Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ипотека кредит олганлар камайишда давом этмоқда — аёллар ҳисобига

2024 йилнинг I чорагида 14 506 нафар ўзбекистонлик ипотека кредити олди. Бу 2023 йилга нисбатан 605 нафар камроқ одам ипотека олганини билдиради.

Уй сотиб олиш учун банкдан қарз олувчилар сони камайишига асосий сабаб аёллар бўлмоқда — бир йил аввалги даврга нисбатан 709 кишига камроқ. Эркакларда эса бу борада кичик ўсиш бор — 104 кишига.

Хўш, нимага аёллар камроқ ипотека кредити олмоқда?

Вазиятни биринчи навбатда нархлар билан тушунтирса бўлади. Сўнгги икки йилда уйлар нархи жуда тез ўсди. Даромадлар эса нисбатан анча секинроқ. Бу ҳолатда эркакларга нисбатан анча кам даромад қилувчи (Жаҳон банки бу тасдиқлаганди) аёллар табиий равишда энг кўп азият чекди.

Юқори нархлар эркакларнинг ҳам тўлов қобилиятига таъсир қилмоқда ва яқин ойларда улар ҳам пасайиш тенденциясига ўтиши мумкин.

Кам фоизли ипотека кредитлари энди Тошкентга керак эмас

Аввалги йилларда “Янги тартиб” доирасидаги ипотека кредитларига талаб пойтахтда жуда юқори бўлган. 2023 йил I чорагида 548,7 млрд сўм ипотека кредити Тошкент шаҳрига берилган бўлса, энг яқин Фарғона вилоятида бу 134,1 млрд сўм бўлганди.

2024 йил вазият тубдан ўзгарди. Энди 18 фоизлик кредитлар энг кўп Самарқанд вилоятида олинмоқда. Пойтахт ҳатто иккинчи ўринда эмас. Чунки нархлар шуни тақозо қиляпти.

Давлат томонидан ажратиладиган ипотека кредитлари чегараланган миқдорга эга. Тошкентда бу 400 млн сўм ва 416,5 млн сўм.

Йил бошида Тошкентда 400 млн сўмлик ипотека кредити учун уй топиш амалда имконсиз бўлиб бораётгани ҳақида ёзгандик ва бу узоқ куттирмади.

Афтидан агар давлатнинг мақсади одамларга уй сотиб олишга ёрдам бериш бўлса, бу лимитни кўтариш пайти аллақачон келган (рисклар бўлган тақдирда ҳам).

Яъна бир муҳим жиҳат — банклар ҳам 2023 йилга нисбатан ўз ҳисобидан камроқ ипотека кредити ажратмоқда. Асосий молиялаштирувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлиб турибди. Тошкент шаҳрида ажратилган ипотека кредитлари ҳам камайишни бошлаган.

@bankir
👍97👎9🤔3
Доллар кўтарилди

17
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 671,84 сўмдан (+17,27 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎45👍10🤔3
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.


Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@bankir
👎230👍28🤔4
16 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir
🤔24👍12👎6
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 661,84
Сотиш — 12 697,18


Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 661,84
Продажа — 12 697,18


Подробнее davrbank.uz или 1284
👍22👎7
Олтин қуймалари нархи 1 грамм учун 1 млн сўмдан ошди

Бугун биринчи марта Марказий банк олтин қуймалари нархининг грамми учун 1 млн сўмдан кўпроқ нарх белгилади. Шундай қилиб 50 грамм қуйма нархи 50 млн сўмдан юқорилади. Йил бошидан бери ўсиш 18,2 фоизга тенг бўлди.

2024 йилда олтин нархи асосан Яқин Шарқ ва Украинадаги нотинчликлар сабаб юзага келган талаб ортидан кўтарилмоқда.

Айни пайтда қимматбаҳо металлнинг глобал нархи троя унцияси учун 2 380 доллар атрофида бўлиб турибди. Рекорд бир неча кун олдин қўйилган эди — 2 420 доллар.

@bankir
👍32👎13🤔2
Доллар яна кўтарилади

18 апрель куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki— 12 660

Infinbank — 12 655
BRB — 12 650

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 680
Kapitalbank — 12 710
Aloqabank — 12 710


@bankir
👎54👍18🤔2
Бойлар инфляцияни анча чуқурроқ сезмоқда

Худди февралдагидек, март ойида ҳам Ўзбекистонда сезилган инфляция 12,7 фоизни ташкил қилди.

Шундай бўлса ҳам расмий инфляция ва аҳоли томонидан сезилган инфляция орасида фарқ — 4,72 фоиз.

Аҳоли ой давомида энг кўп бензин ва ёқилғи нархларида ўсиш ҳис қилган — 43 фоиз. Кейинги ўринларни эса мева-сабзавотлар (33 фоиз) ва гўшт маҳсулотлари (29 фоиз) эгаллаган.

15 млн сўмдан кўпроқ даромад қилувчилар нархлар ошишини ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ сезмоқда — 19,3 фоиз.

Бу даромади юқори аҳоли кўпроқ борадиган ресторан, супермаркет, фитнес заллари, кўнгил очар ва бошқа жойларда нархлар анча баланд сезилганини кўрсатади.

2 млн сўмдан 7 млн сўмгача даромадга эга одамлар ўртасида нархларнинг ошиши бўйича сезувчанлик деярли бир хил.

@bankir
👍33👎13
Қайси банклар имтиёзли таълим кредити беряпти?

Олийгоҳ контрактини тўлаш учун талабалар банклардан имтиёзли таълим кредитлари олиши мумкин. Бунда талаба йигитлар учун фоиз ставкаси 14 фоиз, қизлар учун эса 0 фоиз.

Энг катта қулайлик — кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин. Талабалар 2024 йилнинг 2 ойида 4,7 трлн сўмлик таълим кредитларини олиб улгурган.

Демак, қуйидаги банкларга таълим кредити олиш учун мурожаат қилиш мумкин:

Ҳамкорбанк
Бизнесни ривожлантириш банки
Ориент Финанс Банк

Хўш, таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— ариза;
— мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат;
— кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);
— университет билан тузилган шартнома
.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

@bankir
👍33👎7
Доллар кўтарилди

18
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 694,96 сўмдан (+23,12 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎56👍17🤔6
Forwarded from Bayonot.uz
«Ўзбекистонда электр энергияси нархи унинг таннархига мос келмайди, фарқ эса давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Ушбу ёндашув фуқароларнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, бутун аҳолига нисбатан қўлланилади.

Жиддий энергия ресурслари танқислиги шароитида ўзига тўқ фуқаролар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмасликлари керак».

«Юксалиш» ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродов Энергия ресурсларига тарифларни ошириш тўғрисида.

@bayonotuz
👎249👍48🤔14
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 684,96
Сотиш — 12 720,35

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 684,96
Продажа — 12 720,35

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍15👎9
Доллар бироз кўтарилади

19 апрель куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 685
Xalq banki— 12 680

Infinbank — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 710
Asia Alliance Bank — 12 720
Aloqabank — 12 720


@bankir
👎48👍16🤔5
Уйлар сотуви камаймоқда, нархлар эса йўқ

Март ойида Ўзбекистонда 17,8 мингта уйларнинг олди-сотди шартномаси тузилди. Бу февралга нисбатан 20 фоизга камроқ.

Пойтахтда ижара нархлари эса ой давомида 2,2 фоизга пасайди. Ижара нархи энг юқори худудлар Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод бўлиб қолмоқда. Энг арзонлари эса Учтепа, Сергели ва Бектимирда.

Иккиламчи бозордаги уйлар нархи йиллик ҳисобда 14,1 фоизга ўсди (мартда 0,5 фоиз). Энг юқори ўсиш — Тошкент шаҳрида.

Юқори нархлар сабаб уйлар олди-сотдиси камаймоқда. Бу эса кейинги даврда нархларга таъсир қилиб уни пасайтириши мумкин. Уйлар нархи ўсиши аллақачон секинлашиб улгурган.

@bankir
👍107👎6🤔4
Доллар кўтарилди

19
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 697 сўмдан (+2,04 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎56👍13🤔1
I чоракда иқтисодиёт 6,2 фоизга ўсди

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти нисбатан яхши ҳолатда бўлди. Иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 6,2 фоизни ташкил қилди — бу аксарият прогнозлардан юқори.

Доимий аҳоли сони деярли 37 миллион кишига етди. Инфляция 1,7 фоиз бўлди. Бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати 10,9 фоиздан 14,2 фоизга етди.

Аҳолининг умумий даромадлари эса 11,5 фоизга ўсди. 2023 йилда бу 10,8 фоиз бўлган эди.

Ташқи савдо айланмасида ўсиш суръати импортни секинлашуви ҳисобига пасайди. Экспорт 10 фоизга ўсган бўлса, импорт ўсиши 3,8 фоиз бўлди.

@bankir
👎41👍20🤔17
Тошкент марказида “Инфинбанк”нинг янги офиси очилди

Бугун “Инфинбанк”нинг бош офиси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда бир қатор блогерлар, ОАВ вакиллари ва “Банкир” жамоаси ҳам таклиф қилинди.

Янги офис шаҳар марказида, Амир Темур метросининг шундоқ ёнгинасида жойлашган. Шароитлар эса шунчаки супер.

Олтинчи қаватда ажойиб манзарага эга ресторан, шаҳарни кузатиб ўтириш мумкин бўлган кенг айвон, ходимлар учун замонавий спорт зали.

Буни банк бошқарув раиси Олга Нуманова ҳам таъкидлади:

“Биз ҳамма нарсани энг майда деталларигача ўйладик. Бунда бизнинг асосий вазифамиз мижозлар ва ходимларнинг қулайлиги эди”


Қулайлик ростдан ҳам ҳар икки томон учун таъминланган. Бино банк учун махсус қурилган бўлиб, лойиҳада энг аввало банкнинг барча мақсад ва қадриятлари инобатга олинган.

“Инфинбанк” албатта замонавий банк. Улар фақат офис билан чекланмасдан, балки InfinBANK иловасига ҳам жиддий эътибор қаратаётганини, мижозларга максимал қулайлик яратиш устида ишлаётганини маълум қилди.

Янги офиснинг очилиши — “Инфинбанк” ходимлари, мижозлари ва ҳамкорлари учун муҳим воқеадир.

@bankir
👍70👎13🤔1
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 687,00
Сотиш — 12 722,39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 687,00
Продажа — 12 722,39

Подробнее davrbank.uz или 1284
👍13🤔6👎1