Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

10 май куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 675
Agrobank — 12 670
Xalq banki — 12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 700
Aloqabank — 12 710
Asakabank — 12 720


@bankir
👎47👍26🤔1
Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” бўлган захиралар 918 млн долларга кўпайди ва 35,1 млрд долларга етди 13 ойдан бери биринчи марта 35 млрд доллардан кўпроқ.

Захиралар таркибида олтин ҳажми март ойига кўра ўзгармаган, бироқ нархнинг ошиши ҳисобига олтин захиралари 1,2 млрд долларга кўпайиб, 26,5 млрд долларга етган.

Валюта захиралари эса ўтган ойга нисбатан 238,6 млн долларга камайиб, унинг 8 млрд долларгача пасайган.

Апрель ойида олтин нархи бир неча марта рекорд қайд этиб, унция учун 2 400 доллардан ошган эди.

Шундай қилиб қиммат олтин сабаб, Ўзбекистон захиралари йил бошига нисбатан 543,7 млн долларга кўпайди. Бироқ валюта захиралари ҳам, олтиннинг ҳажми ҳам камайиб бормоқда.

@bankir
👍33🤔17👎12
Доллар кўтарилди

10
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 695 сўмдан (+11,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍15🤔1
8 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👎28👍19🤔2
9 та банк жаримага тортилди, 16 та банк огоҳлантирилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси апрель ойида йиғилишларида 9 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади.

Улар Марказий банк томонида қўйилган талабларга риоя қилмаган ва қоидабузарлик содир қилган.

Бундан ташқари, 16 та банк санкция қўлланилиши ва жарима берилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Регулятор банклар номини очиқламаган.

Шунингдек, устав капитали талабларини бажармагани учун 4 та банкнинг операциялари чекланган.

@bankir
👍57👎7
❗️Дам олиш куни қаердан доллар олса бўлади?

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни”да ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Milliy bank
— "Bisnesni rivojjlantirish banki" ATB
— Hamkorbank
— Trastbank
— Sanoatqurilishbank
— Xalq banki
— Asakabank
— Infin bank
— Ipoteka bank OTP group
— Mkbank
— Asia Alliance bank
— Orient Finans Bank
— Hayotbank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
👍32👎3🤔1
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 685
Сотиш — 12 720.39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 685
Продажа — 12 720.39

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍12👎3
Банклар стартаплар учун учрашув ўтказмоқда

Ўзбекистондаги бир қанча йирик банклар истиқболли стартаплар билан танишиш учун учрашувлар ташкил қилади.

Бу орқали айрим лойиҳаларни банк тизимига интеграция қилиш имконияти муҳокама қилинади.

Ушбу учрашувларда қатнашишни хоҳловчи стартапчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://forms.office.com/r/9QjRfiaWPE.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида сиз стартап презентациясига ҳавола ва инвесторлардан қанча пул жалб қилмоқчи эканингизни ёзишингиз керак.

Стартап эгалари ёки янги лойиҳани йўлга қўймоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият.

Стартап лойиҳалар саралаб олингандан сўнг қўшимча маълумот олиш мақсадида масъуллар сиз билан боғланишади.

@bankir
👍16
Доллар кўтарилади

11 май куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 685
Garantbank — 12 680
Xalq banki — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 720
Hayotbank — 12 720


@bankir
👎49👍22
Венчур фондлари 5 млн долларга яқин сармоя киритди, бироқ бу ҳали етарли эмас

Ўзбекистонда фаол бўлган 4 та венчур фонди сўнгги йилларда стартапларга 4,9 млн доллар инвестиция қилди.

Aloqa Ventures мутахассиси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида соҳада ривожланиш учун кўп ишлар қилиниши кераклиги ва Туркия тажрибасини қўллаш ҳақида ёзди:

“Менга Туркия тажрибаси ёққан. Туркияда стартапларга ЯИМнинг 1-2 фоизи миқдорида миллиард доллардан ошиқ маблағ ажратилади. Ҳукумат компанияларга даромаднинг 1 фоизини тўғридан-тўғри стартапларга сармоя қилиш талабини қўйган.

Натижада Туркияда 400 дан ошиқ венчур фондлари шаклланган. Ҳозирда мамлакатда 2 та декакорн (10 млрд доллардан ошиқ баҳога эга), 6 та юникорн (1 млрд+) ва 10 дан ошиқ суникорн (100 млн+) компаниялар бор.

Атиги 2 йиллик фаол стартап экотизимга эгамиз, кўзимиз энди уйқудан очилаётган пайтда тўхтатмаслик керак.

Албатта, Туркиядек тажрибани жорий қилсак, тўғридан-тўғри инвестициялар орқали стартап экотизимига зўр “бензин” қуйган бўлардик. Бироқ юқори рискли альтернатив инвестицияларга қолганларни мажбурлаш эмас, ўргатиш ва қизиқтириш ҳам керак.

Биз буёғига креативроқ ёндашмасак ҳам бўлмайди”.

Венчур фондларига пулларини исталган жисмоний шахслар ёки компаниялар ишониши мумкин. Улар кейинчалик сармоя киритилган стартаплар қанча кенг миқёсда ривожланса, шунча катта фойда олади.

Бу жараёнда банклар ҳам истиқболли стартапларни қўллаб қувватламоқчи.

@bankir
👍24👎2
Ўзбекистонликлар энг кўп таълимга пул сарфламоқда

I чорак якуни бўйича, ўзбекистонликлар амалга оширган энг йирик харажатлар орасида таълим биринчи ўринни эгаллади.

Аввалги чоракларда одамлар уйини таъмирлаш учун кўпроқ пул ишлатар эди. Бироқ кўпчилик таълим муҳим эканини тушунмоқда ва бу учун пул ишлатишдан қочмаяпти.

Шунга қарамай келгусида таълим учун пул сарфламоқчи бўлганлар анча камроқ. Бироқ ўтган чоракда ҳам аксарият одамлар таълим харажатларини режалаштирмаган эди.

Тўй учун катта харажат қилаётганлар сони эса нисбатан паст кўрсаткичларда сақланиб қолмоқда.

Сўнгги пайтларда тўйхоналар ўрнига ўқув марказлари қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Одамлар таълим жамият учун энг муҳим нарса эканини тушунмоқда.

📷: Марказий банк

@bankir
👍90👎7🤔4
Доллар яна 12700 сўмдан ошди

13
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 718,08 сўмдан (+23,08 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎69👍12🤔6
10 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎8🤔7
TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди

10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди.

Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади.

Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган.

Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди.
Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди.

@bankir
👍56👎8
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.

Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:

Халқ банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил

СҚБ
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

Ziraat bank
Фоизи — 28 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

Давр банк
Фоизи — 28,5 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

Asia Alliance Bank
Фоизи — 27,49 фоиздан
Муддати — 144 ойгача
Миқдори — 1,09 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 24 фоиздан
Батафсил

Ипотека банк
Фоизи — 26,4 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

Универсалбанк
Фоизи — 30 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

@bankir
👎76👍34🤔5
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 708.08
Сотиш — 12 743.52

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 708.08
Продажа — 12 743.52

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍16👎7
Доллар тушади

14 май куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 710

BRB — 12 705
Garant bank — 12 705

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 745
Octobank — 12 750
MKbank — 12 750
Aloqabank
— 12750

@bankir
👍53👎5🤔3
Бўш иш ўринларининг асосий қисми Тошкентда

Марказий банкнинг Меҳнат бозори шарҳига кўра, Ўзбекистонда бўш иш ўринлари I чоракда 36,8 мингтага етган.

“Вакансия”ларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келди — 60 фоиз. Кейин ўринларда Самарқанд (11 фоиз) ва Тошкент (9 фоиз) вилоятлари.

Иш кучига талаб юқорилиги сабаб савдо, IT ва ахборот соҳаси ходимлари маоши кўпроқ ўсди. Қурилиш соҳасида эса иш кучи кўпайиб бораётгани ортидан маошлар секинроқ ўсмоқда.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар сони йил бошидан бери қарийб 300 минг кишига кўпайиб, 2,8 миллион нафарга етган.

Хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари сони 48 мингтадан ошган. Бироқ қўйилган профессионал талаблар одамларни чет элда яхши маош эвазига ишлашига тўсқинлик қилмоқда.

@bankir
👍34👎4
Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рейтингини тузди:

МКБанк
Фоизи — 9%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Анорбанк
Фоизи — 9%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

Капиталбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
👍37👎5
Доллар тушди

14 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 699,85 сўмдан (-18,23 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍56🤔2👎1
🏦 InfinBANK’дан кичик бизнес учун 300 млн. сўмгача микрокредитлар

Энди якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик бизнес субъектлари InfinBANK’дан имтиёзли шартларда 300 млн. сўмгача микрокредит олишлари мумкин.

• Кредитнинг максимал суммаси – 300 млн. сўм
• Кредит муддати – 24 ойгача
• Кредит маблағлари қарз олувчининг депозит ҳисобварағига ўтказилади

📞 Кредит ҳақида батафсил 1214 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш ёки банк офисига ташриф буюриш орқали билиб олиш мумкин.

*Микрокредитни расмийлаштириш учун корхона камида 12 ой олдин тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши ва корхонанинг асосий депозит ҳисобварағи InfinBANK’да бўлиши керак.

Реклама
👍19👎12