Иқтисодиётда ҳамма нарса бир бирига боғлиқ
Марказий банк маълумотларига кўра, I чоракда Ўзбекистонга 2,5 млрд доллардан ошиқ пул ўтказмалари кириб келган. Ўсиш кўрсаткичи — 8,6 фоиз.
Россия ва Украина ўртасида бошланган урушдан сўнг 2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин кўпайиб, деярли 17 млрд долларни ташкил қилганди.
Ўша йили бу пул ўтказмаларининг 87 фоизи Россия ҳисобига тўғри келган бўлса, 2024 йил I чорагига келиб трансфертлардаги Россия улуши 68 фоизгача пасайган. Бошқа давлатлардан пул ўтказмалари эса кўпаймоқда.
Россияда ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари сони сўнгги йилларда камайди. Рублнинг қадрсизлангани ҳам пул ўтказмаларида Россия улушига ўз таъсирини ўтказмоқда.
Ҳукумат эса Канада, Германия, Жанубий Корея каби бир нечта давлатлар билан музокаралар олиб бориб, меҳнат мигрантларини юбориш орқали уларнинг географиясини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ ривожланган давлатларга малакали кадрлар керак. Россия билан бундай шартлар деярли бўлмаган.
Масалан яқинда Германияга ҳамшира бўлиб ишлаш учун ўзбекистонликларга 20 000 бўш иш ўрни ажратилган бўлса, бунга атиги 44 та талабгор қизиқиш билдирган.
Ваҳоланки таклиф қилинаётган маош Россияга қараганда бир неча баробар юқори эди — 2 500 евро.
Бироқ коллеж дипломи ва камида B1 даражали немис тили сертификати сўралган. Бу дунёда нормал талаб сифатида қаралса ҳам, Ўзбекистон шароитида бундай деб бўлмайди.
Қисқача қилиб айтганда, иқтисодиётда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ.
Биз кўпинча “нега сўм қадрсизланяпти” деб норозилик билдирамиз. Бугунги Марказий банк матбуот анжуманида ҳам ҳар иккита саволдан бири айнан шу ҳақида эди.
Мамлакатда қанча кўп жаҳон даражасидаги профессионал кадрлар етишиб чиқса, кўпроқ пул кириб келади, сўм мустаҳкам бўлади, иқтисодиёт ўсади.
Ўзбекистон кўпроқ малакали кадрлар “ишлаб чиқариш”га ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу ҳали етарли эмас. Ҳамма қаттиқ ҳаракат қилиши керак — ҳукумат ҳам, халқ ҳам.
@bankir

👍97👎10🤔5
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси
Сотиб олиш — 12 630,21
Сотиш — 12 665,49
Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284
—
Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов
Покупка — 12 630,21
Продажа — 12 665,49
Подробнее davrbank.uz или 1284

👍10
Доллар кўтарилади
29 апрель куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 640
BRB — 12 635
Trastbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 660
Octobank — 12 670
Aloqabank — 12 670

👎41👍14🤔4
Энди одамларга камроқ нақд пул керак
Ўзбекистонда терминал орқали пул тушумлари улуши 2024 йил I чорагида 40 фоизга етди. Нақд шаклда тушумлар ҳамон кўпроқ бўлсада, тез орада бу ўзгариши аниқ.
Уч ой ичида банкларда 107 трлн сўм нақд пул айланган. Бунда аҳоли нақд пулларни асосан икки хил йўл билан олмоқда:
— банк карталаридаги пулларни банкоматлар ва кассалар ёрдамида нақд қилиш орқали (45 фоиз);
— Нақд чет эл валютасини (АҚШ доллари) айирбошлаш орқали (24 фоиз).
Банклар орқали нақд пул айланмасида пенсия ва иш ҳақи тўловлари улуши кескин қисқарган — мос равишда 4 фоиз ва 7 фоиз.
Агар 2022 йил I чоракда картадаги пулларнинг 28 фоизи нақд пулга айлантирилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 24 фоизни, 2024 йилда эса 23 фоизни ташкил қилган. Пандемиядан аввал, 2021 йилда бу ҳатто 32 фоиз бўлган.
Кўриб турганингиздек, аҳоли орасида нақд пулга бўлган эҳтиёж камайиб бормоқда.
Бунга сабаб қилиб электрон тўловларни амалга оширишдаги қулайликлар, яширин иқтисодиётни қисқараётганини келтириш мумкин.
Муомаладаги нақд пуллар сони 43 трлн сўмга етган бўлсада, умумий пуллардаги уларнинг улуши ҳам қисқариб бормоқда — 22,3 фоиздан 20,1 фоизга.

👍40🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент нархлари «Малика»дан ҳам арзон бўладиган техника дўкони очилмоқда
Tashkent City Mall ҳудудидаги бир гектардан ортиқроқ ҳудудда Ўзбекистондаги ҳамёнбоп электроника маҳсулотлари, маиший техникалар сотиладиган дўкон очилмоқда.
Дунёнинг машҳур брендлари Apple, Mi, Samsung, LG, KitchenAid, Dyson, Lenovo, HP, Panasonic, Philips ва бошқа шу каби етакчи брендларни энг ҳамёнбоп нархда шу ердан топасиз.
Ўзбекистон бозорида инқилоб ясашни мақсад қилган Texnoport дўкони бугун, соат 18:00да Tashkent City Mall’да очилади.
Реклама

👍49👎3🤔1
Президент қарори билан бир нечта давлат корхоналарининг асосий улуши халқаро бозорларда очиқ савдога чиқарилади.
«Иссиқлик электр станцияси», сотиладиган улуши — 51 фоиз;
«Деҳқонобод калий заводи» — 100 фоиз;
«Ўзбекинвест» — 79,4 фоиз;
«Ўзагросуғурта» — 94,5 фоиз;
«Inter hotel» — 100 фоиз;
«Самарқанд автомобил заводи» — 75,2 фоиз;
«Тошкент металлургия заводи» — 49,9 фоиз.
Бундан ташқари, “НКМК”, “ОКМК”, “Ўзбектелеком” ва “Ўзбекгидронерго” акцияларининг 5 фоизгача бўлган қисми 2025 йилда давомида IPO ёки SPO орқали сотувга чиқарилади.

👍51👎32🤔12
Банклар Тошкент шаҳрида 100 мингта иш ўрини яратиши кутилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва лий таълим ва фан ва инновациялар вазирлиги пойтахтда мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар иштирокида кенг кўламли битирувчи ва талаба ёшлар лойиҳасини ўтказишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан ҳокимлик берган маълумотга кўра, битирувчи ёшларни иш билан таъминлашда банклар ҳам фаоллик кўрсатиши кутилмоқда экан.
Жумладан 2024 йил 1 сентябрга қадар шаҳарда банкларнинг кредит портфели қолдиғи, мижозлар сони ва уларнинг пул айланмаси таҳлилидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри филиаллари кесимида 100 мингта янги иш ўринларини яратиш режаси тасдиқланган.
Унга кўра:
— Миллийбанк – 38 мингта;
— Ўзсаноатқурилишбанк – 20 мингта;
— Асакабанк – 10 мингта;
— Халқ банки – 7 мингта;
— Агробанк – 5 мингта;
— Бизнесни ривожлантириш банки – 5 мингта;
— Микрокредитбанк – 5 мингта;
— Туронбанк – 5 мингта;
— Алоқабанк – 5 мингта.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, ушбу бўш иш ўринларини аксарияти битирувчи ёшлар томонидан тўлдирилади.
Иш ўринлари “Тошкент битирувчи ва талаба ёшлар-2024” лойиҳаси асосида тақдим қилиниши кўзда тутилган, унда қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:
@talaba_bitiruvchi_bot

👍53👎45🤔6
Банкирларнинг ойлиги пандемиядан бери илк марта камайди
Ўзбекистонда ўртача ойлик маош I чорак якуни бўйича 4,9 млн сўм бўлди.
Молиячилар (банк, суғурта ва бошқалар) энг кўп ойлик олувчилар бўлиб турибди — 13,2 млн сўм. Бироқ уларнинг ўртача маоши январга нисбатан 94,5 минг сўмга камайган. Бундай ҳолат охирги марта 2020 йил II чорагида — пандемияда кузатилганди.
Ахборат ва алоқа (жумаладан дастурчилар) соҳасида ишловчилар иккинчи ўринда қолмоқда. Уларнинг ойлиги йил бошига нисбатан 1,1 млн сўмга кўпайиб, 11,7 млн сўмга етган.
Банкирларнинг ойлиги қисқарганини I чоракда банкларнинг соф фойдаси камайгани билан изоҳлаш мумкин.
Сўнгги йилларда уларнинг маоши дастурчилар билан биргаликда энг тез ўсди. Бундай тезликда доимий ўсиш қийин, айрим банкларнинг молиявий ҳолати буни тўхтатди.
Долларда ҳисобланса ўзбекистонликларнинг иш ҳақи 388 доллар бўлди. Масалан, қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик 615 доллар.
Соҳалар кесимида ўқитувчи ва шифокорлар энг кам ойлик олишда давом этмоқда — мос равишда 3,4 ва 3,2 млн сўм. 2020 йилдан бери ҳисобланганда ўқитувчиларнинг ойлиги энг секин ўсган.
Ҳудудлар бўйича фаол иқтисодий зоналар бўлган Тошкент ва Навоий бошқалардан ажралиб турибди.

👍69👎31🤔4