Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистонликлар маоши секинроқ ўсмоқда

2023 йилда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4 млн 551 минг сўм ёки 369 доллар бўлди. Мамлакатда ўртача маошнинг ўсиш кўрсаткичи пандемиядан кейинги энг паст даражада бўлди.

Ўтган йил давомида ойликлар 17,2 фоизга ошди. 2022 йилда бу кўрсаткич 20,7 фоиз, 2021 йилда эса 20,2 фоиз бўлган эди. 2020 йил — пандемия даврида эса ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўсиши 15 фоизни ташкил қилган эди.

Навоий ва Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда ойлик иш ҳақи Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлди. Мамлакатда энг кам ойликни наманганликлар олади — 3,3 млн сўм.

Соҳалар кесмида банкирлар энг кўп ойлик олган — 13,3 млн сўм. Ўқитувчи ва шифокорлар эса энг кам ойлик олувчилар бўлиб қолмоқда — мос равишда 3,1 млн сўм ва 3 млн сўм.

Ўқитувчи ва шифокорлар ойлиги бошқа соҳаларга нисбатан секинроқ ўсмоқда ва республика бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан камайиб бормоқда.

@bankir
👎159👍44🤔7
​​Биткоин ҳақида фильм — “Крипто” (2019)

Фильм пул ювиш, криптовалюта, коррупция, қотилликлар ва рус мафияси ҳақида. Унда Курт Рассел роллардан бирини ижро этган... Интро ёмон эмас-а?)


“Крипто” режиссёр Жон Сталберг жуниор томонидан жиноий драма ва триллер жанрида суратга олинган фильм ҳисобланади. Унда Манҳеттен шаҳридаги банклардан бирида пул ювишнинг олдини олиш (anti money laundering) билан шуғулланувчи таҳлилчининг қизғин ҳаёти ҳикоя қилинади.

Сюжетдан парча

Таҳлилчимиз Мартин Дюран кузатувлари давомида банкнинг потенциал мижози, 7 млрд долларлик айланмага эга қорчалон пул ювиш жиноятларини содир этганини аниқлайди. Аммо бу иши учун унинг ўзини ишдай ҳайдашади. Чунки боя ёзганимиздек, у банкнинг энг катта мижозларидан. Шу сабабли Мартинни Нью-Йоркнинг чекка қисмидаги ўзи туғилиб ўсган Элба шаҳарчасидаги филиалга жўнатиб юборишади.

Мартин у ерда ҳам тинч ўтирмайди — болаликдаги дўсти Эрл билан топишиб олади. Ва маълум бўладики, Эрл компьютер даҳоси, криптовалюта майнинги билан шуғулланади. Эрл унга йирик банклар қандай қилиб ўз акцияларини қадрсизлантириш учун биткоин сотиб олаётганини тушунтириб беради. Ва бу Мартиннинг миясидаги жумбоқли тугунларни ечишда ёрдам беради.

Улар биргаликда биткоин орқали Россиялик йирик жиноий тўдага тегишли ноқонуний пул айланмасига чек қўйишга ҳаракат қилади. Фильм логотипи тахминан CЯYPTO кўринишади, R ҳарфининг тескари ёзилгани айнан русларга ишора.

Фильм кинони ёқимли қилиши мумкин бўлган деталларни ўзида қамраган: wall-street банклари, коррупция, идеалист крипточилар. Аммо бошқа томондан мафия кўринишидаги жангарилар фильмини ҳам эслатиб юборади. Умуман олганда, фильм ўз вақтидан анча илгарилаб кетган, уни 2030 йилги ақл билан кўрган қизиқроқ. Шунга қарамай, “Крипто” блокчейн мавзусида суратга олинган илк фильмлардан бири бўлди. Қисқа қилиб айтганда, 100 дақиқалик қизиқарли картина, вақт ажратиб кўришга арзийди.

Фильмни ушбу линк орқали томоша қилиш мумкин. Биз ҳам криптовалюта мавзусидан узоқлашмаймиз. 😉

#кино

@bankir
👍71👎5
Доллар кўтарилади

30 январь куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Mikrokreditbank— 12 390
Garantbank — 12 380
BRB — 12 380

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank— 12 410
Octobank— 12 415
Ipotekabank — 12 425

@bankir
👎60👍15
Қайси банкларда ўзбекистонликларнинг пуллари кўпроқ?

2023 йил банклар учун аҳоли омонатларини жалб қилишда муҳим йил бўлди. Агар 2022 йилда банкларда Ўзбекистон аҳолисининг 63,1 трлн сўм омонатлари бўлган бўлса, 2023 йилга келиб бу 86,3 трлн сўмгача ошди — ўсиш 36,7 фоиз.

Банклар бўйича “Капиталбанк” ҳамон еткачилик қилмоқда. Банкдаги аҳоли омонатлари 16 трлн сўмга етган. Иккинчи ўринда “Миллий банк”, учинчи ўринда эса “Агробанк” бормоқда.

Ўтган йили ўзбекистонликлар хусусий банкларга кўпроқ омонат қўйди. 2022 йилда хусусий ва давлат банкларида аҳоли омонатлари деярли бир хил бўлган бўлса, 2023 йилда бу фарқ кескин кенгайди — 48,8 трлн сўмга 37,5 трлн сўм. Албатта, “Ипотека банк”нинг хусусийлаштирилиши ҳам бунга таъсир қилди.

@bankir
👍61👎7
Доллар кўтарилди

30 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 424 сўмдан (+24 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍31🤔4
29 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎5🤔1
Доллар кўтарилади

31 январь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 405
Agrobank — 12 405
Garantbank — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 435
Infinbank — 12 435

NBU — 12 450

@bankir
👎36👍19🤔1
"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорларининг қарорига кўра, Одилбек Исаков банк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, банк кузатув кенгашининг аввалги раиси Азиз Воитов ҳамда кенгаш аъзоси, молия вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Султонов ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Одилбек Исаков бунгача “Микрокредитбанк” Кузатув кенгаши таркибида эди.

@bankir
👍31🤔6👎1
Қайси банклар кам фоизли ипотека кредитлари беряпти?

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” ресурслари ҳисобидан эски уйларни сотиб олиш учун ажратилаётган ипотека кредитлари:

🏦Миллий банк
Миқдори – 400 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17,5%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 25%
Батафсил

🏦Ипотека банк
Миқдори – 400 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17,5%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 25%
Батафсил

🏦Ҳамкор банк
Миқдори – 400 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17,5%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 25%
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар уйларни таъмирлаш учун ҳам кредит ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57👎9
Доллар кўтарилди

31 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 430,5 сўмдан (+6,05 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎26👍16
30 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍23👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лазиз Адҳамовнинг фикрига ҳам қўшилса бўлади. Бизнесга пул тикканда, истайсизми йўқми риск бўлади. Агар иш ўхшаб кетса яхши, лекин ўхшамаса қилинган инвестиция куйиб кетиши мумкин. Банкка қўйилган омонат эса кафолатланган фоизларга, яъни даромадга эга бўлишни имконини беради.

#TBCSmartBanking

@bankir
👎83👍42🤔7
❗️Автолизинг фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг

Рақобатни ривожлантириш қўмитасига автомобиллар учун олдиндан тўлов амалга оширилган, бироқ машина вақтида етказилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаган ҳолатлар бўйича 2000 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми Umid Avto Companies, Orient Avto-Lizing, Imkon Avto, Mega Auto Lizing, Avto 60-oy, Avtohamkor 0 Foiz каби корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Улар қисқа муддатда янги автомобиль олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулини олган, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаб, аҳолидан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктирган. Шу каби ҳолатлар юзасидан бир қатор бизнес эгаларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Аммо, шунга қарамай, улар ҳалигача ушбу ҳуқуқбузарликни давом эттирмоқда, улар устидан кўплаб аризалар келиб тушмоқда, дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, Avto 60-oy ва Avtohamkor 0 Foiz каби аҳолининг миллиардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлса-да, айримлар ҳам ҳам бу каби фирмаларга алданиб қолмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш ва уларга пул тўлашдан аввал:

1) шартнома шартлари билан яхшилаб танишиш;,
2) тўлов талаблари ва муаммоли вазиятларда уни қайтариб олиш муддати ва шартларини ўрганиш;
3) фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текшириш;
4) ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонмаслик сўралади.

@bankir
👍51👎3🤔2
Доллар феврални тушиш билан бошлайди

1 февраль куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 410
Agrobank — 12 410
Hamkorbank — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 430
Octobank— 12 440
Kapitalbank— 12 445

@bankir
👍55👎4🤔1
Ўзбекистонликлар камроқ оила қурмоқда. Ажримлар эса кўпайган

Ўзбекистонда 2023 йилда қайд этилган никоҳлар сони 283 808 дона бўлди. Бу 2022 йилга нисбатан 12,9 мингтага кам.

Ўтган йили шаҳарларга нисбатан қишлоқ жойларида кўпроқ оилалар қурилган. 2022 йилда шаҳарда кўпроқ никоҳ қайд этилганди.

Оила қурган аёлларнинг ўртача ёши 22,2 ёш бўлган ва 2022 йилга қараганда камайган (-0,1 ёш). Эркакларнинг ўртача ёши эса 27 ёш ва 2022 йил билан солиштирилганда ошган (+0,5 ёш).

Янги қурилган оилалар сони камайиши билан бирга, никоҳдан ажрашишлар кўпайди. Агар 2022 йилда 48,3 мингта ажрим кузатилган бўлса, 2023 йилга келиб бу 49,2 мингтага етган.

@bankir
👎42👍26🤔18
Банкир
Ўзбекистонликлар камроқ оила қурмоқда. Ажримлар эса кўпайган Ўзбекистонда 2023 йилда қайд этилган никоҳлар сони 283 808 дона бўлди. Бу 2022 йилга нисбатан 12,9 мингтага кам. Ўтган йили шаҳарларга нисбатан қишлоқ жойларида кўпроқ оилалар қурилган. 2022 йилда…
Ажрашган оилаларнинг ярми фарзандсиз

2023 йилда ажрашганларнинг роппа-роса 50 фоизи фарзандсиз ҳолда никоҳни бекор қилган. 2022 йилда никоҳдан ажрашганларнинг учдан бири (34,3 фоиз) фарзандсиз эди.

Фарзандсиз жуфтликлар ажрашишга кўпроқ мойил бўлиши табиий. Уларда оилани сақлаб қолиш учун “бола” сабаби (алимент ва болага ким васийлик қилиши) бўлмайди. Иккала томон ҳам ўз ҳаёт йўлида давом этиши мумкин.

2020-2021 йилларда ҳам ажрашганларнинг ярми фарзандсиз ҳолатда эди.

@bankir
👍32👎20🤔13
2023 йил сўнгги чорагида микромолия бозори қандай ўзгарди?

Марказий банк 2023 йил IV чораги якунлари бўйича нобанк кредит ташкилотларининг (НКТ) молиявий ҳолати тўғрисида шарҳ эълон қилди.

Сони


2023 йил сўнгги чорагида микромолиявий хизматлар бозорига 5 та ломбард, 2 та микромолия ташкилоти қўшилиб, 2 та ломбард ва 3 та микромолия ташкилоти фаолияти тўхтатилди. Бу орқали НКТ умумий сони (ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга) 169 тани, шундан микромолия ташкилотлари 84 та ва ломбардлар сони 84 тани ташкил этди.

Активлари

НКТларнинг активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баробарга ортиб, 1 январь ҳолатига 8,3 трлн сўм бўлган. Ўсиш асосан кредит қўйилмаларининг 1,9 баробарга ошиши билан изоҳланади. Хусусан, микромолия ташкилотларининг активлари 2,2 баробарга (2,5 трлн сўмга) ўсиб, 4,5 трлн сўмга ва ломбардлар активлари 29 фоизга (76 млрд сўмга) кўпайиб, 336 млрд сўмга етган. Активлар ҳажмининг ўсиши асосан кредитларнинг микромолия ташкилотларида 2,3 трлн сўмга ва ломбардларда 65 млрд сўмга ўсиши ҳисобига юзага келган.

Микроқарзлар


Улар томонидан аҳолига ажратилган микроқарзлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 3,9 трлн сўмни кўрсатган. Тадбиркорларга берилган микрокредитлар қолдиғи 8 баробарга кўпайиб, 466 млрд сўмга, лизинг хизматлари ҳажми эса 3,5 баробарга ошиб, 8,3 млрд сўмга етган.

Муаммоли кредитлар

НКТларнинг муаммоли кредитлари 104 млрд сўмни ёки жами кредит қўйилмаларининг 1,4 фоизини ташкил этган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64 млрд сўмга ёки 0,4 фоиз бандга ошган.

Капитали


НКТлар жами капитали эса 1,5 баробар кўпайиб, 2,2 трлн сўмга етган. Бунда, микромолия ташкилотларининг жами капитали 1,6 баробарга (1,7 трлн сўм), ломбардларники эса 28 фоизга (295 млрд сўм) ўсган. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 21 фоизга ортиб, 166 млрд сўм доирасида шаклланган.

Даромадлари

Жами даромадлар 2023 йил давомида ўтган йилга нисбатан 870 млрд сўмга (63 фоизга) ошиб, 2,3 трлн сўм доирасида шаклланган. Жами даромадларнинг 83 фоизи фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг асосий қисми ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадлар (1,9 трлн сўм) ҳисобига шаклланган.

Микромолия ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ортиб, уларнинг активлари ҳамда капиталининг рентабеллик даражаси мос равишда 15 ва 39 фоизни ташкил қилган.

@bankir
👍29👎1
Доллар тушди

1
февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 420,24 сўмдан (-9,81 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍37👎10🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўплаб дўконлар “ҳалол насия” орқали бўлиб тўлашни таклиф қилади ва бу банк кредитларига нисбатан анча қиммат бўлади.

Ислом молияси ростдан ҳам қиммат бўлиши керакми? Мутахассислар жавоб берди.

Тўлиқ кўрсатувни YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/AfeMzXnWIvU?si=8qBz9fs_jQxRG7BP

@bankir
👍74👎9🤔1
31 январь — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎6🤔1