Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Автолизинг фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг

Рақобатни ривожлантириш қўмитасига автомобиллар учун олдиндан тўлов амалга оширилган, бироқ машина вақтида етказилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаган ҳолатлар бўйича 2000 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми Umid Avto Companies, Orient Avto-Lizing, Imkon Avto, Mega Auto Lizing, Avto 60-oy, Avtohamkor 0 Foiz каби корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Улар қисқа муддатда янги автомобиль олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулини олган, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаб, аҳолидан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктирган. Шу каби ҳолатлар юзасидан бир қатор бизнес эгаларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Аммо, шунга қарамай, улар ҳалигача ушбу ҳуқуқбузарликни давом эттирмоқда, улар устидан кўплаб аризалар келиб тушмоқда, дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, Avto 60-oy ва Avtohamkor 0 Foiz каби аҳолининг миллиардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлса-да, айримлар ҳам ҳам бу каби фирмаларга алданиб қолмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш ва уларга пул тўлашдан аввал:

1) шартнома шартлари билан яхшилаб танишиш;,
2) тўлов талаблари ва муаммоли вазиятларда уни қайтариб олиш муддати ва шартларини ўрганиш;
3) фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текшириш;
4) ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонмаслик сўралади.

@bankir
👍51👎3🤔2
Доллар феврални тушиш билан бошлайди

1 февраль куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 410
Agrobank — 12 410
Hamkorbank — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 430
Octobank— 12 440
Kapitalbank— 12 445

@bankir
👍55👎4🤔1
Ўзбекистонликлар камроқ оила қурмоқда. Ажримлар эса кўпайган

Ўзбекистонда 2023 йилда қайд этилган никоҳлар сони 283 808 дона бўлди. Бу 2022 йилга нисбатан 12,9 мингтага кам.

Ўтган йили шаҳарларга нисбатан қишлоқ жойларида кўпроқ оилалар қурилган. 2022 йилда шаҳарда кўпроқ никоҳ қайд этилганди.

Оила қурган аёлларнинг ўртача ёши 22,2 ёш бўлган ва 2022 йилга қараганда камайган (-0,1 ёш). Эркакларнинг ўртача ёши эса 27 ёш ва 2022 йил билан солиштирилганда ошган (+0,5 ёш).

Янги қурилган оилалар сони камайиши билан бирга, никоҳдан ажрашишлар кўпайди. Агар 2022 йилда 48,3 мингта ажрим кузатилган бўлса, 2023 йилга келиб бу 49,2 мингтага етган.

@bankir
👎42👍26🤔18
Банкир
Ўзбекистонликлар камроқ оила қурмоқда. Ажримлар эса кўпайган Ўзбекистонда 2023 йилда қайд этилган никоҳлар сони 283 808 дона бўлди. Бу 2022 йилга нисбатан 12,9 мингтага кам. Ўтган йили шаҳарларга нисбатан қишлоқ жойларида кўпроқ оилалар қурилган. 2022 йилда…
Ажрашган оилаларнинг ярми фарзандсиз

2023 йилда ажрашганларнинг роппа-роса 50 фоизи фарзандсиз ҳолда никоҳни бекор қилган. 2022 йилда никоҳдан ажрашганларнинг учдан бири (34,3 фоиз) фарзандсиз эди.

Фарзандсиз жуфтликлар ажрашишга кўпроқ мойил бўлиши табиий. Уларда оилани сақлаб қолиш учун “бола” сабаби (алимент ва болага ким васийлик қилиши) бўлмайди. Иккала томон ҳам ўз ҳаёт йўлида давом этиши мумкин.

2020-2021 йилларда ҳам ажрашганларнинг ярми фарзандсиз ҳолатда эди.

@bankir
👍32👎20🤔13
2023 йил сўнгги чорагида микромолия бозори қандай ўзгарди?

Марказий банк 2023 йил IV чораги якунлари бўйича нобанк кредит ташкилотларининг (НКТ) молиявий ҳолати тўғрисида шарҳ эълон қилди.

Сони


2023 йил сўнгги чорагида микромолиявий хизматлар бозорига 5 та ломбард, 2 та микромолия ташкилоти қўшилиб, 2 та ломбард ва 3 та микромолия ташкилоти фаолияти тўхтатилди. Бу орқали НКТ умумий сони (ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга) 169 тани, шундан микромолия ташкилотлари 84 та ва ломбардлар сони 84 тани ташкил этди.

Активлари

НКТларнинг активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баробарга ортиб, 1 январь ҳолатига 8,3 трлн сўм бўлган. Ўсиш асосан кредит қўйилмаларининг 1,9 баробарга ошиши билан изоҳланади. Хусусан, микромолия ташкилотларининг активлари 2,2 баробарга (2,5 трлн сўмга) ўсиб, 4,5 трлн сўмга ва ломбардлар активлари 29 фоизга (76 млрд сўмга) кўпайиб, 336 млрд сўмга етган. Активлар ҳажмининг ўсиши асосан кредитларнинг микромолия ташкилотларида 2,3 трлн сўмга ва ломбардларда 65 млрд сўмга ўсиши ҳисобига юзага келган.

Микроқарзлар


Улар томонидан аҳолига ажратилган микроқарзлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 3,9 трлн сўмни кўрсатган. Тадбиркорларга берилган микрокредитлар қолдиғи 8 баробарга кўпайиб, 466 млрд сўмга, лизинг хизматлари ҳажми эса 3,5 баробарга ошиб, 8,3 млрд сўмга етган.

Муаммоли кредитлар

НКТларнинг муаммоли кредитлари 104 млрд сўмни ёки жами кредит қўйилмаларининг 1,4 фоизини ташкил этган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64 млрд сўмга ёки 0,4 фоиз бандга ошган.

Капитали


НКТлар жами капитали эса 1,5 баробар кўпайиб, 2,2 трлн сўмга етган. Бунда, микромолия ташкилотларининг жами капитали 1,6 баробарга (1,7 трлн сўм), ломбардларники эса 28 фоизга (295 млрд сўм) ўсган. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 21 фоизга ортиб, 166 млрд сўм доирасида шаклланган.

Даромадлари

Жами даромадлар 2023 йил давомида ўтган йилга нисбатан 870 млрд сўмга (63 фоизга) ошиб, 2,3 трлн сўм доирасида шаклланган. Жами даромадларнинг 83 фоизи фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг асосий қисми ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадлар (1,9 трлн сўм) ҳисобига шаклланган.

Микромолия ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ортиб, уларнинг активлари ҳамда капиталининг рентабеллик даражаси мос равишда 15 ва 39 фоизни ташкил қилган.

@bankir
👍29👎1
Доллар тушди

1
февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 420,24 сўмдан (-9,81 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍37👎10🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўплаб дўконлар “ҳалол насия” орқали бўлиб тўлашни таклиф қилади ва бу банк кредитларига нисбатан анча қиммат бўлади.

Ислом молияси ростдан ҳам қиммат бўлиши керакми? Мутахассислар жавоб берди.

Тўлиқ кўрсатувни YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/AfeMzXnWIvU?si=8qBz9fs_jQxRG7BP

@bankir
👍74👎9🤔1
31 январь — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎6🤔1
Доллар кўтарилади

2 февраль куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB— 12 400
Agrobank — 12 400
Garant bank — 12 390

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 425
Aloqabank — 12 425
Hayotbank — 12 430

@bankir
👎29👍25🤔1
Йиллик инфляция пасайишда давом этмоқда

Январ ойида Ўзбекистонда 0,6 фоизлик инфляция кузатилди. Йиллик инфляция эса 8,6 фоизгача пасайди.

Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар эса 0,9 фоизга қимматлади.

Ой давомида мева-сабзоватлардан бақлажон (52,6 фоиз), булғор қалампири (49,5 фоиз) ва банан (18,9 фоиз) нархи энг кўп ошган бўлса, бодринг (10,4 фоиз) ва карам (4,8 фоиз) арзонлаган. Йиллик ҳисобда анор нархи 3 баробар, лимон нархи эса 2 баробар ошган.

2024 йил якунида инфляция йиллик 8-9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Марказий банк 2025 йилнинг охиригача инфляцияни 5 фоизга туширишни мақсад қилган.

@bankir
👎39👍27🤔11
“Тошкент” республика фонд биржаси сайтидаги маълумотларни олиш учун Telegram-бот яратилди.

Энди @rfb_toshkent_bot манзили орқали қуйидаги амалларни бажариш мумкин:

1. Листингга кирган компаниялар ҳақида маълумот олиш;

2. Қимматли қоғозлар савдоларини кузатиб бориш, савдо натижаларини Excel кўринишида юклаб олиш;

3. Биржа томонидан жойлаштирилган сўнгги савдо қоидаларини PDF форматида юклаб олиш;

4. Фонд бозорида содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиш;

5. Фонд бозорига оид аналитик материалларни PDF кўринишида юклаб олиш.

Шунингдек, “Созламалар” бўлимига ўтиб, бот тилини созлаш, “Мурожаат қолдириш” бўлимида эса фикр ва таклифларни ёзиш мумкин.

@bankir
👍29👎2
Доллар кўтарилди

2 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 433 сўмдан (+12,76 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎38👍14🤔2
SNS Ratings томонидан банкларнинг Call-марказлари орқали мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси таҳлил қилинибди.

Рейтингда 33 та банк иштирок этган. Тўлиқ таҳлил билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍28👎20🤔1
1 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍19👎12🤔1
«Garant bank» устав капитали 120 млрд сўмга оширилди

«Garant bank» кузатув кенгашининг қарори билан банк устав капитали 120 млрд сўмга оширилди.

Шу тариқа банк устав капитали 350 млрд сўмга етди ва бу Марказий банкнинг 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган талабларига тўлиқ мос келади.

Айни пайтда устав капитали бўйича жами 9 та банк 1 апрелдан кучга кирадиган Марказий банк талабларига жавоб бермайди.

@bankir
👍46👎2
Доллар кўтарилади

5 февраль куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB— 12 410
Garant bank — 12 400
Xalq banki — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 440
Hayotbank — 12 440
Aloqabank — 12 440

@bankir
👎34👍27🤔1
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) қарори билан “Euroasia Life Insurance” АЖ лицензияси 2024 йил 2 февралдан бекор қилинди.

Суғурта компанияси илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаради.

ИЛМА бунгача бир қанча суғурта компаниялар лицензиясини маълум муддатгагина чақириб олаётган эди.

@bankir
👍19🤔3👎1
Доллар кўтарилди

5 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 448 сўмдан (+15,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎38👍18
2 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍19👎9
Таълим кредитларининг 80 фоизи аёлларга берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда банклар томонидан жами 2,7 трлн сўмлик имтиёзли таълим кредитлари ажратилган. Ушбу кредит туридан фойдаланган талабалар сони 241 минг нафардан ортиқ бўлиб, уларнинг асосий — 80 фоиз қисмини (192 мингдан ортиқ) хотин-қизлар ташкил қилади.

Банклар кесимида энг кўп таълим кредити бергани “Халқ банки” ҳисобланади. У ўтган йили қарийб 864 млрд сўм кредит ажратган. Кейинги ўринларда, шунингдек, “Ипотека банк” (575 млрд сўм) ва “Агробанк” (469 млрд сўм) бор.

Таълим учун ажратилган жами кредит портфелнинг 70 фоиз қисми айнан юқоридаги учта банк ҳиссасига тўғри келади.

Энг кам таълим кредити ажратган банклар — “Турон банк” (18 млрд сўм), “Ҳамкор банк” (16 млрд сўм) ва “Ориент финанс банк” (7 млрд сўм).

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда фақатгина “Микрокедитбанк” имтиёзли таълим кредитлари ажратмоқда.

@bankir
👍39👎6