This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доллар курси қандай белгиланади?
Марказий банк мутахассиси бу саволга жавоб берди:
Манба
@bankir

Валюта курси республика валюта биржасида бўлиб ўтадиган савдоларда талаб ва таклиф асосида, савдо иштирокчилари ўртасида тузилган битимлар ҳажми ва курси натижасида шаклланади
Манба
@bankir
👎22👍20🤔8
2024 йилда яна бир банк хусусийлаштириладими?
Президент фармони билан, 2024 йилда иккита давлат банки “Саноатқурилишбанк” ва “Асакабанк”ни хусусийлаштириш жараёни тезлаштирилади.
СҚБдаги давлат улушини 2024 йил охиригача 50 фоиздан камайтириш режа қилинган бўлса, “Асакабанк”ни хусусийлаштириш 2025 йил охиригача бўлиши мақсад қилинган эди.
Бир неча йил аввалги режа бўйича айрим банклар аллақачон хусусийлаштирилган бўлиши, кўплаб банкларнинг IPO'си ўтказилган бўлиши керак эди. Бироқ бу муддат ҳам 2025 йил 1 июлигача узайтирилган.
Нима учун банкларни хусусийлаштириш қийин?
Биринчи навбатда улар анча қиммат. Бу суммани тўлай оладиган инвестор топиш ва у билан музокаралар олиб бориш узоқ вақт талаб қилади.
Масалан, OTP Bank 2021 йил бошида “Ипотека банк”ни сотиб олиш бўйича музокаралар бошлаган бўлса, бу жараён 2023 йилга келибгина якунига етди.
2021 йилда “Пойтахтбанк”ни Россиянинг “Экспобанки”га сотиш бўйича жараён ҳамон якунлангани йўқ.
Россия ва Украина ўртасида 2022 йилда бошланган уруш ҳам хусусийлаштиришга сезиларли таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги банклар учун потенциал харидорлар барибир бизга иқтисодий яқин бўлган давлатлардан бўлади ва уруш уларнинг иқтисодиётига ҳам жиддий таъсир қилди.
Банкларни хусусийлаштириш ва IPO амалга ошириш, ҳукумат режа қилаётганидан янада кечикиши мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди. Ҳозирча жараён секин кечмоқда.

👍40👎13
Доллар кўтарилади
28 февраль куни амал қиладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 440
Infinbank — 12 435
Hamkorbank — 12 430
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 480
Kapitalbank— 12 485
Aloqabank — 12 485

👎43👍23🤔4
Ўзбекистон экспорти 2 баравар камайди, импорт эса ошди
Январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,1 млрд долларни кўрсатди, бу 2023 йил январига нисбатан 17,2 фоизга кам дегани. Ўшанда ТСА 5 млрд долларга етганди. Импорт ҳажми 3,1 млрд, экспорт эса 1,1 млрд долларни ташкил этди, бунда манфий сальдо -2 млрд доллар.
Топ-10 ҳамкорлар
Ўтган ой савдодаги асосий ҳамкор-давлатлар учлигидан Хитой (умумий ҳажмнинг 27,2 фоизи), Россия (18,3) ва Қозоғистон (6,5 фоиз) жой олди. Бир йил аввал рўйхатда Россия етакчилик қиларди, Хитой эса иккинчи ўринда эди. Шунингдек, учликдан Германия жой олганди.
Бундан ташқари, ҳозир топ-10 ликда бир йил аввал йўқ бўлган Япония, Ҳиндистон, Чехия ўрин олган. Аксинча, Литва, Сингапур ва Бразилия рўйхатдан чиқиб кетган.
Экспорт
Январда Ўзбекистон жаҳон бозорларига 1,1 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар етказиб берди. Эътиборлиси, бу кўрсаткич роппа-роса бир йил аввалгисидан 47,1 фоизга камроқ. Бунга сабаб сифатида олтинни келтириш мумкин — 2023 йил биринчи ойида Ўзбекистон экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келган ва 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металл сотганди, шунга мос равишда унинг умумий экспорт портфелидаги улуши ҳам 56,8 фоизга етганди. Аммо бу йилги январда Ўзбекистон умуман олтин сотгани йўқ.
Ўтган ой экспортнинг асосий қисмини хизматлар (33 фоиз) ва саноат товарлари (25 фоиз) ташкил қилди.
Импорт
Январь ойида мамлакат 3 млрд долларлик маҳсулот ва хизмат сотиб олди ва бу бир йил аввалгидан 4,1 фоизга ўсди. Импорт асосини машина ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди — 43,2 фоиз. Шунингдек, саноат товарлари (17 фоиз) ва кимёвий воситалар (11,8 фоиз) салмоғи ҳам катта бўлди. Бу жиҳатдан олиб қараганда 2023 йил ва 2024 йил январлари орасида айтарли фарқ кўзга ташланмади.
Шу муддат ичида энг кўп импорт Хитойдан қилинди — 31 фоиз. Яна бир катта қисм Россия ҳиссасига тўғри келди.

👍23🤔11👎9
Эндиликда ипотека кредитларидан даромад солиғини қайтариб олиш мумкин!
Қандай дейсизми? Бу ҳақда тўлиқ ушбу каналдан ўқинг👇
https://t.me/+0V3wYKiMprM2NWEy
Реклама

👍59👎10
Доллар тушади
29 февраль куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 460
Anorbank — 12 460
Infinbank — 12 455
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 490
Asia Alliance Bank — 12 490

👍46👎1
Муамммоли кредитлар 20 трлн сўмдан ошди
2024 йил январ ойида Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 20 трлн сўмга етди. Бир ой аввал банкларда 16,6 трлн сўмлик муаммоли кредитлар бор эди.
Январ ойи давомида хусусий банклар орасида энг кўп “Ипотека банк”да NPL кўпайган — 1 трлн сўмга.
Давлат банклари орасида эса “Саноатқурилишбанк” (+906 млрд сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (+423 млрд сўм) ва “Миллий банк”да (+422 млрд сўм) муаммоли кредитлар бошқа банкларга қараганда кўпайган.
Энг кўп муаммоли кредитлари бор банклар:
“Миллий банк” — 3,5 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 2,8 трлн сўм;
БРБ — 2,4 трлн сўм;
СҚБ — 2,2 трлн сўм.

👎32👍27
Банклар фойдаси кескин камайди
Январ ойи якунларига кўра, Ўзбекистондаги банклар умумий 396 млрд сўм фойда кўрди. Бу 2023 йил январига нисбатан 643 млрд сўмга камроқ.
Қизиғи, декабрь ойида банкларимиз фойдасини 1,5 трлн сўмдан ошириб, рекорд даражага чиқарган эди.
Ўтган ойда банклар 13,5 трлн сўм даромад кўрган ва бу 2023 йил январига нисбатан 2,8 трлн сўмга кўпроқ. Лекин харажатлар ўтган йилга нисбатан 2,9 трлн сўмга кўпайиб, ўсган фойдадан ҳам ошиб кетган.

👍36👎6🤔4
⚽️Asakabank'дан акция: Чемпионлар Лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имконияти!
Asakabank Европанинг юқори дивизион клублари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро УЕФА футбол турнири муносабати билан "350 минг сўм эвазига УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига" Акцияси бошланганини эълон қилди! Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади.
Акция шартлари:
🔥 Asakabank Mastercard карталаридан бирининг эгаси бўлишингиз лозим.
🔥 Ушбу картадан 350 000 сўм ёки $30 харид эвазига ютиш учун 1 имкониятга эга бўласиз.
🔥 Харидлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
🇬🇧 Акция ғолиби Чемпионлар лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имкониятига мушарраф бўлади.
🏆 Акция 31-мартгача давом этади. Ғолиблар 8-апрел куни эълон қилинади!
💳 Карта очиб, Чемпионлар Лигаси финалига чипталарни ютиб олишни хоҳлайсизми? Унда Асакабанкнинг исталган филиалига келинг ёки мобил илова орқали Mastercard картага буюртма беринг ва картангиз атиги икки кун ичида сизга етказиб берилади!
👉Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @pressa_asakabank

👍25👎18
100 000 000 сўмгача микроқарз! Ўзбекистонда биринчи марта!
Энди TBC Bank 100 000 000 сўмгача TBC Кредит ажратади. Гаровларсиз, кафилларсиз ва ҳужжатларсиз. Иловага ўтинг, аризани ҳозирнинг ўзида тўлдиринг ва жавобни бир дақиқа ичида олинг: https://app.tbcbank.uz/SfqR/7gt5alpr
реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎63👍39🤔7
Микроқарзларни энди расман 100 млн сўмгача ажратиш мумкин
27 феврал куни президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:
— асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
— жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
— неустойка (жарима, пеня);
— кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.
Шунингдек, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан белгиланган тартибда фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Қонунга киритилган ўзгартириш билан микроқарзларнинг максимал миқдори расман 50 млн сўмдан 100 млн сўмга оширилди.

👍81👎7
Биткоин 60 минг долларга чиқди
Дунёдаги энг йирик криптовалюта бугун кескин ўсишни кўрсатиб, 60 минг долларга етди. Бу 2021 йил ноябридан бери биткоиннинг энг юқори нархи ҳисобланади. Ўшанда криптовалюта 69 минг долларгача қимматлаган эди.
Биткоин нима экани, у қандай ишлаши сизга қизиқ бўлса YouTube видеомизни кўришни тавсия қиламиз (линк). Унинг нархи нега ошаётгани ҳақида бу ерда ёзгандик.
Кўплаб таҳлилчилар апрел ойида бўлиб ўтадиган Bitcoin Halving'дан сўнг криптовалюта нархи 100 минг долларгача кўтарилишини прогноз қилмоқда.

👍51👎13
Тошкентда уйлар сони оилалар сонидан кўпроқ
Марказий банк бугун 2023 йил учун ипотека кредитлари шарҳини эълон қилиб, унда Ўзбекистондаги уй бозорининг таҳлилини ҳам тақдим қилди.
Сўнгги йилларда Тошкентда уйлар нархи ошиши натижасида нарх пуфаги хавфи юзага келди. Бунинг асосий сабабларидан бири талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик.
Таҳлиллар Тошкент шаҳрида уйлар сони оилаларга қараганда кўпроқ эканини кўрсатган — 1,05 индекс*. Шунга қарамай, оилаларнинг уй билан таъминланганлик даражаси камроқ бўлиб, 0,78 индексни ташкил қилган. Сабаб оддий — баъзи уйлар ижара мақсадида фойдаланилади ёки бўш туради.
Уйлар 2023 йилга келиб аҳоли даромадлари ва уларнинг маоши ўсишига нисбатан кўпроқ қимматлаган.
Нархлар сабаб ўтган йили Ўзбекистон бўйича ипотека кредитларининг ўртача ойлик тўловлари ҳам 14 фоизга ошиб 2,6 млн сўмга етган (пойтахтда 4,4 млн сўм).
Ўртача тўловларни ҳисоблашда узоқ муддатдан бери тўланаётган (10-20 йил) ипотека кредитлари ҳам ҳисобга олинган, уларнинг тўлови анча камроқ (1-2 млн сўм атрофида).
Шу сабабли вазиятга баҳо бериш учун кўпроқ ойлик тўлов қилаётган, яъни янги ипотека кредити олганларга эътибор бериш керак. Бунда ойига 5 млн сўмдан кўпроқ тўлов қиладиганлар сони сезиларли ўсаётганини кўриш мумкин.
Ипотека кредити бор ўзбекистонликларнинг 13 фоизи Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи — 4,5 млн сўмдан кўпроқ ойлик тўлов қилмоқда.
Банклар учун хавфлар ортмоқда
2023 йилда ажратилган ипотека кредитлари суммасининг гаров суммасига нисбати 73,1 фоизгача ўсган (2017 йилда 62,7 фоиз эди).
Тушуниш учун, бу кўрсаткич 100 фоиздан ошиб кетадиган бўлса, қарз олувчи банкка ипотека кредитини қайтаришдан манфаатдор бўлмай қолади. Банк эса гаров қарзни қопламагани учун зарар кўради.
Бу бўйича Ўзбекистон банклари орасида ҳозирча энг юқори кўрсаткич “Миллий банк”да — 83 фоиз.
Индекс — уйлар сонини оилалар сонига бўлиш орқали ҳисобланган.

👍53🤔11👎3
Доллар кўтарилади
1 март куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank— 12 440
Anorbank — 12 440
Trastbank — 12 440
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 485
Hayotbank— 12 485
Tenge bank — 12 485

👎46👍15