Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
28 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎8
Микроқарзларни энди расман 100 млн сўмгача ажратиш мумкин

27 феврал куни президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:

— асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
— жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
— неустойка (жарима, пеня);
— кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.

Шунингдек, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан белгиланган тартибда фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.

Қонунга киритилган ўзгартириш билан микроқарзларнинг максимал миқдори расман 50 млн сўмдан 100 млн сўмга оширилди.

@bankir
👍81👎7
Биткоин 60 минг долларга чиқди

Дунёдаги энг йирик криптовалюта бугун кескин ўсишни кўрсатиб, 60 минг долларга етди. Бу 2021 йил ноябридан бери биткоиннинг энг юқори нархи ҳисобланади. Ўшанда криптовалюта 69 минг долларгача қимматлаган эди.

Биткоин нима экани, у қандай ишлаши сизга қизиқ бўлса YouTube видеомизни кўришни тавсия қиламиз (линк). Унинг нархи нега ошаётгани ҳақида бу ерда ёзгандик.

Кўплаб таҳлилчилар апрел ойида бўлиб ўтадиган Bitcoin Halving'дан сўнг криптовалюта нархи 100 минг долларгача кўтарилишини прогноз қилмоқда.

@bankir
👍51👎13
Тошкентда уйлар сони оилалар сонидан кўпроқ

Марказий банк бугун 2023 йил учун ипотека кредитлари шарҳини эълон қилиб, унда Ўзбекистондаги уй бозорининг таҳлилини ҳам тақдим қилди.

Сўнгги йилларда Тошкентда уйлар нархи ошиши натижасида нарх пуфаги хавфи юзага келди. Бунинг асосий сабабларидан бири талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик.

Таҳлиллар Тошкент шаҳрида уйлар сони оилаларга қараганда кўпроқ эканини кўрсатган — 1,05 индекс*. Шунга қарамай, оилаларнинг уй билан таъминланганлик даражаси камроқ бўлиб, 0,78 индексни ташкил қилган. Сабаб оддий — баъзи уйлар ижара мақсадида фойдаланилади ёки бўш туради.

Уйлар 2023 йилга келиб аҳоли даромадлари ва уларнинг маоши ўсишига нисбатан кўпроқ қимматлаган.

Нархлар сабаб ўтган йили Ўзбекистон бўйича ипотека кредитларининг ўртача ойлик тўловлари ҳам 14 фоизга ошиб 2,6 млн сўмга етган (пойтахтда 4,4 млн сўм).

Ўртача тўловларни ҳисоблашда узоқ муддатдан бери тўланаётган (10-20 йил) ипотека кредитлари ҳам ҳисобга олинган, уларнинг тўлови анча камроқ (1-2 млн сўм атрофида).

Шу сабабли вазиятга баҳо бериш учун кўпроқ ойлик тўлов қилаётган, яъни янги ипотека кредити олганларга эътибор бериш керак. Бунда ойига 5 млн сўмдан кўпроқ тўлов қиладиганлар сони сезиларли ўсаётганини кўриш мумкин.

Ипотека кредити бор ўзбекистонликларнинг 13 фоизи Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи — 4,5 млн сўмдан кўпроқ ойлик тўлов қилмоқда.

Банклар учун хавфлар ортмоқда

2023 йилда ажратилган ипотека кредитлари суммасининг гаров суммасига нисбати 73,1 фоизгача ўсган (2017 йилда 62,7 фоиз эди).

Тушуниш учун, бу кўрсаткич 100 фоиздан ошиб кетадиган бўлса, қарз олувчи банкка ипотека кредитини қайтаришдан манфаатдор бўлмай қолади. Банк эса гаров қарзни қопламагани учун зарар кўради.

Бу бўйича Ўзбекистон банклари орасида ҳозирча энг юқори кўрсаткич “Миллий банк”да — 83 фоиз.

Индекс — уйлар сонини оилалар сонига бўлиш орқали ҳисобланган.

@bankir
👍53🤔11👎3
Доллар кўтарилади

1 март куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank— 12 440
Anorbank — 12 440
Trastbank — 12 440

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 485
Hayotbank— 12 485
Tenge bank — 12 485

@bankir
👎46👍15
“Грузия банки” Ўзбекистон капитал бозори махсус режими иштирокчисига айланди

Истиқболли лойихалар миллий агентлиги Грузиядаги энг йирик банклардан бири “Грузия банки”ни Ўзбекистон капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимининг биринчи иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

“Грузия банки” Лондон фонд биржасида листингга киритилган, жорий бозор капитализацияси 2.1 млрд фунт стерлингдан юқори ва FTSE 250 Index аъзоси ҳисобланган Bank of Georgia Group PLC`нинг (активи 11,5 млрд доллар) шуъба компанияси саналади.

Энди “Грузия банки” махсус режим иштирокчисига айланди ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ва “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” депозитарийларида хорижий номинал сақловчи сифатида қимматли қоғозлар ҳисобини очиш ва бошқариш ҳуқуқига, шунингдек, қўшимча лицензиясиз Марказий банкида миллий ва хорижий валютада нақд пул ҳисобрақамига эга бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, банк давлат қимматли қоғозлари бозорида инвестор-мижозлари учун қимматли қоғозлар сотиб олиш орқали иштирок этишни режалаштирмоқда. Кейинги босқичда корпоратив қимматли қоғозлар бозорида иштирок этиш орқали ўз фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган.

Банкнинг махсус режимдаги иштироки Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига йирик ҳажмдаги инвестициялар жалб қилинишида глобал инвесторлар учун воситачи бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда.

@bankir
👍25👎1
Humo ва UnionPay биргаликда кобейжинг карта ишга туширади

Humo миллий тўлов тизимининг ёзишича, компания хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда UnionPay-Humo кобейжинг картасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу бўйича икки компания ўртасида келишув имзоланган.

Бу ўзбекистонликларнинг хорижий давлатларга, жумладан, Хитойга саёҳат қилишида кенг тўлов имкониятларини тақдим этади, дейилади хабарда.

Кобейжинг карта нима?

Кобейжинг (co badging) карта — бу иккита тўлов тизимининг қўшма картаси. Ушбу картанинг оддийларидан фарқи шундаки, у иккала тўлов тизимининг инфратузилмасида ҳам қўлланиши мумкин. Ушбу карталар чет эл валютасида тўловлар амалга оширилганда бир зумда сўмдаги маблағларни автоматик тарзда конвертация қилиш имконини беради. Шунингдек, уларда контактсиз тўлов (NFC) ва қўшимча ҳимоя тизимлари мавжуд.

Ҳозирда Ўзбекистонда Uzcard-MIR, Uzcard-UnionPay, Uzcard-VISA, Uzcard-Mastercard, Humo-VISA hamda Humo-MasterCard кобейджинг карталарини очиш ва улардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

@bankir
👍38🤔2👎1
Доллар кўтарилди

1 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 496,80 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍16🤔1
29 февраль — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍34👎10🤔10
Одамлар энг кўп пулини уй “ремонти” учун сарфлади

2023 йил тўртинчи чорагида ўзбекистонликлар энг кўп маблағини (16,5 фоиз) уй-жой таъмири учун ишлатди. Учинчи чоракда аҳоли автомобиль сотиб олиш учун кўпроқ пул сарфлаганди.

Бундан ташқари, таълим ва даволаниш харажатлари ҳам юқори бўлди. Ўзбекистонликлар маблағларининг энг кичик қисмини электрон буюмлар, уй-жой ва мебель сотиб олишга, шунингдек, тўй учун сарфлаган.

Эътиборли томони, 2024 йилнинг келаси даврида ҳам асосий маблағ уй-жой таъмирига йўналтирилиши кутилмоқда. Таълим ва автомобиль хариди учун харажатлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда. Шунингдек, уй олиш истагидагилар ҳам кўп.

Аввалги чоракка нисбатан аҳоли томонидан уй-жой ва мебель хариди, уй-жой таъмири ва саёҳат учун харажат қилмоқчи бўлганлар улуши кўпайган. Бу эса аҳолининг тўлов қобилияти ошиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, аҳоли, айниқса, ахборот ва ресторан бизнеси эгалари яқин 12 ойда даромад ва жамғармалари сезиларли ошишини кутмоқда.

@bankir
👍41👎12🤔4
Доллар кўтарилади

4 март куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 450
Trastbank — 12 450
Garant bank — 12 440

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 495
Ipak Yo‘li Bank — 12 500
Asakabank — 12 500

@bankir
👎51👍14
Инфляция 2016 йил июндан бери энг паст

Февраль ойида Ўзбекистонда расмий инфляция 8,35 фоизни ташкил қилди. Бу инфляциянинг 2016 йил июлидан бери энг паст кўриниши.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 8,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,4 фоизга, хизматлар 9,1 фоизга ошди.

Ўтган йилга нисбатан анор (2,9 баробар) ва лимон (2,1 баробар) кескин қимматлаган бўлса, сабзи ва пиёз нархлари нисбатан арзонлаган.

Молиявий хизматлар нархи бўйича февраль ойида пасайиш узатилган. Бу ҳолат айрим банкларнинг банк карталари учун тўловларни камайтирилиши билан боғлиқ. Суғурта хизматлари нархида ўзгариш бўлмаган.

2024 йилда инфляция 8-9 фоиз даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎36👍22🤔4
Қора денгиз соҳилидаги LimonGarden элит турар-жой мажмуасида ФОИЗСИЗ ВА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВСИЗ кўчмас мулкни муддатли тўловга харид қилинг📣

Фақатгина ҳозир сизда Батумининг қоқ марказидаги элит турар-жой мажмуасидан қулай шартларда квартира сотиб олишнинг ноёб имконияти бор!

Муддатли тўлов шартлари:
➡️Муддат — 24 ойгача фоизсиз
➡️ Бошланғич тўлов 30%


Орзуларингизни рўёбга чиқариш имкониятини қўлдан бой берманг ва биз билан боғланинг!

🌐 Мурожаат учун Телеграм-бот: @lemongardens_bot

🌐 WhatsApp: +995 514 08 47 47
Реклама
👍11👎11
Банкларнинг кредит портфели қисқарган

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистондаги банкларнинг кредит портфели 1,8 трлн сўмга қисқариб, 469,6 трлн сўмни ташкил қилган.

Аҳолига ажратилган кредитлари портфели эса 1,3 трлн сўмга ўсди, бироқ корпоратив кредитларнинг камайиши (-3,1 трлн сўм) умумий кредит портфелининг қисқаришига сабаб бўлди.

Деярли барча давлат банкларида январь ойида кредит портфелининг қисқариши кузатилган. Чунки корпоратив кредитларнинг асосий қисми давлат банкларига тегишли.

Хусусий банклар кўпроқ аҳолини кредитлаш билан шуғуллангани учун уларнинг кредит портфели январ ойида ўсишга эришди — 1,9 трлн сўмга.

@bankir
👍23👎3
Доллар яна кўтарилди

4 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 514,45 сўмдан (+17,65 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍15
2023 йилда банклар ўз маблағларидан қанча ипотека кредити ажратди?

Ўзбекистонда кредит уч хил ресурс орқали ажратилади:

• Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси;
• Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
• банкларнинг ўз маблағлари.

Демак, ўзбекистонликларга 2023 йилда жами 16,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган бўлса, шунинг қарийб 3 дан 1 қисми — 5,7 трлн сўми (19 минг киши) банкларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Аввалги йилларга қарайдиган бўлсак, 2021 йилда кўрсаткич 867 млрд, 2022 йилда эса 3,8 трлн сўмни ташкил этганди.

Кредит қолдиғи


2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, банклардаги жами ипотека кредитларининг қолдиғи 13 трлн сўмни ташкил этади. Бунда қуйидаги банкларда асосий қолдиқ тўпланган:

“Ўзмиллийбанк”да — 2,2 трлн сўм;
“Халқ банки”да — 1,9 трлн сўм;
“Ипотекабанк”да — 1,8 трлн сўм.

2023 йилда Ўзмиллийбанк 1,2 трлн сўм, “Инвест Финанс Банк” 1 трлн сўм, “Ипотекабанк” 875 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратган ва юқори ўринларга жойлашган.

“Халқ банки” ва “Давр банк”да эса пасайиш кузатилган.

Кредитларнинг муддатлари


Ажратилган ипотека кредитларининг 2 фоизи 5 йилгача муддатга берилган. Шунингдек,

- 55 фоизи — 6-10 йилгача;
- 43 фоизи — 11-20 йилгача муддатга берилган.

Кредитни қайтариш муддати қанчалик узайса, тўланадиган қарздорлик ҳам шунча ошади. Аммо бу, бошқа томондан, ойлик тўловлар миқдорини камайтиради.

Аҳоли орасида узоқ муддатли кредитларга талабнинг ошиши уй-жой нархларининг ойлик даромадга нисбатан тезроқ ўсаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

@bankir
👍38👎2
​​ Глобал инқирозга ичкаридан назар — “Инсайдерлар” фильми (2010)

Бугун гаплашадиган фильмимиз ҳозирги капиталистик тизим тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири — 2008 йилги молиявий кризис ҳақида ҳикоя қилади. Бу давр, инқироз ва ундан кейинги ҳолатлар ҳақида кўплаб филмлар олинган. Аммо ҳужжатли фильм шаклида, айнан мана шу иқтисодий таназзулнинг бевосита иштирокчилари бўлган банкир ва мутахассислардан интервью олиш орқали тайёрлангани бошқалардан бутунлай фарқ қилади. Чунки унда айнан инсайдерларнинг ўзи воқеа ҳақида гапириб беради: ҳаммаси қаердан бошланди, қандай хатоларга йўл қўйдик, энди нима қилиш керак? Фильм номи нега бундай эканини энди тушунган бўлсангиз керак. “Инсайдерлар” 2010 йилда “энг яхши ҳужжатли фильм” йўналишида Оскар мукофотини қўлга киритган.

Сабаб ва оқибатлар

Фильм режиссори Чарлз Фергюсон қарийб уч йил давомида изланишлар олиб боради. У фильмга таъриф бераркан: “бу АҚШ молиявий хизматлар саноати томонидан қилинган тизимли коррупция ва унинг оқибатлари ҳақида”, — дейди.

Фильмда глобал молиявий инқироз кенг қамровли тарзда таҳлил қилинади. Айнан ўша инқироз сабаб молия дунёси 20 триллион доллар йўқотган, бу ўтган аср аввалидаги Буюк Депрессиядан кейинги энг оғир таназзул ҳисобланади. Бунинг оқибатида миллионлаб одамлар иш жойидан, уйларидан айрилади. Глобал молиявий экотизим қулайди.

Фильмда ўша воқеа гувоҳига айланган ва бевосита иштирокчиси бўлган молиявий инсайдерлар, сиёсатчилар, журналистлар, академик олимлардан катта интервьюлар олинади. Фильм АҚШ, Исландия, Англия, Франция, Сингапур ва Хитойда суратга олинган.

Биргина хато

Албатта, инқирозни 1980 йиллардаги тенденсиялар орқали ҳам башорат қилиш мумкин эди, аммо ундаги энг асосий нуқта исландиядаги дерегуляция ҳисобланади. Филм ҳам айнан ушбу воқеадан бошланади. 2000-йилларда Исландия ҳукумати банк соҳасида дерегуляция (мавжуд тартибларни бекор қилиш) амалга оширади, бу эса бир қатор банкларнинг хусусийлашишига олиб келади. Аммо бунинг оқибатида дунёдаги банк тизими устунларидан бўлган Lehman Brothers банки банкротликка юз тутади. Айнан шунинг таъсирида бутун дунёда қулаш бошланади.

Филм 5 бўлимга ажратилган:

1 — Қандай қилиб бу ерга келиб қолдик?
2 — Пуфак
3 — Инқироз
4 — Масъулият
5 — Ҳозир биз қаердамиз?

Ҳар бир бўлимда молиявий мутахассислар тегишли саволлар орқали вазиятни ҳикоя усулида айтиб беради. Бу эса ўқувчига тўлиқ манзарани жонлантириш имконини беради.

Фильмни кўргач капиталистик тизим қандай ишлаши, 2008 йилги молиявий инқироз нега ҳозирги молия тизимини ўзгартириб юборгани, бундай хатони келажакда такрорламаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчага эга бўласиз. Бу ҳужжатли фильмни, айниқса, банк ва иқтисодиёт йўналишида ўқийдиган ёшлар кўрса, яхшигина тасаввурга эга бўлади.

Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

#кино

@bankir
👍48