Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
24 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎11🤔2
Энг асосий хатар — доллар курсининг ўзгариши

Марказий банк бугун 2023 йил учун Молиявий барқарорлик шарҳини тақдим қилди. Унда Ўзбекистондаги 35 та банк орасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам бор.

Банкларнинг кутилмаларига кўра, валюта курсининг ўзгарувчанлиги энг асосий хатар ҳисобланади. Сўровнома иштирокчиларининг 77 фоизи шундай позицияда.

Бундан ташқари инфляциянинг ошиши (51 фоиз), геосиёсий хатарларнинг янада авж олиши (49 фоиз), аҳоли қарз юкининг ортиши (46 фоиз) ва кибер ҳужумлар (43 фоиз) билан боғлиқ хатарлар молия тизимига таъсир қилувчи асосий хатарлардан бири деб баҳоланган.

Шунингдек, Ўзбекистон молия тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқлим ўзгариши хавфлари, иқтисодий пасайиш, ликвидлилик билан боғлиқ муаммолар ва санкциялар хавфи билан боғлиқ хавотирлар мавжудлиги ҳам билдирилган.

@bankir
👍33🤔2
Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар экспорт нархи сезиларли даражада ошди

Савдо-саноат палатаси нодавлат нотижорат ташкилоти экспорт учун минимал қийматни белгилаб келмоқда. Натижа экспортчилар ўз маҳсулотини юқори нархда сотаётганини кўрсатмоқда.

Бугунги кунга қадар экспорт бир сонияга ҳам тўхтамади ва тўхтамайди. Минимал нархлар белгиланса ҳам маҳсулотлар юқори нархда жўнатилмоқда, бу эса экспортчилар учун қўшимча фойда дегани.

Энг асосийси, минимал нарх белгиланишига доир қарор экспортёр корхоналарга тенг ва қулай шароит яратиш имконини беради. Ҳеч бир давлат органига экспортни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ваколати берилмаган.

@bankir
👍34👎28🤔1
Яшаш учун эмас, инвестиция учун

Ўзбекистонда уйлар яшаш мақсадидан кўра кўпроқ инвестиция воситаси сифатида сотиб олинмоқда. Бу бўйича таҳлилни Марказий банк ўз шарҳида тақдим қилди.

2023 йил давомида миллий ва хорижий валютадаги уй-жой нархлари мос равишда 43 ҳамда 23 фоизга ошди.

Бу эса кўчмас мулк бозорини аҳоли учун жозибадор қилмоқда. Натижада уй сотиб олиш сармоя киритиш йўлларидан бирига айланмоқда.

Капитал бозорининг етарли даражада шаклланмагани ва уйлар нархи банк омонатларидан кўра кўпроқ ўсаётгани сармояси бор қатламни бу бозорга жалб қиляпти.

Юқори талаб фонида таклиф етарлича бўлмаяпти. Қурилаётган қўшимча уйлар ҳам юзага келаётган талаб ҳажмидан ортда қолмоқда.

Бунинг устига, аҳоли даромадларининг ўсиши уйлар нархига етиб олишга улгурмаяпти.

Ўтган йили 1 кв метр учун уй-жой нархини аҳоли жон бошига ҳисобланган номинал ЯИМга нисбати 30 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоиз бандга ортган.

Ушбу нисбатнинг ортиши аҳолининг кўчмас мулк бозорида уй-жой сотиб олиш қобилиятининг пасайганини ифодалайди.

Ўртача ойликлар эса уй-жой нархидан 2,1 баробар секинроқ ўсмоқда. Иқтисодий жиҳатдан бизга яқин бўлган Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатларда бунга яқинроқ кўрсаткич йўқ.

Уйлар нархи юқорилаётганига қарамасдан, ижара нархлари анча секинроқ ўсмоқда. Бироқ талаб шунда ҳам совугани йўқ.

Бу эса, аҳолининг келгусида уй-жой нархларининг юқори ўсиш кутилмалари мавжуд эканлигини ифодалайди.

Мамлакатдаги демографик кўрсаткичлар кўчмас мулк бозорида юқори талабнинг келгусида ҳам сақланиб қолишидан далолат бермоқда.

Эҳтимолий нарх пуфаги Тошкентдан бутун Ўзбекистонга тарқалган.

2023 йил давомида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача бозор нархи фундаментал нархидан 24 фоизгача юқори баҳоланиши кузатилди.

@bankir
👍69👎28
❗️Энди бир иловада 50 млн сўмгача пулни фоизсиз ўтказиш мумкин

Бунгача Ўзбекистонда 1 илова орқали 10 млн сўмгача пулни картадан картага фоизсиз ўтказиш мумкин эди (Аввал Тенге банк, ҳозир Агробанк).

Humans эса бундай имкониятни бирданига 50 млн сўмга оширди. Компания SuperVIP таърифига уланган ўз абонентлари учун чексиз ўтказамаларни фоизсиз амалга ошириш имконини ҳам тақдим қилмоқда.

Комиссиясиз пул ўтказмалари хизматини тақдим қилувчи бошқа иловалар рўйхати бу ерда — t.me/Bankir/4667

@bankir
👍81👎2
Доллар тушади

28 май куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 700
Universalbank — 12 690
Aloqabank — 12 690
Infinbank
12 690

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 730
Octobank — 12 730
Kapitalbank — 12 735


@bankir
👍53👎6
Автомобиллар учун мажбурий суғурта қимматлашадими?

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) транспорт воситаларини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Таҳлилларга асосан 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмай қолган.

Бунинг ортидан суғурта компаниялари турли хил йўллар билан тўловларни кечиктириб келмоқда.

2019 йилда барқарор белгиланган 40 млн сўм суғурта суммаси ҳам йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланувчиларга етказилган зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қоплашга имкон бермай қолган.

Янги суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни @Napp_connect_bot Телеграм-ботига юбориш сўралмоқда.

@bankir
👎74👍25
Доллар кетма-кет учинчи кун тушди

28 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 679,99 сўмдан (-24,69 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍78🤔6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«IntelExpress» билан дунёнинг кўплаб давлатларига халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин

АҚШ, Европа ва Осиёдаги кўплаб мамлакатларга пул жўнатиш ёки қабул қилиб олиш энди янада осон.

"IntelExpress" хизматининг афзалликлари:
— Замонавий технологияларга асосланган операциялар тезлиги.
— Паст комиссиялар.
— "Garant bank"нинг исталган филиалида пул маблағларини жўнатиш/қабул қилиш имконияти.


Хизмат ҳақида батафсил маълумот олиш учун бу ерга босинг.

📞 Мурожаат учун: 1326

Реклама

Telegram | Instagram | Facebook | Web
👍14
Кам фоизли ипотека кредитини “Халқ банки” ажратмоқда

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) 16,5—17,5 фоизлик компания ресурслари орқали берилувчи ипотека кредитларини “Халқ банки” ажратаётганини маълум қилди.

Муддати: 20 йил
Йиллик фоизи:
Турар-жой сотиб олиш учун – 17.5% 
Қайта таъмирлаш учун – 16.5%
Бошланғич тўлов:
Турар-жой учун – 25% 
Қайта таъмирлаш учун – 0%

Максимал миқдори:
Турар-жой сотиб олиш учун: 400 млн сўмгача
Қайта таъмирлаш учун: 80 млн сўмгача

Батафсил маълумот учун банкка ташриф буюриш ёки 1106 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш керак.

ИҚМК маблағлари орқали 2023 йилда аҳолига 1,6 трлн сўм ипотека кредити берилган.

2024 йилда ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 трлн сўм маблағ йўналтириш режа қилинган. 2023 йилда бу кўрсаткич 16,9 трлн сўм эди.

@bankir
👍97👎9🤔4
Таълим кредити беришда ўзгаришлар бўлади

Президент фармони билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб имтиёзли таълим кредити фақат кундузги таълимда ўқиётганларга ажратилади.

Айни пайтда таълим кредити сиртқи ва кечки таълимда ўқиётганлар учун ҳам ажратилиб келинмоқда.

Бундан ташқари баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) талабаларга таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бунга қадар барча хусусий ва хорижий университет талабаларига ҳам имтиёзли таълим кредити муаммосиз берилаётган эди.

Бироқ келаётган ўқув йилидан бошлаб Hemis тизими ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига ўз тизимини интеграция қилган олийгоҳ талабаларигина кам фоизли таълим кредитини олиши мумкин бўлади.

Бундай ҳолда бир қанча хусусий университет талабаларига имтиёзли таълим кредитини бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳозирда имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/4764

@bankir
👎36👍23🤔3
Доллар сезиларли тушади

29 май куни амал қиладиган доллар курси 29-30 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 670
Universalbank — 12 670
Trastbank — 12 660
Agrobank — 12 660


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 705
Aloqabank — 12 710
Kapitalbank — 12 710


@bankir
👍80🤔6👎2
Муаммоли кредитлар кетма-кет тўртинчи ой кўпайди

Апрель ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 23,3 трлн сўмга етди. Бу март ойига нисбатан 1,7 трлн сўмга кўп.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,8 фоиз бўлди. Давлат банкларида — 5,3 фоиз, хусусий банкларда — 3,8 фоиз.

Ой давомида СҚБ (+674 млрд сўм), “Ипотека банк” (+482 млрд сўм) ва “Миллий банк”да (+333 млрд сўм) муаммоли кредитлар бошқаларга қараганда кўпроқ ўсди.

Энг кўп NPLга эга банклар:

“Миллий банк” — 4,2 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 3,2 трлн сўм;
БРБ — 3,1 трлн сўм;
СҚБ — 3 трлн сўм.


@bankir
👍41👎7🤔3
Энг паст фоизли автокредитлар

Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан таклиф қилинаётган автомобиллар учун энг паст фоизли автокредитлар рўйхатини тақдим қилади.

Davrbank
Фоиз ставкаси — 11,7-35,5 фоиз
Муддати — 3 йилгача
Кредит суммаси — 100 минг $ гача
Бошланғич тўлов — 25-40 фоиз
Батафсил

Ipak Yo'li Bank
Фоиз ставкаси — 16,9-23,9 фоиз
Муддати — 4 йилгача
Кредит суммаси — 950 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 15-60 фоиз
Батафсил

NBU ( электромобил ва гибрид автомобиллар)
Фоиз ставкаси — 22-27 фоиз
Муддати — 4 йилгача
Кредит суммаси — 500 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 20-40 фоиз
Батафсил

Eron "Soderot" bank
Фоиз ставкаси — 23,5 фоиз
Муддати — 3-4 йил
Кредит суммаси — 400 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиз
Батафсил

Ziraat Bank
Фоиз ставкаси — 23 фоиздан
Муддати — 5 йилгача
Кредит суммаси — 901 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

Тўлиқ малумот ва шартлар билан танишиш учун “Батафсил” устига босиб, банк сайтига кириш тавсия қилинади.

@bankir
👍35👎8🤔2
Доллар кетма-кет тўртинчи кун тушди

29 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 650,09 сўмдан (-29,90 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍97👎3🤔1
Уч ойда юклаб олишлар сони бир миллионга етди — AVO'га ишонганингиз учун раҳмат!

AVO bank мобил иловасига билдирилган ишонч учун барча фойдаланувчиларимизга миннатдорлик билдирмоқчимиз. Иловаларни юклаб олишлар сони миллион маротабага етганлиги — AVO жамоаси учун муҳим.

Биз фойдаланувчилар учун максимал даражада қулай иловани ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва инновацион молиявий ечимлар тақдим этишни мақсад қилганмиз.

AVO platinum кредит картаси

Нега бизни танлашмоқда? AVO platinum кредит картаси кўпчилик учун зарур воситага айланган. Бу мижозлар учун куннинг исталган пайтида мамлакатдаги исталган ҳудуддан туриб пул олиш ва уни ҳар қандай эҳтиёжларга сарфлаш имкониятидир. Саёҳат пайтида AVO platinum кредит картаси билан тўлов қилиш ва кредит лимитидан белгиланган давр мобайнида фоиз тўламай фойдаланиш имконияти бор.

Фойдаланувчи тажрибаси

Фойдаланувчилар AVO'ни интуитив интерфейс ва юқори ишлаш тезлиги учун танлашмоқда. Биз илова кундалик ҳаётда фойдаланиш учун осон ва фойдали бўлиши учун унинг функцияларини такомиллаштириб борамиз.

Мижозларга call марказ орқали тезкор жавоб берилиши илова самарадорлигини оширади. Алоқа марказимизда ҳар қандай саволга 60 сонияда жавоб олиш кафолатланган, агар бирор масалани юзма-юз ҳал қилмоқчи бўлсангиз, консултантларимиз яқиндан кўмаклашишади. Уларни мамлакатимиз бўйлаб ўрнатилган AVO картомат ва банкоматлари ёнида кўришингиз мумкин. Буларнинг бари бизга ҳар қандай муаммони зудлик билан ҳал қилиш ва энг яхши хизматни тақдим этиш имконини беради.

Келажакка назар

Фаолиятимизнинг дастлабки 3 ойида юклаб олишлар сони миллионга етганидан фахрланамиз! Бу бизнинг илова ҳамда AVO platinum кредит картаси талабгир эканлигидан далолатдир. Биз, фойдаланувчиларимизни  ҳамиша диққат билан тинглашга тайёрмиз ва молиявий хизматларимизга билдирган ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз.

AVO bank иловасини юклаб олинг ва бизнинг ажралмас қисмимизга айланинг.

Реклама
👎47👍15
Талаба қизлар ҳамон анча кўпроқ таълим кредити олмоқда

I чоракда Ўзбекистонда 22 мингдан ошиқ талаба банклардан 183,8 млрд сўмлик имтиёзли таълим кредити олди. Уларнинг 80 фоизи ёки 17,8 минг нафари қизлар бўлди.

Бунга биринчи навбатда қизлар учун таълим кредит фоизсиз экани сабаб бўлди. Шунинг учун улар бу имкониятдан йигитларга қараганда кўпроқ фойдаланмоқда.

Банклар ичида “Микрокредитбанк” 72,4 млрд сўм билан энг кўп таълим кредити берган банк бўлди. “Алоқабанк” (21,3 млрд сўм) иккинчи, “Халқ банки” (18,5 млрд сўм) учинчи ўринни эгаллади.

Имтиёзли таълим кредити бўйича келаётган ўқув йилида кучга кираётган ўзгаришларни бу ердан билиб олишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда таълим кредити ажратаётган банклар рўйхати эса бу ерда — https://t.me/Bankir/4764

@bankir
👍21🤔6👎1
«Ялангтўш» одамларни кинотеатрларга қайтаради

Тарихий воқеаларга асосланган «Ялангтўш» тарихий-бадиий фильми илк марта Самарқандда премьера қилинди. Намойишда эса кутилганидан ҳам ортиқ — нақ 4000 нафар томошабин иштирок этди.

Фильм тизерида янгича графика, кучли операторлик иши ва қизиқарли сюжет бурилишларини кўриш мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — лойиҳага Голливуднинг Nomad Stan's каскадёрлар жамоаси жалб қилинган. Улар охирги марта Ридли Скотнинг “Наполеон” фильмида суратга тушишган эди.

Бу борада «Ялангтўш» кучлироқ чиқдими ёки «Наполеон»? Бунга фильмни катта экранларда кўриб ўзингиз баҳо беринг

@bankir
👍63👎9🤔4
Давлат ёрдами Тадбиркорлик рейтингига боғланади

Президент қарори билан Ўзбекистонда бизнеслар учун давлат томонидан берилган имтиёзлар ва ёрдам миқдори Тадбиркорлик рейтингига боғлиқ бўлади.

Қарорга кўра, субсидиялар, божхона ва солиқ имтиёзлари каби давлат ёрдамлари тадбиркорларга рейтингидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича берилади:

ААА тоифа — амалдаги миқдорни 100 фоизи;
АА тоифа — амалдаги миқдорни 90 фоизи;
А тоифа — амалдаги миқдорни 80 фоизи;
BBB тоифа — амалдаги миқдорни 70 фоизи;
BB тоифа — амалдаги миқдорни 60 фоизи;
B тоифа — амалдаги миқдорни 50 фоизи.


Май ойида ўтказилган таҳлиллар Ўзбекистонда ҳали биронта банк А тоифада эмаслигини кўрсатди.

Ҳозирча 4 та банк BBB тоифага эга бўлиб турибди — TBC Bank, KDB Bank, Hayot bank ва Apex Bank. 36 та банкдан атиги 14 таси Б тоифадан юқори рейтингга эга.

@bankir
👍41🤔9👎5
Доллар яна тушади

30 май куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 640
Asia Aliance Bank — 12 640
Infinbank — 12 635


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 670
Aloqabank — 12 680
Asakabank — 12 680


@bankir
👍100👎7🤔4
Сўм кетма-кет бешинчи кун ўсмоқда

Бундай ҳолат охирги марта 2022 йил охирида — декабрь ойида кузатилган эди. Ўшанда сўмнинг долларга нисбатан курси 6 кун давомида 116 сўмга мустаҳкамланган.

Бу сафар 5 кун ичида сўм 83 сўм атрофида мустаҳкамланиши кутилмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров сўмнинг кучайишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган 600 млн долларлик облигациялар ёрдам берганини ёзди.

@bankir
👍109🤔30👎8