинган. .

Маълумот учун, БРБ 2024 йилнинг биринчи чорагини 394 млрд сўм зарар билан якунлаган эди. “Асакабанк“ эса 65,7 млрд сўм фойда олган.

@bankir
👍31👎9🤔8
🏦InfinBANK'ка 4 миллион ўзбекистонлик ишонч билдирмоқда

InfinBANK хизматларидан фойдаланаётган ўзбекистонликлар сони 4 миллиондан ошди. Бу банкка бўлган ишонч ва хизматдан қониқишнинг юқори даражада эканлигини тасдиқлайди.

Банкнинг мижозлар кўнглидан жой олишида, одатий банк хизматларидан ташқари, қулай шартлардаги автокредити, InfinBLACK кредит картаси, InFin-Sharqona-23% va InFin-Premium-7,5% омонатларининг ҳам ҳиссаси бор.

📈Бундан ташқари, банкнинг Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги B1 рейтингига муносиб кўрилиши ҳам кўп нарсани англатади. Замонавий SAP дастуридан фойдаланувчи банк молия соҳаси билан чекланиб қолмай, турли ижтимоий йўналишларда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Банкнинг турли ҳайрия тадбирлари ва спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиш анъанаси мавжуд.

Ўзининг ушбу эзгу ишлари ва юқори сифатли хизмат кўрсатиши натижасида, бугунги кунга келиб банкнинг мижозлари сони тез суратларда ошиб бормоқда.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110👎29
❗️Доллар кетма-кет олтинчи кун тушади

31 май куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 630
Asia Aliance Bank — 12 630
Agrobank — 12 620

Trastbank — 12 620

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 670
Octobank — 12 670
Asakabank — 12 670


@bankir
👍118👎8🤔7
2024 йил субсидия олиш учун қулай вақтми?

I чоракда Ўзбекистон бюджетидан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун 261,9 млрд сўм маблағ ажратилди.

Президентга тақдим қилинган режага кўра, 2024 йил давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун умумий 2,3 трлн сўм йўналтириши керак.

Демак, жорий йилнинг қолган учта чорагида ўзбекистонликларга 2 трлн сўмдан ошиқ субсидия ажратилиши кутилмоқда. Бутун бошли 2023 йилда 1,1 трлн сўм субсидия берилган эди.

Бу эса 2024 йилнинг қолган даври ипотека кредити бўйича давлатдан ёрдам олиш учун қулай вақт эканини англатади.

Бироқ ипотека кредити бўйича субсидиялардан барча ҳам фойдалана олмайди. Бу учун даромад ва бошқа талаблар бор (бу ердан ўқинг).

Субсидия учун ариза қабул қилиш 15 майда бошланган бўлиб, 1 ноябрга қадар давом этади.

Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак.

@bankir
👍44👎7
Доллар пасайишда давом этмоқда

31 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 619,83 сўмдан (-21,04 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍123👎8🤔1
30 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍45👎7🤔1
Доллар кетма-кет еттинчи кун тушади

3 июнь куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 600
SQB — 12 600
Agrobank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 630
Ipotekabank — 12 640
Asakabank — 12 650


@bankir
👍118👎11🤔1
Давлат қарзи биринчи чоракда ҳам кўпайган

1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи 35,3 млрд долларга етган. Йил бошида қарзлар 34,9 млрд доллар эди ва уч ой ичида 417 млн долларга кўпайди.

Бироқ, давлат қарзи улушида ташқи қарз камайишни бошлаган — 179 млн долларга. Ички қарз эса қарийб 600 млн долларга ошган.

Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 38,3 фоизни ташкил қилмоқда.

2023 йил ҳолати бўйича мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 55,7 млрд доллар ҳисобланади. Бунда давлат ташқи қарзи — 26,9 млрд доллар, хусусий ташқи қарз — 26,1 млрд доллар.

@bankir
👎49👍36🤔10
Доллар 12 600 сўмдан пасайди

3 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 599,85 сўмдан (-19,98 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍147👎9🤔5
31 май — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍38👎8🤔1
Банкир
31 май — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍26🤔16👎12
Болалар учун қайси банкларда карта очиш мумкин?

Бугун, 1 июнь — Халқаро болалар куни билан барча митти қалб эгаларини табриклаймиз.

Bankers.uz байрам муносабати билан қайси банкларда болалар учун карта очиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Garant bank

Garant bank UZCARD ва HUMO тизимларида расмийлаштириш мумкин бўлган KIDS CARD болалар карталарини тақдим этади. Ҳозирда банк томонидан индивидуал дизайндаги карталар учун акция ўтказмоқда.
Картанинг шартлари:
• 16 ёшгача болалар ва ўсмирлар учун;
• Амал қилиш муддати — 5 йил;
• индивидуал дизайндаги карталар;
• картани очиш бепул.
Сайт орқали танлаш ёки исталган суратни тақдим этиш орқали индивидуал дизайнни танлаш имконияти мавжуд. Акция 27 майдан 25 июнгача давом этади.

Ипотека банк
Мазкур банк болалар учун HUMO JUNIOR ва UZCARD KIDS карталарини таклиф қилмоқда.
Карталарнинг қулайлилари ва шартлари :
• 7-16 ёшдаги ота-онаси ёки васий қарамоғидаги болалар учун;
• Амал қилиш муддати - 5 йил
• карта очиш учун хизмат ҳаққи олинмайди
Ушбу карталар учун бир неча фойдали ўлиши мумкин бўлган чекловлар мавжуд. Хусусан, пул ўтказмалари ва нақдлаштириш бўйича 1 ойлик лимит 1 млн сўм ҳисобланади. Шунингдек, болалар учун карталарда кредит операциялари ҳамда шубҳали сайтларда пулли амалиётлар учун ҳам чекловлар мавжуд.

Asia Alliance Bank
Мазкур банкда "Visa Junior" ва "Humo Junior" карталарини очиш имконияти бор:
• 14-16 ёшдаги ўсмирлар учун;
• Карталарни очиш фақатгина банк офислари орқали;
• карталарни очиш - бепул;
• амал қилиш муддати Visa Junior - 3 йил, Humo Junior - 5 йил.

ANORBANK
ANORBANK'да болалар учун ANOR JUNIOR UZCARD карталари мавжуд:
• контактсиз тўловлар;
• картага буюртма бериш нархи - 50 минг сўм;
• карта фойдаланувчилари учун жамоат транспортларида тўлов 990 сўм.
Давр банк
Давр банк филиалларига бориб, болалар учун UZCARD ёки HUMO карталарига буюртма қилиш мумкин:
• картани очиш нархи - 100 минг сўм;
• фақатгина банк филиаллари орқали.

Tenge Bank
Tenge Bank'да болалар учун ҳозирги кунда HUMO карталарини очиш мумкин.
• 7-16 ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун;
• картани очтириш оддий дизайн билан бепул, индивидуал дизайн билан - 35 минг сўм;
• Tenge24 иловаси орқали ўтказмалар 3 млн сўмгача комиссиясиз.

Алоқабанк
Ушбу банк "Bolalar HUMO" картасини тақдим қилмоқда. Картанинг қулайликлари ва шартлари:
• 7-16 ёшдаги ота-онаси ёки васий қарамоғидаги болалар учун;
• индивидуал дизайндаги карта
• карта очиш нархи - 35 минг сўм
• амал қилиш муддати - 5 йил.

Капиталбанк
Капиталбанкда болалар учун "Visa Classic Kids" картасини очиш мумкин.
Картанинг шартлари ва афзалликлари:
• 14-16 ёшдаги ўсмирларга тақдим этилади;
• картани очиш нархи - 25 минг сўм (2 доллар, 2 евро);
• амал қилиш муддати - 5 йил.

Микрокредитбанк
Ушбу банкда ҳам болалар учун UZCARD KIDS картасини очиш мумкин. Хизмат нархи 45 минг сўм. Карталарни Микрокредитбанкнинг барча филиалларида очиш мумкин.

@bankir
👍65