Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Олтин рекорд даражада қимматлашда давом этмоқда

Дам олиш кунлари олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2210 долларгача ошиб, навбатдаги тарихий рекорд кўрсаткични қайд этди.

Бугун Марказий банк ҳам олтин қуймаларининг нархини белгилади. 1 грам олтин нархи илк бор 900 000 сўмдан ошди. 50 гр қуйманинг нархи 45,2 млн сўм бўлиб турибди.

Таҳлилчилар қисқа муддатда олтин нархининг 1 троя унцияси учун 2300 долларга қараб кетиши мантиқий эканини таъкидламоқда.

@bankir
👍49👎17🤔4
Доллар кўтарилади

26 март куни амал қиладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipotekabank — 12 540
Aloqabank — 12 530
BRB — 12 530

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank— 12 575
Octobank — 12 580
Asakabank — 12 580


@bankir
👎54👍37🤔2
Uzum Bank устав капиталини 350 млрд сўмга етказади

Uzum Bank номинал қиймати 1 000 сўмдан бўлган 150 млн дона, умумий қиймати 150 млрд сўмлик акциялар чиқарaди.

Акциялар Continent Arm Investments (Капиталбанк) компаниясаги ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Шу тариқа банк устав капитали 200 млрд сўмдан 350 млрд сўмга ошади. Бу эса 1 апрелдан кучга кирадиган Марказий банкнинг устав капитали бўйича талабларига жавоб беради.

Маълумот учун, 2025 йилгача банкларнинг устав капитали камида 500 млрд сўм бўлиши керак.

@bankir
👍33🤔26👎5
Автокредитга янги автомобиль олмоқчи бўлиб юрган бўлсангиз, InfinBank’даги кредит маҳсулотларини кўздан кечиришни маслаҳат бераман. Муддатлари ҳам қулай: 1 йилдан 5 йилгача ўзингизга ёққан автомобилни танлаб, олиб кетаверасиз.

Барча харажатлар, шартлар, бошланғич тўлов бўйича маълумотларни банк расмий сайтидаги онлайн калькулятор ҳисоблаб беради. Бугун автомобил бозорида таклиф кўп, ўзингиз орзу қилган автомобилга эришиш учун InfinBank таклиф этаётган автокредит содда ва нисбатан қулайроқ дейиш мумкин.

Реклама
👎102👍35🤔7
1,3 млрд долларлик олтин экспорти ва кескин ошган газ импорти — ташқи савдода нима гап?

2024 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд доллар бўлди.

Бунда экспорт 3,6 млрд долларни, импорт 6,3 млрд долларни ташкил қилди. Январь ойида олтин сотилмаган бўлса, февраль ойида қулай нархлар сабаб 1,3 млрд долларлик олтин экспорт (2023 йил май ойидан бери энг кўп) қилинди.

Икки ой якунига кўра, Хитой (2,1 млрд доллар) ва Россия (1,8 млрд доллар) Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Газ импорти эса йил бошида 3,6 баробар кўпайди. Нефт ва элект токи экспорти ҳам бу даврда мос равишда 2,9 ва 2,4 мартага кўпайган.

26,7 млн долларлик газ экспорт қилинганига қарамасдан, 166,7 млн долларлик газ четдан олиб келинган. Бу 2023 йил мос даврига нисбатан 95,6 баробар кўп.

@bankir
🤔32👍25👎4
Доллар 12 600 сўмга яқинлашди

26 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 597,07 сўмдан (+22,07 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎63👍13🤔2
Кафиллик ташкилотлари пайдо бўлиши кутилмоқда

Марказий банк Ўзбекистонда кафиллик ташкилотлари фаолиятига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Кафиллик ташкилотлари акциядорлик жамиятлари (АЖ) шаклида фаолият юритади. Энг кам устав капитали — 100 млрд сўм.

Бундай компанияларнинг ижрочи директори олий иқтисодий маълумотга, банк ёки молия соҳасида камида беш йил иш стажига эга бўлиши керак.

Бухгалтерлар эса иқтисод бўйича олий маълумотга, бухгалтерия ҳисоби ёки аудит бўйича уч йиллик тажрибага эга бўлишлари шарт.

Кафиллик ташкилотлари қандай ишлайди?

Улар жисмоний шахсларнинг банклар ва бошқа кредит ташкилотлари олдидаги молиявий мажбуриятларини бажариши учун кафолат беради.

@bankir
👍63🤔24👎5
Орзуларингиздагидек, денгиз бўйида ўз уйингиз бўлишини хоҳлармидингингиз?

Қора денгиз бўйида ҳамёнбоп уйлар сотувга чиқибти! Грузиянинг Батуми шаҳрида барпо этилаётган Premium уй жой Тошкентдаги 2 хонали уйларнинг нарҳида сотилмоқда.

🌊 Ҳаётингизнинг янги саҳифасини денгиз бўйидаги Lemon Gardens & SPA билан бошланг. Lemon Gardens мажмуаси сизга:

Фоизсиз бўлиб тўлаш;
30 фоизли бошланғич тўлов;
Сармоянинг юқори фоизда қопланиши;
29 кв.м дан бошланадиган кўплаб лойиҳа вариантлари;
Кўчиб ўтишга тайёр хушманзара квартираларни тақдим этади.
Уй жой комплекси деярли битган.

Lemon Gardens & SPA резиденти бўлиб, Батуми соҳилларининг бир қисмига ҳозироқ эгалик қилинг!

Жазирама иссиқ ва чанг ҳаводан ўзингизни ва оила аъзоларингизни асраш учун ажойиб жой.

🌐 Телеграм орқали боғланиш: @lemongardens_bot
🌐 WhatsApp ва Tелегам орқали менеджерлар билан боғланиш: +995 555 221 188 +995 557 221 188
👍21👎3
❗️50 млн сўмдан кўпроқ — қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— My Uztelecom иловаси — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 53,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

@bankir
👍87👎6🤔2🔥1
“Тенге Банк” Бошқарув раиси ўзгармоқда

Ўзбекистондаги хорижий банклардан бири — “Тенге Банк” 2024 йил 20 мартдан Бошқарув раиси Талгат Аюпов ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Унинг ўрнини 2022 йилдан бери “Halyk Group” шўба корхоналарида Кузатув кенгаши аъзоси бўлиб келган Бейбит Фалеев эгаллайди.

Бейбит Фалеев бунгача турли йилларда “Тенге Банк”нинг Қозоғистондаги бош компанияси ҳисобланувчи “Қозоғистон Халқ Банки”да ишлаган.

@bankir
👍32🤔4
Доллар тушади

27 март куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 565
Hamkorbank— 12 560
BRB — 12 560

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank— 12 600
Asia Alliance Bank— 12 600
Ziraatbank — 12 600


@bankir
👍42👎10🤔3
Uzum илк яккашоҳ компанияга айланди

Uzum экотизими 100 млн доллардан ошиқ инвестиция жалб қилиб, Ўзбекистондаги биринчи яккашоҳ (1 млрд доллардан ошиқ баҳога эга ва хусусий) компания бўлди.

Uzum'га инвестиция глобал венчур фонди FinSight Ventures, Xanara Investment ва компаниянинг менежерлари иштирокида жалб қилинди.

Компания қаерга қараб кетмоқда?

2023 йилда Uzum экотизимининг ойлик фойдаланувчилари 10 млн нафарга, соф фойдаси эса 100 млн долларга етган.

Экотизимдаги банклар (Капиталбанк — 2 ўрин ва Узумбанк — 26 ўрин) мамлакатда фойда бўйича етакчилардан бирига айланди.

Электрон тижоратда Uzum Market қарийб 150 млн доллар айланма билан энг йирик онлайн платформага айланди.

FinSight Ventures вакиллари Қозоғистонда Kaspi.kz, Лотин Америкасида Rappi ва Жанубий Кореяда Toss супер иловалари каби Uzum ҳам бу муваффақиятни такрорлаш учун ресурсга эга эканини таъкидлади.

2024 йилда Uzum Яқин Шарқ, Буюк Британия ва АҚШдан яна 200 млн доллар жалб қилишни режа қилмоқда.

Uzum илк ягона шохли компанияга айлангач технология ва стартаплар бўйича нуфузли TechCrunch нашри компания ҳақида мақола ҳам чиқарди.

@bankir
👍151👎11🤔5
«Мадад Инвест Банк» ва «Ҳаёт Банк» ҳам устав капиталини оширмоқда

1 апрелдан Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак. Шу сабабдан бир қанча банклар Марказий банк талабларини бажаришга шошилмоқда.

«Мадад Инвест Банк» ва «Ҳаёт Банк» 150 млрд сўмдан қўшимча акциялар чиқариб, устав капиталини 350 млрд сўмга етказмоқда.

@bankir
👍25🤔3👎1
Онлайн банк хизматидан фойдаланувчилар 42 млн нафардан ошди

МҲТИ 2017–2023 йиллар мобайнида Ўзбекистонда банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Банклардаги жами депозитлар қолдиғи 2017 йилда 59,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу 4,1 баробарга ошди ва 241,7 трлн сўмга етди.

Кредитлар қолдиғи эса бу даврда 110,6 трлн сўмдан 471,4 трлн сўмга етди — 4,3 баробар ўсиш.

6 йил ичида чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 3,5 млрд доллардан 5,8 млрд долларга ошган бўлса, кредитлар қолдиғи 8,5 млрд доллардан 17,2 млрд долларгача ўсди.

Мижозларга хизматиш кўрсатиш ўсмоқда

Кўриб чиқилаётган даврда банк карталари 19,2 млн донадан 46,2 млн донага ошди. Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар эса 4,4 млн нафардан 42,8 млн нафарга, банкоматлар эса 5,6 мингтадан 26,6 мингтага ўсди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш 40 млрд долларга етказиш режа қилинган.

Давлат ихтиёрида кўпи билан 3-4 та банк сақлаб қолиниб, бозорга камида 4 та йирик чет эл банкини жалб қилиш мақсад қилинган.

@bankir
👍43👎9🤔9
Доллар ниҳоят тушди

27 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 590 сўмдан (-7,07 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍68👎18🤔6
26 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎14🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳоким банкнинг эгаси эмас”

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк тизими ва молиявий технологиялар катта тезликда ривожланмоқда.

Биз Bankers.uz нашри бош муҳаррири Исмоил Туропов ва “Bankmijoz” канали муаллифи Рустам Пўлатов билан биргаликда подкаст тасвирга олдик.

Унда банкларда ишлаш, нима учун давлат банклари хусусийлаштирилиши кераклиги, бошқарувдаги қийинчиликлар ва умумий банк тизими ҳақида гаплашдик.

Тўлиқ подкастни томоша қилиш учун ҳавола — https://www.youtube.com/watch?v=_zNzgv3oYh0&ab_channel=Bankir

@bankir
👍195👎10🤔7🔥1