Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Milliy иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 47,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
👍44🤔5
Доллар тушди

7 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 648,12 сўмдан (-26,88 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍60👎3
6 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍27👎7🤔5
“БРБ” ва “Туронбанк” янги бошқарув раиси ўринбосарини тайинлади

Баҳромхўжа Шарипов “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув раиси ўринбосарига айланди. У шу пайтгача “Асакабанк” бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Тохиржон Аҳмедов эса “Туронбанк”нинг бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у худди шу банк тизимида фаолият олиб борган.

@bankir
👍44👎5
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 638.12
Сотиш — 12 673.42

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 638.12
Продажа — 12 673.42

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍17🤔2👎1
Доллар яхшигина кўтарилади

8 май куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 640
Xalq banki — 12 640
Asia Alliance Bank — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 670
Asakabank — 12 690
Hayotbank — 12 690


@bankir
👎67👍21
Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак?

Кўпчилик уй сотиб олиш учун субсидияга ариза топширади, аммо бунда даромад бўйича талабга эътибор бермайди ва комиссиядан рад жавобини олади.

Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 3 150 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача бўлиши керак.

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 3 150 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача.

Даромад чегараси субсидия тўғри одамга берилиши учун керак. Ипотека кредити олмоқчи бўлган аҳоли уйга муҳтож бўлган тақдирда ҳам кредитни тўлаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари даромади юқори аҳолига ҳам субсидия берилмайди.

Ипотека кредитига субсидия олиш учун ҳавола — https://my.gov.uz/oz/service/325

Комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин:

— илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси;
— тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;
— жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолганида;
— ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги.

@bankir
👍53👎3
Доллар кўтарилди

8 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 683,99 сўмдан (+36,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎51👍22
7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍18🤔9👎5
Банкир
7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎4🤔4
Lacetti учун шартнома қайта очилади

Эртага, 8 май куни соат 10:00 да UzAuto Motors Lacetti учун 4 500 дона шартномани очишни режа қилган. Барча автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш мумкин.

Автомобил нархлари ўзгаришсиз қолади.

Шунингдек, яқин кунларда Chevrolet Cobalt'ни қайта модификацияда ишлаб чиқарилиши бошланади.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

@bankir
👎78👍56
Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари оширилди. Марказий бу ҳолат умумий инфляцияга 2,4 фоиз атрофида таъсир қилишини прогноз қилмоқда.

2025 йил апрель ойида элект энергияси яна қимматлашади ва бу ҳам инфляцияга ўз таъсирини кўрсатади.

Қимматроқ электр энергиясига муқобил йўл бўлган қуёш панеллари ҳақида бу ерда маълумот берган эдик.

Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб тиббий хизматлар, дорилар ва айрим коммунал хизматлари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилингани ҳам инфляцияга қўшимча босим юзага келтирмоқда.

Марказий банк 2024 йил учун инфлайция прогнозини 9–11 фоиз орасида қайта белгилаган эди. Регулятор 2025 йилгача 5 фоизлик инфляцияга эришмоқчи ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади.

Айни пайтда расмий инфляция апрель якунига кўра йиллик 8,1 фоиз.

@bankir
👎65👍30🤔2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 673.99
Сотиш — 12 709.36

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 673.99
Продажа — 12 709.36

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍9👎2
Кредит тарихи бўйича маълумотлар янада бойитилди

Кредит тарихини билишда янгилик пайдо бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар кредит тарихи учун ариза топширганда, ўзларининг скоринг балидаги ўзгаришларни ойлар кесимида кузатиб бориши мумкин.

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Мутахассислар кредит тарихини билиш учун имкон қадар порталдан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

@bankir
👍51👎8
Тошкентнинг ёш йўловчилари учун UZCARD ва Aнорбанкдан махсус таклиф! 🚌

Aнорбанкдан UZCARD KIDS карта эгалари учун — шаҳар автобуслари ва метросида қатнов учун 710 сўм чегирма.

Шаҳар бўйлаб бемалол сайр қилинг:
👉 Йўл ҳақи 1700 сўм ўрнига бор йўғи 990 сўм!
👉 Шунчаки йўл ҳақини АТТО валидаторлари орқали UZCARD KIDS картасидан тўланг.

UZCARDнинг болалар учун махсус карталари ёрдамида болаларингизга пулни тўғри сарфлашни ёшлигиданоқ ўргатинг.

Aнорбанк UZCARD KIDS картаси ва акция шартлари ҳақида батафсил ҳавола орқали танишиш мумкин.

Реклама
👍34👎2
Доллар кўтарилади

10 май куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 675
Agrobank — 12 670
Xalq banki — 12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 700
Aloqabank — 12 710
Asakabank — 12 720


@bankir
👎47👍26🤔1
Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” бўлган захиралар 918 млн долларга кўпайди ва 35,1 млрд долларга етди 13 ойдан бери биринчи марта 35 млрд доллардан кўпроқ.

Захиралар таркибида олтин ҳажми март ойига кўра ўзгармаган, бироқ нархнинг ошиши ҳисобига олтин захиралари 1,2 млрд долларга кўпайиб, 26,5 млрд долларга етган.

Валюта захиралари эса ўтган ойга нисбатан 238,6 млн долларга камайиб, унинг 8 млрд долларгача пасайган.

Апрель ойида олтин нархи бир неча марта рекорд қайд этиб, унция учун 2 400 доллардан ошган эди.

Шундай қилиб қиммат олтин сабаб, Ўзбекистон захиралари йил бошига нисбатан 543,7 млн долларга кўпайди. Бироқ валюта захиралари ҳам, олтиннинг ҳажми ҳам камайиб бормоқда.

@bankir
👍33🤔17👎12
Доллар кўтарилди

10
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 695 сўмдан (+11,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍15🤔1
8 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👎28👍19🤔2
9 та банк жаримага тортилди, 16 та банк огоҳлантирилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси апрель ойида йиғилишларида 9 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади.

Улар Марказий банк томонида қўйилган талабларга риоя қилмаган ва қоидабузарлик содир қилган.

Бундан ташқари, 16 та банк санкция қўлланилиши ва жарима берилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Регулятор банклар номини очиқламаган.

Шунингдек, устав капитали талабларини бажармагани учун 4 та банкнинг операциялари чекланган.

@bankir
👍57👎7
❗️Дам олиш куни қаердан доллар олса бўлади?

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни”да ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Milliy bank
— "Bisnesni rivojjlantirish banki" ATB
— Hamkorbank
— Trastbank
— Sanoatqurilishbank
— Xalq banki
— Asakabank
— Infin bank
— Ipoteka bank OTP group
— Mkbank
— Asia Alliance bank
— Orient Finans Bank
— Hayotbank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
👍32👎3🤔1