Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Капиталбанк” ва “Узум банк” энди ўзаро афилланган шахслар эмас

23 апрель куни Корпоратив ахборот ягона порталида “Капиталбанк” ва “Узум банк” ўзаро афилланган шахслар рўйхатидан чиқиб кетгани бўйича маълумот пайдо бўлди.

Афилланган шахслар компания фаолиятига бевосита таъсир кўрсата олади. Улар жисмоний ёки юридик шахслар бўлиши мумкин.

“Капиталбанк” ҳам, “Узум банк” ҳам Uzum Holding таркибига киради ва Uzum экотизимининг бир қисми ҳисобланади.

Молиявий жиҳатдан иккала банк ҳам 2024 йилнинг яхши бошлади. “Капиталбанк” фойдаси 5,6 фоизга ўсиб 378,1 млрд сўмга етди.

“Узум банк” эса ташкил топганига энди 1,5 йил бўлишига қарамасдан фойдага кириб улгурди. Банк фойдаси уч ойда 8,2 млрд сўм бўлди.

@bankir
👍53👎4🤔3
Бизнесга оид постлари билан кўпчиликка таниш бўлган Пик Скартариса канали муаллифи Тимурмалик Эльмурадов ўзбек тилида ҳам канал очибди —@beshtorr.

Унда Ўзбекистондаги кундалик энг долзарб бизнес-янгиликлар, таҳлиллар бериб борилади. Юқоридаги каналнинг ўзбекча версияси десак ҳам бўлади.

Бизнесга оид сифатли контент излаётганлар учун @beshtorr канали айни муддао. Молиявий билимларингизни ошириб боришда албатта фойдаси тегади. Обуна бўлишни унутманг!

@bankir
👍20
SNS Ratings агентлиги тўлов ташкилотларига тегишли мобил иловаларнинг рейтингини тузиб чиқибди.

Payme ва Click бу ерда ҳам ўзаро рақобат қилмоқда ва бошқалардан ўзиб кетган. Бу икки илова пул ўтказмалари бўйича бозорнинг 60 фоиздан кўпроғига эгалик қилади.

Иккала тўлов ташкилотида ҳам 11 млн нафардан ошиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

@bankir
👍27🤔11👎2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 679,97
Сотиш — 12 715,35

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 679,97
Продажа — 12 715,35

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍9
🏦АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда. Кредит фоизи:

◦10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса– 2 фоиз;
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса – 2,5 фоиз;
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи яратилса – 2.75 фоиз;
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса – 3% бандга пасайтириб берилади.

☑️Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларни кенгайтириш учун.

☑️Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.

☑️Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.

Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤔9👎8
❗️Доллар яхшигина тушади

26 апрель куни амал қиладиган доллар курси 49-50 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 690
BRB — 12 685

NBU — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Kapitalbank — 12 700
Hayotbank — 12 700


@bankir
👍96👎7🤔3
Мижозлар учун янги имконият — InfinBank ва Dibank ҳамкорликни йўлга қўйди

InfinBank мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин. Ҳамкорлик йирик компаниялар ва бизнес вакиллари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради.

Банк мижозлари учун энди нималар ўзгаради? Биринчи навбатда қоғозбозлик камаяди. Банкнинг корпоратив мижозлари одатий вазифаларни бажаришда янги қулай ечимларга эга бўлади.

Dibank хизмати мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва DIdox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради.

Энди InfinBank мижозлари Dibank хизматидан фойдаланганда 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади.

Натижада ходимларнинг вақти тежалади, инсон омили камайиб, бизнес автоматлаштирилади.

InfinBank учун устувор вазифалардан бири молиявий операциялар хавфсизлиги ҳисобланади. Dibank билан ҳамкорлик эса маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий стандартларига тўлиқ мос келади ва барча тўлов транзакцияларининг ишончли бажарилишини таъминлайди, – дейилади InfinBank изоҳида.

Dibank қулай ва оддий интерфейсни таклиф этади ва натижада молиявий бошқарув жараёни соддалашади. Шу билан бирга, сервис махсус Телеграм гуруҳда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатади.

InfinBank корпоратив мижозлар учун фойдали имкониятлар яратишда давом этади.

Реклама
👍9
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади

“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.

100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
👍14👎1🤔1
Банклар фойдаси қисқаришда давом этмоқда

Март ойида ҳам банклар фойдаси 2023 йилга нисбатан камлигича қолди. Ой давомида барча банклар 1,2 трлн сўм фойда олди, уч ойлик фойда эса 2,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Банкларнинг январь ва февраль ойидаги фойдаси сезиларли паст бўлгани сабаб жами соф фойда 2023 йил I чораги билан солиштирилганда 685 млрд сўмга ёки 22,3 фоизга кам бўлди.

Ўзбекистон банкларининг 2023 йилга нисбатан даромади сезиларли кўпайган, бироқ харажатларнинг ҳам ўсиши фойданинг камайишига олиб келмоқда.

Умумий фойда камайишига асосий сабаб иккита банк эди — “Ипотека банк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” (БРБ).

“Ипотека банк” соф фойдаси 103 баробарга камайиб, 3,6 млрд сўм бўлган бўлса, бу даврда янги босқичга ўтаётган БРБ 394 млрд сўм зарар кўрди.

Иккала банк ҳам бутунлай янги босқичда қайта қурилмоқда ва бу давр катта маблағ талаб қиляпти.

@bankir
👍34👎5
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍63👎28🤔2
❗️Инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилди

Март ойида Ўзбекистонда расмий инфляция 8 фоиздан пасайиб, бир неча йиллик рекорд қайд этилган эди.

Шунга қарамай, Марказий банк 2024 йилда инфляция 9-11 фоиз орасида шаклланишини прогноз қилмоқда.

Бунга 1 майдан электр ва газ таърифларининг оширилиши, бир қатор товар ва хизматларга ҚҚС жорий этилиши, аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳамон юқори экани сабаб бўлмоқда.

2024 йилги инфляция учун аввалги прогноз 8-9 фоиз орасида эди. Марказий банк электр ва газ таърифлари оширилиши прогнозлардан кўра юқорироқ бўлганини таъкидлаган. Шу сабабли инфляция прогнози ҳам қайта кўриб чиқилган.

@bankir
👎36👍10🤔4
“Анъанавий давлатлардан (жумладан, Россия) пул ўтказмаларининг пасайиши давом этмоқда. Бошқа давлатлардан эса пул ўтказмалари ҳажми кўпаймоқда”

@bankir
👍44🤔1
“Келгусида импорт ва инвестициялар учун валютага эҳтиёж камайиб, алмашув курсига босим камайиши мумкин”

Бу келаётган даврда сўмга босим нисбатан камроқ бўлиши мумкинлигини англатади. Яъни сўм долларга нисбатан яқин даврлардагидек қадрсизланиши кутилмаяпти.

@bankir
👍43👎1
“Омонатларнинг ўртача фоиз ставкалари март ойи якунига кўра 21,9 фоизни ташкил қилган. Аҳоли омонатлари ўсиши келгуси даврда ҳам давом этади. Бу бўйича кутилмаларимиз юқори”

@bankir
👍23👎3🤔3
“'Асакабанк' ва СҚБни хусусийлаштириш бўйича жиддий ишлар олиб бориляпти ва дастлабки қадамлар қўйилган.

Санкция хавфи ҳам потенциал сотиб олувчи ва инвесторлар учун салбий таъсир қиляпти.

ЕТТБ ва 'Асакабанк' ўртасида нарх бўйича музокаралар олиб бориляпти”.

@bankir
👍23🤔13👎5
“Доллар курсининг ошишига асосий сабаб валютага бўлган талаб ошиши (I чоракда 17 фоизга ошган). Буни ҳаммасини импортга боғлай олмаймиз. Мисол учун ташқи қарзлар бўйича тўловлар ҳам бор.”

@bankir
👍20🤔13👎3
“Кам фоизли ипотека кредитларни барча бирламчи бозорга (янги уйларга) йўналтириш режалаштирилмоқда. Шундан кейин бозорда ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 21-22 фоизгача пасайиши кутилмоқда”.

@bankir
👍36👎11🤔8
“Ўзбекистонга хорижий пул ўтказмаларининг улуши I чоракда 2,5 млрд долларни ташкил қилди — 8,6 фоиз ўсиш. Бунда Россиянинг улуши 68 фоизга тушди.”

@bankir
👍30🤔7
“Ипотека банк” фойдаси деярли нолга яқинлашгани ҳақида:

“‘Ипотека банк’ кредит портфелини қайта баҳолади ва тегишли захираларни яратди. Келгусида муаммоли кредитлар қайтиши билан даромадлар яна қайта тикланади”.

@bankir
🤔24👍11👎11
“Бугунги кундаги иқтисодий шароитимизда сўм курсининг кескин тебраниши бўйича омилларни кўрмаяпмиз. Бироқ геосиёсий ноаниқликлар шароитида узоқ муддатли прогнозларни бера олмаймиз.”

@bankir
👍21🤔5👎3