Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
23 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👎24👍16
ТОП 10 энг кўп фойда кўрган банклар — қандай ўзгаришлар бор?

Биринчи чорак якунлари бўйича энг кўп фойда олган банклар маълум бўлди. Келинг биргаликда юқори ўнликдаги ўзгаришларни кўриб чиқамиз (тепада 2023 йил учун рейтинг, пастда 2024 йил учун).

2023 йил иккинчи ярмидаги секин молиявий ўсишга қарамасдан “Миллий банк” ҳамон Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлиб турибди. Банк уч ойда 465,2 млрд сўм фойда олган, лекин 2023 йилда фойда анча кўпроқ — 652,8 млрд сўм эди.

“Миллий банк” фойдаси қисқараётгани сабаб, йил охирига келиб “Капиталбанк” энг кўп фойда олувчи банкка айланиб олиши мумкин.

Юқори учликка СҚБ қайтган. “Ипотека банк”нинг фойдаси кескин пасайиб кетгани бунга имкон берди.

Ўтган йили ўнликда бўлган “Қишлоқ қурилиш банк” ”Бизнесни ривожлантириш банки” дея қайта номлангач катта ўзгаришлардан кейин зарарга кирган. Банк уч ойда 394 млрд сўм зарар кўрган.

10 та давлат банкидан 8 тасининг фойдаси 2023 йилга нисбатан камайган. Хусусий банкларнинг атиги 3 тасида бундай ҳолат кузатилган (“Ипотека банк” билан биргаликда).

Бу ҳам банкларни имкон борича тезроқ хусусийлаштириш кераклигини кўрсатиб турибди.

Яна бир муҳим жиҳат — TBC Bank дарҳол 11-ўринга кўтарилиб олди. Банкнинг фойдаси 3,9 млрд сўмдан 79,7 млрд сўмга ўсди. Бундай тезликда яқин орада банк қийналмасдан ўнликка кира олади.

@bankir
👍41🤔2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 695,00
Сотиш — 12 730,41

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 695,00
Продажа — 12 730,41

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍14
Эртага асосий ставка қайта кўриб чиқилади

Айни пайтда Марказий банк томонидан белгиланган асосий ставка 14 фоиз бўлиб, 2023 йилнинг 17 мартидан бери ўзгармай келмоқда.

Регулятор эртага асосий ставкани кўриб чиқиш билан биргаликда, Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил қилади.

— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?

Сиз нима деб ўйлайсиз, эртага асосий ставка ўзгарадими?

👍 — кўтарилади

👎 — пасайтирилади

🤔 — ўзгармайди

@bankir
🤔534👍224👎176
Доллар тушади

25 апрель куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 705
Aloqabank — 12 700
Trastbank — 12 700

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 710
Anorbank — 12 730
Hayotbank — 12 730


@bankir
👍50👎9
UzCard ва Humo терминалларини бирлаштириш бошланди

1 апрелдан бошлаб UzCard терминаллари савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида Humo карталарини қабул қилишни бошлади.

Бундай имконият ҳозирча “ERA” дастурий таъминотига эга 250 та терминалларда мавжуд. Бироқ кейинчалик бутун мамлакат қамраб олиниши режалаштирилган.

Интеграция жараёни катта савдо марказларида ҳам содир бўлмоқда.

Энди “Корзинка” ва “Макро” супермаркетларида Humo пин-падлари ёрдамида UzCard карталари билан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Маълумот учун UzCard ва Humo терминаллари бирлашуви анча аввалроқ содир бўлиши керак эди. Кечикишларга қарамай, I чорак якунига қадар интеграция жараёни якунланиши айтилган эди.

Нима бўлганда ҳам, банкоматларнинг муваффақиятли интеграциясидан кейин терминаллар ҳам истиқболли бўлиб кўринмоқда.

@bankir
👍71👎1🤔1
Доллар тушди

25 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 689,97 сўмдан (-15,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍50👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😳 Сиз аниқ Ўзбекистонда бундай манзиллар борлигини билмагансиз.

Республика бўйлаб ҳали кўпчиликка номаьлум бўлган манзилларни аниқ жойлашувлари билан бўлишиб борадиган канални топдик. Ўчиб кетмасидан олдин обуна бўлинг ва ўзингиз учун янги манзилларни очинг!

👉 Telegram
👍32
“Капиталбанк” ва “Узум банк” энди ўзаро афилланган шахслар эмас

23 апрель куни Корпоратив ахборот ягона порталида “Капиталбанк” ва “Узум банк” ўзаро афилланган шахслар рўйхатидан чиқиб кетгани бўйича маълумот пайдо бўлди.

Афилланган шахслар компания фаолиятига бевосита таъсир кўрсата олади. Улар жисмоний ёки юридик шахслар бўлиши мумкин.

“Капиталбанк” ҳам, “Узум банк” ҳам Uzum Holding таркибига киради ва Uzum экотизимининг бир қисми ҳисобланади.

Молиявий жиҳатдан иккала банк ҳам 2024 йилнинг яхши бошлади. “Капиталбанк” фойдаси 5,6 фоизга ўсиб 378,1 млрд сўмга етди.

“Узум банк” эса ташкил топганига энди 1,5 йил бўлишига қарамасдан фойдага кириб улгурди. Банк фойдаси уч ойда 8,2 млрд сўм бўлди.

@bankir
👍53👎4🤔3
Бизнесга оид постлари билан кўпчиликка таниш бўлган Пик Скартариса канали муаллифи Тимурмалик Эльмурадов ўзбек тилида ҳам канал очибди —@beshtorr.

Унда Ўзбекистондаги кундалик энг долзарб бизнес-янгиликлар, таҳлиллар бериб борилади. Юқоридаги каналнинг ўзбекча версияси десак ҳам бўлади.

Бизнесга оид сифатли контент излаётганлар учун @beshtorr канали айни муддао. Молиявий билимларингизни ошириб боришда албатта фойдаси тегади. Обуна бўлишни унутманг!

@bankir
👍20
SNS Ratings агентлиги тўлов ташкилотларига тегишли мобил иловаларнинг рейтингини тузиб чиқибди.

Payme ва Click бу ерда ҳам ўзаро рақобат қилмоқда ва бошқалардан ўзиб кетган. Бу икки илова пул ўтказмалари бўйича бозорнинг 60 фоиздан кўпроғига эгалик қилади.

Иккала тўлов ташкилотида ҳам 11 млн нафардан ошиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

@bankir
👍27🤔11👎2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 679,97
Сотиш — 12 715,35

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 679,97
Продажа — 12 715,35

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍9
🏦АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда. Кредит фоизи:

◦10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса– 2 фоиз;
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса – 2,5 фоиз;
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи яратилса – 2.75 фоиз;
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса – 3% бандга пасайтириб берилади.

☑️Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларни кенгайтириш учун.

☑️Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.

☑️Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.

Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤔9👎8
❗️Доллар яхшигина тушади

26 апрель куни амал қиладиган доллар курси 49-50 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 690
BRB — 12 685

NBU — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Kapitalbank — 12 700
Hayotbank — 12 700


@bankir
👍96👎7🤔3
Мижозлар учун янги имконият — InfinBank ва Dibank ҳамкорликни йўлга қўйди

InfinBank мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин. Ҳамкорлик йирик компаниялар ва бизнес вакиллари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради.

Банк мижозлари учун энди нималар ўзгаради? Биринчи навбатда қоғозбозлик камаяди. Банкнинг корпоратив мижозлари одатий вазифаларни бажаришда янги қулай ечимларга эга бўлади.

Dibank хизмати мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва DIdox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради.

Энди InfinBank мижозлари Dibank хизматидан фойдаланганда 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади.

Натижада ходимларнинг вақти тежалади, инсон омили камайиб, бизнес автоматлаштирилади.

InfinBank учун устувор вазифалардан бири молиявий операциялар хавфсизлиги ҳисобланади. Dibank билан ҳамкорлик эса маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий стандартларига тўлиқ мос келади ва барча тўлов транзакцияларининг ишончли бажарилишини таъминлайди, – дейилади InfinBank изоҳида.

Dibank қулай ва оддий интерфейсни таклиф этади ва натижада молиявий бошқарув жараёни соддалашади. Шу билан бирга, сервис махсус Телеграм гуруҳда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатади.

InfinBank корпоратив мижозлар учун фойдали имкониятлар яратишда давом этади.

Реклама
👍9
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади

“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.

100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
👍14👎1🤔1
Банклар фойдаси қисқаришда давом этмоқда

Март ойида ҳам банклар фойдаси 2023 йилга нисбатан камлигича қолди. Ой давомида барча банклар 1,2 трлн сўм фойда олди, уч ойлик фойда эса 2,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Банкларнинг январь ва февраль ойидаги фойдаси сезиларли паст бўлгани сабаб жами соф фойда 2023 йил I чораги билан солиштирилганда 685 млрд сўмга ёки 22,3 фоизга кам бўлди.

Ўзбекистон банкларининг 2023 йилга нисбатан даромади сезиларли кўпайган, бироқ харажатларнинг ҳам ўсиши фойданинг камайишига олиб келмоқда.

Умумий фойда камайишига асосий сабаб иккита банк эди — “Ипотека банк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” (БРБ).

“Ипотека банк” соф фойдаси 103 баробарга камайиб, 3,6 млрд сўм бўлган бўлса, бу даврда янги босқичга ўтаётган БРБ 394 млрд сўм зарар кўрди.

Иккала банк ҳам бутунлай янги босқичда қайта қурилмоқда ва бу давр катта маблағ талаб қиляпти.

@bankir
👍34👎5
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍63👎28🤔2
❗️Инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилди

Март ойида Ўзбекистонда расмий инфляция 8 фоиздан пасайиб, бир неча йиллик рекорд қайд этилган эди.

Шунга қарамай, Марказий банк 2024 йилда инфляция 9-11 фоиз орасида шаклланишини прогноз қилмоқда.

Бунга 1 майдан электр ва газ таърифларининг оширилиши, бир қатор товар ва хизматларга ҚҚС жорий этилиши, аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳамон юқори экани сабаб бўлмоқда.

2024 йилги инфляция учун аввалги прогноз 8-9 фоиз орасида эди. Марказий банк электр ва газ таърифлари оширилиши прогнозлардан кўра юқорироқ бўлганини таъкидлаган. Шу сабабли инфляция прогнози ҳам қайта кўриб чиқилган.

@bankir
👎36👍10🤔4