Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банклар рейтинги янгиланди. Кимлар етакчи?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг I чораги учун банклар рейтингини тақдим қилди.

Унда йирик банклар орасида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилаётган бўлса, “Трастбанк“ иккинчи ўринни сақлаб қолмоқда. Кучлик учликдан "Азия аллиянс банк" ўрин олди.

Кичик банклар бўйича эса “Универсалбанк” “Даврбанк”ни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. TBC Bank эса бу сафар кучли учликка кўтарила олди.

Умуман олганда 1 март ҳолатига кўра, банк тизими активлари 648,6 трлн сўмни, мажбуриятлари эса 549,6 трлн сўмни ташкил этди.

Банк тизими активларининг 67,4 фоизи, кредит портфелининг 70,1 фоизи — 331,2 трлн сўм ҳамда депозитларнинг 50,7 фоизи – 120,6 трлн сўм 10 та давлат улуши мавжуд банклар ҳиссасига, қолган қисми 25 та хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади.

Давлат банкларида 100 сўмлик кредитга 36 сўм (ўтган йилнинг мос даврида 39 сўм) депозит жалб қилинган бўлса, хусусий банкларда ушбу кўрсаткич 83 сўмни (93 сўм) ташкил қилган.

Йил бошидан буён банк депозитларининг ўсиш суръати секинлашган.

@bankir
👍30🤔5👎3
Доллар тушди

13 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 664,23 сўмдан (-11,65 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍55👎6🤔5
«Инфинбанк»нинг кредит рейтинги B1 даражасига кўтарилди

«Катта учлик» халқаро агентликларидан бири бўлган Moody's «Инфинбанк»нинг кредит рейтингини B2 даражадан B1 даражага оширди.

Банк кўп йиллардан бери молиявий барқарор эканини кўрсатиб келмоқда. 2021 йил 100 млрд сўмдан кўпроқ фойда билан якунланган бўлса, қисқа вақт ичида — 2023 йилга келиб соф фойда 250 млрд сўмгача ўсди.

Агентлик ҳам «Инфинбанк»нинг айнан молиявий кўрсаткичларини юқори баҳолаб, активлар ва рентабелликнинг юқори сифати сабаб B1 даражали рейтинг берилганини таъкидлаган.

Moody's Ўзбекистондаги бир қанча банкларнинг рейтингини B2 ёки ундан паст даражада сақлаб қолаётгани инобатга олинса, «Инфинбанк»нинг ушбу рейтингни қўлга киритишини ютуқ деб баҳоласа бўлади.

Кредит рейтинги банк учун муҳим бўлиб, инвесторлар ва мижозлар учун банк қанчалик жозибадор эканини кўрсатади. Улар ҳисоботларни кўриб чиқиш орқали объектив хулосага келиши мумкин.

Янги кредит рейтинги маҳаллий ва халқаро банклар, доимий ва бўлажак мижозлар билан муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади.

«Инфинбанк» учун бу ҳали узоқ йўлнинг бошланиши.
реклама

@bankir
👍31👎12🤔3
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Рамазон Ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Ipak yo'li bank
— Milliy bank
— "Bisnesni rivojjlantirish banki"
— Agrobank
— Hamkorbank
— Trastbank
— Turonbank
— Aloqabank
— Sanoatqurilishbank
— Xalq banki
— Asakabank
— InFinBank
— Ipoteka bank OTP group
— Garant bank
— Kapitalbank
— Mkbank
— Poytaxtbank
— Asia Alliance bank
— Universalbank
— Orient Finans Bank
— Hayotbank
— Tengebank
— Davrbank
— KDB Bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
👍57👎2🤔2
Доллар бироз кўтарилади

14 апрель куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 640
Asia Alliance Bank — 12 640
BRB — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 675
Asaka bank — 12 690
Xalq banki — 12 690


@bankir
👎38👍30🤔4
“Капиталбанк” биринчи чоракда қанча фойда олди?

“Капиталбанк” 2024 йил биринчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Банк дасталбки чоракда 378,1 млрд сўм даромад олган ва бу 2023 йил мос даврига нисбатан 5,6 фоизга кўп.

2023 йил натижалари бўйича “Капиталбанк” “Миллий банк”дан кейинги Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлган эди (86,8 млрд сўмга камроқ).

Сўнгги чоракларда “Миллий банк”нинг соф фойдаси пасайиб кетганини инобатга олинса, “Капиталбанк” соф фойда бўйича биринчи ўринга чиқиб олган бўлиши мумкин. Бироқ “Миллий банк”нинг молиявий ҳисоботи ҳали эълон қилинмади.

@bankir
👍40👎8🤔8
1 грамм олтин нархи энди 1 млн сўм

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи навбатдаги марта рекорд даражага етди — 1 грамм учун нарх 998 000 сўм. Қуймалар нархи қуйидагича:

5 гр — 4 991 000 сўм;
10 гр — 9 983 000 сўм;
20 гр — 19 966 000 сўм;
50 гр — 49 914 000 сўм.


Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш мумкин. Ҳозирга пайтда таклиф анча кўпайган. Банклар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Кеча олтиннинг глобал нархи ҳам биринчи марта троя унцияси учун 2 400 доллардан ошди. Бироқ кейинчалик нархи 2 340 долларгача пасайди.

Нима учун олтин қимматламоқда?

Геосиёсий кескинликлар, инфляция босими ва иқтисодий ноаниқлик туфайли олтинга бўлган талабнинг умумий ўсиши унинг нархига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари аксарият Марказий банклар ҳам захираларига кўпроқ олтин йиғишга интилмоқда, бу ҳам қўшимча талабни пайдо қилмоқда.

📷: Spot.uz

@bankir
👍56👎26🤔4
Доллар бироз ўсди

15 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 667 сўмдан (+2,77 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎51👍22🤔2
13 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👎53👍36🤔2
Доллар тушади

16 апрель куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 650
Poytaxtbank — 12 650
BRB — 12 645

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 680
Asakabank — 12 690
Xalq banki — 12 690
Aloqabank
12 690

@bankir
👍52👎12
❗️50 млн сўмдан кўпроқ — қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— My Uztelecom иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 51,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Март ойига нисбатан Tenge24 иловасида комиссиясиз пул ўтказмалари учун чегара 10 млн сўмдан 3 млн сўмга пасайди.

Joyda мобил иловаси эса фоизсиз пул ўтказмаларини тақдим қилувчи иловалар қаторига қўшилди.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
👍61👎4🤔2
Бу кимнинг автомобили? Балки, Сизникидир? Орзунгиздаги автомобилни ютиб олиш имконини қўлга киритинг!

Шахсий автомобиль ҳақида орзу қиласизми? Энди орзунгиз амалга ошиши мумкин!

100 000 сўм ва ундан ортиқ пул ўтказмасини амалга оширинг ва совринли ўйинда қатнашиш учун чиптани қўлга киритинг. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғолиб бўлиш имкони ҳам шунча ортади! Масалан, 230 000 сўм пул ўтказиб, сиз 2 та чиптага эга бўласиз.

Асосий совринли ўйиндан ташқари сиз ҳар ойлик ўйинларда қатнашиб, қуйидаги турли совғаларни ютиб олишингиз мумкин:

1️⃣ Бош соврин — BYD автомобили;
Ва ҳар ой май ва июнда:
2️⃣ iPhone 15 pro;
3️⃣ Samsung Ue65CU8500UХUZ телевизори;
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TБ;
5️⃣ Xiaomi Pad 6 планшети 8 ГБ+128 ГБ 11;
6️⃣ Yandex Станция Мини ақлли колонкаси, Алиса ва соат билан, 24W;
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro ақлли смарт соати.

Payme орқали пул ўтказинг ва эҳтимол, BYD автомобили айнан сизники бўлади!

Реклама
👍37🤔9👎8
Биринчи чоракнинг энг яхши ва энг ёмон акциялари қайси?

Kap Depo инвестиция компанияси 2024 йилнинг биринчи чораги инвесторлар учун энг фойдали давр бўлмаганини қайд этди.

Чорак давомида “Ипак йўли банки” акциялари 75 фоизга ўсиб бу борада биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринлардан “Ипотека банк” ва “Саноатқурилишбанк” аксийлалари жой олди.

Энг кўп арзонлаган акциялар орасида ҳам учта банк бор.

Биржа орқали фақатгина очиқ обуна орқали жойлаштирилган банк акцияларини сотиб олиш мумкин. Масалан, кўпчилик учун жозибадор бўлиши мумкин бўлган TBC Bank, “Узум банк” ёки “Давр банк” акциялари очиқ обуна орқали биржага чиқарилмаган.

@bankir
👍32👎7🤔3
Доллар тушди

16 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 654,57 сўмдан (-12,43 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍71👎6🤔2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 644,57
Сотиш — 12 679,88

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 644,57
Продажа — 12 679,88

Подробнее
davrbank.uz или 1284

@bankir
👍30👎4
Доллар кўтарилади

17 апрель куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 640
BRB — 12 640
Hamkorbank — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 660
Octobank — 12 665
Aloqabank — 12 680


@bankir
👎56👍26🤔5
Ипотека кредит олганлар камайишда давом этмоқда — аёллар ҳисобига

2024 йилнинг I чорагида 14 506 нафар ўзбекистонлик ипотека кредити олди. Бу 2023 йилга нисбатан 605 нафар камроқ одам ипотека олганини билдиради.

Уй сотиб олиш учун банкдан қарз олувчилар сони камайишига асосий сабаб аёллар бўлмоқда — бир йил аввалги даврга нисбатан 709 кишига камроқ. Эркакларда эса бу борада кичик ўсиш бор — 104 кишига.

Хўш, нимага аёллар камроқ ипотека кредити олмоқда?

Вазиятни биринчи навбатда нархлар билан тушунтирса бўлади. Сўнгги икки йилда уйлар нархи жуда тез ўсди. Даромадлар эса нисбатан анча секинроқ. Бу ҳолатда эркакларга нисбатан анча кам даромад қилувчи (Жаҳон банки бу тасдиқлаганди) аёллар табиий равишда энг кўп азият чекди.

Юқори нархлар эркакларнинг ҳам тўлов қобилиятига таъсир қилмоқда ва яқин ойларда улар ҳам пасайиш тенденциясига ўтиши мумкин.

Кам фоизли ипотека кредитлари энди Тошкентга керак эмас

Аввалги йилларда “Янги тартиб” доирасидаги ипотека кредитларига талаб пойтахтда жуда юқори бўлган. 2023 йил I чорагида 548,7 млрд сўм ипотека кредити Тошкент шаҳрига берилган бўлса, энг яқин Фарғона вилоятида бу 134,1 млрд сўм бўлганди.

2024 йил вазият тубдан ўзгарди. Энди 18 фоизлик кредитлар энг кўп Самарқанд вилоятида олинмоқда. Пойтахт ҳатто иккинчи ўринда эмас. Чунки нархлар шуни тақозо қиляпти.

Давлат томонидан ажратиладиган ипотека кредитлари чегараланган миқдорга эга. Тошкентда бу 400 млн сўм ва 416,5 млн сўм.

Йил бошида Тошкентда 400 млн сўмлик ипотека кредити учун уй топиш амалда имконсиз бўлиб бораётгани ҳақида ёзгандик ва бу узоқ куттирмади.

Афтидан агар давлатнинг мақсади одамларга уй сотиб олишга ёрдам бериш бўлса, бу лимитни кўтариш пайти аллақачон келган (рисклар бўлган тақдирда ҳам).

Яъна бир муҳим жиҳат — банклар ҳам 2023 йилга нисбатан ўз ҳисобидан камроқ ипотека кредити ажратмоқда. Асосий молиялаштирувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлиб турибди. Тошкент шаҳрида ажратилган ипотека кредитлари ҳам камайишни бошлаган.

@bankir
👍97👎9🤔3
Доллар кўтарилди

17
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 671,84 сўмдан (+17,27 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎45👍10🤔3
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.


Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@bankir
👎230👍28🤔4