Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
26 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍33👎6🤔5
Банкирларнинг ойлиги пандемиядан бери илк марта камайди

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош I чорак якуни бўйича 4,9 млн сўм бўлди.

Молиячилар (банк, суғурта ва бошқалар) энг кўп ойлик олувчилар бўлиб турибди — 13,2 млн сўм. Бироқ уларнинг ўртача маоши январга нисбатан 94,5 минг сўмга камайган. Бундай ҳолат охирги марта 2020 йил II чорагида — пандемияда кузатилганди.

Ахборат ва алоқа (жумаладан дастурчилар) соҳасида ишловчилар иккинчи ўринда қолмоқда. Уларнинг ойлиги йил бошига нисбатан 1,1 млн сўмга кўпайиб, 11,7 млн сўмга етган.

Банкирларнинг ойлиги қисқарганини I чоракда банкларнинг соф фойдаси камайгани билан изоҳлаш мумкин.

Сўнгги йилларда уларнинг маоши дастурчилар билан биргаликда энг тез ўсди. Бундай тезликда доимий ўсиш қийин, айрим банкларнинг молиявий ҳолати буни тўхтатди.

Долларда ҳисобланса ўзбекистонликларнинг иш ҳақи 388 доллар бўлди. Масалан, қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик 615 доллар.

Соҳалар кесимида ўқитувчи ва шифокорлар энг кам ойлик олишда давом этмоқда — мос равишда 3,4 ва 3,2 млн сўм. 2020 йилдан бери ҳисобланганда ўқитувчиларнинг ойлиги энг секин ўсган.

Ҳудудлар бўйича фаол иқтисодий зоналар бўлган Тошкент ва Навоий бошқалардан ажралиб турибди.

@bankir
👍69👎31🤔4
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 652,01
Сотиш — 12 687,33

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 652,01
Продажа — 12 687,33

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍19
❗️Доллар сезиларли тушади

30 апрель куни амал қиладиган доллар курси 41-42 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 660
Kapitalbank — 12 650
Trastbank — 12 650

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 690
Octobank — 12 690
Asakabank — 12 700


@bankir
👍83👎4
6 та банк устав капитали талабларини бажармаган

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак.

Bankers.uz маълум қилишича, 6 та банк — “Мадад Инвест банк”, “Ҳаёт банк”, Garant bank, “Янги банк”, “Пойтахт банк” ва “Эрон Содерот банк”ларнинг устав капитали I чорак якунига кўра минимал талабга етмай қолган.

Garant bank, “Янги банк”, “Мадад инвест банк” ва “Ҳаёт банк” устав капиталини ошириш учун қўшимча акциялар чиқарган, бироқ ҳужжатлар сабаб 1 апрелгача буни расмийлаштиришга улгурмаган.

“Пойтахт банк”ни хусусийлаштириш учун музокаралар олиб борилаётгани учун талаблар унинг янги эгасига қўйилиши айтилганди.

“Эрон Содерат банк”нинг устав капитали эса ҳамон 64 млрд сўмлигича қолмоқда.

1 январгача барча банкларнинг устав капитали 500 млрд сўм бўлиши керак. Бундай талабни бажара олмаган банклар минибанкларга айланиши мумкин бўлади.

@bankir
👍33🤔6👎2
Бюджетга 1 триллион сўмлик зарар келтирган контрабанда

Ноқонуний тамаки маҳсулотларининг 2023 йилдаги кўлами ҳақида маълумот берилибди.

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдо айланмаси, умумий тамаки маҳсулотлари савдосининг 22,4%лик улушини эгаллаган. Биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакат бюджети, ноқонуний тамаки маҳсулотларининг айланмаси туфайли 1 триллион сўм тушумдан маҳрум бўлган.

Дарё мухбири ноқонуний тамаки маҳсулотларига қарши кураш қандай кечаётгани ва ўзи умуман бу борада вазият қандай эканлиги ҳақида Наманган вилоятидан репортаж тайёрлабди.

@bankir
👎17👍9🤔1
1 млрд доллар валюта четга ноқонуний чиқиб кетмоқда — ИЛМА букмекерликни қонунийлаштириш ҳақида

Роппа-роса бир йил аввал нима учун букмекерлик қонуний бўлиши кераклиги ҳақида ёзган эдик.

Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан бошлаб букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Ўзбекистонда қимор ва хавфли ўйинларни қонунийлаштириш ҳақидаги фармонга изоҳ берди.

Маълимотларга кўра, чекловлар мамлакатдан 1 млрд долларгача бўлган валютанинг ноқунуний чиқиб кетишига, қимор ўйинларига ва фирибгарликка олиб келган.

ИЛМАнинг таъкидлашича, фуқароларнинг ушбу соҳага доимий қизиқиши инобатга олинса тақиқлар амалда фойда бермаяпти, мамлакат аҳолиси асосан ноқуний сервислар ва хорижий хизматлардан фаол фойдаланмоқда.

Шу жумладан ўзбекистонликлар қимор бизнесига доимий қизиқиши туфайли фирибгарлик хавфининг ортиши ва қимор ўйинларига ҳаддан ташқари қарам бўлишнинг олдини олувчи механизмлар йўқлиги каъби бир қанча муаммолар юзага келган.

Ноқонуний қимор бизнесининг олдини олиш ва унинг жамиятга салбий таъсирини камайтириш, давлат бюджетига қўшимча даромад манбаларини шакллантириш, ўйинчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мазкур соҳани давлат томонидан тартибга солиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир, — дея таъкидлайди агентлик.

Маълумотларга кўра Ўзбекистонда қимор ўйинларини қонунийлаштириш бюджетга 6 млн доллар атрофида қўшимча даромад олиб келиши кутилмоқда.

Букмекерлик ва шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланиш Ўзбекистонда 2007 йилдан бери тақиқланган.

Яқин-яқингача бу тақиқ иш бериб келган эди, бироқ интернет ривожланиши билан бошқа чекловлар қатори таваккалчиликка асосланган ўйинларни ҳам назорат қилиш имконсизга айланди.

Эндиликда ҳукумат тақиқлашга ўрнига фаолиятни тартибга солиб, бу каби ўйинлар ортидан пайдо бўлиши мумкин бўлган аянчли оқибатларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

@bankir
👍54👎43🤔4
Доллар сезиларли тушди

30 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 620,01 сўмдан (-42 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍89👎9🤔3
29 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍27🤔7
💵 Ўзбекистонда қайси вилоятларнинг аҳолиси энг кўп ойлик олади?

Сиз қайси вилоятдансиз? Вилоятлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Сиз олаётган маош вилоятингизда ўртачадан пастми ёки юқори?

Барча вилоятлардаги ўртача маош қанчалигини билиб олинг 👇
👎23👍8
Доллардаги кредит ва омонатлар яна рекорд даражада

Март ойида банклардаги жисмоний шахслар учун АҚШ долларидаги омонатлар фоиз ставкаси ўртача 5,4 фоизни ташкил қилди. Бу рекорд ҳисобланади.

Март ойида бир қанча банклар 8 фоизлик доллардаги оманатларни таклиф қилаётган эди. Апрелга келиб MKBank биринчи марта 9 фоизлик таклиф билан омонатлар бозорига кириб келди.

Доллардаги омонатлар сўмдаги омонатлар билан ростмана рақобатлашяпти. Сўмнинг йил бошидан бери яхшигина қадрсизлангани ҳам доллардаги омонатларни жозибадорроқ қилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида бизнес вакиллари учун омонатларнинг ўртача фоизи 4,1 фоизгача тушиб кетди. Бундай ҳолат 8 ойдан бери кузатилмаганди.

Ўзбекистонда аҳолига хорижий валютада кредит берилмайди. Бизнес эгалари учун кредитлар эса ўтган ойда 10,2 фоиз (узоқ муддатли) ва 9,7 фоиз (қисқа муддатли) бўлди.

Узоқ муддатли кредитларнинг фоизи илк марта 10 фоиздан ошиб, тарихдаги энг юқори даражага чиқди.

@bankir
👍39👎5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?

Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.

«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎42👍26🤔2
Нақд пул учун кешбек бекор қилиниши кутилмоқда

Бунгача Ўзбекистонда чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш жойларида аҳоли томонидан амалга оширилган тўловлар учун 1 фоиз миқдорида кешбек қайтарилар эди.

Эндиликда ҳукумат 2024 йил 1 июндан бошлаб нақд пул орқали тўлов қилинганда 1 фоиз кешбек қайтариб берилмаслиги ҳақида қарор чиқаришни режалаштирмоқда.

Мобил иловалар ва пластик карта орқали амалга оширилган тўловлар учун кешбек берилишда давом этади.

@bankir
👎199👍63🤔13
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 610,01
Сотиш — 12 645,25

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 610,01
Продажа — 12 645,25

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍20🤔1
Доллар яна тушади

1 май куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 610
Kapitalbank — 12 610
Trastbank — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 630
Asakabank — 12 660
Davrbank — 12 670


@bankir
👍76👎4🤔1
Ҳукумат нақд пулга эҳтиёжни яна ҳам камайтирмоқчи

Сал аввал “Давлетовуз” яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.

Қарор лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орасида муҳокама қилинмоқда.

Шундай қилиб 1 майдан уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Ушбу тўловлар учун комиссия олинмайди.

Товар ва хизматларнинг умумий қиймати 3 000 доллардан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари, ОТМлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз банк карталари орқали бериш таклиф қилинмоқда.

Нақд пул муомаласини камайтириш асосий мақсад экан, унга муқобил бўлган аҳоли учун қулай ечим керак бўлади. Худди Қозоғистондаги “Kaspi” каби.

Бизнес эгалари ва банклар биргаликда тўловлар, пул ўтказмалари, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган худди “Kaspi”га ўхшаш супер илова яратиш бўйича ҳукуматга таклиф киритади.

Агар лойиҳа мақулланиб, таклифлар амалга оширилса шундоқ ҳам сўнгги йилларда камаётган нақд пулга бўлган эҳтиёж янада камаяди.

Аҳоли орасида нақд пул муомаласини пасайтириш орқали давлат одамлар қўлидаги пул оқимини назорат қилиб, яширин иқтисодиёт улушини қисқартирмоқчи.

Нақд пулда амалга оширилган харидлар учун кешбэк бериш амалиётини ҳам бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Нима учун яширин иқтисодиёт ёмон экани, давлат нима учун унга қарши курашаётгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

@bankir
👍64👎59
ASIA ALLIANCE BANK тадбиркорлар учун иккита янги кредит маҳсулотини тақдим этади:

- Якка тартибдаги (хусусий) тадбиркорларга янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун “ЯНГИ ТАДБИРКОР” модулли кредити (3 дан 5 тагача иш ўрни учун).
- Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун “БАНДЛИККА КЎМАК” модулли кредити (5 дан 10 тагача ва ундан ортиқ иш ўринлари учун).

Кредитларнинг ўзига хосликлари:
📌 муддати — 12, 24 ва 36 ойгача;
📌 имтиёзли давр — 6 ойдан 9 ойгача;
📌 фоиз ставкаси — миллий валютада 24 дан 27,99%гача ва хорижий валютада 12 дан 16%гача;
📌 кредит миқдори — 300 000 000 ва 1 000 000 000 сўмгача.

📞 Батафсил маълумот сайтимизда

Реклама
👍23👎7🤔1
Камбағаллик чегараси оширилди

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга кўтарилди.

1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига аҳоли учун камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилди.

Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 648 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir
👎87👍17🤔2
Доллар тушди

1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 610,17 сўмдан (-9,84 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍56🤔6👎4
30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍18👎3🤔1