Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

1 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 496,80 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍16🤔1
29 февраль — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍34👎10🤔10
Одамлар энг кўп пулини уй “ремонти” учун сарфлади

2023 йил тўртинчи чорагида ўзбекистонликлар энг кўп маблағини (16,5 фоиз) уй-жой таъмири учун ишлатди. Учинчи чоракда аҳоли автомобиль сотиб олиш учун кўпроқ пул сарфлаганди.

Бундан ташқари, таълим ва даволаниш харажатлари ҳам юқори бўлди. Ўзбекистонликлар маблағларининг энг кичик қисмини электрон буюмлар, уй-жой ва мебель сотиб олишга, шунингдек, тўй учун сарфлаган.

Эътиборли томони, 2024 йилнинг келаси даврида ҳам асосий маблағ уй-жой таъмирига йўналтирилиши кутилмоқда. Таълим ва автомобиль хариди учун харажатлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда. Шунингдек, уй олиш истагидагилар ҳам кўп.

Аввалги чоракка нисбатан аҳоли томонидан уй-жой ва мебель хариди, уй-жой таъмири ва саёҳат учун харажат қилмоқчи бўлганлар улуши кўпайган. Бу эса аҳолининг тўлов қобилияти ошиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, аҳоли, айниқса, ахборот ва ресторан бизнеси эгалари яқин 12 ойда даромад ва жамғармалари сезиларли ошишини кутмоқда.

@bankir
👍41👎12🤔4
Доллар кўтарилади

4 март куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 450
Trastbank — 12 450
Garant bank — 12 440

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 495
Ipak Yo‘li Bank — 12 500
Asakabank — 12 500

@bankir
👎51👍14
Инфляция 2016 йил июндан бери энг паст

Февраль ойида Ўзбекистонда расмий инфляция 8,35 фоизни ташкил қилди. Бу инфляциянинг 2016 йил июлидан бери энг паст кўриниши.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 8,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,4 фоизга, хизматлар 9,1 фоизга ошди.

Ўтган йилга нисбатан анор (2,9 баробар) ва лимон (2,1 баробар) кескин қимматлаган бўлса, сабзи ва пиёз нархлари нисбатан арзонлаган.

Молиявий хизматлар нархи бўйича февраль ойида пасайиш узатилган. Бу ҳолат айрим банкларнинг банк карталари учун тўловларни камайтирилиши билан боғлиқ. Суғурта хизматлари нархида ўзгариш бўлмаган.

2024 йилда инфляция 8-9 фоиз даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎36👍22🤔4
Қора денгиз соҳилидаги LimonGarden элит турар-жой мажмуасида ФОИЗСИЗ ВА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВСИЗ кўчмас мулкни муддатли тўловга харид қилинг📣

Фақатгина ҳозир сизда Батумининг қоқ марказидаги элит турар-жой мажмуасидан қулай шартларда квартира сотиб олишнинг ноёб имконияти бор!

Муддатли тўлов шартлари:
➡️Муддат — 24 ойгача фоизсиз
➡️ Бошланғич тўлов 30%


Орзуларингизни рўёбга чиқариш имкониятини қўлдан бой берманг ва биз билан боғланинг!

🌐 Мурожаат учун Телеграм-бот: @lemongardens_bot

🌐 WhatsApp: +995 514 08 47 47
Реклама
👍11👎11
Банкларнинг кредит портфели қисқарган

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистондаги банкларнинг кредит портфели 1,8 трлн сўмга қисқариб, 469,6 трлн сўмни ташкил қилган.

Аҳолига ажратилган кредитлари портфели эса 1,3 трлн сўмга ўсди, бироқ корпоратив кредитларнинг камайиши (-3,1 трлн сўм) умумий кредит портфелининг қисқаришига сабаб бўлди.

Деярли барча давлат банкларида январь ойида кредит портфелининг қисқариши кузатилган. Чунки корпоратив кредитларнинг асосий қисми давлат банкларига тегишли.

Хусусий банклар кўпроқ аҳолини кредитлаш билан шуғуллангани учун уларнинг кредит портфели январ ойида ўсишга эришди — 1,9 трлн сўмга.

@bankir
👍23👎3
Доллар яна кўтарилди

4 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 514,45 сўмдан (+17,65 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍15
2023 йилда банклар ўз маблағларидан қанча ипотека кредити ажратди?

Ўзбекистонда кредит уч хил ресурс орқали ажратилади:

• Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси;
• Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
• банкларнинг ўз маблағлари.

Демак, ўзбекистонликларга 2023 йилда жами 16,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган бўлса, шунинг қарийб 3 дан 1 қисми — 5,7 трлн сўми (19 минг киши) банкларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Аввалги йилларга қарайдиган бўлсак, 2021 йилда кўрсаткич 867 млрд, 2022 йилда эса 3,8 трлн сўмни ташкил этганди.

Кредит қолдиғи


2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, банклардаги жами ипотека кредитларининг қолдиғи 13 трлн сўмни ташкил этади. Бунда қуйидаги банкларда асосий қолдиқ тўпланган:

“Ўзмиллийбанк”да — 2,2 трлн сўм;
“Халқ банки”да — 1,9 трлн сўм;
“Ипотекабанк”да — 1,8 трлн сўм.

2023 йилда Ўзмиллийбанк 1,2 трлн сўм, “Инвест Финанс Банк” 1 трлн сўм, “Ипотекабанк” 875 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратган ва юқори ўринларга жойлашган.

“Халқ банки” ва “Давр банк”да эса пасайиш кузатилган.

Кредитларнинг муддатлари


Ажратилган ипотека кредитларининг 2 фоизи 5 йилгача муддатга берилган. Шунингдек,

- 55 фоизи — 6-10 йилгача;
- 43 фоизи — 11-20 йилгача муддатга берилган.

Кредитни қайтариш муддати қанчалик узайса, тўланадиган қарздорлик ҳам шунча ошади. Аммо бу, бошқа томондан, ойлик тўловлар миқдорини камайтиради.

Аҳоли орасида узоқ муддатли кредитларга талабнинг ошиши уй-жой нархларининг ойлик даромадга нисбатан тезроқ ўсаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

@bankir
👍38👎2
​​ Глобал инқирозга ичкаридан назар — “Инсайдерлар” фильми (2010)

Бугун гаплашадиган фильмимиз ҳозирги капиталистик тизим тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири — 2008 йилги молиявий кризис ҳақида ҳикоя қилади. Бу давр, инқироз ва ундан кейинги ҳолатлар ҳақида кўплаб филмлар олинган. Аммо ҳужжатли фильм шаклида, айнан мана шу иқтисодий таназзулнинг бевосита иштирокчилари бўлган банкир ва мутахассислардан интервью олиш орқали тайёрлангани бошқалардан бутунлай фарқ қилади. Чунки унда айнан инсайдерларнинг ўзи воқеа ҳақида гапириб беради: ҳаммаси қаердан бошланди, қандай хатоларга йўл қўйдик, энди нима қилиш керак? Фильм номи нега бундай эканини энди тушунган бўлсангиз керак. “Инсайдерлар” 2010 йилда “энг яхши ҳужжатли фильм” йўналишида Оскар мукофотини қўлга киритган.

Сабаб ва оқибатлар

Фильм режиссори Чарлз Фергюсон қарийб уч йил давомида изланишлар олиб боради. У фильмга таъриф бераркан: “бу АҚШ молиявий хизматлар саноати томонидан қилинган тизимли коррупция ва унинг оқибатлари ҳақида”, — дейди.

Фильмда глобал молиявий инқироз кенг қамровли тарзда таҳлил қилинади. Айнан ўша инқироз сабаб молия дунёси 20 триллион доллар йўқотган, бу ўтган аср аввалидаги Буюк Депрессиядан кейинги энг оғир таназзул ҳисобланади. Бунинг оқибатида миллионлаб одамлар иш жойидан, уйларидан айрилади. Глобал молиявий экотизим қулайди.

Фильмда ўша воқеа гувоҳига айланган ва бевосита иштирокчиси бўлган молиявий инсайдерлар, сиёсатчилар, журналистлар, академик олимлардан катта интервьюлар олинади. Фильм АҚШ, Исландия, Англия, Франция, Сингапур ва Хитойда суратга олинган.

Биргина хато

Албатта, инқирозни 1980 йиллардаги тенденсиялар орқали ҳам башорат қилиш мумкин эди, аммо ундаги энг асосий нуқта исландиядаги дерегуляция ҳисобланади. Филм ҳам айнан ушбу воқеадан бошланади. 2000-йилларда Исландия ҳукумати банк соҳасида дерегуляция (мавжуд тартибларни бекор қилиш) амалга оширади, бу эса бир қатор банкларнинг хусусийлашишига олиб келади. Аммо бунинг оқибатида дунёдаги банк тизими устунларидан бўлган Lehman Brothers банки банкротликка юз тутади. Айнан шунинг таъсирида бутун дунёда қулаш бошланади.

Филм 5 бўлимга ажратилган:

1 — Қандай қилиб бу ерга келиб қолдик?
2 — Пуфак
3 — Инқироз
4 — Масъулият
5 — Ҳозир биз қаердамиз?

Ҳар бир бўлимда молиявий мутахассислар тегишли саволлар орқали вазиятни ҳикоя усулида айтиб беради. Бу эса ўқувчига тўлиқ манзарани жонлантириш имконини беради.

Фильмни кўргач капиталистик тизим қандай ишлаши, 2008 йилги молиявий инқироз нега ҳозирги молия тизимини ўзгартириб юборгани, бундай хатони келажакда такрорламаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчага эга бўласиз. Бу ҳужжатли фильмни, айниқса, банк ва иқтисодиёт йўналишида ўқийдиган ёшлар кўрса, яхшигина тасаввурга эга бўлади.

Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

#кино

@bankir
👍48
Доллар кўтарилади

5 март куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 465
Hamkorbank — 12 460
Kapitalbank — 12 460

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 515
Aloqabank— 12 515
Hayotbank — 12 515

@bankir
👎51👍19🤔5
Ипотека ва автокредит бериш талаблари кучайтирилмоқда

Марказий банк 28 февралдаги қарори билан банкларга аҳоли учун уй-жой ва автомобиль сотиб олиш кредитлари беришда қўйиладиган талабларини кучайтирди.

Қарор билан, 1 апрелдан бошлаб камида 6 ойлик доимий даромадга эга бўлган ЯТТ ёки кичик бизнесларга ажратиладиган кредитларга — 75 фоизлик кредит риски белгиланади (оилавий тадбиркорларга бериладиган имтиёзли кредитлар бундан мустасно).

1 июлдан қарз юки кўрсаткичи (ҚЮК) 60 фоиздан паст жисмоний шахслар учун — кредит риски 100 фоизни ташкил этади. Агар ҚЮК юқорироқ бўлса, хавф даражаси 150 фоизгача оширилади.

Ўзгартиришлар ипотека кредитлари, автомашиналар сотиб олиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари учун бериладиган кредитларга таъсир қилмайди.

Қарз юки ўзи нима?

Қарз юки — қарз олувчининг кредит бўйича ўртача ойлик тўловларининг ўртача ойлик даромадига нисбати.

Масалан, 10 млн сўм ойлик олувчи одамда ойлик тўлови 5 млн сўм бўлган кредит бўлса, унинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз бўлади.

Қарз юки қандай ҳисобланади?

Автокредитлар ва ипотека кредитларини беришда таваккалчилик даражаси кредит ва гаров суммаларининг ҚЮКга нисбати асосида аниқланади.

Қарз юки ўртача кредит тўловларининг ўртача ойлик даромадга нисбати орқали ҳисобланади. Натижада кредит/гаров нисбати ва ҚЮК қанчалик юқори бўлса, кредит хавфи шунчалик юқори бўлади.

Регулятор автомобиль кредитлари учун кредит/гаров нисбатини 75 фоизгача чеклайди.

@bankir
👍54👎15
Доллар яна кўтарилди

5 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 525,01 сўмдан (+10,56 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎59👍17🤔1
Олтин нархи йил бошидан бери рекорд даражада қимматлади

Марказий банк олтин: ўлчовли қуймалар ва эсдалик тангаларнинг янгиланган нархларини эълон қилди. Унга кўра, қимматбаҳо металлнинг бир грамми 856 700 сўмни ташкил қилмоқда, бу ўтган жумадаги нархдан 1,2 фоизга қиммат.

Ҳозирда 5 граммлик олтин қуйма нархи 4,284 млн сўмни кўрсатмоқда. Бу қуймалар сотуви бошлангандан бери рекорд даража ҳисобланади.

Сўнгги бор қуймалардаги рекорд декабрь ойи бошида — 4,25 млн сўм миқдорида рекорд ўрнатганди

Аввалроқ Марказий банк олтин нархи бўйича прогнозларини эълон қилган ва унда геосиёсий вазият ҳамда талабнинг юқорилиги сабаб қимматбаҳо металл нархи ошиши таҳмин қилинган эди.

@bankir
👍48👎9🤔2
Доллар кўтарилади

6 март куни амал қиладиган доллар курси 2-3 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 475
Hamkorbank — 12 470
Garant bank — 12 470

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 525
Aloqabank— 12 525
Hayotbank — 12 525

@bankir
👎34👍23🤔4
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

@bankir
👍66👎2
Банк карталари 46 миллионтадан ошди

Ўзбекистон банкларидаги банк карталари сони 46,1 миллионтага етди. Бир йил ичида банк карталари сони деярли 12 млн донага ошди. Бу даврда банкоматлар сони 28,7 мингтага етди.

Ҳозирда аҳоли қўлидаги энг кўп банк карталари қуйидаги банкларга тегишли:

- “Халқ банки” — 10,6 млн дона;
- “Агробанк” — 4,5 млн дона;
- “Ипотека банк” — 3,8 млн дона.


Энг кўп банкомати бор банклар:

- “Халқ банки” — 3,2 мингта;
- “Агробанк” — 2,1 мингта;
- “Капиталбанк” — 1,7 мингта.


Эътиборлиси, бир йил ичида “Ипотека банк” банк карталари 200 мингтага, банкоматлари 1000 тага камайган.

@bankir
👍39🤔7👎2
Доллар бироз кўтарилди

6 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 526,39 сўмдан (+1,38 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎31👍17
Бензин импорти учун нималар ҳалақит қиляпти?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонга автобензин олиб кирувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда тадбиркорлар бензин импорти билан шуғулланишдаги еттита асосий муаммони айтди. Хусусан, банклар томонидан бензин импорт қилувчилар учун ажратилаётган кредит юкламаси юқори. Шунингдек, импорт ёнилғи учун ҚҚС тўлаш муддати қисқа ҳисобланади.

Муаммолар қаторида, бундан ташқари, қуйидагилар бор:

- темирйўл логистикасининг қимматлиги;
- республикага олиб киришда қўшимча мажбурий сертификатлаш;.
- «геосиёсий вазият» сабаб ўтказмаларнинг тақиққа тушиб қолиши ва маҳсулот вақтида етиб келмаслиги;
- катта ҳажмдаги бензинни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги;
- мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги.

Тадбиркорлар, бунга қўшимча тарзда, Туркманистондан бензин харид қилиш жараёни жуда кўп вақт талаб қилиши, натижада айланма пул маблағлари музлаб қолишини айтди.

@bankir
👍68👎14🤔6